LOTIN-КИРИЛЛ
  • Учқудуқ туман Статистика бўлими ойлик  ҳисобот  топширувчи  корхоналарга  1-К shakli ойлик Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай  тақдим этишлари  лозимлигини маълум килади.
  • eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
  • Бўлим мутахассислари Сизни соҳага оид барча саволларингиз ва муаммоларингизни ижобий ечим топишида  амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. 
  • Маълумот учун: 79-593-13-77
  • Учқудуқ туман статистика бўлими                                           

Ҳанузгача ушбу манзаралар муҳрланиб қолган. Катта синф хонаси. Деворларнинг лойсувоғи кўчиб кетган. Хонанинг бир бурчагида эса катта қора печка...

Биз болалар хонанинг совуқлигидан катта қора печка ёнига  тиқиламиз, бир-биримизни итаришиб печка ёнига суқиламиз. Саҳифалари тўлган дафтарларимизни йиртиб, ўзимизча печкани ёққан бўламиз.

Қоғоз уюмлари “лов” этиб ёнади-ю, яна ўчиб қолади. Олов ловиллаб ёнган пайтда исинмоқ илинжида қўлимизни печкага қўямиз афсуски унинг деворлари совуқ.

Ноиложликдан қўлимизни “куҳ-куҳ”лаб иситиб, сабоқ ёзмоққа киришамиз...

Яна бир манзара. Ҳовлимиз этагигача пахтазор. Ғўзанинг узунлигидан бўйим кўринмайди. Аввалига акамларга пахта теримида ёрдамлашаман. 4-синфдан бошлаб, бизларни ҳам ўқишдан бутунлай пахта теримига бўшатишади. Декабрь ойи тугаб “арча байрами” куни мактабга борамиз, жўр бўлиб арча атрофида қўшиқ айтамиз...

Яна бир манзара. Онам тонг қоронғусида сут-товар фермасига ишга отланади. Эсимни таниб, танимасимданоқ, онамнинг қийналиб қолишини истамай ёрдамга отланаман. Билмадим ўшанда нечанчи синфда ўқийман. Билки биринчи синфдадир!

Тонг қоронғусида уйқусирамасдан чаққон кийиниб онамга эргашаман. Туннинг алламаҳалида қор она, қор бола бўлиб уйга қайтамиз...

Онажоним пойтахтда таълим олаётган фарзандлари учун ўзини аяамасдан ишлайди.  Мен эса мурғақ қалбим билан ана шу фидоийликни ҳис қиламан. Улуғ партия олдига қўйган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалаганлиги учун онажонимга “катта масжлис”ларда “катта киши”лар раҳмат айтишади. Минбарга таклиф қилишади. Онам эса ана шундай фидойиликларининг меваси бўлмиш соғликларини бой бераётганларини пайқамайдилар...

Яна бир манзара. 1991 йил 31 август куни телевизордан давлатимиз раҳбари Ватанимизни мустақил деб эълон қилдилар. Шу куни онам узоқ йиғладилар, мен эса ҳайронман.

“Мустақиллик” сўзининг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмай ҳайронман. Чунки менинг онг шуурим КПСС  тарихи билимлари билан тўлиб-тошган. Ўшанда мен университетнинг III курсида таълим олардим. Шу дамда онамнинг ҳаёти худди кино тасмасидек,  бирма-бир  кўз олдимдан ўтаверди.

...Ярим тунда келган 3 киши отамни олиб кетдилар, -дея ҳикоя қилардилар, онам. Мен ўшанда 5 ёшда опам эса 12 ёшда эдилар. Опам мени қучоқлаганларича, йиғлаб қолавердик. Эртасига бизни қариндошларимиз уйларига олиб кетишди. Орадан икки ой ўтиб отамни кўриш учун касалхонага бордик. Йўлда икки марта аравадан қулаб ҳам тушдим. Куннинг совуқлигидан, қорнинг қалинлигидан музлаб қолишимга бир баҳя қолганди, ўшанда!

Мен бугун  энг улуғ ва энг азиз байрам кунида айбининг нимада эканлигини билмасдан вафот этган бобомни эслайман, “Социалистик мусобақаси ғолиби” бўлиш учун соғлигини бой берган онамни эслайман.  Яна эрта баҳордан то янги йил байрамигача пахта даласидан бери келмаганн кунларимни эслайман.

Эслайману, чуқур ўйга мушоҳадага бериламан. Бугунги ёшларимизга чин маънода ҳавасим келади. Улар учун ўз билим ва салоҳиятини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар эшиги очиқ. Улардан талаб этиладигани чуқур билим ва илм чўққиларини забт этиб,  билим ва кўникмаларини муттасил ошириб боришдан иборатдир.

Ватан бу – она!

Онани севгандек, Ватанни севсак, она каби Ватан ҳам ўз фарзандларига бағрини кенг очади. Мен эса марҳум онам ва отамга бўлган садоқатимни, улар олдидаги фарзандлик бурчимни -  Ватан истиқболи учун меҳнат қилиш билан намоён этаман.

Райҳон ҚОДИРОВА,

журналист.

Туман ҳокими С.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан туман аҳлига байрам табриги

 

Ассалому алайкум азиз дўстлар!

Қадрли учқудуқликлар!

Авваламбор, Сиз азизларни бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Бу йил халқимиз ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигини  “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” деган бош ғоя остидан байрам қилмоқда.

Ўзбекистон аталмиш шу буюк ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Бугун 31 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев:  “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас деган пурмаъно сўзлари истиқлол йилларида босиб ўтган шонли довонларимизга бир назар ташлаб, эртанги кунимизга,  куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимизни  янада орттиради.

Дарҳақиқат, кейинги тўрт йилда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, янгиланишлар, энг муҳими уларнинг самараларини халқимиз келажакда эмас айнан бугун ҳар қадамда, ҳар жабҳада ҳис этиб турибди.

 Азиз тумандошлар!

 Бугунги синовли кунларда туманимиз аҳолиси ҳам ҳамжиҳатликда, бир- бирига елкадош бўлиб, коронавирус пандемияси шароитида ҳам иқтисодий юксалиш сари дадил қадамлар ташланиб, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида кўплаб эзгу ва хайрли ишларга қўл урилди.

Туман ҳокимлиги, секторлар, корхона-ташкилотлар, Навоий КМК ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси қолаверса, тумандаги саховатпеша тадиркорлар томонидан апрель-август ойларида “темир датар”га киритилган 1023 нафар оилага 2375 маротаба 1,7 млрд.  сўм миқдоридаги маблағ эвазига турли кўмаклар кўрсатилди. 709 нафар фуқаро бандлиги таъминланиб, 861 нафар оила Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг қарорига асосан “темир дафтар” дан чиқарилди.

Шунингдек,  23,9 км. ичимлик сув қувурлари, 0,5 км. иссиқ сув, 0,6 км. электр тармоқлари,  13 та трансформатор реконструкция қилинган. 27 км. узунликдаги газ қувурлари, 11 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди.

7 млрд. 719 млн. сўм маблағ ҳисобидан 3 км. масофадаги ички йўлларга асфальт, 1 км. қум-шағал аралашма қопламаси билан қопланмоқда. 836 км. масофадаги йўлларни сақлаш ва хизмат кўрсатишга доир олиб борилаётир.

Учқудуқ аҳолисини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш мақсадида

тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган 22  та, жами  2000  хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари 2020-2022 йилларда қуриб, фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Буларнинг барчаси туманимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Ҳурматли тумандошлар!

Сабримиз синовдан ўтаётган шу кунларда - пандемия даврида ўз аҳолисининг соғлиғини муҳофаза қилиш – ҳар қайси давлат ва жамият учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга масала саналади. Мамлакатимиз раҳбарияти  ўз фуқаролари соғлиғини муҳофаза қилишда, беморларни даволашда неки зарур бўлса барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда асосий масала  касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш ҳар бир инсон учун ҳам,  ҳар бир тиббиёт ходими учун ҳам, давлат учун ҳам самарали ва фойдали эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни кенг йўлга қўйиш мақсадида “Йўлчилар” овулида тиббиёт муассасаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида 150 қатновга мўлжалланган қишлоқ оилавий поликлиника  8 млрд. сўм  маблағ эвазига бунёд этилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига бюджет маблағларининг орттириб  бажарилган қисми ҳисобидан 546 млн. сўмга  ПЦР  лабораторияси харид қилинмоқда. 274 млн. сўм маблағ эвазига туман санитария эпидемиология осойишталик маркази омборхонаси  қурилмоқда.

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”деб эълон қилинган ушбу йилда Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг ўтган давр мобайнида изчил амалга оширилиши натижасида туманимизда қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, айниқса иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда бир қатор ижобий  натижаларга эришилди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ва хизматлар кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш йўли билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича қиймати  20,8 млрд. сўм бўлган 40 та янги лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 110 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Чунончи, туманимизда биринчи ярим йилликда 0,9 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилди ва бу режага нисбатан 115 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, жорий йилнинг январ-август ойларида  286 та кичик бизнес субъектлари фаолияти йўлга қўйилиб, режа 107,6 фоизга бажарилди. Натижада жами тадбиркорлик субъектлари сони 1534 тани ташкил этмоқда.

 Азиз учқудуқликлар!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамини оила даврасида нишонлаётган барча юртдошларимизни яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.

Мана шу улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз хизматига доимо шаймиз.

Бугун барчамиз нуроний оқсоқоллар, муҳтарам фахрийларимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз.

Мўътабар, дуогўй онахонларимизга чин юракдан фарзандлик ташаккуримизни билдирамиз.

Хонадонларимиз кўрки ва фариштаси бўлган мунис аёлларимиз доимо соғ-омон, бахтли-саодатли бўлсинлар! 

Азму шижоатли ёшларимизнинг, барча фарзандларимизнинг бахту камолини, омадини берсин!

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий  бўлсин!

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

31 август – қатағон қурбонлари хотираси  куни муносабати билан  қатағон қурбонлари ҳақидаги  маълумотларни газетхонлар ҳукмига ҳавола этишни лозим деб билдик.

“БИР КИШИ БАҲОНА ЭЛЛИК ОДАМ!”

Бугунги авлод 1937-1938 йилларда,  бундан олдин ва кейинги даврда халқимиз бошига тушган аянчли воқеалар, хўрликларни яхши билмайди. Аммо, аждодлари уларнинг жасорати, бахтсиз тақдирлари ҳақида билиш  ва бугунни кўриб, шукрона айтишга авлодлар ҳақли.

ХХ асрнинг 20 – йилларида  ўрнатилган “қизил салтанат” халқимиз тақдири большевикларнинг қўлига ўтган давр чор ҳокимияти  пайтдагидан юз чандон оғир ва аянчли кечди. Чор ҳокимияти кўтарилган қўзғолонлар раҳбарларини, фаолларини қатл этган, сургун қилган бўлса, большевиклар Ўзбекистоннинг келажаги учун курашадиган, жон куйдирадиган ҳурриятпарвар, зиёли шахсларнинг ҳаммасини йўқ қилишга уринди. Энг ачинарлиси, қатағонга учраган одамнинг ортидан қариндоши, касбдоши, яқинлари ҳам ҳибсга олинди. Бир киши баҳона камида  элликта одам йўқ қилинган. Бу ўзбек зиёлиларига келган қирғин деса ҳам бўлади.

“МЕН ҚУЛМАН, ОНА!”

Буни биргина Файзулла Хўжаев тимсолида кўриш мумкин. У аввалига Бухоро  Халқ  Совет Республикаси нозирлари советининг раиси лавозимида ишлайди. Кейин мамлакатимиз раҳбари бўлган. Файзулла Хўжаев ўз фаолияти давомида  мустақил сиёсат юргизишга, Россия ва хорижий давлатлар билан тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилган. У ўзбек халқининг фарзандлари илм олиши йўлида анча ишларни амалга оширади. Талабаларни хориж мамлакатларига жўнатиб ўқитиш ташаббускорларидан бўлган.

У кишининг дўстларини, яқинларини уйига чақириб, кўнгил ёзиб турадиган одати бор экан. Албатта бундай давра созанда ва хонандаларсиз ўтмаган. Ана шундай йиғинларнинг бирига биринчи Туркистон халқ  ҳофизи  Муҳиддин Қориёқубовни ҳам таклиф этишади. Ҳофизимиз даврада Фитрат сўзига басталанган қўшиқни куйлайди. Биласиз Фитратнинг шеърлари қалбни жунбушга келтирарди:

“Онам! Сени қутқармоқ учун  жонми керакдур?

Номусми, виждон била иймонми керакдур?

Темур ила Чингиз қони тошди – томиримда.

Айтгил, сени қутқармоқ учун қонми, керакдур?!”

Мана шу  каби шеърларидан бирига  Муҳиддин Қориёқубовнинг  ўзи мусиқа басталаб, ҳамманинг олдида куйлаган. Қўшиқни эшитиб, Файзулла Хўжаев кутилмаганда йиғлаб юборади. Ҳамма лол, ҳайратда! У кишининг овозидан бошқа хонада ўтирган онаси югуриб келади.

-Болам, нега йиғлаяпсан? Ахир сен подшосан-ку! Подшолар ҳам йиғлайдими? – дейди онаси ҳайрон бўлиб.

Шунда Файзулла Хўжаевнинг юрагидан дарди отилиб чиқади.

-Она мен подшо эмасман, мен Москванинг қулиман. Она, сен подшо эмас, қулни дунёга келтирган экансан. Мен қулман, она! Қулман!!!

Мана давлат арбобининг, ўзбекнинг жонкуяр фарзандининг дарди ўкинчи.

Файзулла Хўжаев  1937 йилда  Москвада қамоққа олинади. Суд тахминан 1938 йил 3-16 март оралиғида бўлиб ўтади. Суд ҳужжатларида унинг: “Биз Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида ажратиб олмоқчи эдик” дегани айтилган. Аммо маълумки, у кишида бунинг учун етарли куч-қудрат йўқ эди. Бунақа дейиши мумкин эмасди. Бу гапларни айттириш учун НКВД нинг ходимлари қандай қийноқларга солган? Энг алам қиладигани, ўша пайтдаги НКВД нинг қамоққа оладиган ходимлари ўрта мактабни ҳам битирмаган, чаласавод кишилар бўлган. Улар ўзларидан минг чандон илмли, маданиятли давлат арбобларини, адибларни, уламоларни  уриб ҳақоратлаб,   хўрлайверган.

Шундай қилиб Файзулла Хўжаев “ўнг троцкийчи блок”ка қўшилганлик, босмачилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаганлик, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ва бошқа ўзбек зиёлиларига ғамхўрлик кўрсатганликда айбланиб, отишга ҳукм қилинган.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

Ism Raxbar Telefon raqam Elektron bog'lanish
Uchquduq tumani madaniyat bo'limi To'rayeva Zebo Atakulovna +99879 593 26 89 -
Uchquduq tumani jismoniy tarbiya va sport bo'limi Bo'ronov Akmaljon Toshtemirovich +99893 314 12 80 -
Uchquduq tumani bolalar va o'smirlar sport maktabi Salimov Umirbek Toyirovich +99879 593 44 98 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
SHKBga qarashli "Lochin" sport kompleksi Masagutdinova Gulnara Genadyevna +99893 319 63 65 Telegram manzil

NAVOIY VILOYATI, UCHQUDUQ TUMANI
HOKIMLIGI
Ariza, shikoyat yoki takliflaringiz bo‘lsa, u holda quyida keltirilgan formani birin ketin to'ldirib bizga murojaat qoldiring.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: