Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида Чирчиқ шаҳридаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини – футбол ва футбол турлари бўйича Учқудуқ туман саралаш босқич беллашувларига старт берилди.
Уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида старт олган мазкур ДХХ кубогининг дастлаб, туман марказидаги 10-умумий ўрта таълим мактабила тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими Соли Хамроев, ДХХ Учқудуқ шаҳар бўлими Урол Маматрайимов бошлиғи сўзга чиқиб, футбол жамоаларига ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди. Шунингдек, маросимда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.
Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, Учқудуқ туманидаги 4 та сектор кесимида 14 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар яшил майдонда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ