Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман ҳокими, Кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Мажлисда депутатлар туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида ҳамда туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари О.Рамазанов, иккинчи масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Д.Шакаровлар ҳисобот бердилар. Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Абдикаримов музокарада сўзга чиқди.
Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги масала юзасидан туман молия бўлими мудири Ж. Бобомуродов сўзга чиқиб, “Опен бюджет” – “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолибликни қўлга киритган 17 та лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.