LOTIN-КИРИЛЛ

Сўранг жавоб берамиз?

   Савол; Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

   Жавоб; Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

   Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

    Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

   Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

   -60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима; 

-300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

-2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

-1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

 Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;

➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;

➖ хавфли рецидивист томонидан;

➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;

360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Савол; Шахсни қадр-қимматини камситилиши ва уни обрўсизлантириш дегани нима ҳамда ундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

Жавоб; Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин. 

Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

 Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

 Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

 

O'qilgan: 674 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: