LOTIN-КИРИЛЛ
Moliyaviy hisobotlar

Moliyaviy hisobotlar (22)

Moliyaviy hisobotlar

      Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида
(жами 7 объектда 23228,2 млн сўм)
     Ички хўжалик автомобиль йўлларини таъмирлаш соҳасида;
90,7 млн сўмга “Абай” МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчасидаги 0,130 км тамирталаб ички йўлларини жорий таьмирлаш;
794,0 млн сўмга “Ифтихор” МФЙ ҳудудидаги 0,910 км ички йўлни жорий таъмирлаш;
1780,0 млн сўм “Йўлчилар” ОФЙ даги “Юксалиш” кўчаси ва “Йўлчилар” ОФЙга бориш йўлларининг 2,9 км қисмини жорий таъмирлаш;
521,0 млн сўмга “Кокпатас” МФЙга борувчи йўл ўтказгични (кўприк) жорий таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди; (3,94 км ва 1 йўл ўтказгич жами 3185,7 млн сўм)
      Электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида;
498,4 млн сўмга “Шалхар” ОФЙ ҳудудидаги “Кунтай” овулига борадиган 6 км узунликдаги ҳаво электр линиялари ва
121 дона темир-бетон таянч устунларини алмаштирилди ҳамда
1 дона 160 квтли трансформатор янгисига алмаштирилди.
502,3 млн сўмга "Узунқудуқ" ОФЙ, "Бузаубай" овулига борадиган 4,9 км ҳаво электр линиялари ва 88 дона темир-бетон таянч устунлари алмаштирилди ҳамда 1 дона 160 квтли трансформатор янгидан ўрнатилди; (10 км линия, 209 дона опора ва 2 дона янги трансформатор қурилди, жами 1000,7 млн сўм)
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида:
19041,8 млн сўмга "Мингбулоқ" ОФЙ ер ости сув захирасидан Учқудуқ шаҳрига борувчи 72 км узунликдаги сув қувурининг йиллар давомида эскирган ва диаметри кичгина бўлган
    7,2 км қисми Ø530 мм ли янги қувурларга алмаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги
"2023-2025 йилларда Ўзбекистон Ресаубликасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-465-сонли Қарори бўйича:
(5 та объектда жами 83378,0 млн сўм)

1.Учқудуқ тумани "Йўлчилар" ОФЙдаги 5-умумий ўрта таълим мактабига 220 ўринли қўшимча бино 1950,0 млн сўм маблағлар ҳисобига қурилиб муддатида фойдаланишга топширилди.
2.Учқудуқ тумани "Йўлчилар" ОФЙдаги 92 та аҳоли хонадонлари 1 та мактаб ҳамда 1 та мактабгача таълим ташкилотини сел сувларидан муҳофаза қилиш мақсадида 2800 метр янги ўзан очиш ишлари 428, млн сўм маблағлар ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилди.
3. Туманда 4 та ёнғин-қутқарув автомобилига мулжалланган ёнғин-қутқарув қисмининг бино-иншоотларини қуриш (жами 8500,0 млн сўм) режалаштирилган бўлиб ҳозирда "Навоий шаҳарсозлик лойихалаш институти" МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган (Қурилиш-таъмирлаш ишлари 2024 йилга қолдирилган.)
4.Учқудуқ туманида иссиқлик қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини жами 65000,0 млн сўмга белгиланган, қурилиш-монтаж ишлари 2023-2024 йилларга мўлжалланган ва 2023 йилга 17000,0 млн сўм 2024 йилга 48000,0 млн сўм қисми режалаштирилган, ҳозирда ушбу объектда пудратчи ташкилот “YANGI ZAMON BINO” МЧЖ томонидан ер қазиш ишлари ва фундамент қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
5. Учкудук туманида чорвачилик хўжаликларида 20000,0 млн сўм маблағлар ҳисобига 20 дона тик қудуқлар қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 12 дона тиқ қудуқлар қазилган ва қуриш ишлари давом этмоқда.

Аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир қилувчи муаммоларни хал этишга қаратилган қўшимча дастур доирасида
(2 та объектда жами 9450,0 млн сўм маблағлар)
Автомобиль йўллари бўйича;
- 3750,0 млн сўмга Учқудуқ туман "Узунқудуқ" ОФЙдаги маҳаллий аҳамиятдаги 4Н392 автомобиль йўлининг 5 км.қисмни жорий таъмирлаш (асфальт) объекти.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича;
- 5700,0 млн сўмга Учқудуқ тумани Абай МФЙда электр энергия таъминоти тармоғини тортиш ва (РП) тарқатиш қурилмаси ва ячейка қуриш объекти.
Бугунги кунда Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда йил якунига қадар объектни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


       Учқудуқ туманида 2023 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари доирасида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 22 та инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиб, 81 та янги иш ўринлари яратилди.
       Хусусан, “Динарахон Дилярахон 2019” МЧЖ умумий овқатланиш шахобчасини ташкил этиш, “Мавлуда Маржона” ХК савдо фаолиятини кенгайтириш, ЯТТ Очилов Шахзод Тойир угли Оилавий МТМ ташкил этиш, "Беҳзод-Беҳруз-Файз 2019" МЧЖ савдо фаолиятини кенгайтириш, “Обод Диёр Учқудуқ” МЧЖ Савдо фаолиятини кенгайтириш, “Престиж Учқудуқ” МЧЖ савдо ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш, “Шер Рам Бусинесс 777” МЧЖ тўйхона хизматини ташкил этиш, “Гарант Учқудуқ” МЧЖ савдо хизматини ташкил этиш, “Лола Жаннатим Онам” МЧЖ савдо хизмати кўрсатишни ташкил этиш, “Best Dream Invest” МЧЖ транспорт ва юк ташиш хизматини ташкил этиш, “Uchquduq Humo Senter” МЧЖ меҳмонхона хизмати ташкил этиш, ЯТТ Нурмуродов Ҳусниддин савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш, “Uchquduq-Stomatologiya” хусусий корхонаси стоматология хизматини ташкил этиш, ЯТТ Бойжонова Гулмира Кулдошевна МТМ хизматини ташкил этиш, “Shodlik Uchquduq” оилавий корхонаси дам олиш масканини ташкил этиш, “Nodirabegim Asqarjon Iftixori” МЧЖ музқаймоқ ишлаб чиқариш ва фаст-фоод хизматини ташкил этиш, ЯТТ Даминов Фазлиддин Садриддинович МТМ ташкил этиш, “Muxammad Odil Gold 2019” МЧЖ савдо хизматини ташкил этиш, “Bog‘I Shamol Uchquduq” МЧЖ меҳмонхона хизматини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида к-савдо электрон платформасига жойлаштирилган ер участкаларини сотиш ҳисобидан 160 та савдо объектлари ишга туширилиб, натижада 193 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
      Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, тумандаги А.Темур кўчаси махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириш бўйича танлаб олинган бўлиб, ушбу махсус кўчада 30 та янгидан шу жумладан, туну-кун фаолият кўрсатувчи 24/7 соатлик хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари ишга туширилди.
      Амалга оширилган ишлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат кўрсатиш ҳажми 325,3 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,7 фоизга ўсиб, 16 турдаги янги хизмат турлари ташкил этилиши таъминланди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

      Аҳолига ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш, улар ҳисобига яшаш шароити яхшиланган оилалар ҳақида маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, жорий йилнинг биринчи ва иккинчи мавсумида 101 нафар фуқароларга ипотека кредитлари бўйича субсидия асосида кўп қаватли уй-жойлардан уй-жой сотиб олиш ижобий хабарнома берилди.
     Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 21 нафар фуқаролар қарор талабларига мувофиқ, уй-жой билан таъминланиб, уларга уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўловларига 672 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағи давлат бюджетидан ажратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

 

         Учқудуқ туманида 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг январ-ноябрь ойларида тумандаги саноат корхоналари томонидан 309,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,5 фоизни ташкил этди.
        Шунингдек, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида 301,4 млрд сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарили, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил этди.
       Туманда фаолият юритаётган қурилиш соҳасидаги корхоналар томонидан
113,2 млрд сўмлик (115,0 фоиз) қурилиш ишлари бажарилган.
       Хизматлар соҳасида 302,3 млрд сўмлик ёки 108,7 фоиз хизматлар кўрсатилган.
      Туманда фаолият юритаётган корхоналар томонидан 525,4 млрд сўмлик ёки 108,5 фоиз чакана савдо товар айланмаси амалга оширилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

Page 1 of 2

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: