Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш тўғрисида
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан ҳамдаНавоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 25 майдаги 01-07/1020-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилсин.
- Туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини лойиҳа асосида олиб борилишини назорат қилиш туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га топширилсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 27 май № Қ-183
Учқудуқ шаҳри