Hokimiyat matbuot xizmati
Сир эмас ҳар йили баҳор ойида ниҳол экиш оммалашади. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам дарахт бўлиб бўй чўзмайди. Баъзида топшириқ бажарилдими бўлди, деган бепарволигимиз бизни баҳорда экилиб ёзга бормай чўпга айланадиган ниҳолларимиз уволига қолдиради.
“Учқудуқ экологиясини яхшилайман десанг ўз касбинг билан ёрдам қил!” шиори остида ишлаётган ёшлардан бири ШКБ ахборот коммуникацион технологиялари маркази дастурчиси Азиз Солиев бўлади. Ёш дастурчи томонидан “Яшил макон-2022” дастури яратилди.
Бу дастур орқали Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларидаги ҳар бир дарахтнинг электрон ҳисоботи олиб борилади. Дастурининг афзаллиги шундаки, ҳар бир бўлинма учун алоҳида очилган саҳифада унинг ҳудудидаги мавжуд дарахтлар жойлашувига қараб рақамлаштирилади. Янгилари эса қўшимча равишда киритилиб борилади. Бу дастур бир вақтнинг ўзида раҳбарият томонидан назорат қилинади.
Демак-ки, ҳар бир дарахт учун ўша жойда ўз-ўзидан масъуллар тайинланиб, экологияга ҳурмат кучаяди. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан яшил табиатга қирон келтиролмайди. Дастурни ”огоҳлантирмай” дарахт кесолмайди.
Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Экологик муҳитни яхшилаш мақсадида бошланган “Яшил макон”лойиҳа доирасида НКМК АЖ Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида 12 мингдан зиёд туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали чўл ҳудудидаги яшил майдонларни 4 гектарга кўпайтириш режа қилинган.
Ушбу лойиҳа доирасида шу кунгача Шимолий кон бошқармаси томонидан куз фаслидаёқ 7 минг 700 туп манзарали дарахт, 280 та мевали, 250 та турли бута кўчатлари экилди. Дарахтларнинг 120 таси ҳомийлик асосида олиб келинди.
Жорий йил 1 мартдан бошланган “Яшил йиллик» умуммиллий тадбирида ШКБ ва шаҳар ҳудудида ишчи-ходимлар томонидан 3 минг 100 та чўл ҳудудига чидамли қайрағоч, тут, жийда, ясень, гужум ва қоратол каби дарахтлар экилмоқда. Экилган ва экилаётган ҳар бир дарахт Азиз яратган дастурга киритилиб борилади ва шу орқали улар асраб қолинади.
Лайло КАРИМОВА, ШКБ ахборот хизмати раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 12-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 16-мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-320 IV-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022-йилнинг май ойида тугаши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 март куни ўтказилган мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилиниб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди. Шунингдек, сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди. Айни пайтда ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузилмоқда.
Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Унда туман ҳокими ва туман комиссиясининг аъзолари иштирок этдилар.
Туманда мавжуд 14та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловни юксак савияда ташкил этиш ҳамда фаол ва фидойи, элу юрт ичида ўз нуфузига эга шахсларни сайлаш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда Сайловолди чора-тадбирлар режаси ва вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.
Учқудуқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Президент фармойиши (Ф–33-сон, 24.03.2022 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир “йўл харитаси” тасдиқланди.
Йўл харитаси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, унда, жумладан қуйидагилар белгиланган:
2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолиятини йўлга қўйиш;
2023 йилдан жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш;
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.
2022 йил 1 майдан:
барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;
тиббиёт бригадаларига 2022–2023 йилларда қўшимча 8 500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;
18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.
Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш;
3-15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан йод препарати билан бепул таъминлаш;
Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.
2022 йил 1 июндан:
соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;
юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.
2022 йил 1 майдан:.
барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбийтиббий кўрикни бепул ўтказиш;
қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш.
2022/2023 ўқув йилидан:.
ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;
фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш.
Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.
Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш.
Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллариучун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш.
Икки йиллик чекловлар сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида саъйи-ҳаракатлар амалга оширилиши бошлаган.
Биринчи халқаро йўловчи поезди жорий йил 1 апрель кунидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналиши бўйича қатнай бошлайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига яна бир йўловчи поезд ҳаракати ташкил этилмоқда.
2022 йил 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томон эса, «Олма-ота-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.
Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.
Чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассала сотиб олиш мумкин.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюро билиб олиш мумкин.
“Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–168-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:
2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади;
Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.
2023 йил 1 апрелгага “Universal Mobile Systems” МЧЖни хусусийлаштириш чоралари кўрилади.
“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 25 та дон корхонаси 2022 йил 1 июлгача, қолганлари эса жорий йил якунигача босқичма-босқич савдога чиқарилади.
2022 йил якунигача “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади.
2023 йил 1 июлгача АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилади.
Хусусийлаштиришда бошланғич нархни эълон қилмасдан талабгорларни музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотиш услуби жорий этилади.
Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга “Tashkent City” боғи ҳам киритилган.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. Айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саёҳатчилар, сафарда юрганларда кўпроқ учрайди. Бунга сабаб – уларнинг ҳар доим ҳам гигиена талабларига риоя қила олмасликларидир. Бундай ҳолларда бактериал интоксикация келиб чиқиши тайин. Шунинг баробарида, тропик давлатларда дам олиш маҳали танаввул қилинадиган нотаниш ва организм ўрганмаган таомларни айтиш мумкин. Илиқ ва нам иқлим шароитида турли касаллик чақирувчи микроорганизмлар “гуркираб” ривожланади. Умуман айтганда, заҳарланишга нима сабаб бўлишидан қатъи назар, у қоринда қаттиқ оғриқ ва умумий ҳолсизланиш сингари аломатлари билан ҳар қандай гўзал саёҳатни ҳам чиппакка чиқариши ҳамда жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ НИМА?
Овқатдан заҳарланиш – озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар билан ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Агрессив кимёвий моддалар ёки бактериялар сақловчи маҳсулот танаввул қилингандан сўнг, токсинлар секин-аста қон томирларига сўрилиб, интоксикация аломатларини намоён этади.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТЛАРИ
Одатда оватдан заҳарланиш жараёни жуда тез содир бўлади. Масалан, қисқа вақт оралиғида организмнинг нормал ҳолати қуйидагича ўзгариши мумкин:
- кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- диарея;
- ошқозон ёки ичакларда оғриқ;
- умумий ҳолсизланиш,
- дармонсизлик;
- бош оғриғи ва ҳ.к.
Вақтида чора кўрилиб, даволаш бошланмаса, аломатлар кучаяди. Токсинлар тури ва уларнинг миқдорига кўра, буйрак, марказий асаб тизими ва юрак-қон тизими фаолияти бузилиши мумкин. Айниқса интоксикация болалар, кексалар ёки яқинда касалланган кишиларда ўта жиддий ўтади.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ САБАБЛАРИ
Аксарият ҳолларда заҳарланиш муддати ўтган маҳсулот, бактериялар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, шунингдек, кимёвий воситалар таъсирида зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш оқибатида юзага келади. Аксарият ҳолларда, муддати ўтган ва гигиеник талабларга тўла жавоб бермайдиган тартибда овқатланиш ҳам сабаб бўлиши мимкин.
Биз юртдошларимиздан, аввало, ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, тоза ва сифатли овқатланишга эътибор беришларини сўраб қолардик.
Истиқлол туфайли маҳалла институти халқчил тузилма сифатида шаклланиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашмоқда ва ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгалламоқда
Бугун 22 март куни Ўзбекистонда "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев бу тизимда фаолият олиб бораётган барча ходимларни табриклади.
Тумандаги мухташам ресторанлардан бирида тизим ходимлари учун ёзилган байрам дастурхонида қатор мехмонлар ва мутасаддилар иштирок этди. "Сизлар борсизки бугун маҳаллаларимиз тинч ва осуда. Олиб бораётган машаққатли ҳамда савобли ишларингизда омадлар ҳамда оилангизга фаровонлик тилаймиз" дея табрик сўзларини келтириб ўтди туман ҳокими.
Йил давомида самарали фаолият юритган ходимларнинг мехнатлари алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди. Зеро меҳнатнинг муносиб тақдирланиши келгуси муваффақиятлар дебочасидир.
Наврўз (Новруз, Навруз, Нооруз, Невруз, Наурыз) — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни. Бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам. Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.
2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.
Халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда Наврўзнинг ўрни катта. Наврўз авлодлар ўртасида ҳам, оилада ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилишга ҳисса қўшади, маданий хилма-хилликни сақлаш, халқлар ва жамоалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Учқудуқ туманидаги 20-мактабни нафақат туман, вилоят, балки республика миқёсида ўз ўрни, довруғи бор. Мазкур мактаб таълим-тарбия жараёнларининг сифатли ва самарали ташкил этилганлиги боис мактаб ўқувчилари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мактаб битирувчиларининг ҳам мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш кўрсаткичлари ҳам салмоқли фоизларни ташкил этади, улардан бугунги кунда хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган собиқ битирувчиларнинг борлигини фахр билан айтиш мумкин. Мактаб доимий равишда юқори рейтинг кўрсаткичларини қайд этиб келмоқда. Ҳусусан яқиндагина эълон қилинган республикадаги 10 мингга яқин мактаб ичида 5-ўринни қўлга киритгани таълим даргоҳининг салоҳиятидан дарак беради.
Албатта юқорида санаб ўтилган ютуқларни қўлга киритишда таълим муассасасида самарали бошқарув тизимининг мавжудлиги, ҳусусан мактаб директори Рўзиева Насиба Жумаевнанинг 15 йиллик раҳбарлик фаолияти муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ Рўзиева Насиба Жумаевнанинг машаққатли меҳнатлари муносиб қадрланиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланиши бутун туман халқ таълими тизими ходимларининг қувончига сабаб бўлди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Халилов томонидан устозни унвон билан яна бир бор муборакбод этилиб, эзгу тилаклар билдирилди.
Ўзбекистонга киришда вакцина олган чет элликлардан ПЗР-тест талаб қилиш бекор қилинди.
Республика махсус комиссияси томонидан коронавирусга қарши бир қатор талабларнинг амал қилиши тўхтатилди.
Хусусан, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.
Шунингдек, Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР-тести натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби бекор қилинмоқда.
Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЗР-тести натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди