Марокаш давлати барча фуқароларини короновирусга қарши вакцина билан бепул таъминлайди. Буни Марокаш қироли Муҳаммад VI маълум қилган.
Бундан олдин Марокаш соғлиқни сақлаш вазири Холид Aйт Толиб, аҳолининг 80% қатламини вакцинациялаштириш режа қилинаётганини таъкидлаган эди. COVID-19 га қарши вакцинани биринчи бўлиб шифокорлар, полициячилар, ўқитувчилар, қариялар ва сурункали касалликка эга фуқаролар олишади. Эмлашнинг биринчи босқичида Хитойнинг Sinopharm лаборатоияси вакцинасини қўллаш режа қилинган. Охирги маълумотларга қараганда, пандемия бошлангандан буён Марокашда 384минг фуқаро касалликка чалинган.