Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан, 2021 йилги “Инвестиция дастури” лойиҳасига асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 2020 йил 20 октябрдаги 01-01/1878-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда360 ўринли биноси қурилиш ишларини назорат қилиб бориш топширилси
- Туман ерресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 27 октябр № Қ-275
Учқудуқ шаҳри