Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қуриш тўғрисида |
|
Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 20 январдаги 01-07/129-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига тавсия этилсин:
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
- Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу“Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020у (г). 09 март № Қ-97
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев