Hokimiyat matbuot xizmati
Президент “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги унга юклатилган асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда нуроний ва кексалар билан ишларни такомиллаштириш йўналишида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги “Фахрийлар кенгашлари”, фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш;
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганидан сўнг барча вилоят, шаҳар ва туманларда Юртбошимиз ташаббуси билан босқичма-босқич кенг қамровли қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар ва туманларимиз янада кўркамлашиб, барча соҳаларда ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Янги ишчи ўринларини ташкил этиш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, келажагимиз бўлган ёшларнинг камол топиши ва республикамизни ривожланган давлатлар орасида ўз ўрнини эгаллаши учун Давлат аҳамиятига эга бўлган, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари,
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари янги қурилиш майдонини танлаш комиссиялари ишида иштирок этадилар ва лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, ўз хулосаларини берадилар.
Ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак:
- ёнғин хавфсизлиги жиҳатдан бино иншоотларни ҳудуд(зона)ларга ажратилишига;
- жой релъефини ва шамол йўналишини ҳисобга олинишига;
- қўшни корхона ва аҳоли яшовчи жойларга нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланганлигига;
- ёнғин хавфсизлиги қисми жанговар экипажини ёнғин ва фавқулодда ҳолат вақтида хизмат кўрсатиш жойига ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб, ёнғин хавфсизлиги қисми билан оралиқ масофасига;
- бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши сув тармоқлари, табиий газ ва электр қуввати билан таъминлаш, алоқа ҳамда хабарлаш йўналишлари бўйича тўғри қарорлар қабул қилинганлигига;
- объект атрофидаги бошқа бино ва иншоотларга нисбатан ёнғинга қарши оралиқ масофаларига риоя қилинганлигига.
Фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотларни қайта техник жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва қайта таъмирлаш лойиҳалари юзасидан, транспорт йўллари, электр, газ, алоқа ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари ўзгарганида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хулосалари олиниши керак.
Янги қуриб битказилган ва қайта таъмирлаш ишлари тугалланган объектлар белгиланган тартибда Ишчи ва Давлат қабул қилиш комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
Ички ва ташқи сув таъминоти, ёнғин автоматикаси қурилмалари, тутн ҳайдаш тизимлари ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида қабул қилиниб олинади ва далолатномалар расмийлаштирилади.
Давлат қабул қилиш комиссиясида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тақдим этилган ёзма кўрсатмада қайд этилган тадбирларни тўла-тўкис бажарилганлигини кўздан кечирадилар. Бунинг учун аҳамият берилиши керак бўлган саволлар рўйхати тузилади. Керак бўлган ҳолларда баъзи конструкцияларни очиш, алоҳида ускуна ва жиҳозларни қайта синовдан ўтказиш ҳуқуқига эгадир.
Текширув даврида лойиҳага киритилган ёнғинга қарши тадбирлар қурилиш меъёр қоидалари асосида бажарилмаган ҳолда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари корхонани қабул қилиб олиш далолатномаларига имзо қўймайди ва бу ҳақда Давлат қабул қилиш комиссияси раҳбарига ёзма равишда ахборот берадилар.
Хурматли ишчи ва хизматчилар, сизлардан яанги қурилаётган қурилишларда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, ҳамда қурилиш қоидаларига риоя этишингизни сўраймиз.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш орқали Сиз ёнғиннинг келиб чиқишини бартараф этган ҳамда давлат ва шахсий мол-мулкингизни, ўзингизнинг ва атрофингиздаги кишилар ҳаётини асраб қолган бўласиз.
Сардор Камолов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ инспектори катта лейтенант,
Фаррух Улуғов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ мутахассис, оддий аскар.
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганидан сўнг барча вилоят, шаҳар ва туманларда Юртбошимиз ташаббуси билан босқичма-босқич кенг қамровли қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар ва туманларимиз янада кўркамлашиб, барча соҳаларда ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Янги ишчи ўринларини ташкил этиш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, келажагимиз бўлган ёшларнинг камол топиши ва республикамизни ривожланган давлатлар орасида ўз ўрнини эгаллаши учун Давлат аҳамиятига эга бўлган, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари,
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари янги қурилиш майдонини танлаш комиссиялари ишида иштирок этадилар ва лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, ўз хулосаларини берадилар.
Ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак:
- ёнғин хавфсизлиги жиҳатдан бино иншоотларни ҳудуд(зона)ларга ажратилишига;
- жой релъефини ва шамол йўналишини ҳисобга олинишига;
- қўшни корхона ва аҳоли яшовчи жойларга нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланганлигига;
- ёнғин хавфсизлиги қисми жанговар экипажини ёнғин ва фавқулодда ҳолат вақтида хизмат кўрсатиш жойига ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб, ёнғин хавфсизлиги қисми билан оралиқ масофасига;
- бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши сув тармоқлари, табиий газ ва электр қуввати билан таъминлаш, алоқа ҳамда хабарлаш йўналишлари бўйича тўғри қарорлар қабул қилинганлигига;
- объект атрофидаги бошқа бино ва иншоотларга нисбатан ёнғинга қарши оралиқ масофаларига риоя қилинганлигига.
Фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотларни қайта техник жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва қайта таъмирлаш лойиҳалари юзасидан, транспорт йўллари, электр, газ, алоқа ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари ўзгарганида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хулосалари олиниши керак.
Янги қуриб битказилган ва қайта таъмирлаш ишлари тугалланган объектлар белгиланган тартибда Ишчи ва Давлат қабул қилиш комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
Ички ва ташқи сув таъминоти, ёнғин автоматикаси қурилмалари, тутн ҳайдаш тизимлари ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида қабул қилиниб олинади ва далолатномалар расмийлаштирилади.
Давлат қабул қилиш комиссиясида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тақдим этилган ёзма кўрсатмада қайд этилган тадбирларни тўла-тўкис бажарилганлигини кўздан кечирадилар. Бунинг учун аҳамият берилиши керак бўлган саволлар рўйхати тузилади. Керак бўлган ҳолларда баъзи конструкцияларни очиш, алоҳида ускуна ва жиҳозларни қайта синовдан ўтказиш ҳуқуқига эгадир.
Текширув даврида лойиҳага киритилган ёнғинга қарши тадбирлар қурилиш меъёр қоидалари асосида бажарилмаган ҳолда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари корхонани қабул қилиб олиш далолатномаларига имзо қўймайди ва бу ҳақда Давлат қабул қилиш комиссияси раҳбарига ёзма равишда ахборот берадилар.
Хурматли ишчи ва хизматчилар, сизлардан яанги қурилаётган қурилишларда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, ҳамда қурилиш қоидаларига риоя этишингизни сўраймиз.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш орқали Сиз ёнғиннинг келиб чиқишини бартараф этган ҳамда давлат ва шахсий мол-мулкингизни, ўзингизнинг ва атрофингиздаги кишилар ҳаётини асраб қолган бўласиз.
Сардор Камолов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ инспектори катта лейтенант,
Фаррух Улуғов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ мутахассис, оддий аскар.
АҚШнинг Массачусетс университети олимлари дунёдаги энг чуқур қудуқни қазимоқчи. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.
Маълум қилинишича, қудуқ қазиш режаси бир неча йил олдин пайдо бўлган. Шундан сўнг «Quaise» энергетика компанияси тузилиб, унинг ёрдамида режани амалга ошириш учун 63 миллион доллар йиғилган.
Олимларнинг фикрига кўра, улар таниқли технологиялар, жумладан, электромагнит нурланиш ёрдамида ерни эритиш имконини берувчи гиротрон қурилмасидан фойдаланмоқчи. Айни пайтда Ердаги энг чуқур қудуқ Россиянинг Мурманск вилоятида жойлашган бўлиб, олимлар 1970 йилда уни 12 километрдан ортиқ бурғулаш имкониятига эга бўлган.
Гиротрон қурилмаси ёрдамида америкалик мутахассислар Ерга 20 километргача чуқур кириб бориши керак. Ушбу усул орқали мутахассислар геотермал энергияни олмоқчи.
«Геотермал ҳеч қандай ёқилғи талаб қилмайди ва ҳеч қандай чиқинди ҳосил қилмайди», дейилади компания сайтида.
Аёл қанчалик билимли ва салоҳиятли бўлса, у тарбиялаган авлод ҳам келажак учун шундай етук шахс бўлиб вояга етади. Бугун сизлар билан манашундай аёл ҳақида ҳикоя қиламиз.
Туманимиздаги 18- умумий ўрта таьлим мактаби директори Гулбаҳор Алланова ҳам юқоридаги таърифларимизнинг яққол мисоли.
У Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилган. Ёшлигиданоқ илм олишга чанқоқлиги боис, мактабдаги тенгдошларидан ажралиб турарди. Адабиётга бўлган иштиёқ уни Қорақалпоғистон давлат университетининг филология факультетига етаклади.
199 5йилда Гулбаҳор ва турмуш ўртоғи йўлланма билан Учқудуққа ишлаш учун келишади. Аввалига тарбиячи, сўнгра мактабда ўқитувчи, ҳамда 10-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган.
Анашу давргача бўлган фаолияти давомида кўпгина билим ва тажриба орттирган Гулбаҳор Алланова 2016 йилидан 2021 йилга қадар Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритди.
Ўтган йили март ойидан бошлаб, 18-умумий ўрта таълим мактабида директор бўлиб ишлаб келаётган Гулбаҳорнинг қилаётган фидоийларча меҳнатлари ва жонкуярлиги бугун ўз мевасини берди десак муболаға бўлмайди. У 8 -март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳозирги кунда 850 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келаётган 77 нафар педагог-ўқитувчилар Г.Алланова раҳбарлигида ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, “Замонавий мактаб” мақомига сазовор бўлишди.
Буларнинг барчаси жуда кўп меҳнат ва ҳаракат талаб этади. Айниқса, аёл киши учун иш ва оилани тенг олиб бориш осон эмас, албатта. Бу борада турмуш ўртоғи РустамТожимуратов уни доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Р.Тожимуротов ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводида бош инженер ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Ҳар томонлама ҳавас қилса аризигулик бу оилада 3 нафар ўғил-қиз вояга етди. Қиз узатиб, ўғил уйлантиришди.
Сизга ёзганларимиз бир аёлнинг иш фаолияти ва ҳаёт йўлидан кичик лавҳалар. Бу йўлларда қанча тўсиқлар ва машаққатлар борлиги барчамизга аён. Муҳими, яхши кунларнинг, ҳалол меҳнатнинг натижаси манашундай олқишларни олиб келганлиги. Ўйлаймизки, бу ютуқларнинг фақат бошланиши. Гулбаҳор Аллановага келгуси фаолиятларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.
Дилноза ТОШНИЁЗОВА.
Башорат опа Турсунова ёшлигидан ўғил болаларга хос феъли билан ҳаммадан ажралиб турар эди. У велосипед миниб, молларга ўт-ўлан териб катта бўлди. Сўлим Самарқанднинг Пастдарғом туманида вояга етган Башоратхонни тақдир шамоллари Қизилқум кенгликларига учирма қилди. Турмуш ўртоғи Ўктам ака Тўлаев билан бағри ҳам саҳросидай кенг Қизилқум чўлининг мўъжизаси -Учқудуқни ўзларига макон, ватан деб билдилар.
Бундан 30 йил аввал Шимолий кон бошқармаси Шарқий конида оддий ишчиликдан фаолиятини бошлаган қаҳрамонимиз ШКБ кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан ташкил этилган ўқув курсида касб сирларини ўрганди, малака оширди. Унинг эгаллагани юк кўтаргич (крановщик) мутахассислиги гарчи аёллар учун бир мунча ноодатий касб бўлса-да, феълидаги мардлиги, ўғил болаларга хос абжирлиги устун келиб, шу мутахассисликни пухта ўзлаштирди.
Мана 23 йилдирки, Башоратхон Турсунова Шкб “Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш конининг “Занжирли кон экскаваторлари ҳамда бурғулаш ускуналарини таъмирлаш ва йиғиш бўлинмаси”да кран машинист бўлиб ишлаб келмоқда. Башорат опа 35 метр баландликдаги кранининг кабинасида туриб 5 тоннадан 50 тоннагача бўлган юкларни бир деганда, "даст кўтаради”.
Ҳар тонгни шукр билан оттириб ишига келар экан, келин уйидай ясатиб қўйган крани кабинасига меҳр билан қарайди. Башорат опа учун иш хонаси бўлган –ана шу кран кабинасида унинг юзлаб кунлари сергакликда, юзлаб тунлари бедорликда ўтган.
-Қишда кабинам иссиқ, ёзда совуққина,- дейди. Бу ишини севган аёлнинг бизга тўқиган ёлғонлари. Иссиқлар унга ғамини унутишга, совуқлар унга одамзод синов учун яратилганини эслатиб туради.(Бундан бир неча йил олдин Башорат опа автоҳалокат туфайли икки фарзандидан айрилган). У ҳамма-ҳамма сирларини билган, дардларини эшитган крани кабинасини шу учун яхши кўради. Унинг йўқотишларини қайсидир маънода унутишга ёрдам берган жамоасини ҳурмат қилади.
Башорат Турсунова ҳақида бугун яна бир сирни очиш вақти келди. Унинг Башорат исми фақат ҳужжатда юритилади, опанинг асл исмини ёдларидан чиқаришган. Турли миллат вакиллари ишлаётган жамоадошлари уни Света опа деб чақиришади.
Бу йилги 8-март арафасида эса Башорат опанинг ўз исми яна тикланди. Давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти Шимолий кон бошқармаси кран машинисти Башорат Турсунова “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Бу баҳо 23 йилдан буён ҳар бир кўтарганда 50 тоннагача юкни “улоқтираётган” Учқудуқнинг полвон аёлига берилган муносиб баҳодир.
Лайло КАРИМОВА,
ШКБ ахборот хизмати.
Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган ҳурматли Президентимизнинг бир қатор ҳужжатлари қабул қилинди.
Юртимизда сўнгги уч йилда 1300 дан ортиқ даволаш муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Шу жумладан, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохона биносида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўзи олам байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
80 ўринга мўлжалланган шифо масканида ички касалликлар, болалар, тез тиббий ёрдам, гинекология, туғруқхона, жарроҳлик сингари бўлимлар фаолиятини барча қулайликларга эга бўлган бинода бошладилар.
8 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий қиёфага келтирилган бу шифо масканида бу ерга ташриф буюрувчи беморлар ва тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 150 қатновга мўлжалланган кўп тармокли марказий поликлиника, 100 ўринли 36-сонли оилавий поликлиника ҳамда 7 та оилавий шифокорлик пункти Учқудуқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шифо масканини фойдаланишга топшириш маросимига бағишланган тадбирда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Р.Рахматов, сектор раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари Н.Сафоев, корхона-ташкилот раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда нуронийлар иштирок этиб, касалхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
-Қон босимим кўтарилиб келгандим, шифокорларнинг муолажаларидан сўнг, тезда оёққа турдим. Янгиланган касалхонада беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, хоналар кенг ёруғ, тиббиёт ходимлари меҳрибон, - деди Бахтигул Сақибаева.
Албатта, кечаги кун бугунга, бугун эртага, унинг эса келажакка замин ҳозирлаётганига гувоҳ бўламиз. Бугун барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида рўй бераётган ўзгаришлар ҳар биримизни мамнун қилади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Jamiyatimizda aksariyat aholi vakillari pensiya va nafaqa tushunchalari bir ma'noli deb hisoblaydi yani pensiya bu nafaqa so'zining rus tili lug’ati tarjimasi deb xato o'ylashadi (aslida, nafaqa rus tiliga posobiye deb tarjima qilinadi). Bundan tashqari ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlarda ham foydalanuvchilar pensioner va nafaqaxor tushunchalarini sinonim sifatida noo'rin ishlatishadi.
Xo'sh, bu ikki tushunchaning farqi nimada?
O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi Qonuni asosida, O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining qariganda, mehnat qobiliyatini yo’qotganda, boquvchisiz qolganda ijtimoiy ta’minlanishdan iborat konstitusiyaviy huquqlarini ro'yobga chiqarish, davlat pensiyalarining yagona tizimini, ularni tayinlash, hisoblab chiqarish qayta hisoblash va to’lash tartibini belgilab beradi. Qonunga asosan fuqarolar quyida keltirilgan turlari bo’yicha pensiya huquqi vujudga kelgan taqdirda murojaat qilish huquqlari kafolatlangan.
1. Yoshga doir pensiya.
2. Nogironlik pensiyasi.
3. Boquvchisini yo'qotganlik pensiyasi.
Yoshga doir pensiya olish huquqiga:
erkaklar 60 yoshga to'lganda va ish stajlari kamida 25 yil bolgan taqdirda to'liq ish staji asosida, shuningdek kamida 7-yil ish staji mavjud bo'lganda to'liqsiz ish staji asosida ega bo'ladilar;
ayollar 55 yoshga to'lganda va ish stajlari kamida 20 yil bo'lgan taqdirda to'liq ish staji asosida, shuningdek kamida 7-yil ish staji mavjud bo'lganda to'liqsiz ish staji asosida ega bo'ladilar.
Nogironlik pensiyalari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda I va II guruh nogironligi bo'lgan shaxs deb topilgan shaxslarga tayinlanadi. Umumiy kasallik oqibatidagi nogironlik pensiyalari nogironlik boshlangan paytga qadar yoshiga nisbatdan talab qilingan ish staji asosida tayinlanadi. Mehnatda mayiblanganda yoki kasb kasalligiga uchraganda beriladigan nogironlik pensiyalari ish stajidan qat'i nazar, tayinlanishi ko'zda tutilgan.
Vafot etgan boquvchining qaramog'ida bo'lgan mehnatga qobiliyatsiz oila a'zolari ham boquvchisini yo'qotganlik pensiyasi olish huquqiga ega bo'lib, pensiya tayinlashda marhum boquvchining vafoti sodir bo’lgan vaqtga nisbatan talab qilingan ish staji asosida ega bolishi ko'zda tutilgan.
Shuningdek, pensiya tayinlashda qonunchilikda belgilangan Ish stajiga ega bolmagan fuqarolar va ularning oilalari ushbu qonunga binoan davlat pensiyalari olish huquqiga ega emasligi ko'rsatib o'tilgan.
Ularning ijtimoiy ta'minoti O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011 yil 7 apreldagi 107-son qarori bilan tasdiqlangan Pensiya tayinlash uchun zarur bolgan ish stajiga ega bo'lmagan qariyalarga va mehnatga layoqatsiz fuqarolarga nafaqalar tayinlash va to'lash tartibi to'g'risidagi nizom bilan tartibga solinadi.
Mazkur Nizom bo'yicha nafaqalarning ham xuddi pensiya kabi 3 turi bor:
1. Yoshga doir nafaqa.
2. Nogironlik nafaqasi (bolalikdan nogironligi bo'lgan shaxslardan tashqari,).
3. Boquvchisini yo'qotganlik nafaqasi.
Yoshga doir nafaqa erkaklarga 65 yoshga yetganlarida; ayollarga 60 yoshga yetganlarida; bolalikdan nogironligi bo'lgan farzandi bor onalarga 55 yoshga yetganlarida tayinlanadi va tolanadi.
Nogironlik nafaqasi nogironlik sodir bolgan hollarda, yoshidan qati nazar, ish stajiga ega bolmagan I va II guruh nogironligi bolgan shaxslarga tayinlanadi va tolanadi.
Ish stajiga ega bolmagan boquvchining vafoti munosabati bilan qaramogida bolgan oilaning mehnatga layoqatsiz azolari boquvchisini yoqotganlik nafaqasi tayinlanadi va tolanadi.
Xulosa o'rnida, fuqarolarda belgilangan, ijtimoiy sug'urtalangan ish staji mavjud bo'lganda davlat pensiyalari tayinlanishi mumkin, yetarli ish stajiga ega bo'lmagan fuqarolarga esa amalda bo'lgan qonunchiliklar asosida nafaqa tayinlanishi ko'zda tutiladi.
Nafaqalar davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganida Pensiya jamg'armasining bo'limi tomonidan tayinlanadi va to'lanadi.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-6099-сон фармони ижроси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги 01-17/1-1448-сон йиғилиш баёнининг ижроси ҳамда туман ҳокимлигининг 2021-йил 29-ноябрдаги 187/049-34-сон йиғилиш баёнининг ижроларини таъминланмоқда.
"Наврўз" умумхалқ байрамини кўтаринки ўтказиш мақсадида "Нафосат олами" шиори остида аёллар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 11 март куни Учқудуқ туман ХТБ га қарашли 20-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг «ГАНДБОЛ» тури буйича умумтаьлим муассасалари ва ДМТТ педагог ва ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобоқаси ўтказилди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган мусобақа барча жамоалар фаол иштирок этдилар. Ўйин натижаларига кўра, фахрли
I - ўринни 20-мактаб жамоаси,
II - ўринни 10-мактаб жамоаси,
III- ўринни 15-ДМТТ жамоалари эгалладилар. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Рушана Рахманова
Учқудуқ тумани 20-мактаб тарғиботчиси
“Олой маликаси”, “Жануб қироличаси” дея улуғланган доно стратег, дипломат аёл – Қурбонжон додҳо манаман деган қудратли кучларни бўйсундиролган.
Олой тоғларининг этагида дунёга келган Қурбонжонни 18 ёшга тўлар-тўлмас ўзидан уч баробар катта кишига турмушга бериб юборишади. У эса анъаналарга қарши чиқиб, куёвнинг уйидан қочиб кетади. Қошғар томонларга узатилган Қурбонжон отда қочиб кетаётса, йўлда ов қилиб юрган Олимбекка дуч келади. Унча-мунча эркак юришга дов беролмайдиган жойлардан омон чиқиб, йиртқич ҳайвонлардан қутулиб келаётган қизни кўриб Олимбек ҳайратини яширмайди: “Кимсиз?!”. “Мен йўлбарс йўлли аёлман. Мени йўлбарслар дарёдан ўтказди. Улар менга тегмади”, - дея жавоб беради Қурбонжон.
Олимбек додҳо отдан тушишга шайланса, Қурбонжон уни тўхтатиб: “Ўрнингиздан қўзғалманг, бек. Эркак киши аёлга йўл бермайди”, - дея йўлида давом этади.
Ривоят қилишларича, Қурбонжон отда келаётганида 5 та йўлбарсга дуч келади. У эса йиртқичларнинг устидан отини сакратиб ўтиб кетади (Қурбонжон буни кейинчалик Оллоҳ унга 5 та фарзанд беришига ишора бўлган бўлса керак, деб билади).
1832 йилда Олой қирғизларининг етакчиси Олимбек додҳо Қурбонжонни ўз никоҳига олади. У эса никоҳдан олдин Олимбекка: “Мен остонангизга кенжа хотин бўлиб бормайман. Бекликнинг оғирлигини сиз билан баравар баҳам кўраман. Сиз Қўқон хонлигида бўлган кезларингизда халқнинг боши бўламан”, дея шарт қўяди.
Қурбонжон турмуш ўртоғининг маслаҳатгўйига айланади. Уларнинг оиласида 5 нафар ўғил фарзандлар дунёга келади. Олимбек ва Қурбонжоннинг бахтли никоҳи 29 йил давом этади.
Олой ҳукмдори Олимбек додҳо Қўқон хонлигининг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. У 1862 йили фитна қурбони бўлгач, ўрнига акаси Усмонхон, ўғли Жарқинбайлар даъвогарлик қилади. Аммо халқ буларни қўллаб-қувватламай, Олой бошқарувига Қурбонжонни муносиб кўради.
Oлимбек додҳонинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитган Бухоро амири Музаффархон Олой устига юриш бошлайди. Бундан хабар топган Қурбонжон шошганидан паранжи ҳам илмай, амирнинг йўлини тўсади. Бундай беҳурматликдан ғазабланган амир Музаффархон: “Сиз аёл бўла туриб, юзингизни бекитмасдан нечун йўлимни тўсдингиз?” деб жаҳл отига минади. Қурбонжон эса “Ҳурматли амирим, шариатдан менинг ҳам хабарим бор. Аммо, ҳеч жойда аёл юзини ёпиб юрсин, деганни ҳам ўқий олмадим. Сизни ҳам мендек она дунёга келтирган. Онангизнинг юзига қарашингиз уятли ишми?”, - дея амирнинг саволига савол билан жавоб қайтаради. Бу ақлли гапдан қаноатланган амир уни Олой қирғизларининг етакчиси сифатида тан олади ва унга додҳо унвонини муносиб кўради.
...1893 йили Қурбонжон додҳонинг кенжа ўғли Қамчибек мамлакатга Афғонистондан Қошғар орқали контрабанда товарларини олиб кирганликда айбланади. Қамчибек Ўшга кетганида чегара хизмати ходимлари унинг уйини тафтиш қилишади. Қимматбаҳо тошларни яширган, деган баҳона билан хотинининг бир ўрим сочини кесиб ташлашади. Қамчибекнинг навкари Оқ полвон бу ҳақоратга чидаёлмай, тафтишчиларни ўлдиради.
Aйблов асосида 21 киши, жумладан Қамчибекнинг акаси Мамитбек, жиянлари Арстанбек, Мирзапаёз ва навкари Оқ полвонлар ҳибсга олинади. Қамчибек ва Оқ полвон Ўшнинг марказий майдонига олиб чиқиб осилади. Халқ бекни қутқариш учун Қурбонжон додҳонинг розилигини сўраганида: “Кенжа ўғлимнинг ўзга дунёга кетаётганини ҳис этиш оғир! Аммо ўғлимнинг жони эвазига халқим ўлимга юз тутса, унда менинг ишимни, нафақат у дунё, балки бу дунёда ҳам оқлаб бўлмас”, - дея тақдирга бош эгади ва ўғлининг дорга осилишини мардонавор тик туриб кузатади.
Манбалар асосида Фарида тайёрлади.