Hokimiyat matbuot xizmati
Аёл мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун ҳар биримиз жамиятда ўз ўрнимизни топганлигимиз, обрў-эътиборга сазовор бўлаётганимиз, касб-коримиз билан юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлигимиз учун улардан миннатдормиз.
...Насиба Рўзиева номинитилгаолишимизбиланоқ, кўнгиллардағурур, уйғонади. Кўзлар қувончдан порлайди. Беихтиёр дилдаги меҳр тилга кўчади: “Ўзидан-да ишини севгучи аёл!».
У туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори, куни-кеча 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами мунбосабати билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” юксак унвонига сазовор бўлди.
Насибахон эсини танибдики, муаллим бўлишга ҳавас қилди. Шу орзу-ла яшаб, ўзи истагандек муаллим бўлди. Бугун у нафақат Учқудуқ туманида балки вилоятда қолаверса республикамизда ўз ўрнига ўз нуфузига эга бўлган таълим даргоҳи раҳбари.
Мазкур илм даргоҳининг ўтган ўқув йилида қўлга киритган ютуқлари сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, республикада мактаблар ўртасида 5-ўринни, вилоятда 2-ўринни, битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши бўйича туманда 1-ўринни эгаллади.
Асли шариф Бухоронинг Шофиркон туманида таваллуд топган. У ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатиб, 1987-1992 йилларда Бухоро Давлат педагогика олийгоҳида ҳам фақат аълога баҳоларга ўқиган.
Кўзларидан нур, жуссасидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган қаҳрамонимизнинг умр дафтарини бир-бир варақлаймиз: 2002 йилгача Шофиркон туманидаги 3-умумий таълим мактабида ўқитувчи, 2002-2004 йилларда туман ХТБ да маънавият-маърифат ишлари бўйича услубчи, 2004-2007 йилларда Учқудуқ туман ҳокимлиги "Маънавият ва маърифат" бўлими раҳбари вазифаларида ишлаган. 2007 йилдан буён эса Насиба Жумаевна тумандаги 20-умумий таълим мактабида директор бўлиб фаолият юритиб келмокда.
Ҳа, тиниб-тинчимас, жонкуяр раҳбарнинг халқ таълими тизимида олиб бораëтган самарали педагогик фаолияти муносиб баҳоланиб, 2011 йилда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони ва "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Mактаб ўқувчи ва ўқитувчилари турли кўрик-танловларда туман, вилоят ҳатто Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хуллас, мактаб ҳақида кунлаб гапирсак озлик қилади. Ҳа, бу ютуқларнинг барчасида Насиба Жумаевнанинг муносиб салмоқли улуши бор.
У оилада севимли ёр ва меҳрибон она. Унинг турмуш ўртоғи Жаъфар Мардонов ШКБ ТСҚда жонлантириш бўлими бошлиғи вазифасида қатор йиллардан буён фаолият юритиб келмокда.
Узукка кўз қўйгандек бир-бирига монанд бу оилада айни кунда уч нафар фарзанд вояга етди. Нафисахон она касби ўқитувчиликни эгаллаб, бугун ёшларга таълим – тарбия бериб келмоқда. Кичкина қизлари Нигора эса ота касбини танлаб, Бухоро Давлат тиббиёт олийгоҳини тугатди. Ҳозирда у шифокор. Ўғиллари Беҳрузжон эса Россия олийгоҳида таҳсил олмоқда.
Мақоламизда Насиба Рўзиеванинг бор йўғи ҳаëт дафтарининг бир варағи билан танишдик холос. Уни бутунича ўқиш учун кўп кунлар, ойлар керак бўлса ажабмас.
Насиба Жумаевна! Бугун биз сизнинг фаолиятингиз ҳақида тўхталар эканмиз, сизнинг таърифи-таснифингизга сўз тополмадик ва шоирнинг ушбу таърифини сизга ва сизга ўхшаганларга ҳадяэ тдик.
Шоирга дедилар:Сиз бахтли инсон,
Чунки сиз шоирсиз, ҳамма танийди. Шоир жавоб берди:
Менда бор армон,
Муаллим десалар мени қанийди.
Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.
Учқудуқ туман ХТБ тасарруфидаги умумий ўрта таьлим мактабларининг аёл ўқитувчилари ўртасида спортнинг волейбол туридан беллашувлар бўлиб ўтди.
Мусобақада ҳар бир мактаб жамоаларидан келган 6 нафардан иборат ўйинчилар ўзлари фаолият юритадиган мактаб шаънини ҳимоя қилиб даврага тушдилар. Энг қувонарлиси, ўқитувчиларнинг нафақат таълим соҳасида, балки спорт ўйинларида ҳам етарлича тажрибалари борлиги ва улар сидқидилдан курашганликлари мусобақага ўзгача шиддат бағишлади.
Муросасиз кечган баҳсларда фахрли биринчи ўринни 7-мактаб жамоаси, иккинчи ўринни олис «Кокпатас» дан келган 13-мактаб жамоаси ва учинчи ўринни 20-мактаб жамоалари қўлга киритди.
Мусобақалар сўнггида фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Гулбаҳор Қурбонова,
таълим ва фан ҳодимлари касаба уюшмаси Учқудуқ туман бўлинмаси раиси.
Ҳужжат билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.
Ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилади.
Бундан ташқари:
мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш;
давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб бориш режалаштирилмоқда.
2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;
малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;
ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;
малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;
малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50%ини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50% имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1%лик ставкада ҳисобланади;
бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати БҲМнинг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилди.
Белгиланишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб: тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади.
Мадад нодавлат нотижорат ташкилоти Учқудуқ туман ҳудудий бюроси бош мутахассиси Исмоилова Умида Ҳамро қизи
Ушбуни... меҳрибон волидасини соғинган, унинг ёруғ ва азиз хотираси билан яшаётган фарзандлар номидан ёздим.
Онажон! Сизга айтмоқчи бўлган гапларим шунчалик кўпки, қай биридан бошлашни ва қаерида тугатишни ҳам билмайман. Фақат тилимнинг учида айланиб қолган армоним юрагимни тобора ўйиб бораётган бир сўз бор: СОҒИНДИМ... Сизни жудаям соғиниб кетдим, Онажон!
Нур балқиб турган фаришта чеҳрангизни, меҳрга лиммо-лим кўзларингизни, етмиш икки томоримга сингиб кетган қадрдон овозингизни иссиқ қучоғингизни, қўлларингизни...
***
-Журнал олиб келдингми?
Олис йўл юриб борганимда кўришиб, ҳол-аҳволимни сўраб улгурмай ҳар сафар менга берадиган биринчи саволингиз шу бўларди. У пайтлар газета журнал кўринишида чиққани учунми негадир газета эмас, журнал деб атардингиз.
-Э-э, яна эсимдан чиқибди.
-Оббо-е, нимага эсингдан чиқади. Сен чиқарган газетани қўшнимиз Турсуной ҳам сўраётганди.
-Кейинги сафар ҳар бир сонини йиғиб олиб келаман...
-Бу сафар ҳам эсингдан чиқади.
Онажоним! Болажонимни кўз нури, қалб қўри тўкилган дея, “Достиқ-Дружба” (олдинлари “Учқудуқ” газетаси шу ном билан чоп этилган) газетасини илҳақ бўлиб кутганингиз учун мени кечиринг!
Бугун уйимда “Учқудуқ” газетаси тахланиб ётибди. Уларни ҳеч ким сўрамайди...
Икки қатор бўлса ҳам газетада ёзганларим чиқса қайта-қайта ўқийдиган, “бу сонда шунча мақоланг чиқибди”, дея тайёрлаган саҳифаларимни ҳисоблаб юрадиган, ён-верига 4-5 киши йиғилса, “Қизим журналист, район газетасида ишлайди, турли мавзуларда мақолалар ёзади” дея мақтаниб гапирадиган чин “мухлисим” Сиз эдингиз.
Айтинг... Энди менинг газетада ишлашим, журналист эканим билан сизчалик ким ҳам фахрланади?!
Кечалари, чироқ ўчиб қолганида пилта фонус ёруғида газетани юзингизга яқин келтирганча мутолаа қилиб ўтиришларингизни эсласам, томоғимга аччиқ тошлар тиқилиб қолади.
“Журналимиз”да нимаики қизиқ ҳикоя, мақола, янгилик чоп этилган бўлса битта қолдирмай ўқиб, мазмунини гапириб берардингиз. Эҳ, соддагинам-а! Бу газета тайёр бўлгунча ҳар саҳифаси менга нечоғлик ёд бўлиб кетишини сиз қаердан ҳам билардингиз.
-Редактир бўлдинг, энди сенинг мақолаларинг чиқмайди-да, а? Муҳаррирлар бошқаларнинг ёзганларини тўғирлайди-ку. Лекин барибирам ёзиб тур-да...
Оҳ, онажон! Тириклигингизда ёзилажак мақолаю лавҳаларимни қаҳрамонларини излаб топиб, улар ҳақида бот-бот саҳифалар тўлдириб, сиз ҳақингизда такрор ва такрор ёзмаганим, эсламаганим учун мени кечиринг!
***
Меҳрибонгинам...
Қаранг, уч-тўрт кундан кейин байрам, 8 март!
Кеча бозорга тушгандим. Кўнглим бузилиб қайтдим. Ҳеч нарса олмадим.
У ерда онасига совға олаётганларни кўрдим.
Уларга жуда ҳавасим келди. Оз-моз ғайирлигим келгани ҳам рост.
Беихтиёр оёғим рўмоллар сотиладиган расталар олдига бошлади.
-Илтимос, арзонроқ қилиб беринг, пулим кам-да. Онамга олмоқчи эдим.
Сотувчи билан ялингудай савдолашарди ёшгина йигит. Талаба бўлса керак, ҳойнаҳой.
Ранг-баранг, бир-биридан чиройли рўмоллар ичидан биттасини танладим. Сизга ярашадиган мовинг ранг, жаннат туслисини...
-Шуни оласизми? Онангизгами? Неча ёшдалар? – пули етмаётган мижозга парво қилмай, менга юзланди сотувчи.
Ногоҳ қалқиб кетдим. Бир сотувчига, бир қўлимдаги рўмолга, бир йигитга қарадим.
Қўлларим қалтирар, нигоҳларим бесаранжом эди. Атрофга безовта тикилганча нима дейишни билмасдим.
-Опа, соғлигингиз жойидами? Ёки бирор нимангизни йўқотдингизми? – сўради ҳалиги йигитча.
Бўғзим куйиб кетгудай бўлди. “Ҳа... йўқотдим. Жуда катта нарсамни бошимдаги тожимни йўқотдим.”
Шоша-пиша сумкамдан пул чиқариб сотувчига узатдим. Сўнг қўлимдаги рўмолни менга ҳайрат билан тикилиб турган йигитга тутдим.
-Онангизга совға! Олинг. Фақат “йўқ” деманг!
Йигитча мени тушунгандек индамади.
“Сиз жудаям бахтлисиз, жудаям...”
Ўзимга ўзим гапирганча, бисотидаги энг қимматбаҳо нарсасини йўқотган ва энди уни тополмаслигини билсада, умидини узолмай кўзлари нажот истаб ҳар тарафга, ҳар кимга жавдираб қараётган ночор кимсадек йўлимда давом этдим...
***
-Сенга зарилми, жони болам, пулингни ўзингга ишлатсанг бўлмайдими-а? – дедингиз 2 метр кўйлаклик мато олиб борганимда.
Бор - йўғи бир мартагина ўзимдан орттириб олиб борган матони оларкансиз узундан – узоқ дуо қилдингиз.
-Илоҳим, тани-жонинг соғ, бахтинг бутун бўлсин, мартабанг баланд бўлсин, болам...
Оҳ, дуогўйим-а!
Арзимаган эътибордан тоғдек кўтарилган хокисор кўнглингизни, энди олтину зарларга-да топа олмайдиган – ана шундай табаррук дуоларингизни ҳамиша ҳам ололмаганим учун мени кечиринг!
***
- Наврўз байрамига келгин, майли-ми? Орзигул момо буғдой ундиряпти, биргалашиб сумалак ковлагани чиқамиз.
Лекин мен боролмасдим. Ё болам касал бўларди, ёки йўл кирага пул тополмасдим.
Муштипаргинам, чорлаган пайтларингизда, олдингизга учиб бормаганим, дийдоримга маҳтал қилган сон-саноқсиз кунларим ҳаққи менинг кечиринг?
***
“Тинчмисан? Наврўзда хўп кутдим, келмадинг-а”, кўзим ер чизарди. Жавобсиз қолдирган чорловларингиз ҳаққи, сизни хавотирга солиб, ташвишга қўйганларим ҳаққи кечиринг!
***
ФАРИШТАСИФАТИМ!
Биламан, энди бу дунёда йўқсиз. Азиз дийдорингиз қиёматга қолгани рост. Аммо... Онажоним, сизнинг қалбингиз ҳамиша биз билан!
Мен шуни англадим: Яратган онанинг фарзандига бўлган меҳр-муҳаббатига шу қадар буюк куч бағишлаган экан-ки, унга ўлим ҳам тўсиқ бўлолмаскан.
ҒАМХЎРГИНАМ! Тушларимга тез-тез кирасиз. Ҳамроҳсиз – танҳолигимни билдирмай дейсизми? Йўқлигингизни сездирмай дейсизми? Бизни ўйлаб, у дунёда ҳам безовта бўлиб, оромингизни бузасизми?
Оҳ, Меҳрибоним! Йўқ, сиз ўлмагансиз? Тоабад қалбимизда, хотирамизда ва тушларимизда биз билан бирга яшайсиз!
ИЛОҲИМ, Тангрим сизни, шу қаторида фарзандларининг дуо ва савобларидан умидвор бўлган барча ўтган азиз волидайи муҳтарамаларимизни ўз раҳматига олсин, Омин!
Райҳон ҚОДИРОВА, журналист.
2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);
23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.
Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:
сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;
ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.
Статистика бўлими.
Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида 8-ёнғин қутқарув қисмининг жойлашувини инобатга олинган ҳолда руҳий тайёргарлик йўлаклари барпо этилган.
Жорий йилнинг 2022 йил 19, 22, 25-февраль кунлари Шимолий кон бошқармаси объектлари ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими 8-ёнғин қутқарув қисмида белгиланган режа асосида руҳий тайёргарлик йўлагида амалий машғулот ўтказилди. Руҳий тайёргарликни ўтказишдан мақсад ҳарбий хизматчиларни ёнғинларни ўчириш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишдаги кескин шароитларда руҳан тайёргарлигини шакллантириш, уларнинг мазкур шароитдаги фаолиятларида юқори натижаларни таъминлаш мақсадига қаратилган ва ташкил этилган жараёндир.
Руҳий тайёргарликнинг оловли йўлакдаги машғулотларининг асосий мақсади ёнғин қутқарув қисмлари ҳарбий хизматчиларини бевосита ёнғин ўчоғи ҳудудидаги мураккаб шароитларда узоқ муддатли ишларни бажаришга тайёрлаш ҳамда тўсиқлардан ўтиш йўллари ва усуллари, оловли йўлакда шартли ёнғин ўчоқларини ўчиришда меҳнатни муҳофоза қилиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратишдир.
Орифжон Махмудов
капитан 8-ЙҚҚ бошлиғи,
ШКБ ОЙХТТEБ ЙН ва ПБ
мутахассиси оддий аскар
Ҳ.Р.Яхяев
«Ёнғин ўчириш амалий спорти» тури бўйича ШКБ ОЙХТТE бўлим биринчилигига бўлим бошлиғи подполковник А.Ҳ.Ортиқов сўзга чиқиб эзгу тилаклар ва улкан омадлар тилаб мусобақага старт берди. Кўп ўтмай бўлим биринчилиги учун беллашувлар ҳам бошланиб кетди. Мусобақанинг 1-тури 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва маррани қисқа фурсатда эгаллаш бўйича 8-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 167,34 сония билан 1-ўринни, 6-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 175,82 сония кўрсаткич билан 2-ўринни ҳамда 188,22 сония билан 9-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 3-ўринни эгаллашди.
Биринчи тур мусобақаси ғолибликка интилишнинг илк қадамлари бўлди десак хато қилмаган бўламиз. Беллашувга келган ҳар бир жамоа ҳамда спортчидаги ғайрат ва шижоат кейинги турларга янада барқ урди. Бу айниқса, ишғол қилиш нарвони билан ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш тури бўйича яққолроқ кўзга ташланиб турди. Шундай қилиб ишғол қилиш нарвони билан ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш бўйича 8-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 202,18 сония билан 1-ўринни, 6-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 216,61 сония кўрсаткич билан 2-ўринни ҳамда 219,66 сония билан 9-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 3-ўринни эгаллашди.
Шундан сўнг, мусобақанинг 3-тури
– ёнғин ўчириш эстафетаси тури бошланди. Жамоалар ҳакамлар талабидаги шартларни бенуқсон ва қисқа фурсатда бажариб, биринчиликни олишга интилишди. Шубҳасиз, бу турда 7-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 78,12 сония билан 1-ўринни, 9-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 79,63 сония кўрсаткич билан 2-ўринни эгаллашди. 80,53 сония билан 8-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 3-ўринни ҳамда 6-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 4-ўринга мушарраф бўлишди.
Ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақаси умуман олганда қизғин ўтадиган беллашувлардан иборат. Унинг айниқса, 4-тури – жанговар ёйилиш – ёнғин ўчириш автомашинасидан ёнаётган «ҳудуд»га этиб борибоқ оловни ўчириш анча машаққатли ва тезкорлик, абжирлик ва билимни талаб қилади. Қарангки, бу синовдан 8-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 36,10 сония билан 1-ўрин шоҳсупасидан жой олишди. 7-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 36,16 сония кўрсаткич билан 2-ўрин, 38,56 сония билан 6-ЙҚҚ терма жамоаси аъзолари 3-ўринни ҳамда 9-ЙҚҚ терма жамоаси аъзоларига 4-ўрин берилди.
Умумжамоа ҳисобида юқори натижаларга эришган 8-ЙҚҚ терма жамоаси 1-ўринга муносиб деб топилди. 7-ЙҚҚ терма жамоаси 2-ўрин ҳамда 6-ЙҚҚ терма жамоаси 3-ўринга мушарраф бўлди.
Сараларнинг саралари курашган бу мусобақанинг мутлоқ ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Орифжон Махмудов
капитан 8-ЙҚҚ бошлиғи,
катта инспектор майор
Ҳ.Х.Худойқулова
Ассалому алайкум азиз аёллар!
Қадрли онахонлар!
Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар!
Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси, 8 март – хотин-қизлар куни билан Сиз азизларни чуқур таъзим билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Дарҳақиқат, жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.
Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган меъзон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Бу аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамлиги натижасидир.
Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!
Азиз опа-сингиллар!
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий – сиёсий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Халқимизда “Отаси яхши-биттаси яхши, онаси-яхши ҳаммаси яхши” ёки «Битта қиз болани ўқитсангиз, бутун оилани ўқитган бўласиз», каби сўзлар бежиз айтилмаган. Бунинг замирида ҳаётий ҳақиқат борлигини албатта, ҳаммамиз яхши биламиз.
Кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндаларимиз, моҳир саркарда ва сиёсатчи бўлган ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам ўзларининг юксак ақл-заковати, теран фикр ва мулоҳазалари, амалий ҳаракатлари билан мамлакат тараққиёти ва раннақига муносиб улуш қўшганлар.
Бу кўҳна тарих Бибихоним, Тўмарис, Нодирабегим, Хонзодабегим, Увайсий, Зулфия, Саида Зуннуновадек буюк аждодларимизнинг миллатимиз шаъни, ор-номусини сақлаш йўлидаги жасоратларига гувоҳдир.
Бу борада ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Биз ўтмишни ёдга олар эканмиз, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз, жаҳонгир боболаримиз қаторида, буюк инсонларни дунёга келтириб, меҳр билан тарбиялаган, уларни улуғвор ишларга руҳлантириб, ҳар бир ишда камарбаста бўлган фозила аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз” деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Хабарингиз бор, мамлакатимизда мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласи ҳукуматимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
Бу борада 1 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган масалалар фикримизнинг ёрқин далилидир. Унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизими белгилаб берилди ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
Унга кўра, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”да ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади. Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Шунингдек, эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўлаб берилади.
Жорий йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади, аёлларнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича ҳам аниқ режалар белгиланди. Яъни, ижтимоий уйлар сотиб олиш, уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади.
Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.
Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.
Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган аёл тадбиркорларга банк хизматлари билан бирга тадбиркорлик курслари ташкил этилади. Шунингдек, фаолиятини бошлаганига 6 ойдан 12 ойгача бўлган аёл тадбиркорларга 300 миллион сўмгача, 2 йилгача ишлаганига 1 миллиард сўмгача, 2 йилдан ортиқ ишлаганига 3 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Бугунги кунда туманимиз ижтимоий ҳаётининг энг муҳим соҳаларидан бўлган халқ таълими тизимида 79,7 фоизни, соғлиқни сақлаш тизимида 77,9 фоизни, маданият ва санъат соҳасида 64,4 фоизни, саноат соҳасида 36,4 фоизни, шу билан биргаликда молия, кредит, суғурта, пенсия таъминоти тизимларида 39 фоиздан ортиғини ташкил этаётганлиги сафимизда нечоғли салоҳият эгалари борлигини кўрсатиб турибди.
Туманимизда тадбиркорлик ҳаракатини олиб бораётган, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги ҳиммати билан ном таратаётган юзлаб тадбиркор аёлларимизни туманимиз иқтисодиётининг равнақига салмоқли ҳисса қўшаётганини ва уларнинг сони йил сайин ортиб бораётганини алоҳида эътироф этиш жоиз албатта.
Сизлар келажакда ҳам давлат ва маҳаллий дастурларда белгиланган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, давлат ва жамият бошқарувида дадиллик, шиддат ва нафосатни, ор-номус ва ҳаёни ўзингизга байроқ қилиб фаоллик кўрсатишлариингизга ишонаман.
Ҳурматли опа-сингиллар!
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Аёлга нима керак? Аёлга бахт, меҳр ва муҳаббат керак! Ҳар бир аёл ўз оиласи, қўрғони, кўнгли тинч, юрти ва фарзанди омон, бошида турган бошпаноҳи-турмуш ўртоғи соғ бўлса, ҳамиша ўзида яшашга, турмушда катта ўзгаришлар ясашга куч топа олади.
Фарзандлар бахтидан, нуроний отахон ва онахонларнинг ҳурмат иззат топишидан, оиланинг бекам-кўстлигидан, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, турмуш фаровонлигидан биринчи навбатда оналар манфаатдордир.
Демак, мамлакатимизда олиб борилаётган барча бунёдкорлик ва эзгу ишлар, яратилаётган гўзалликлар Сиз оналар, опа-сингилларнинг кўнглингизни олиш учун бунёд этилаётганлигидан бахтиёрмиз.
Сўзимнинг якунида бугунги тадбиримиз иштирокчиларига ҳамда туманимизда истиқомат қилаётган барча меҳрибон опа-сингилларимизга Яратгандан сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар аёллар, мунис опа-сингиллар!
Эътиборингиз учун раҳмат.
Диёримизда беғубор ва нафис баҳор нафаси ҳукм сурмоқда. Ҳусн-у таровати дилларни қувончга тўлдираётган баҳорнинг илк ташрифи энг гўзал айём билан бирга қадам ранжида қилади.
Бугун Учқудуқ туман Ахборот кутубхона марказида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан «Қалб ардоғидасиз азиз аёллар» деб номланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туманимизнинг турли соҳалардаги фаол аёллари, маҳалладаги уюшмаган, боқувчисини йўқотган аёллар ва ўқувчи қизлар иштирок этдилар. «Қизилқум» маданият уйи томонидан ташкил этилган ажойиб концерт дастури билан бошланган тадбир кўтаринки руҳдаги давра суҳбати билан давом этди. Хотин-қизларнинг бугунги кунда оила ва жамиятдаги ўрни, маьнавий ва жисмоний саломатлиги каби турли қизиқарли мавзулар ёритилган давра суҳбати давомида туман Маьнавий ва маьрифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаева, туман Хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Саъдуллаева, Учқудуқ саноат техникуми директори Н.Нажмиддинова ва барча тадбир меҳмонлари давра иштирокчиларига ўзларининг керакли тавсияларини бериб ўтдилар. Бундан ташқари техникум психологи Ж.Базарбаева психологик мотивация берадиган жуда фойдали маьлумотлар билан ўртоқлашди.
Дастур давомида барча меҳмонларга байрам совғалари тақдим этилди. Бундай давра учрашувларини ташкил этишда, энг аввало хотин-қизларимизни дунёқарашини ўстириш кўзда тутилган.
Марҳабо Равшанова
Учқудуқ туман Ахборот кутубхона маркази раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг «Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар битта маҳалла ва овулларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Учқудуқ туманидаги 14 та маҳалла ва овулларга тайинланган ёшлар етакчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга зарур шарт шароитлар яратиб бериш мақсадида, бугун "КЕЛАЖАК" ёшлар маркази биносида ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди.
Туман ҳокими С. Хамроев, Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бўлим бошлиғи Б. Умиджон ёшлар етакчиларининг ишлаш тизими, соҳадаги кўзда тутилган устувор вазифалар, етакчиларга юклатилган масьулият ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қамраб олишдаги энг муҳим вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тавсиялари билан ўртоқлашди.
Нурилло Харипов,
Учқудуқ туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи.