LOTIN-КИРИЛЛ

БОЛАЛАР БОҒЧАСИ 60 ЙИЛ ДЕГАНДА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНДИ

    "Обод маҳалла” дастури доирасида “Камалак” номли 15-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда мазкур болалар боғчаси 240 нафар ўғил-қизнинг замон талаблари даражасида тарбия олишларига хизмат қилади. 

   Муассасанинг очилиш маросимида Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р.Рахматов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Шодиев ва маҳалла нуронийларидан А.Керуенбаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ҳамда касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шарт-шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

   Бу ерда кичкинтойларнинг замонавий таълим-тарбия олиши учун зарур ҳамма нарса мавжуд. Хусусан, турли эртак қаҳрамонлари акс этган болалар майдончаси, ошхона, ювиниш хонаси, тиббий пункт, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси ҳамда бошқа инвентарлар кичкинтойлар хизматида.

   Мактабгача таълим муассасасида болажонлар учун кундалик машғулотлардан ташқари, енгил атлетика, инглиз тили, шахмат, шашка тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, муҳим қўлланма ва кўргазмали воситалар билан таъминланган.

— Неварам Ферузабону шу боғчага қатнайди, — дейди маҳалла фаолларидан бири Дилноза Асқарова. — Ушбу болалар боғчаси 1964 йилда қурилган бўлиб, шу кунга қадар мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди. Бугунги ҳолатини кўриб, фарзандларимизга қаратилаётган бундай эътибору ғамхўрликлар барчамизни қувонтирди. Бу ердаги шароитлар болажонларнинг сифатли бошланғич билим олиши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

   Маълумот ўрнида Учқудуқ туманида 3-7 ёшли болалар 3721 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3443 нафари ёки бўлмаса 94 фоизи давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Жорий йил охиригача мавжуд мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар тўлдирилиши ҳисобидан қамров 97 фоизга етказилади.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

 

 

O'qilgan: 404 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: