Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-94-сон қарори қабул қилинди.
Маълумки амалда бўлган тартибга кўра пенсионерлар Тошкент метрополитенидан фақат маълум бир вақт давомида яъни соат 10:00 дан 16:00 гача бепул фойдаланишган.
Юқоридаги қарорга асосан жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилиши белгиланди.
Бу имтиёздан фақат Тошкент шаҳарда доимий истиқомат қилувчи пенсионерлар эмас балки, шаҳарда меҳмонда бўлган пенсионерлар ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Бунда пенсионерлар алоҳида ташкил этилган турникет хамда Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин бўлади.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати