LOTIN-КИРИЛЛ

15 кун ичида жариманинг 50 фоизи тўланса, қолган қисми бекор бўлади

    Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Фуқароларнинг суд ҳужжатлари ва одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, фуқароларга маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча енгилликлар бериш орқали суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо этилмоқда.    

    «Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда.

    Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги мажлисида муҳокама қилинди. Депутатлар қайд этганидек, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш орқали қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлашга хизмат қилади.

    Қизғин тортишув ҳамда савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.    

O'qilgan: 386 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 05 Apr 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: