Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO”МЧЖга тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш тўғрисида |
|
Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 14-сонли йиғилиш баёнига асосан, “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖнинг 2020 йил 11 мартдаги 136/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биноси қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга қўйидагилар тавсия этилсин:
топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қуриш;
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020у (г). 17 март №Қ-107
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев