Hokimiyat matbuot xizmati
Жорий йилнинг 2 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбоновлар томонидан 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан Учқудуқ туман мудофаа бўлимида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида суд раислари томонидан коррупция ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига жиддий путур етказадиган, маънавиятини емирадиган, қадриятларини поймол қилиб, мамлакатда ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқарадиган иллат эканлиги, шу билан бирга, фуқароларда адолат ва қонун устуворлигига, жамиятнинг келгуси тараққиётига, давлат ҳокимиятига нисбатан ишончсизлик уйғотишини, ишончсизлик туғилган жойда ривожланиш бўлмаслигини, бир сўз билан айтганда, коррупция ўзининг ана шундай салбий жиҳатлари билан вайронкор куч ҳисобланишини, шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилган бўлиб, буни 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун негизида кўришимиз мумкин эканлигини, мазкур қонун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини, қонунда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатилган бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш шулар жумласига кириши ҳақида гапириб ўтилди.
Шунингдек, “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар” ва Ҳарбий жиноятлар” мавзусида тушунтиришлар берилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН СУДЛАРИ
ССВ иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда онкологияга ихтисослашган тиббиёт маркази қурилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль билан учрашган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарни қуриш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида ушбу мамлакатга келган. Тошкент шаҳрида касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохонани қуриш режалаштирилмоқда.
Музокаралар давомида ихтисослашган саратон шифохоналарини бошқариш ва қуриш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири 2021 йилда икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганига 10 йил тўлишини маълум қилди.
Жанубий Корея вакиллари махсус стратегик шериклик доирасида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат, фармацевтика ва электрон соғлиқни сақлаш каби турли йўналишларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни юқори баҳолаган.
Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликлар шифохоналарини қуришда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокининг муҳим экани ҳақидаги таклифига Квон Док Чоль Корея ҳукуматининг онкологик шифохоналарни яратиш бўйича «ноу-хау»ларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини таъкидлаган.
Таъкидланишича, Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири, шунингдек, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилган. Унинг фикрича, COVID-19 пандемияси даврида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш зарур.
Аввалроқ Ўзбекистонда болалар гематологияси ва онкологияси маркази ташкил этилгани хабар қилинган. Шунингдек, Республика онкология марказида даволанаётган 10 ёшли шахматчига Президент совғаси топширилгани маълум қилинган.
Ҳукумат қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур нишон миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларга берилади.
Ҳукуматнинг 1 июндаги қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди, дея хабар бермоқда Huquqiy axborot Telegram-канали.
Қарорга кўра, кўкрак нишони билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.
Маълумотга кўра, комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Бундан ташқари, қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль— Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали равишда топширилади. Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Бугун Учқудуқда ҳар қадамда бунёдкорлик лойиҳаларига кўзимиз тушади. Кундан кунга янги иморатлар, турар жой мажмуалари, савдо комплекслари сони ортиб бормоқда. Ҳар қандай биноларни қуришда вақт таъсири ёки ташқи муҳит омилларига бардош бера оладиган оғир конструкциялардан фойдаланиш талаб этилади. Темир-бетон маҳсулотлари ана шундай қурилишда муҳим бўлган конструкция турига киради.
Бўлиб ўтган пресс-тур лойиҳаси доирасида журналистлар “Учқудуқ Нур – Бахт” МЧЖ да бўлиб, бу ерда темир-бетон ва мрамар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
-20 йил давомида фаолият юритмай келган заводни ноль қийматда 3,5 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан “Учқудуқ Нур – Бахт” МЧЖ га берилган. – Бугунги кунда тадбиркор Ахан Бурханов лойиҳага 5 млрд. сўмлик инвестиция киритиб, қурилиш учун зарур бўлган темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Туман марказида 22 та кўп қаватли уйлар қурилаётгани, жорий йилнинг ўзида уларнинг 11 таси фойдаланишга топширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган темир-бетон маҳсулотларига эҳтиёж юқорилигини пайқаш қийин эмас.
Бугунги кунда завод 2 метрдан 11 метргача бўлган турли ўлчамдаги сифатли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Шунингдек, бу ерда ҳар хил турдаги мрамор маҳсулотлари ҳам тайёрланади. Заводда 50 нафар ходим доимий иш жойи билан таъминланган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутундунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола ҳар бир ота-онанинг бутун дунёси, ҳаётининг мазмуни, кўзининг нури, қалбининг қўри. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Учқудуқ туманида ана шундай - кўзимиз қувончи бўлган болажонлар учун турли кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди.
“Ануш” кафесида ўтказилган байрам тадбири сана муносабати билан ташкиллаштирилди. Унда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари иштирок этди.
“Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!” мавзусидаги байрам тадбирида “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Айниқса, “Парвоз” қўғирчоқ театри томонидан саҳналаштирилган “Бўрига қўйилган тузоқ” спектаклини болажонлар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Туман ҳокими биринчи ўринбосари Фарруҳ БАФОЕВ байрамга ташриф буюрган болажонларга совғалар улашди.
МУХБИРИМИЗ.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Улар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Учқудуқ туманида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Эрта тонгданоқ, барча давлат, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилди.
Сана муносабати билан туманимиздаги 2-сонли МТТ да “Болаларга беринг, дунёни!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган кичкинтойлар эртак қаҳрамонлари билан бирга шеър, қўшиқ куйлаб рақсларга тушишди.
Тарбияланувчилар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ғолиб болажонлар тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, бугун 2-сонли МТТ болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланди.
МУХБИРИМИЗ.
Жорий йилнинг 19-23-май кунлари Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтган Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида #Учқудуқ туман Болалар-
ўсмирлар спорт мактабининг Пауэрлифтинг тренер-ўқитувчиси Бўриев Илҳомиддин Мухитдиновичнинг 3 нафар ўқувчи-спортчилари Муҳитдинов Фирдавс 2006-йилда туғилган 83 кгда 3-ўринни эгаллади, Муҳитдинив Сардор 2008-йил 59 кгда 3-ўрин соҳиби бўлди, Шодмонова Нилуфар 2003-йил 47 кгда 1-ўринни эгаллаб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Келажакда ушбу йўналишда Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтариб Жаҳон, Осиё чемпионатларида бунданда юқори натижаларни эгаллашларини тилаб қоламиз.
Учқудуқ БЎСМ Ахборот котиби Лола Мустапаевна
Навоий вилояти, Учқудуқ тумани 2-сонли ”Қуёшжон” номли мактабгача таълим ташкилотида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012- йил 10- декабрь кунидаги «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тоғрисида» ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда МТБ нинг 2013- йил 9- январь кунидаги 3-05-сонли хати ижросни таъминлаш мақсадида 2013- йил 9 январь куни 1-сонли буйруғИ ишлаб чиқилди. Буйруққа асосан 14 банддан иборат чора –тадбир режаси ишлаб чиқилди. Шу йилдан бошлаб бизнинг 2-сонли мактабгача таълим ташкилотимизда инглиз тили машғулотлари ўтиб келинмоқда.
Тўгараклар учун йиллик иш режалар ва ойлик иш режалар ишлаб чиқилиб, катта ва тайёрлов гуруҳларига инглиз тили машғулотлари ўтилиши бошланди. Инглиз тили фанидан дарс режими ишлаб чиқилиб 2,4,5,6,7,8,9,12,13 чи гуруҳларига ҳафтада бир марта инглиз тили тўгараклари ўтиб келинмоқда. Бундан ташқари болаларимизнинг инглиз тили билимларини мустаҳкамлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотимизнинг моддий техник базасини кенгайтириш мақсадида пуллик тўгараклар ҳам ташкил этилган. Машғулотларга тарбияланувчиларни қизиқтириш мақсадида инглиз тили дарсларимиз ўйин тарзида олиб борилади. Болалар инглиз тили машғулотларига жуда ҳам фаол ва катта қизиқиш билан қатнашиб келмоқдалар. Навоий вилояти, Учқудуқ туман 2-сонли «Қуёшжон» номли мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчиси Ачилова Умида Хикматуллаевна.
Жорий йилнинг 24 май куни 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ёзги соғломлаштириш мавсумини сифатли ташкил этиш” мавзусида амалий-назарий семинар бўлиб ўтди. Семинарга 15 та мактабгача таълим ташкилоти директор, услубчи ва тарбиячилари иштирок этишди. “Ёзги соғломлаштириш мавсумини сифатли ташкил этиш” мавзусида ўтказилган семинарнинг амалий қисмида 1 июндан 31 августгача мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даври ҳисобланади. Бу даврда болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш ҳақида тушунчалар берилди. Семинарда турли чиниқтириш муолажалари, саломатликни сақлаш технологиялари яъни эрталабки қабул, эрталабки бадантарбия, ўйин фаолияти, нафас машқлари, сайр жараёнлари, жисмоний машқлар, томоқни чайиш, қуёш,сув билан чиниқтириш, ҳаракатли ўйинлар тўлиқ тарбияланувчилар иштирокида кўрсатиб берилди. Семинарнинг назарий қисмида эса ёзги соғломлаштириш мавсумининг режаси ҳақида яъни ҳуқуқий меъёрий ва методик таъминот, таълим-тарбиявий ишлар, методик ишлар ҳақида слайд орқали тушунчалар берилди. Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга бўлим таълим сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш методисти С.Нурова томонидан жавоб берилиб, семинар ўз мақсадига эришди.
Ассалому алайкум, ҳурматли битирувчилар!
Азиз устозлар!
Қадрли устозлар!
Ҳурматли Президентимиз илк маротаба мактаблар битирувчиларига табрик йўлладилар. Сиз азиз битирувчи-ёшлар давлат раҳбаридан табрик олган биринчи қалдирғоч – бахтли битирувчиларсизлар!
Ҳурматли Президентимиз ўз табригида: “Аввало, барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Шунингдек, “Мамлакатда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж, 196 та техникумлар сиз азиз битирувчиларга мунтазир” .
Қадрли битирувчи, фарзандларим!
Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабларни тугатиб, етуклик онларига етиб келганингиз билан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
Сиз мўътабар ва муҳтарам ота–оналарининг умид юлдузи бўлган, бугун мустақил ҳаётга йўлланма олиб, келажакда юртимиз таянчи ва суянчи бўлишга шайланиб турган ўғил-қизларимизга чин юракдан оқ йўл тилар эканман, бугунги орзу интилишларингиз, ёшлик шижоатингиз, пок ва ёруғ ниятларингиз Сизни асло тарк этмасин, дейман!
Дарҳақиқат, мактаб – нурли остона! Илк сабоқни ўргатган, дилга оппоқ орзулар солиб, юксак манзиллар сари йўл кўрсатувчи қутлуғ даргоҳ. Бу ерда ўтган ҳар бир кун, ҳар бир дарс ўқувчилар қалбида ўчмас бўлиб муҳрланиши аниқ.
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Ушбу бетакрор лаҳзаларда фурсатдан фойдаланиб, айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11- синфларини 446 нафар ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқдалар. Шуниси қувончлики умумтаълим мактаблари битирувчиларининг 10 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни битиришга муваффақ бўлдилар.
Шунингдек, 3 - умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар, 7 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1 нафар ўқувчилари муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.
Муҳаммад Облоқулов - Халқаро Westminstr университети, Шохрух Усмонов – Москва университети, Сухроб Қодиров – Сингапур университетига имтиҳон топшириб, ушбу нуфузли олийгоҳларнинг студентлари сафларидан жой эгалладилар.
Яна бир хушхабарни етказмоқчиман 22-23 май кунлари Навоий вилоятида қорақалпоқ, рус тили, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи ўтказилди.
Унда 9-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Балауса ДУЙСЕБАЕВА рус тили ва адабиёти фани бўйича фан олимпиадасининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Иқтидорли ва билимли ўқувчиларнинг бу ютуғидан нафақат ота-онаси, балки уларга 11 йил мобайнида таълим ва тарбия берган ўқитувчи ва устозлари қолаверса, бутун туман аҳли бирдек қувонди, десак муболаға бўлмайди.
Азал- азалдан илм –маърифат ўчоғи бўлган, инсоният тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, башариятга қанчадан-қанча олиму алломаларни етказиб берган муқаддас заминнинг бугунги фарзандлари буюк авлодларига муносиб ворис бўлиб камолга етаётганидан нишонадир!
Ўн бешинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат, юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.
Бугун эса муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс даврига қадам қўйдик.
Бу дегани кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.
Албатта, бу йўлда биз сизларга ишонамиз, сизларга суянамиз, сизларга таянамиз! Жонажон Ватан – Ўзбекистон келажаги – сиз ёшларнинг қўлида!
Азиз ўқувчилар!
Жорий ўқув йили давомида мактаб битирувчиларнинг келгуси режалари тўғрисида олинган сўровномаларда уларнинг қарийб 100 фоизи олийгоҳда ўқишини давом эттириш истаги борлигини билдиришган.
Ўтган йилги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда битирувчиларни олийгоҳларга кириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида таълим муасасасаларини тугаллаётган фарзандларимизни олий таълимга тайёрлашга бу йил алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган ўқув йилида SATT (самарали автоматлаштирилган таълим тизими) платформаси фақатгина туман халқ таълими бўлимига ўрнатилган.
Бу эса олий таълимга кириш истаги бўлган ёшларимизни бевосита туманимизда тайёргарликдан ўтишига имкон яратдик. Синов тестлари олиш сифати яхшиланди.
Тест базасига 10 мингдан ортиқ тест саволлари жойлаштирилди. Жорий ўқув йилида 8 марта ўқувчилардан синов тестлари олинди ва ўқувчиларни олийгоҳларга тайёргарлик кўришлари учун етарли шароит яратиб берилди.
Қадрли ўғил - қизларим!
Мен туман раҳбари сифатида аминман- ки сизлар – УЛКАН ҲАЁТ САБОҒИ ни олдингиз!
Сизни олдинда мустақил ҳаёт, юксак орзу-умидлар, катта марралар, улкан довонлар чорлаб турибди.
Шунинг учун Сиздан умидимиз катта. Жуда катта кўпчилигингиз олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, Ўзингиз севган касбларда ишлаб, Халқимизга садоқатли фарзанд эканингизни албатта, исботлайсиз. Бу йўлда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим даргоҳлари Сизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр!
Ҳурматли ота-оналар!
Шу ўринда Сизлар ҳам фарзандларингиз келажагига беэътибор эмаслигингизни сидқидилдан эътироф этаман. Чунки эртанги кунимиз қандай бўлиши, халқимизнинг, давлатимизнинг тақдири ва толеи, обод ва фаровон ҳаётимиз учун замин яратиш масъулияти бугун ўсиб – униб келаётган ўғил-қизларимизнинг зиммасида эканини яхши биласиз!
Ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, аввало, ўзингизга, қолаверса эл-юртига муносиб, ҳурматли Юртбошимизга, бутун халқимизга қўшқанот бўладиган фарзанд бўлиб камолга етишида Сизнинг меҳрингиз, эътиборингиз, тарбиянгизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди! Ўйлайманки, бу масъулият юкини бир зум ҳам хаёлдан соқит қилмайсиз!
Бугун Сиз азизларни ҳам фарзандингиз камоли билан қутлайман!
Қадрли битирувчилар! Азиз фарзандларим!
Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман! Мен ишонаман, кўпгина битикларда қизилқум жавоҳири - дея тилга олинадиган Учқудуқ тумани, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутмайсиз!
Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш каби абадий қолишини ва эзгуликка ҳизмат қилишини бир нафас ҳам эсдан чиқарманг!
Шунда Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замаҳшарий, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳон тан олган юзлаб буюкларга ҳақиқий издош бўласиз!
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқлари билан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман!
Қўш қанотингиз толмасин, парвозингиз сарбаланд бўлсин!
Эътиборингиз учун рахмат!