Учқудуқ туманида ўтказилган “Ёшлар фестивали” юзлаб ўғил-қизларни айни шу эзгу мақсад сари бирлаштирди.
Фестивалнинг асосий тантаналари “КЕLАJАК” ёшлар марказида “Заковат” интеллектуал ўйини билан бошланди. Бирин-кетин “Мунозара”, “Биласизми” телеўйини ўтказилди. “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” мавзусида юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови, “Конституция билимдони” викторинаси, “Мастер класс” учрашуви, “Сиз кутган меҳмон”, “Шахмат сеанси” лойиҳаларида ҳам учқудуқлик ёшлар фаол иштирок этишди. Шунингдек, турли спорт мусобақалари жумладан, “ТИР” – ўқ отиш, “Камондан ўқ отиш” сингари беллашувларда кучлилар ва эпчиллар аниқланди.
Мусобақалар якунида гала концерт дастури ташкил этилди. Гала концерт дастурида Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати С.Сайфиддинов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларга доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, муҳим сиёсий жараён - референдумда ёшларни фаол иштирок этишга чақирди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.