Кексалик ёшига етиб бориш ҳам аслида неъматлардан бири ҳисобланади. Юртимиздаги табаррук ёшдаги отахон-у оналаримизнинг ҳолидан хабар олиб турсак, уларга имконимиз даражасида оқибат, меҳр-мурувват кўрсатсак улкан савобларга эга бўлиш билан бирга уларнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда турмуш сабоқларидан фойдалана олишимиз мумкин. Кексалар ва муҳтож инсонларнинг кўнглини, руҳини кўтариш, савоб амалларини бажаришга интилиш — буларнинг ҳаммаси халқимизда авлоддан авлодга ўтиб келаётган азалий қадрият сифатида мужассам. Нуронийларга берилаётган эътиборни эътироф этган ҳолда ҳозирда жойларда энг - улуғ, энг - азиз, байрам арафасида кенг кўламли меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда. Айни хайри-эҳсон тадбирларининг узвий давоми ўлароқ, Шимолий кон бошқармасига қарашли Идоравий Ҳарбийлаштирилган Қўриқлаш отряди ёшлари ва 21 сонли Касаба уюшмаси раиси билан биргаликда, отряднинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нуроний ёлғиз нафақахўрлари холидан хабар олинди. Жумладан шундай нуронийлардан бўлмиш Акрамова Галина Александровна, Гуляева Тамара Георгевналарнинг яшаш хонадонларига ёшлар ташриф буюриб, ШКБ раҳбарияти ва ИҲҚ отряди бошлиғининг байрам табрикларини етказдилар ва улар учун махсус тайёрланган озиқ овқат жамланмаларини топширдилар.
Алломалардан бири яхшилик қилган одамнинг умри узун бўлади, деган экан. Дарҳақиқат, Оллоҳ яхшилик эгасининг умрига умр қўшади, унинг яхшилигини авлодларига мерос қолдиради, бу мерос зурриёдларида абадул-абад давом этади. Бугун ёшлар қўли билан кексаларга юборилган эътибор ва меҳр намунаси келажакда албатта ёшларнинг самарали мехнати ва шижоатига сабаб бўлиши шубҳасиз.
Шимолий кон бошқармасига қарашли
Идоравий Ҳарбийлаштирилган Қўриқлаш отряди
ёшлар етакчиси Тўйев Нодирбек