Учқудуқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, Шимолий кон бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлими “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.
“Шалхар” ОФЙ даги туман ўрмон хўжалиги ҳудудидаги тегишли 5 гектар майдонга бир кунда 15 минг туп саксовул кўчатлари экилди. 5 кун давом этадиган тадбирда жами 50 мингта чўл иқлимига мос бўлган саксовул кўчатлари экиш кўзда тутилган. Ушбу ишларга 100 нафар ишчи-ходимлар ва 3 та техника жалб этилган.
Мазкур “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этаётган ишчи-ходимлар билан Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати С.Сайфиддинов учрашди.
Учрашув янгиланаётган Бош Қомусимиз тарғиботига бағишланди. Тадбирда таъкидланганидек, Конституциявий ислоҳотларнинг фуқаролар фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширилиши Конституциямизнинг асосий манбаи ва муаллифи халқ эканлигини яна бир карра тасдиқлайди. Бугунги кунда референдумга пухта тайёргарлик кўриш, барча фуқароларнинг Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни онгу тафаккуридан ўтказиб, холис ва ҳаққоний муносабатини билдиришига кўмаклашиш асосий вазифамиз саналади.
Депутат С.Сайфиддинов 30 апрел куни ўтказиладиган "ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ" умумхалқ референдумида барчани оила аъзолари, қўни-қўшнилар билан биргаликда фаол иштирок этишга чақирди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.