LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

27 Jan 2024

   2024-yilning 25- yanvar kuni Uchquduq tuman 18-maktabning faollar zalida O‘zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Uchquduq tuman bo‘linmasi kengashi hamda Uchquduq tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi bilan 2021-2023 yillar uchun tuzilgan jamoa kelishuvining 2023- yilgi ijrosi bo‘yicha hisobot yig‘ilish bo‘lib o‘tdi . Yig‘ilishda MMTB mudiri J.Xalilov, Uchquduq tuman adliya bo'limi yuridik xizmat ko'rsatish markazi boshlig'i Rustamova Dildora Botirovna , O‘zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Uchquduq tuman bo‘linmasi kengashi raisi G.Qurbonova ,umumta’lim maktablari va maktabgacha ta’lim tashkilotlarining direktorlari, barcha boshlang‘ich tashkilot kasaba uyushma qo‘mita raislari va kadrlar ishtirok etdilar. Kun tartibida 1. Uchquduq tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi hamda ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Uchquduq tuman bo‘linmasi kengashi o‘rtasida 2021-2023 yillarga mo‘ljallangan jamoa kelishuvining 2023 yildagi ijrosi yuzasidan maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi va Ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Uchquduq tuman bo‘linmasi kengashining hisobotlari to‘g‘risida. 2. Jamoa kelishuvining 2023- yildagi ijrosi yuzasidan dalolatnoma-ma’lumotnomani tasdiqlash to‘g‘risida. 3. Ta’lim muassasalarida mehnat muhofazasi va jamoat xavfsizligi to‘g‘risida. 4. Uchquduq tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi hamda ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Uchquduq tuman bo‘linmasi kengashi o‘rtasida 2024-2026 yillarga mo‘ljallangan jamoa kelishuvini tuzish haqidagi masalalar ko‘rib chiqildi.

   Yig‘ilishda Uchquduq tuman yuridik xizmat ko‘rsatish markazi boshlig'i Rustamova Dildora Botirovna so‘zga chiqib ta’lim muassasalarida ishchi-xodimlarning ijtimoiy-iqtisodiy manfaatlarini ifodalash hamda himoya qilish bo‘yicha ish beruvchilarga tavsiyalari hamda ishchi-xodimlarga ta’tillarni berilishi tartibi to‘g‘risida tushunchalar berib o‘tdi. Jumladan, yangi tahriridagi mehnat kodeksiga muvofiq yillik mehnat ta’tilining eng kam davomiyligi 21 kalendar kunni tashkil etishi, bundan tashqari jamoa shartnomasi va kelishuvlari, shuningdek, ichki hujjatlar va mehnat shartnomasi bilan ko‘paytirilgan muddatlar belgilanishi mumkin ekanligi, mehnat sharoitlari noqulay ishlarda band bo‘lgan, noqulay tabiiy-iqlim sharoitlarida ish bajarayotgan yoki bitta tashkilotda yoki tarmoqda ko‘p yillik ish stajiga ega bo‘lgan xodimlarga qo‘shimcha ta’tillar berilishi, xususan, bir tashkilotda ishlagan har 5 yil uchun xodim ta’tiliga 2 kalendar kun qo‘shilishi, ammo qo‘shiladigan kunlar soni 8 kalendar kundan oshib ketishi mumkin emasligi alohida ta’kidlandi.

         Kun tartibidagi masalalar yakunlanib, savol-javoblar, fikr va mulohazalar bildirilib, yig‘ilish ishtirokchilariga savollar bo‘yicha batafsil javoblar berildi. Yig‘ilish qatnashchilari jamoa shartnomasiga qo‘shimcha o‘zgartirishlar kiritilishi haqida o‘z fikr va mulohazalarini bildirishdi .

27 Jan 2024

   Ҳар эрталаб ёки оқшомда севган ишимга қараб отланар эканман, кундан-кунга чирой очаётган шаҳримиз кўчалари, замонавий тусда қад ростлаётган ҳашаматли биноларнинг барпо этилаётганлигини кўриб ич-ичимдан севинаман. Кўнглим ғурур ва ифтихорга тўлади. Юртимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган ишлаб чиқариш корхоналари тинчлик - осудаликда фаолият олиб бораётганлигига яна бир бор шукр қиламан. 

Бугунги кунда қайси соҳада бўлмасин, ишлаб чиқаришнинг қайси тармоғи бўлмасин унда биз идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларининг ҳам ўз ўрни бор. Биз меҳнат қилаётган бўлинманинг асосий вазифаси қўриқланадиган объектларда қабул қилинган Низом асосида хавфсизликни таъминлаш ва корхона ташкилотларнинг товар-моддий бойликларини қўриқлашдан иборат. Шундан бўлса керак корхонамизни Шимолий кон бошқармасининг “виждони”, деб биламан.  

Жорий йилда 59 йиллигини нишонлаётган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ҳаракатлари дадил, нигоҳлари ўткир, ўзига ишонган ходимларни жамлаган, десам муболаға бўлмайди. Ўзининг ақлу-заковати ва меҳру-муҳаббати билан корхонанинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимларимиз борки, уларнинг меҳнати ҳам қадрли. 

Бошқа корхоналарда бўлганидек бизда ҳам Ватан тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб, касбига садоқат билан меҳнат қилаётган ходимлар талайгина. Бахтиёр Жумаев, Ҳамид Астанақулов, Аброр Дўстов, Рисбек Адилханов, Толмас Ахмедов, Ўктам Ҳомидов, Бердиёр Жамолқулов каби фаол назоратчи ва қоровуллар шулар жумласидандир. 

Замонлар оша яшаб келаётган бир ҳақиқат бор. Жамиятнинг маданий даражаси иқтисодий ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабатда акс этади. Бинобарин, аёллар ўзларининг меҳнатсеварлиги, ишига, касбига садоқати, меҳр-муҳаббати билан жамиятда поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб туради. 

“Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси Проза Майдабекова, назоратчилар Нигора Акрамова, Дилфуза Қодирова, Хонзода Рустамова, Гулҳаё Эргашева, Марина Королькова, Малика Бекназарова каби йигитлар билан бир сафда туриб меҳнат қилаётган аёлларга корхонамизда ўзгача ҳурмат ва эътибор мужассам.

Кўча-кўйда ҳарбий либосдаги йигитларга ҳавас ва ҳурмат билан қарар эдим. Бугун эса ўзим ҳам идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўғлонлари билан бир сафда туриб, ёнма-ён меҳнат қилмоқдаман. Эгнимдаги ИҲҚО либоси билан ғурурланаман. Йигитлар билан елкама-елка туриб ишда фаолият олиб бориш ҳақиқий матонатлигини ич-ичимдан ҳис қилиб фахрга тўламан. 

Жонкуяр раҳбарларимизнинг маҳорат ва кўникмалари, талабчанлиги жамоамизнинг ютуқларини таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Ринат Исанов бошчилигида, Т. Суюнов, У Латипов, Б.Рахматов, Ғ.Тулеков, А.Фармонов, Ш.Шукуров, С.Ҳайитов каби йўлбошчиларимизнинг меҳнати корхонанинг самарали ва бир маромда фаолият юритишида муҳим аҳамиятга эга албатта. 

Фурсатдан фойдаланиб ИҲҚОнинг барча ишчи ходимларини 27 январь - отряд ташкил этилган кун муносабати билан самимий муборакбод этаман. 

Барча ходимларга мустаҳкам соғлик, оилаларида тинчлик, машаққатли фаолиятларида омад тилаган ҳолда: “Қалбингиз – иймонни, кўнглингиз - хотиржамликни, танингиз - саломатликни, юзингиз – табассумни”, ҳеч қачон тарк этмасин, деб қоламан!. 

Жамила Кенжаева, 

ИҲҚО 1-даражали назоратчи. 

26 Jan 2024

Жорий йилнинг 25 январдан 26 январь кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Шахрихон туманида жойлашган буюм бозорида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида 250 дан ортиқ савдо расталари ва савдо дўконлари ёниб зарарланган, унғин ўчиришга 20 та ёнғин ўчириш автомобили жалб этилган.

Сиз азиз фуқаролардан электр қурилма (иситиш печлари)дан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ва уларни назоратсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз. 

иш ва уйдан кетиш олдидан электр қурулмаларни электр манбаидан узинг ва газ қурулмасини ўчиринг,

носоз ва ностандарт иситиш мосламалари ва электр, газ қурулмаларидан фойдаланманг,

белгиланмаган жойда очиқ оловдан фойдаланманг, 

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларини савдо расталаридан чиқариб эвакуатция йўлларини тўсиб қўйманг,

савдо дўконларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таминланг,

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ўзингиз ва ўзгалар ҳаёти ва мол-мулкини хавф остида қолдирманг!

Учқудуқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: