LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

09 Feb 2024

Ассалому алайкум, азиз ёшлар!
Хурматли тадбир иштирокчилари!

Ҳар йил февралнинг дастлабки 15 кунида қайноқ меҳр билан икки байрамни нишонлаймиз. Бу байрамларнинг бири 9 февралда туркий халқ-ларнинг фахри – “шамсу-л-миллат”и, жаҳон адабиёти хази-насини ўзининг ҳассос шеърлари, буюк “Хамса”си билан бойитган Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда 14 февраль – туркий адабиётнинг яна бир забардаст вакили, чин маънодаги сўз заргари, “Бобурнома”дек маҳобатли асар муал-лифи, Алишер Навоийни устозим, деб улуғлаган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун...

Навоий ва Бобур ижоди туркий адабиётнинг энг ёрқин саҳифаларини ташкил қилади. Бу икки буюк ижодкор 42 йил фарқи билан бир-бирига замондош бўлган. Мумтоз адабиётимиз тарихида бу икки улуғ сиймо ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасав-вурга эга бўламиз. Аслида, бу икки зот ижоди ўзга-ўзга олам, аммо уларни бирлаштириб тургувчи нозик нуқта бор, бу – туркий тилда шеър, сўз айта олиш, турий тил нафосатини кўз-кўз қилиш санъати...

Боболаримизнинг бетакрор асарлари-ни ўқиб, улар ижоди сокин оқаётган дарё тубидаги қудратли ғалаён каби битмас-туганмас тафуккур уммонидан терилган маъно дурларидек бебаҳо хазина эканли-гини ҳис этасиз. Улар ёзиб қолдирган асарлар кўнгилларга шу қадар яқинки, худди ўртада беш юз йиллик масофа йўқдек, бугун ёзилгандек актуал.  

Алишер Навоийнинг чуқур инсон-парвар ғоялар ила йўғрилган ижоди руҳиятимизга қувват берса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърларидаги исён, шахсиятидаги қатъийлик қалбларимиз-даги ватанга бўлган муҳаббат учқун-ларини алангалатиб юборади.

Она тилимизга муҳаббат, унинг қан-чалик қадрлилигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга ав-вало улуғ бобомиз Навоий асарлари билан кириб келади. Ўз ижодий меросида 26 мингдан ортиқ сўз бойлигидан фой-даланган бобомиз  мана олти асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур маъно-моҳиятнинг кенг кўламлиги ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг бепоён-лиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади. 

Алишер Навоийнинг туркий халқлар маънавияти хазинасига қўшган ҳиссаси беқиёс. У зот яратган шоҳ асарлари инсо-ният рухий-маънавий дунёси намоянда-лари Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шеро-зий, Данте, Вильям Шекспир, Лев Толс-тойлар ижод намуналари билан бир сафда туради. Баъзи ўринларда Алишер Навоий асарларидаги юксак ғоялар ифодаси “классик” дея эътироф этилган Ғарб адиб-лариникидан устунроқ эканлигига гувоҳ бўламиз. 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ғойибона Навоийни ўзига устоз билиб, у билан учрашишни орзу қилган. Мактуб-лари орқали ўзининг дастлабки шеърий машқларини Навоийга жўнатиб турган. 1500 йилда Самарқандда пайтида Навоий-дан мактуб олгани ҳақида “Бобурнома”да хабар беради. Шубҳасиз, Мирзо Бобур ўзбек мумтоз адабиётида Ҳазрат Алишер Навоийдан кейинги энг улуғ сиймодир. 

Тақдир тақазоси билан тоғдек юкни зиммасига олган бобомизнинг ҳаёт йўли ҳавас ва хатарларга тўла кечган бўлишига қарамай, ўзини, ўзлигини, иймонини бус-бутун сақлаб қолиши чин маънода авлод-лар учун ибрат мактаби бўлиб қолажак. 

Бобур Мирзонинг ҳинд заминида салтанат ҳукмдори сифатида амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари беҳисоб. У яратган ўлмас маданий ёдгорликлар ҳанузгача жаҳон халқлари-нинг бебаҳо маданий мерослари сифатида эътироф этилади. 

Навоий туркий тил асосида бетакрор боғ яратиб, дунё аҳлини ҳайратга солган бўлса, Бобур шу туркий назм гулшани-даги бепоён боғни чин маънода бўстонга айлантирди. Навоий яратган жами 34 асарнинг ҳар бири ҳақида юзлаб тадқи-қотлар қилинган, Бобур ҳақида дунё олимлари турли жанрда 12 мингдан зиёд катта-кичик асарлар ёзган.

Асарларида, сатрларида ватанни қандай севиш мумкинлигини Ҳазрат Али-шер Навоий ҳам, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бизга мерос ўлароқ қолдириб кетди. Уларнинг ҳаёти қаерда кечмасин – мусофирчиликдами, сафардами... ўз сўз-лари ва меҳри билан қалбларида Ватан ярата олган беназир зотлардир. Улар босиб ўтган йўл чин маънода ибрат ва абадият йўлидир...

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Азиз ёшлар!

 Бу икки зотнинг асрлар давомида ўз жозибаси ва маънавий қийматини йўқот-май келаётган адабий меросини асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ва ёд этиш барчамизнинг вазифамиздир. Зеро, ҳазрат Навоий айтганларидек: “Оламдан ғамсиз ўтай десанг, илм-у ҳунар ўрган”.

Бу йўлда сизларга улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан.       
 Эътиборингиз учун ташаккур!

09 Feb 2024

Қурувчилар кўчаси 1-уй ёнидан совуқ сув трубасидаги носозлик тузатилганига қадар бугун соат 10.00дан -15.00га қадар сув узатилиши тўхтатилади.

"Иссиқлик манбаи" ДУК

08 Feb 2024

     Навоий замонасининг энг буюк ахлоқшуноси эди. Умри давомида шоир кўп замондошларига мактублар йўллаган. Кейинчалик уларнинг барини йиғиб, муаллифнинг ўзи “Муншаот” номли тўплам тузди. “Муншаот”га 88 та мактуб киритилган. Бироқ улар айнан кимга йўллангани айтилмайди. Мутахассислар номалар мазмунидан келиб чиқиб,унинг кимга жўнатилганини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Хатларнинг бир қисми, аниқки, темурий
мирзолар, жумладан, Ҳусайн Бойқаро ва унинг
ўғилларига битилган.
Ҳукмдорга ёзган мактубларининг аксариятида шоир панд-насиҳат айтишни канда қилмайди.Панд-насиҳатларнинг асосий йўналиши эса ҳукмдорни шариат қоидаларига, бугунги тушунчалар
билан айтганда, қонунга амал қилишга қаратилган.Давлатчилик тартиби ва унда қонунийлик масаласида “Муншаот”даги 55-мактуб алоҳида ажралиб туради. Ундаги бугунги давлатчилигимиз билан боғлиқ бир жиҳат, айниқса, диққатга сазовор. Бу бошқа мамлакатлардан келган савдогарлардан закот солиғи олиш масаласи. Навоий таъкидлайдики: “Закотни шаръ ва ҳукм йўсуни била закотчилар алардин мустахлас қилсалар. Закотчилар ишидан тавочи моҳ-бамоҳ, балки ҳафта баҳафта вуқуф топиб, арзға еткурсалар. Жузвий жарима қилғанини куллий сиёсат қилилса, бок йўқ-дур, то бу овоза олам олам мамоликига ёйилса,тужжорнинг ружуъи кўпрак бўлса”. Навоий четдан келган савдогарлардан солиқ олмаслик тарафдори. Чунки улар кўпроқ бу ерга келиб савдо қилишга интилсин. Агар закотчи кичик бир хатога йўл қўйса ҳам, унга катта жазо берилсин, токи бунинг овозаси бутун оламга ёйилсин-да, хорижий савдогарларнинг бу мамлакатга интилиши кўпаяверсин.
Шу насиҳатларини ўқир экансиз, Навоийнинг буюк давлатшунос, улуғ иқтисодчи эканига ҳам ишонасиз. Давлат ва иқтисод ривожида эса назоратнинг, яъники қонунчиликнинг аҳамиятини ҳам у жуда
тўғри кўрсатади.

 

Шахло Нурмуродова

Учқудуқ туман Касб хунар мактаби
Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

07 Feb 2024

     

      Yangi qurilayotgan korxonalarda har bir qurilish matеriali o`ziga xos xossalarga ega. Matеriallarning tarkibi, strukturasi va holatining o`zgarishi bilan uning qurilish va tеxnologik xossalari xam o`zgaradi. Qurilish matеriallarining xossalari turg`un bo`lmay, ular fizik, mеxanik va kimyoviy jarayonlar ta'sirida o`zgarib turadi. Qurilish matеriallarining xossalarini sinash ishlari maxsus asbob hamda uskunalar bilan jixozlangan laboratoriyalarda yoki dala sharoitida GOSTlarda ko`rsatilgan usullar asosida o`tkaziladi.

Qurilish matеriallari vazifasi bo`yicha 5ta gruhga bo`linadi.

  1. Dеvor ko`tarish uchun mo`ljallangan qurilish matеriallari bular (g`isht, yog`och, tеmir bеton va boshqalar).
  2. Qovushtiruvchi qurilish matеriallari bular( sеmеnt, oxak, gips, va boshqalar) bular g`isht tеrish uchun va qum suvoq uchun ishlatiladi.
  3. Issiqlik ximoya qiluvchi qurilish matеriallari (oyna, vanna, minеral, paxta, pеnoplast, va boshqalar).
  4. Pardozlovchi va jixozlovchi qurilish matеriallari (tosh, jismlar, sopol plitalar, har xil turdagi plastikalar, linolium va boshqalar).
  5. Chordoqli va chordoqsiz tomlarni qoplash va gidroizolyatsiya bilan ishlov bеruvchi matеriallari bular tol, rubеroid, tеmir tunika, asbеs sеmеnt, shifеr, chеripitsa. Yong`inlarda havoda kеskin kislorod yutish sodir bo`ladi. Shuning uchun bir qismi matеrial kislorod еtmagan holda yonadi. «quruq xaydash» sodir bo`lib, har xil suyuq, qattiq va gazsimon maxsulotlar hosil qiladi. Masalan yog`och chala yonganda, ko`mir (qattiq modda), korbonat kislota, uglеrod oksidi, mеtan va boshqa uglеvodorod (gazlar) hosil bo`ladi. Chala yonish maxsulotlari odam xayoti uchun xavfli, ayniqsa uglеrod oksidi juda kuchli zaxarlovchi moddadir.

   

Hurmatli ishchi va xizmatchilar, sizlardan yangi qurilayotgan qurilishlarda, yong`in xavfsizligi qoidalariga, hamda qurilish qoidalariga rioya etishingizni so`raymiz.

 

ShKB OYoXTTEB P va NB inspektorlari

                                                                             O.E.Hikmatov va I.F.Qilichev

06 Feb 2024
                     
Навоий вилоят Учқудуқ туман ҳокимлик захирасидаги ерларни давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
 
   
                     
Т/р Кадастр рақами ИНН, ПНФЛ Қишлоқ
хўжалигида фойдаланил-майдиган
ер майдонлари
Шу жумладан  Қарор чиқариб қ-х захира ери сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин Ўчириб қайта юклаш Изох
қишлоқ хўжалиги
ери
саноат фонди ... ....
майдони майдони майдони майдони майдони майдони
      16141,51127 14928,30775 828,20352 0 0 385 15756,51127  
1 21:11:000000391 200011130 1299,038472 962,35 336,688472       1299,038472 Ипак ва жун саноати ерлари ва корхоналар
2 21:11:000000392 200011130 2803,491703 2803,491703         2803,491703 Ипак ва жун саноати ерлари
3 21:11:000000393 200011130 4,866371 4,866371         4,866371  
4 21:11:000000395 200011130 1701,2008 1701,2008         1701,2008 Ипак ва жун саноати ерлари
5 21:11:000000396 200011130 5,322304 5,322304         5,322304  
6 21:11:000000397 200011130 246,234497 246,234497         246,234497 Ўрмон хўжалик ерлари
7 21:11:000000398 200011130 859,263421 859,263421         859,263421 Ипак ва жун саноати ерлари
8 21:11:000000399 200011130 72,731488 72,731488         72,731488 Ипак ва жун саноати ерлари
9 21:11:000000400 200011130 121,744012 121,744012         121,744012 Ипак ва жун саноати ерлари
10 21:11:000000401 200011130 329,113631 329,113631         329,113631 Ипак ва жун саноати ерлари
11 21:11:000000402 200011130 2,983621 2,983621         2,983621 Ипак ва жун саноати ерлари
12 21:11:000000403 200011130 936,381772 936,381772         936,381772 Ипак ва жун саноати ерлари
13 21:11:000000404 200011130 241,594206 241,594206         241,594206 Ипак ва жун саноати ерлари
14 21:11:000000405 200011130 212,599626 212,599626         212,599626 Ўрмон хўжалик ерлари
15 21:11:000000406 200011130 464,111711   169,111711     295 169,111711  
16 21:11:000000407 200011130 322,403337   322,403337       322,403337  
17 21:11:000000408 200011130 326,516759 326,516759         326,516759 Ўрмон хўжалик ерлари
18 21:11:000000409 200011130 673,467011 673,467011         673,467011 Ипак ва жун саноати ерлари
19 21:11:000000410 200011130 1271,488888 1271,488888         1271,488888 Ипак ва жун саноати ерлари
20 21:11:000000412 200011130 98,762195 98,762195         98,762195 Ўрмон хўжалик ерлари
21 21:11:000000413 200011130 55,454134 55,454134         55,454134 Ўрмон хўжалик ерлари
22 21:11:000000414 200011130 641,056366 641,056366         641,056366 Ўрмон хўжалик ерлари
23 21:11:000000415 200011130 3,070675 3,070675         3,070675  
24 21:11:000000416 200011130 92,619283 92,619283         92,619283 Ипак ва жун саноати ерлари
25 21:11:000000417 200011130 106,523551 106,523551         106,523551 Ипак ва жун саноати ерлари
26 21:11:000000418 200011130 1192,772973 1192,772973         1192,772973 Ўрмон хўжалик ерлари
27 21:11:000000420 200011130 155,087262 155,087262         155,087262 Ўрмон хўжалик ерлари
28 21:11:000000425 200011130 295,891891 205,891891       90 205,891891 Ипак ва жун саноати ерлари ва захира
29 21:11:000000446 200011130 1605,719306 1605,719306         1605,719306 Ипак ва жун саноати ерлари
06 Feb 2024

      Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоати фонди асосий хисоб ракамида қолдиқ 2023 йил 1 январ ҳолатига асосий 61,4 млн. сўм, “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги қолдиқ 94,8 млн сўмни ташкил этди. Жами колдиқ 156,2 млн сўмни ташкил этди

   Тушумлар:

 2023 йил 12 ойи давомида жами 1 648,6 млн сўм тушган бўлиб, шундан туман “Маҳалла” хайрия жамоати фондига 768,8 млн сўм ва “Саховат ва кўмак” жамғармасига 879,8 млн сўм келиб тушган. Шундан:

  Умумхалқ хайрия хашаридан - 197,1 млн сўм,

Республика Маҳалла фонди бошкарувидан Сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий тадбирлар учун амалга оширилган харажатлар (банк хизмати б-н бирга) -546,1 млн сўм,

Бошка тушумлар -25,5 млн сўм

“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағ-879,8 млн. сўмни ташкил этди

Харажатлар:

Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2023 йил 12 ойи давомида жами сарф-харажатлар 828,6 млн сўмни ташкил этиб, шундан

Референдум муносабати билан сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий тадбирлар учун амалга оширилган жами харажатлар              535,2 млн сўмни ташкил этиб,

Ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб қувватлаш учун бир марталик моддий ёрдам -24 млн сўм;

Фонд тадбирий харажатлари учун -8,1 млн сўм;

2023 йил 8 феврал куни 10-сонли мактабда фаоллар залида Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таввалудининг                     582 йиллиги муносабати билан “Шеърхонлик кечаси” тадбири ўтказилиб, ушбу тадбир ғолиб ва иштирокчиларни тақдирлаш учун фонд бўлинмаси маблағлари ҳисобидан 0,5 млн сўм сарфланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 мартдаги  91-ф-сонли фармойишига мувофиқ ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда ҳудудий бўлим, бўлинмаларига тушган маблағларни манзилли ва мақсадли сарфлаш бўйича Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошкарувининг 2023 йил 18 июлдаги ХДФУ 95-сонли, Навоий вилоят бўлим бошкарувининг 2023 йил  21 июлдаги ХДФУ-07/04-сонли бошкарув карорлари ижросини таъминлаш мақсадида  

“Нуроний” ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаларига  10 фоиз ажратма учун - 22,4 млн сўм;

Юқори ташкилотга 5 фоиз ажратма учун – 5,6 млн сўм;

Бошқа хражатлар -15,2 млн сўм;

Маъмурий харажатлар (иш хақи, солиқ тўловлари ва бошқалар) -  28,1 млн сўм;

4 та МФЙ ва ОФЙ га совитгич (кондиционер) 20,8 млн сўм

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан сарфланган

Харажатлар:

Учқудуқ туман “Саховат ва кўмак” жамғармасига 2023 йил 12 ойи давомида сарф қилинган харажатлар 936,6 млн сўмни ташкил этди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг 2023 йил                         26 январдаги VI-61-8-5-76-K/23-сонли қарори асосида куни 350 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 8,0 млн сўмга ош пиширилиб тарқатилди.

Бундан ташкари Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг 2023 йил 2 февралдаги VI-61-13-5-76-K/23-сонли, 2023 йил                                  16 февралдаги VI-62-18-5-76-K/23-сонли қарорлари асосида 9 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 9 та куёш панеллари 76,5 млн сўмга олиб берилди.

  Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг карорлари асосида кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз оилаларга соғлигини тиклаш, даволаниш, дори дармон ва оилавий шароитини яхшилаш учун 756,8 млн сўм бир марталик пул маблағлари,                  350 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 63,5 млн сўмлик кундалик истеъмол товарлари, озиқ-овқат ва бошқа махсулотлари кўринишида фуқароларга тарқатилди. Кумир махсулоти олиш учун -30,3 млн сўм

“Аёллар дафтари” да турган 46 нафар хотин-қизларни Бухоро шахрига зиёратига бориш ва келиш харажатлари учун 9,5 млн сўм маблағ сарфланди.

Қолдиқ:

Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоати фонди 2024 йил               1 январ ҳолатига 2 та ҳисоб ракамидаги жами қолдиқ 39,6 млн. сўмни ташкил этиб,шундан асосий хисоб ракамида қолдиқ 1,6 млн сўм “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги қолдиқ 38 млн сўмни ташкил этади.

 

И.Рахимов 
Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоат
фонди бўлинмаси бошқаруви раиси в.в.б                    

06 Feb 2024
                     

2022 ва 2023 йиллар давомида Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан кўриб   чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида маълумот

 

 

 
                     

Туман ҳокими ва ўринбосарлар

Жами мурожаатлар

Мурожаатларни шакллари

 

Шахсий ва сайёр қабуллар (Оғзаки мурожаатлар)

Ёзма мурожаатлар

Электрон мурожаатлар                

 
 

2022 й

2023 й

2022 й

2023 й

2022 й

2023 й

2022 й

2023 й

 

1

Учқудуқ тумани

797

702

467

457

301

225

29

20

 
 

Жами

797

702

467

457

301

225

29

20

 
                       
06 Feb 2024

Uchquduq tuman hokimligining korrupsiyaga qarshi kurashish dasturi  

Loading...

06 Feb 2024

Uchquduq tuman hokimligi korrupsiyavioy xavf-xatarlar birlashgan xaritasi  

Loading...

06 Feb 2024

Korrupsiya haqida xabar berishga mo'ljallangan aloqa kanallari orqali kelib tushgan xabarlar  

Loading...

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: