LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистонда тадбиркорларга йўлларга камералар ўрнатиш ҳуқуқининг берилиши 5та афзалликка эга экани маълум қилинди

Тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи фото-видеокамералар ва бошқа техник ускуналарни ўрнатишга рухсат берилмоқда. 

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шоҳида Йўлдошеванинг ёзишича, бугунги кунда республикада мавжуд 551та камера ва радарлар орқали биргина 2019 йилнинг ўзида 760 мингта қоидабузарликлар аниқланган. 2019 йилда 8 588та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган ва шу даврда 2096 нафар инсон ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

«Ҳозир асосий мақсад, мана шу қора статистика кўрсаткичларини камайтириш, йўлларни тўлиқ назоратга олиш ва буни замонавий ахборот технологиялари орқали оптимал, камхаражат, юқори самарали тарзда амалга оширишдан иборат.

Бироқ ҳамма йўлларни, чорраҳаларни камера ва радарлар билан қамраб олиш катта маблағни талаб қилади ва бюджет бунча юкни кўтара олмайди. Ўзи дунёда ушбу соҳанинг хусусий секторга берилиши амалиёти кенг тарқалган.

Узоққа бормайлик, қўшни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри йўлларида 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида фото ва видео орқали қоидабузарликларни қайд этиш ва таҳлил қилиш “Сергек” лойиҳаси жорий этилди. Россияда эса ушбу турдаги хизматларни амалга оширувчи “МВС групп” хусусий компанияси томонидан концессия шартномаси асосида амалга оширилган ишлар натижасида авария ҳолатлари сони 15-30 фоизгача камайган», - дейди Адлия вазирлиги ходими.

Унинг таъкидлашича, тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи техник ускуналарни ўрнатиш ҳуқуқи берилиши қатор афзалликларга эга.

Биринчидан, барча соҳаларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бозор иқтисодиётига асосланган, ривожланган жамиятларга хос эмас. Бошқарувда давлат иштирокини минималлаштириш, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали давлатнинг маъмурий таъсирини қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш Маъмурий ислоҳотлар концепциясида ҳам назарда тутилган.

Жорий этилаётган тартиб ушбу мақсадга мувофиқ, унинг мантиқий тақозоси сифатида кўрилади. 

Фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи тадбиркорларга берилса-да, унинг устидан давлат назорати сақланиб қолади.

Техника тадбиркорники холос, жарима солиш тартиби, миқдори, тўлаш, ундириш ва ҳоказо мана шундай маъмурий процедуралар давлат назоратида сақланиб қолади.

Иккинчидан, бюджет маблағлари тежалади ҳамда бюджетга қўшимча манбалар яратилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш давлат бюджетидан улкан маблағлар талаб қилади. Йўлларни назорат қилувчи ЙПХ ходимларининг ойлик маоши, ижтимоий таъминоти ҳам бюджетга арзонга тушмайди. Бу эса ўз-ўзидан бошқа соҳаларнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказади. 

Мазкур соҳани хусусийлаштириш натижасида эса давлат бюджети харажатлари камайиб, даромади ортади. Келгусида 190та туман ва шаҳарларда жами 3 356та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763та стационар радарлар ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур воситалар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида тўпланган жарималарнинг бир қисми давлат бюджетига йўналтирилади.

Учинчидан, соҳада коррупция ҳолатлари камаяди, чунки инсон омили деярли бўлмайди. ЙПХ ходими ҳамда ҳайдовчиларнинг ўзаро мулоқотда бўлмаслиги оқибатида, ушбу соҳадаги коррупцияга барҳам берилади. Жарималар бўйича тўпланган маблағлар айрим ходимларнинг эмас, жамият манфаатлари йўлида сарфланади.

Тўртинчидан, ҳар бир техник қурилма дислокацияси аниқ белгиланган бўлиб, тадбиркор истаган жойига уни ўрнатиб кетолмайди. Бу жойлар шаффоф тарзда электрон аукционда сотилади. Техник восита қайд этган маълумотлар, онлайн режимида тўғридан-тўғри ЙПХ марказий ахборот базасига келиб тушади. Маълумотларга инсон аралашуви билан ўзгартириш киритиш ёки жараёнга бошқа тарзда таъсир ўтказиш имкони йўқ.

Бешинчидан, йўлларда ЙТҲ камаяди, ҳаракат иштирокчиларида йўловчилик ва ҳайдовчилик маданияти ортади, ўлим ва жароҳатлар кўрсаткичи тушади.

«Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кўзда тутилаётган ушбу тартиб бир томондан замон талаби ва эҳтиёж бўлса, бошқа томондан инсонлар ҳаёти ва соғлиғини, ҳайдовчиларнинг мулкини асрашни назарда тутувчи ечимдир. Қолаверса, ушбу тартиб орқали тадбиркорларга янги имкониятлар яратилишини ҳам эътироф этиш жоиз», - дейди Шоҳида Йўлдошева.

 
O'qilgan: 743 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: