LOTIN-КИРИЛЛ

Сўранг - жавоб берамиз!

Савол; Суд даъво аризамизни судгача тартибда кўрмагансан деб аризани қайтарди нима қилишим керак?

Бир тадбиркор мурожаатчимиз шундай мурожаат қилган.

Жавоб; Низони судгача ҳал қилиш нима? Сиз бирор бир фирма ёки корхона билан шартнома имзолаётганингизда агар шартнома юзасидан низо келиб чиқадиган бўлса аввал уни судгача ҳал қилишингиз ҳақида келишасиз. Кўпинча тадбиркорлар шу судгача ҳал қилиш босқичидан ўтмай иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилишади. Натижада суд уларнинг аризасини кўрмасдан қолдиради. Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса суд аризани кўрмасдан қолдириши белгилаган. Демак бу ерда суднинг чиқарган ажрими қонуний.

Низони судгача ҳал қилиш жавобгарга талабнома юбориш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. (Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида қонуннинг 17-моддаси)

Талабномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- шартнома томонларининг номи;

- талабнома билдирилган сана ва унинг рақами;

- талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар;

- талабномада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;

- арз қилувчининг талаблари;

- қарзнинг суммаси ва унинг ҳисоб-китоби, арз қилувчининг тўлов ва почта реквизитлари;

- талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Иккинчи томон талабномани олгандан сўнг 15 кун ичида Сизга жавоб бериши лозим. Талабномага ўз вақтида жавоб берилмаса ёки бажарилиши рад этилса, сиз даъво билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу сабабли сиз бу вазиятда жавобгарга талабнома юбориб, жавобгар томонидан 15 кун ичида жавоб бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишингиз лозим шунда суд сизнинг аризангизни иш юритувига қабул қилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

 Савол; Мен якка тартибдаги тадбиркоркорлик билан шуғулланаман. Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятимни вақтинча тўхтатиб турмоқчиман. Биринчи саволим: ятт фаолиятини қанча вақтгача вақтинчалик тўхтатиб туришим мумкин?

Иккинчи саволим: бошқа бир ятт (мчж, фирма) менинг яттимни банкдан олинган кредитини тўлаб бериши мумкинми, бунга қонунларимизда рухсат берилганми?

 Жавоб; Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади. 

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.

Шунингдек, қонунчилигимизда (Фуқаролик кодекси 322-моддасида) қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган амалиёт бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли фуқарога (янги қарздорга, ёки сиз айтган бошқа одамга) ўтказиш мумкин.”

Учқудуқ туман адлия бўлими.


 

O'qilgan: 376 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: