Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичга “Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 108.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига ҳамда Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шахарсозлик Кенгашининг 2020 йил 14 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёнига асосан, Учқудуқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ Мустақиллик кўчаси 9-уй 8-хонадонда яшовчи фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичнинг 2020 йил 4 февралдаги 48/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб,“Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани“Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичга“Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 108.0 кв.м ермайдони ажратилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Умаров Акбарали Ахтамовичга қўйидагилар тавсия этилсин;
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда).
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш.
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин.
- “Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Савдо дўкони” биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020 йил 06 март № Қ-85
Туман ҳокими С.Хамроев