Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шоҳруҳ Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.