Ҳаммамизга маълумки жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Қарор билан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.
Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак бўлади.
Ҳужжатга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил
1 октябрдан жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилди.
Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилди.
Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан қуйидаги тартиблар амалга оширилади:
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат штат бирликлари тугатилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди;
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади;
• туман даражасидаги давлат органларининг барча ҳужжатлари юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилади;
• юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилмаган барча юридик ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади;
•туман даражасидаги давлат органлари барча ҳужжатларни “E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тарзда қабул қилади;
• юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланади;
• уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади;
• аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилади;
• малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилади;
• давлат органлари ва ташкилотларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади.
2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда, Учқудуқ туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилди.Марказ Учқудуқ туман “Давлат хизматлари маркази” маъмурий биносида жойлашган булиб, Учқудуқ туман А.Темур кўчаси 33-уйда жойлашган.
Телефон рақами: 79-210-08-20
Улуғбек ТЎРАЕВ,
туман юридик хизмат марказ бошлиғи,
Маъруф УМЕРЗАКОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.