Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида Учқудуқ туманидаги чиқинди ташлайдиган полигондаги аҳвол ҳақида танқидий видео тарқалганди.
Ушбу видеода акс этган ҳолат юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Аниқландики, мазкур чиқинди йиғиш полигони 2021 йилнинг август ойида тендер савдоларига қўйилган бўлиб, “BEREJLIVOST” ХИЧК тендер савдоларида ғолиб бўлган. Ўтган йили 1 октябрдан фаолият бошлаган корхонанинг иқтисодий аҳволи қониқарли бўлмаганлиги сабабли чиқиндилар ўз вақтида ташиб кетилмаслиги, полигондаги бугунги аҳвол аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги, туман автойўл бўлими, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими билан ҳамкорликда “Бережливостъ” ХИЧ корхонасига кўмак кўрсатилиб, полигонда чиқиндиларни кўмиш ва тозалаш ишлари олиб борилди.
Учқудуқ туман атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан “Бережливостъ” ХИЧК маъсул ходимларига белгиланган тартибда полигонда санитар тозалаш ишларини вақтида амалга ошириш бўйича “Огоҳлантириш хат”и тақдим этилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.