LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

26 Nov 2022

 

   Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари Учқудуқ туманида уюшқоқлик билан олиб борилаётир. Гарчи қиш яқинлашиб келаётганлигига қарамай, айни палладаги мўътадил иқлим дарахт кўчатларини ўтқазиш учун қулай фурсат, дейишади мутахассислар.

Жумладан, Учқудуқ туманининг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгилаб олинган. Мавжуд 14 та маҳалла ва 150 дан ортиқ кўчаларни обод қилиш манзарали, мевали дарахт кўчатларини экиш она табиатни асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш бўйича Дастур ишлаб чиқилган.

    Унга кўра жорий йил куз ойларида 562 400 дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ва қаламчаларини экиш режалаштирилган. Туман ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишга мўлжалланган автомобиль йўллари ёқасига 85 600 дона, қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 326 940 дона, Учқудуқ касб-ҳунар мактаби ва Учқудуқ саноат техникуми объектларида 790 дона, халқ таълими бўлими тасарруфидаги муассасаларда 3 441 дона, мактабгача таълим йўналиши объектларида 2 400 дона, соғлиқни сақлаш объектларида 2 610 дона, корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳаси ҳудудларида 56 597 дона, туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларда, кўчаларда ва объектларда 51 000 дона, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудлари ва бошқа объектларда 33 000 дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир.

    Учқудуқ тумани ташкил этилганлигига жорий йилда 40 йил тўлди. Бугун 2,5 гектр майдонда “Учқудуқ туманининг 40 йиллиги” боғига асос солинди. Барпо этилаётган боғда 2 минг дона асосан чўл ҳудудига мос бўлган иссиқ гармсел ва қурғоқчиликка чидамли гужум, қайрағоч, сувсизликка чидамли саксовул дарахт кўчатлари экилди.

     Халқимизда, “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бор. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда қулоч етмас дарахтлар бўлиши шубҳасиз. Зеро келажак авлодга биздан яхши амалларимиз ва сўлим боғлар қолса, умр деган манзилнинг моҳияти ҳам шунда. 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

22 Nov 2022

   Президент Админстрациясининг топшириғига биноан Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев раҳбарлигида корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида маҳаллий саноат ва экспортёр корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича учрашув ўтказилди.

    Учқудуқ туманида 94 та маҳаллий саноат ва экспортёр корхоналар тўлиқ мониторинг қилинди. Мониторинг натижасида 30 та тадбиркорлик субъектларидан 37 та турли соҳадаги мурожаатлар келиб тушди.

   Ушбу мурожаатларнинг 6 таси 6,8 млрд. сўмлик кредит маблағларига эҳтиёжи борлиги аниқланди. 10 тасига 4 млрд. дан ошиқроқ айланма маблағлар ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушди. 2 та тадбиркордан 3,4 млрд. сўмлик кредит маблағларини муддатини узайтириш мурожаати бўлди. 1 та тадбиркор эса 130 млн. қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 2 та тадбиркорни эса 400 млн. сўмдан ортиқ дебитор қарздорлигини ундириб бериш бўйича амалий кўмак кераклиги бўйича мурожаатлар келиб тушди. 

   Бундан ташқари, 15 та йўл, электр энергия, газ, сув ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

   Ҳар бир мурожаати масаласи бор тадбиркорга масъул бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

18 Nov 2022

 

   Бирлашган миллатлар Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. 

   Бу санани Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган. Шу йилнинг 15-20 ноябрь кунлари юртимизда Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам ҳафталик доирасида давра суҳбатлари, учрашувлар, кўргазма ва тақдимотлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

   Ана шундай тадбирлардан бири Учқудуқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида "Бағрикенглик тимсолисан Ўзбекистон!" мавзусида ўтказилиб, аҳоли, айниқса ёш авлодни республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

   Миллий либослардаги турли миллат йигит ва қизлари тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни залга таклиф этиб, тадбирга байрамона руҳ бағишлади. Миллий таомлар кўргазмаси ва концерт дастури намойиш этилди.

   Тадбирда туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассиси Баҳодир Каримов, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Жанагул Булекбаевалар иштирок этди ва сўзга чиқди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

18 Nov 2022

 

    Ҳар бир миллатнинг ўз дини, эьтиқоди ва давлат рамзлари мавжуд. Улар шу юртнинг маьданияти, турмуш-тарзи, тарихи ва келажагини акс эттиради. Дунёда минглаб давлатлар ва уларнинг минглаб байроқлари бор. Аммо, Ўзбекистон деган жаннатмакон ўлка, унинг серқуёш осмони, олтин замини, бағрикенг халқи ва озодлиги рамзи бўлган муқаддас байроғи ягонадир. 

    Мадҳиямиз ва байроғимиз миллатимиз юзи сифатида дунёнинг турли арэналарида жуда кўплаб маротаба баланд кўтарилиб, ўзлигимизни намоён этган.

   Бугун мана шу ғуруримиз рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги мустақил диёримизда кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу қаторда, бизнинг Учқудуқ туманимизда ҳам ушбу қутлуғ кун муносабати билан туман марказидаги байроқ ўрнатилган рамзий “учқудуқ” майдонида “Мангу ҳилпирайвер, Ватан байроғи!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

   Унда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович бошчилигида ҳарбийлар, барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ҳамда ўқувчи ёшлар қўллари кўксида турган ҳолда кўкда ҳилпираб турган байроғимизга боқиб бир овозда мадҳиямизга жўр бўлишди.  

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

18 Nov 2022

 

    Ҳар бир миллатнинг ўз дини, эьтиқоди ва давлат рамзлари мавжуд. Улар шу юртнинг маьданияти, турмуш-тарзи, тарихи ва келажагини акс эттиради. Дунёда минглаб давлатлар ва уларнинг минглаб байроқлари бор. Аммо, Ўзбекистон деган жаннатмакон ўлка, унинг серқуёш осмони, олтин замини, бағрикенг халқи ва озодлиги рамзи бўлган муқаддас байроғи ягонадир. 

    Мадҳиямиз ва байроғимиз миллатимиз юзи сифатида дунёнинг турли арэналарида жуда кўплаб маротаба баланд кўтарилиб, ўзлигимизни намоён этган.

   Бугун мана шу ғуруримиз рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги мустақил диёримизда кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу қаторда, бизнинг Учқудуқ туманимизда ҳам ушбу қутлуғ кун муносабати билан туман марказидаги байроқ ўрнатилган рамзий “учқудуқ” майдонида “Мангу ҳилпирайвер, Ватан байроғи!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

   Унда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович бошчилигида ҳарбийлар, барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ҳамда ўқувчи ёшлар қўллари кўксида турган ҳолда кўкда ҳилпираб турган байроғимизга боқиб бир овозда мадҳиямизга жўр бўлишди.  

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

18 Nov 2022

        Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Боиси, давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Лекин дунёда биронта рамз ёки тимсол давлатни, миллатни жаҳонга Давлат байроғидек танита олмайди. Бинобарин, миллий давлатчилигимиз тарихининг барча даврларида давлат рамзлари, хусусан, байроқ Ватан тимсоли сифатида муқаддас саналган. Соҳибқирон бобомиз замонида байроқни паст тутиш ёки сарбознинг қўлидан тушиб кетиши хосияциз саналган. Байроқнинг пасайтирилиши мағлубият ва ортга чекиниш ишораси бўлган.

Бугун ҳам ватан байроғи деганда, кўз олдимизда бутун бир мамлакатнинг тимсоли, жаҳоннинг сиёсий-ижтимоий харитасидаги қиёфаси гавдаланади. “Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир”, деб белгилаб қўйилган.  "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ Сессиясида қабул қилинган.

           18-ноябр  давлатимиз байроғининг қабул қилинганлигига 31 йил тўлди. 1991-йилнинг 18-ноябри эса “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана сифатида тарихимизга муҳрланди. Зотан, байроқ бу – эркинлик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсолидир.

Қонунчилигимиздаги байроқ ҳақидаги нормалардан хабардормизми?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасига кўра давлат байроғи бу Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзидир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тоғрисидаги қонунимизга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади.

       Давлат байроғи доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, республика давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, судларнинг, прокуратура органларининг биноларида, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарида, доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида, спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида кўтарилади.

       “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуннинг 5-2-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

      Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тоғрисидаги кодексининг 203-1-моддасига кўра давлат байроғига доир қонунчиликни бузиш, фуқароларга 900 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 2 100 000 сўмгача жарима солиш тариқасида жавобгарликка сабаб бўлиши, Жиноят кодексимизнинг 215-моддасига кўра давлат байроғига ҳурмацизлик қилиш 7 500 000 сўмгача жарима, уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

       Айни кунларда, Учқудуқ туман Адлия бўлими томонидан тумандаги барча ташкилотларда байроғимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.     

Учқудуқ туман адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

 бош юрисконсулти

 Шодиева Нафиса Минбой қизи

17 Nov 2022

 

   Б.Қ. НКМК АЖ Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли Қурилиш-монтаж бошқармасида техника хавфсизлиги ва ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул шахс лавозимида ишлаб келиб , Навоий вилояти Бандлик бош бошқармасининг 19.10.2021 йилги 18/00-02/11-519-сонли хизмат текшируви хулосасига кўра, унга юклатилган лавозим йўриқномасининг 3.1.29-банди ва Асбоб ва мосламалар билан ишланганда хавфсизлик қоидаларининиг 602-бандининг 3-хатбоши ҳамда НКМК Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 3-бўлим, 17 ва 20-бандлари талаблари каби меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида, Оҳактошни куйдириш цехи печкасининг устини пайвандлаш ишларига жалб этилган О. Ҳ.(марҳум) меҳнат хавфсизлиги таъминланмаган шароитда ёғоч нарвон устида ишлаб турган вақти, ёғоч нарвон сирпаниб кетиши оқибатида, 

   2.70 метр баландликдан йиғилиб тушиб, Зарафшон шаҳар СТЭБнинг 30.10.2021 йилги 723-сонли хулосасига кўра “ўртача оғирликдаги тан жароҳати” олишига бевосита сабабчи бўлган. 

    Шундай қилиб, Б.Қ. ўзининг хатти ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 

   257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган “Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлиш” жиноятни содир этган.  

   Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, ўзининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш борасидаги хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиқиши лозим бўлган жиноий қилмишни яширишни ҳамда унга тан-жароҳати етказилганлиги муносабати билан ишхона томонидан ажратилиши лозим бўлган зарар ажратилмаслигини ўз олдига мақсад қилиб, О.Ҳ.(марҳум) билан ўзаро жиноий тил бириктириб, О.Ҳ. иш жараёнида олган тан-жароҳатини гўёки уйида, ишдан ташқари вақтида ўз эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб олганлиги ҳақида тегишли идора ва раҳбариятга хабар қилиши тўғрисида ҳамда касаллик таътилида бўлган вақтлари учун ойлик маоши тўлиқ берилиши борасида ўзаро келишиб, О.Ҳ.га нисбатан 2021 йил 04 январь кунидан 2021 йил 16 март кунига қадар очилган касаллик таътили ҳамда 2021 йил 25 август кунига қадар жами ишга чиқмаган 1286 иш соати учун унга тўлиқ ойлик иш ҳақи ажратилишини ният қилиб, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, ўзининг ғараз манфаатларини кўзлаб, О.Ҳ.га ойлик маош ажратилишига асос бўлган, расмий ҳужжат ҳисобланган 2021 йилнинг январь, феврал, март, апрел, май, июн, июл ва август ойи табелига била туриб сохта маълумотлар тақдим этиб, ушбу сохта маълумотлар табелга киритишига эришиб, ўзининг жиноий хатти-ҳаракатлари натижасида давлат корхонаси бўлган НКМК ДК Зарафшон қурилиш бошқармаси манфаатларига 49.711.981,70 сўм миқдорида зарар етказилишига сабабчи бўлган. 

   Мазкур ҳолат юзасидан К.Бердиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 257-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

Элёр Якубов, НКМК ИИБ ЖҚБ тезкор вакили майор,

          Руслан Шеров, НКМК ИИБ ТБ терговчиси

 

16 Nov 2022

 

    Кўпинча ўғрилик қилганлар ўзларини оқлаш учун турли баҳоналар тўқишади. Кимлардир ишсизилиги, яна қайсисидир иқтисодий етишмовчилигини пеш қилади. Аммо НКМК Зарафшон қурилиш бошқармасида қоровул бўлиб ишловчи Ю. ўзи қўриқлаши лозим бўлган ҳудуддаги техникалардан бири “Краз” русумли автотранспорт воситаси ёқилғи бакидан бир дона 60 литр ҳажмдаги елим идишга жами 62 литр миқдорда дизель ёқилғиси қуйиб олаётганда НКМК ИИБ ва ШКБ ҲҚО ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди. Терговга қадар текширув ишлари жараёнида аниқланишича қоровул бўлиб ишловчи Ю.нинг ҳамкасби шу ерда қоровул бўлиб ишловчи Ш. ҳам унга ҳамтовоқ бўлиб у ўғрилик қилаётган пайтда атрофни кузатиб туриб, бегона шахсларни пайқаганида “шеригига” хабар бериши керак эди. Аммо ўғрилардан ҳам сергак соҳа ходимлари жиноятчиларни далил билан қўлга олишди. 

Икки қоровулга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман Судига жўнатилганида суд томонидан айбдор деб топилиб жарима жазоси тайинланди. Корхона эса бундай ходимлари билан меҳнат шартномасини бекор қилди. 

Жаҳонгир Аслонов, 

     НКМК ИИБ катта тезкор вакили майор

 

16 Nov 2022

   2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида туман ҳудудида 6 та ёнғин қайд қилиниб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 тага кўпайган. Содир этилган ушбу ёнғинлар оқибатида куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган бўлсада, ёнғинлардан кўрилган моддий зарар миқдори 43 млн.159 минг сўмни ташкил этади. 

   Шу ўринда кунлар совиб кетиши билан электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турли печларига бўлган эҳтиёж ортиши ҳақида яна бир марта огоҳлантирамиз. Сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни ва ўз хавфсизлигингизни таъминлашингизни, хонадонингиз ва иш жойингизда ностандарт электр ва газ ускуларидан фойдаланмаслигингизни ҳамда газ ва электр ускуналарини назоратсиз қолдирмаслигингизни, хонадонларни иситиш мақсадида газни ёқиб қўймаслигингизни ҳамда хонадонларга ўрнатилган печларни кўздан кечириш ва техник хизмат кўрсатишни уларнинг муриконларини тозалашни, ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик, носоз электр ускуналаридан фойдаланмасликни ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. 

   Унутманг! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш орқали ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини сақлаган бўласиз!

Ғайрат Уралов, 

Учқудуқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор.                   

 

16 Nov 2022

   “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган учқудуқлик оилаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят, унинг Учқудуқ туман бўлимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилди.

   Тумандаги 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 443 нафар кам таъминланган, ижтимоий-тиббий кўмакка муҳтож оилаларга соғлигини тиклаш, даволаниш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 619 млн. 600 минг сўм пул маблағи ўтказиб берилди.

   Натижада улар республикамиз ва Навоий вилоятидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида даволаниб, соғлигини тиклаб, ўз оилалари бағрига қайтди.

   Жумладан, 310 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳамда “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга оилавий аҳволини яхшилаш, соғлигини тиклаш ва даволаниш харажатлари учун нақд пулда 562,5 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Маҳаллалар кесимида қуйидагича, “Дўстлик” маҳалласидаги 49 нафар фуқарога 97,5 млн. сўм, “Мустақиллик” маҳалласидаги 27 нафар фуқарога 67,5 млн. сўм, “Айтим” маҳалласидаги 40 нафар фуқарога 75,8 млн. сўм, “Навоий” маҳалласидаги 14 нафар фуқарога 31,5 млн. сўм, “Абай” маҳалласидаги 17 нафар фуқарога 45,5 млн. сўм, “Ифтихор” маҳалласидаги 24 нафар фуқарога 50,0 млн. сўм, “Йўлчилар” овулидаги 23 нафар фуқарога 57,5 млн. сўм, “Шалхар” овулидаги 12 нафар фуқарога 31,2 млн. сўм, “Узунқудуқ” овулидаги 9 нафар фуқарога 16,4 млн. сўм, “Мингбулоқ” овулидаги 3 нафар фуқарога 8,0 млн. сўм, “Қулқудуқ” овулидаги 7 нафар фуқарога 16,5 млн. сўм, “Кокпатас” маҳалласидаги 6 нафар фуқарога 15,0 млн. сўм, “Жузқудуқ” овулидаги 4 нафар фуқарога 9,0 млн. сўм, “Кокаяз” овулидаги 1 нафар фуқарога 4,0 млн. сўм маблағ берилган.

   Шунингдек, 39 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга 91,3 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. 70 нафар ижтимоий-тиббий кўмакка муҳтож оила фарзандларининг мактаб формаси ва ўқув қуроллари сотиб олиш учун ҳар бирига 300 минг сўмдан, жами 21,0 млн. сўм бир марталик моддий кўмак кўрсатилди.

    “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизга “Кончи” сиҳатгоҳида дам олишлари учун 4,6 млн. сўм маблағ туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди. Байрам муносабати билан 200 кишилик байрам дастурхони тузатилиб, 25 нафар фуқарога совғалар берилди. Бу мақсадга 18,0 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 

   Маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида яшовчи жами 98 нафар фуқарога 37,2 млн. сўмлик ун маҳсулотлари учун маблағ ажратилди. 47 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳар бир оила аъзосига 20 килограмдан жами 19,7 млн. сўмлик ун маҳсулоти олиш учун бир марталик моддий ёрдам берилди. 51 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳар бир оила аъзосига эса жами 2,4 тонна, 17,5 млн. сўмлик ун маҳсулоти тарқатилди.

   “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамида 1 октябрь ҳолатида 17,1 млн. сўм маблағ мавжуд бўлиб, йил охиригача жамғарма ҳисобидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га кирган ижтимоий-тиббий ҳимояга муҳтож оилаларнинг соғлигини тиклаш, даволаниш ва оилавий аҳволини яхшилашга мақсадли маблағлар йўналтирилади.

   Юқорида қайд этилган рақамлардан кўриниб турибдики, “Саховат ва кўмак” жамғармаси аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз қатламини қўллаб-қувватлаш йўлида ҳақиқий кўмакчига айланди.

Икром РАХИМОВ, 

Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия 

жамоат фонди бўлинмаси раиси в.в.б.                        

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: