Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилмоқда.
Белгиланишича, Паралимпия қўмитаси Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қуйидагилар Паралимпия қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгиланяпти:
- паралимпия спорт турларини оммавийлаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
- ёзги ва қишки паралимпия спорт турларини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт объектлари ва иншоотларининг концепциялари, техник топшириқлари, техник-иқтисодий асослари/параметрлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ва чемпионатлар, форумлар, конференциялар, семинарлар ва юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, улар орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ғояларини тарғиб-ташвиқ қилиш;
- паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш;
- республикада ёки бошқа халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) ва бошқа ташкилотларида ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш, ўз аъзоларини ахборот, илмий-услубий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
- паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича клублар фаолиятини ташкиллаштириш ва самарали бошқариш, миллий ва халқаро спорт ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш.
Жойларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
- 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳудудий паралимпия бўлинмаларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда паралимпия спорт турларини ривожлантириш учун ҳомийлар бириктирилишини, шунингдек, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини;
- Туризм ва спорт вазирлиги, Паралимпия қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
- 2022 йилдан бошлаб тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳудудий паралимпия бўлинмаларига маблағ ажратилишини таъминлайди.
Паралимпия қўмитасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 24 нафардан иборат бўлган тузилмаси маъқулланди.
Паралимпия қўмитаси 2021 йил якунига қадар Паралимпия қўмитаси ҳузурида паралимпия спорт турлари бўйича клубларни ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда сақлаш билан боғлиқ молиявий ва ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
2021-2022 йилларда Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида ахолининг ижтимои-иқтисодий холатини яхшилаш хамда маданий маърифий ехтиёжини қондиришга қаратилган чора-тадбирларнинг тегишли бандлари ижроси юзасидан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича "Мен ҳам энди тадбиркорман" шиори остида "Келажак" ёшлар марказида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 200 дан ортиқ ёшлар қатнашди. Учрашувни Ўзбекистон истемолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федрацияси раиси Ж.Саримсоқов ва туман ҳокими С.Хамроев ёшларнинг қизиқтирган саволларига тегишли тартибда жавоб берди ва тегишлилари бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланиб олинди
Учқудуқ туманида 15 май- “Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остида ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумотЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2021 йил 15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остида комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 30-сонли баёни ва чора-тадбирлар режасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида кўйидаги ишлар амалга оширилди.Жорий йилнинг 12 май куни “Оила муқаддас” шиори остида маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган қайнона-келинлар ўртасида қўйидаги шартлар асосида кўрик танлов ўтказилди. 15 май Оила куни муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остида ташкил этилган тадбир шартлари
1.Шарт Таништириш шарти. 3 дақиқа вақт берилади. (Маҳалласини, оиласини келин қайнонани, қайнона келинини таништириди. Саҳна кўриниши, мусиқий чиқиш, шерий ва бошқалар йўналишларда таништиришлари мумкин)
2.Шарт Пазандалик сирлари. 10 дақиқа вақт берилади.(Келинлар салат тайёрлайди ва шу салатига таъриф беради.), (Қайноналарнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланилган ҳолда. Ҳар бир қайнона келинларга 10 та маслаҳатларини бериб ўтадилар)
3.Шарт Эркин мавзу. 5 дақиқа вақт берилади. (Қайнона-келинлар ўз қобилятини намоён этади. Саҳна кўриниши, мусиқий чиқиш, шерий ва бошқалар йўналишларда намоён этишлари мумкин)
4. Шарт Саволларга жавоб бериш. (Вазиятдан чиқиш) 1 дақиқа.(Ушбу шартда ҳар бир қайнонага 1 та савол берилади. Қайноналар вазиятдан чиқиш йўли орқали жавоб беради. Ҳар бир келинларга ҳам 1 тадан савол берилади.)
Танловда 6 та маҳаллалардан 6 нафар қайнона ва 6 нафар келинлар жами 12 нафар иштирокчи қатнашди. “Дўстлик” МФЙ Қайнона:Тўрақулова Одинахон Омоновна Келин:Шоакбаровна Ҳусниябону Садриддин қизи. “Мустақиллик” МФЙ Қайнона:Ҳусенова Зебинисо Баҳроновна Келин:Ҳақбердиева Меҳринисо Азимқуловна “Айтим” МФЙ Қайнона: Ҳусенова Робия Қувондиқовна Келин: Нормуродова Гулчирой Искандар қизиНавоий МФЙ Қайнона:Шарипова Зебинисо Музаффаровна Келин:Рашидова Гулхайё Рафиқ қизи Абай МФЙ Қайнона:Матниёзова Зухра Ўрақбаевна Келин:Қўчқорова Машҳура Ахмадовна “Йўлчилар” ОФЙ Қайнона:Ибрагимова Мавжуда Рўзиевна Келин:Рамазонова Дилдора Муҳиддин қизи
Кўрик танлов сўнггида ҳар бир маҳаллалардан иштирок этган ҚАЙНОНА-КЕЛИНлар қўйидаги:ЭНГ ФАОЛ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ АҲИЛ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ТАШАББУСКОР ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ШИЖОАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ИБРАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН номинацияси бўйича Учқудуқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлиги, йирик корхоналар ва уюшмаларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлиги, йирик корхоналар ва уюшмаларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:таълимнинг энг паст даражасига қўйиладиган талабларни бекор қилган ҳолда ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака доирасига мувофиқ малака даражасига талаблар киритилиши;лавозим ва касбларни Машғулотларнинг Халқаро Стандарт Классификатори (МХСК - 2008) билан мувофиқлаштириш;ишчи касблар учун тариф разрядларининг оралиғини белгилаш.
2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича тегишли малака даражасига эришиш йўлларининг мослашувчанлиги ва хилма-хиллигини таъминловчи Малака даражаларига эришиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.https://lex.uz/docs/5203490
3. Белгилансинки:Классификаторда белгиланган ҳар бир лавозим ва касб бўйича таълим ва малака даражасига қўйиладиган талаблар Малака даражаларига эришиш схемасигамувофиқ тегишли лавозим (касб)нинг малака даражасидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар томонидан мустақил белгиланади;ҳар бир ходимнинг малака даражасини аниқлашда нафақат унинг маълумоти, балки касбий тажрибаси, билимлари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам ҳисобга олинади;ходимларнинг иш ҳақини белгилашда уларнинг малака даражаси ҳисобга олинади.
“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–690, 12.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга “маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш”, “психиатрия ёрдами”, “руҳий ҳолатнинг бузилиши” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди.
Мазкур Қонун билан руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди.
Хусусан, улар ўзида мавжуд бўлган руҳий ҳолати бузилишининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақидаги ахборотни ўзи учун тушунарли шаклда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиш, шунингдек стационар шароитларда психиатрия ёрдами кўрсатадиган тиббиёт муассасасида фақат психиатрия ёрдами кўрсатиш учун зарур бўлган муддат мобайнида бўлиш ҳуқуқига эга.
Қонунга кўра, психиатрия текширувидан ўтказиш текширилаётган шахсда руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлигини, психиатрия ёрдами кўрсатишга бўлган заруриятни аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам тури ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун амалга оширилади.
Бундан ташқари, психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси аниқ белгилаб қўйилди.
Унга кўра, махсус олий тиббий маълумотга эга тиббиёт ходимлари (шифокор-психиатр, тиббий психолог ва психотерапевт) психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Қонун билан диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши белгиланди.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Бу тоифадаги кишилар одамларни ишонтиришнинг уддасидан чиқишади. Фириб тўрини шу қадар усталик билан тўқишадики, тушган одам жойида ўралашиб қолади. Мақсадларига етиш учун осмондаги ойни олиб бергудай ваъда беришади. “Ўлжа”ларини ҳам осонгина топиб олишади...
Бахшилло Исроилов (исми-шарифи ўзгартирилган) 1997 йилда Қизилтепа туманида туғилган. 21 ёшга кирган “уддабурон” бу йигит 3 марта жиноят содир этишга улгурган. Қилмишидан пушаймон бўлиш ўрнига яна ва яна жиноятга қўл уравериши кишини ажаблантиради. Гўё, фирибгарликни ўзига “касб” қилган-ми, дейсиз беихтиёр!
Ж.Темиров (исми-шарифи ўзгартирилган) ни туман марказидан нотурар ер жойларидан бирини олиш истагида юрганидан хабар топган Бахшилло:
-Ҳокимликдаги танишим катта лавозимда ишлайди, нотурар ер участкасини арзон нархда олиб беришим мумкин, - дея катта кетди у.
“Гаплашиб бериш” , аукцион орқали “ютиб олиш” нархини 24 млн. 108 минг сўмга баҳолади.
Яна бошқа бир фуқаро Ш.Исмоилов (исми-шарифи ўзгартирилган) ни ҳам автошоҳбекат қаршисида жойлашган нотурар ер-жойлардан бирини аукцион савдоси орқали сотиб олиш истаги борлигидан хабар топган Бахшилло Исроилов фириб тўрини янада кенгроқ ёйди. Сўзамол эмас-ми, “ўлжа”си олдида ёлғон-яшиқ гапларни қалаштириб ташлади.
“Ҳокимликда катта лавозимда ишлайдиган танишлари борлигига” чиппа-чин ишонтирган бу фуқародан ҳам 16 млн. 400 минг сўм миқдоридаги пулни қуртдай санаб олди.
Фирибгарнинг Учқудуқдаги омадли “юриш”лари бу билан тугамади. Ҳар гал соддадил одамлар қаршисида пайдо бўлаверди, Б.Исроилов эса буларни барини “омад” га йўйди.
Бу сафар Н.Ҳақназаров (исми-шарифи ўзгартирилган). У ШКБ кадрлар бўлими олдидаги дўконни сотиб олганию, уни қайта қуриш ҳақидаги режалари билан Бахшилло Исроиловга “маслаҳат” солган бўлди.
“Ҳожатбарор қаҳрамон” дўконнинг чизма ва лойиҳаларини бир ҳафта муддатда тайёрлатиб беришини ваъда қилиб, Н.Ҳақназаровдан 5 млн. сўм миқдорида нақд пулларни “ундирди”.
Б.Исроиловни фириб тўрига илинган учқудуқликлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг бири Н. Ҳамроев. Телефон савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорга “ИМЕИ” қайддан ўтказилган телефон аппаратларини 10 кун ичида олиб келиб беришни ваъда қилган. Натижада унинг ҳам 32 млн. сўм пули фирибгар томонидан “туя” қилинган.
Б.Бозоров (исми-шарифи ўзгартирилган)ни ўғлига ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда кўмаклашиши мумкинлигини билдириб, унинг ҳам 4 млн. сўм миқдоридаги пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ҳозирги кунда Бахшилло Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмал ЭРГАШОВ,
Учқудуқ туман ИИБ бошлиғининг ҲПМ бўйича ўринбосари, капитан.
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, aфв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Президент Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолаган.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилган.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.
Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Азиз тумандошлар!
Халқимиз азал-азалдан Рамазонни интиқиб кутади. Бу ой учун ҳам руҳан, ҳам маънан катта тадориклар кўрамиз. Шукроналик ойида дуолар, эзгу ниятлар, тилаклар, катта режалар қилиб, ишларимизга ривож тилаймиз.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи сабр-бардош, саховат, ибодат, меҳр-оқибат, эзгулик ойи бўлиб, бу кунлардаги умумбашарий ва миллий қадриятларимиз даражасига кўтарилган муносабатлар йил ўн икки ойда ўз аксини бериб туради.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни жонажон юртимиздаги улуғ айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бу қутлуғ байрамда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.
Ҳурматли Президентимизнинг “Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади”, деган пурмаъно сўзлари муқаддас айёмга берилган энг юксак баҳодир.
Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти чекка ҳудудларга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 13-16 май кунлари мамлакатимизда 4 кунлик дам олиш куни эълон қилинди.
Айни қутлуғ кунларда Рамазон ҳайити муносабати билан буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжоларини обод этишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.
Хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, туманимизда ҳам фазилатли айём муносабати билан кўчалар, маҳалла гузарлари, зиёратгоҳлар, қабристон ва масжидларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Буюк бобомиз Имом Бухорийнинг ҳадисларида: “Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”, дея эътироф этилган.
Шундан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, шу кунларда халқимизга хос бўлган саховатпешалик, инсонийлик, шукроналик фазилатлари яна бир бор ёрқин намоён бўлмоқда.
Ҳурматли учқудуқликлар!
Юртимиз – илм-фаннинг ўчоғи, алломалар Ватанидир. Илму маърифатга бўлган иштиёқ азалдан халқимизнинг қонига сингиб кетган. Буюк бобокалонларимиз ўзларининг юксак ақл салоҳиятлари билан дунё тамаддунига ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Буюк тасаввуф, тариқат илмининг асосчилари Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Фағнавий, Бобо Саммосий, Саид Миркулол, Баҳоуддин Нақшбандийдек зотлар: “Дилба ёру – дастба кор!” яъни “Қўлинг меҳнатда – қалбинг Аллоҳни зикрида” машғул бўлсин дея таъкидлаганлар.
Бундан ташқари, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёт йўллари илм олиш учун узоқ масофалар аҳамиятсизлигидан дарак беради. Имом Термизийдек даҳонинг қат-қат тўпламлари билим олишда арзимас нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатади. Ибн Сино сингари қомусий олимнинг асарлари эса илм сарҳадсиз уммон эканлигини, унда бетиним сузмоқ мумкинлигини ўргатади.
Бугунги ёшларимизга ана шу илмлар уммонида сузиб, ундан керагича олиб, касб-ҳунар эгаллашлари тараққиёт сари одимлашлари ўз қўлларида эканликларини уқтирайлик. Биз бўлиб, сиз бўлиб ёшларга ҳар томонлама намуна бўлайлик!
Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар. Бешикдан то қабргача илм эгаллашга интилиш мўмин кишининг ҳаёт тарзи бўлиши керак.
Шунинг бир бир қаторда инсон камолотида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида у эгаллаган касб ёки ҳунарнинг ўрни, чиндан ҳам беқиёс. Ҳунар нафақат яхши даромад, тўкин ҳаёт беради, балки ҳунарли одам ён-атрофидагиларнинг мушкулини осон қилиш билан уларга ёрдами тегиб савобга дохил бўлади.
Бежизга доно халқимиз: “Ҳунар, ҳунардан унар!” дейишмаган. Ён-атрофга назар солсангиз, ҳунарли, касбу-корли кишининг тўкин, фаровон турмуш кечираётганига гувоҳ бўласиз. Дипломли бир кунда ойлик маош олиб, бир ой эҳтиёжига сарфласа, ҳунарманд ўттиз кун бирдай даромад кўради.
Шундай экан ёшларимизни, фарзандларимизни, набираларимизни илм олиш билан бирга бирор бир ҳунарни ўрганишларига ҳам эътиборли бўлайлик!
Қадрли тумандошлар!
Сизларни муқаддас айём Рамазон ҳайити билан самимий қутлаган ҳолда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман!
Муқаддас ойда қилинган ибодатлар ижобат бўлсин. Ҳар бир хонадондан аҳиллик файзу-барака аримасин! Жонажон Ватанимизни Яратган ҳамиша ўз паноҳида асрасин!
Барчангизга муқаддас айём – Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Юзга айтганни заҳри йўқ, дейдилар. Дангал айтаверинг, сарлавҳани ўқибоқ: “Лаънат! Бундай онага!” деяётганингиз турган гап.
Дарҳақиқат, фарзанд уйнинг шамчироғи, ҳаётимиз давомчиси эканлигини биз жуда ҳам яхши биламиз.
Афсус, минг-минг надоматлар бўлсинким, айни пайтда бир оилани гул-гул яшнатиб, оналик вазифасини аъло даражада бажариш ўрнига, яъни турмуш ташвишларидан безган оналарнинг арзимас пулга ўз норасидасини сотаётганини ҳеч бир мезонга сиғдириб бўлмайди.
Ўзбек бутун умирини болаларига, уларнинг ширин-шакар турмуш кечиришига бахшида қилади. Қолаверса, мамлакат сиёсатининг бош мақсади ҳам ёшлар тарбиясига, уларни тақдирига биринчи галдаги энг муҳим вазифа сифатида ёндошилмоқда.
Лекин ана шундай бир пайтда Кармана тумани “Нарпай” ҚФЙ да истиоқмат қилаётган Дилором Бозорова (исм фамилялар ўзгартирилган) моддий манфаат топишни ўйлаб 3 ёшли Фарида исмли қизалоғини тирикчилик қурбонига айлантириб сотиб юборса.
Дилором 2017 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи И.Абдуллаев билан шаръий никоҳда яшайди. Орадан бир йил ўтиб, қизалоқ фарзандни дунёга келтиради. “Фарида” исмини берган фарзандига йиллар давомида расмий туғилганлик гувоҳномаси олмасдан келган.
Шу орада шаръий никоҳ устига қурилган оила барбод бўлиб, Дилором қизини олиб Учқудуққа келади. 300 км. олисдаги шаҳарга келишдаги муддаоси эса енгил ҳаёт, осон пул топиш илинжи эди аслида.
Узундан-узоқ орзулар, “енгилтаклик”... Дилором меҳнат қилиб, пешона тери эвазига пул топишни ўйламас, аксинча “чакки” қадам босишлари “мўмайгина” даромад келтира бошлаганди. Энди бу йўлда қизи Фарида “халақит” бераётганди гўё...
“Сотиб юбораман” деган фикр хаёлидан кечиши билан, барча муаммолари ҳал бўлиб қолгандек, туюлди унга. Дилором боласи йўқларни излай кетди ва бунинг уддасидан чиқди.
Қизалоқни “Дўстлик” маҳалласидаги “Аслон бобо” чойхонасида 60 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан департаметнинг Учқудуқ туман бўлими, туман ИИБ ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан фуқаро Д.Бозоровага нисбатан 27.04.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-м “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Одам савдоси драмасининг бу машъум пардаси ёпилди. 3 ёшли Фарида эса болалар меҳрибонлик уйига топширилди.
Она учун фарзандини зебу зарга, молу дунёга алмаштирадиган бирорта асос, бирорта сабаб, бирорта баҳона йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас! Оналар жар ёқасида ҳам, ўлим тўшагида ҳам сўнгги нафасигача болам деб яшайдиган зот эмасми?
Онани йўқчилик эмас, тўқчилик, бағритошлик, шафқатсизлик, ўз тинчини ўйлаш, “енгил” ҳаёт, ношукурлик, нонкўрлик, Оллоҳ берган улуғ неъматни сотишга мажбур қилиши мумкин.
Лола ЎРОҚОВА,
Учкудук тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ
катта инспектори.
Вазирлик доимий равишда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини жалб қилиб, аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этсин. Бунда, хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида:
а) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторларга қуйидагилар давлат ёрдами сифатида кўрсатилади:
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун Вазирликнинг «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари ёки уларнинг бир қисми ҳамда маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;
ўқув дастури ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомлари имтиёзли равишда фойдаланишга топширилади;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилаш;
б) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари олинаётган давлат ёрдами эвазига қуйидагиларни таъминлайди:
касб-ҳунарга ўқитиш ва кўникмаларни баҳолаш сифатининг ташқи ва миллий меҳнат бозори талабларига мослигини;
ишсиз, камбағал фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланаётган давлат буюртмасининг миқдоридан оширмасликни;
касбий кўникмалари баҳоланаётган фуқаролар тўғрисида маълумотларни Вазирликнинг Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига қўшиш учун тақдим этишни;
в) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида таълим олган ҳамда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги имтиёзлар берилади:
касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатларини қоплаш; тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидияларини ажратиш;
ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма бериш.
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ ўқитиш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади: меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
бошқа фуқаролар учун – фуқароларнинг ўз маблағлари ёки ўз ишчиларини касбий малакасини ошириш учун (касбий ўқитиш, қайта ўқитишга) юборган иш берувчилар ёки янги ишчиларни касбга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Вазирлик 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилишини йўлга қўйсин ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестрини шакллантирсин. “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмаслиги белгилансин