Учқудуқ тумани “Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станциясимаъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуриштўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 970-сонли қарориҳамда ушбу қарор асосида Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 5 декабрдаги Қ-377-сонли карорига асосан, Навоий вилояти Гидромеотерология бошқармаси (Навоийгидромет)нинг 2020 йил 8 июндаги 158/001-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станция маъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуришга белгиланган тартибда рухсат берилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова) қилинади.
- Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси (Навоийгидромет)га Учқудуқ тумани “Узунқудуқ”ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станция маъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуриш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосидаолиб бориш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 09 июн № Қ-197
Учқудуқ шаҳри