LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

18 Mar 2021

2021 йилнинг февраль ойи дунёда 2014 йилдан бери кузатилган энг совуқ давр бўлди. Лекин 2021 йилнинг қиш фасли тарих давомида кузатилган энг иссиқ ўнталикдан ҳам жой олди. Бу ҳақда АҚШнинг Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармасига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

 

Олимларнинг сўзларига кўра, Тинч океанининг тропик сувларида Ла-Нинья (бу ерусти сувлари ҳароратининг иқлим нормасидан пастроқ бўлишига таъсир қиладиган шамол) туфайли 2021 йил февраль ойи сайёрамизда сўнгги 7 йил ичидаги энг совуқ ой бўлди.

Шунингдек, жорий қиш мавсуми (декабрь—февраль) дунёда кузатилган иссиқ қишлар бўйича ўнталикнинг саккизинчи ўрнини банд қилди.

 
Масалан, Шимолий ярим шарда 142 йил ичидаги саккизинчи энг иссиқ қиш бўлиб ўтди.

Февраль ойида ўртача қуруқлик ва океан сатҳининг ҳарорати 0,65 цельсий бўлди — бу ХХ аср давомида ўртачадан юқори бўлган кўрсаткич. Натижада бу ой дунёдаги энг иссиқ февраль ойларининг бирига айланди, лекин шу билан бирга, 2014 йилдан бери кузатилган энг совуқларидан бири сифатида ҳам эътироф этилди.

18 Mar 2021

Шавкат Мирзиёев 17 март куни Қозоғистон биринчи президенти — элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 
 
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, савдо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат кооперациясини кучайтириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

17 Mar 2021

Uchquduq tuman xalq ta'limi bo'limiga qarashli 20-maktabda ta'lim olayotgan o‘quvchi-yoshlarning psixologik salomatligini saqlash, xodimlar va o‘quvchi-yoshlar bilan sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan
noxush holatlar va ta’lim berish, ta’lim olish samaradorligiga salbiy ta’sir etuvchi holatlar, shuningdek ta’lim-tarbiya sifatining pasayishini oldini olish yuzasidan “PSIXOLOGIK SALOMATLIK DEKADASI 10 kunligi” munosabati bilan "ANTI STRESS FEST" trening mashg'ulotlari o'tkazildi .

17 Mar 2021

  Учқудуқ туманининг олис ва чекка ҳудудларида ерга тушган қор қалингина бўлиб, совуғи ҳам юзни ҳам қўлни чимчилайди. Бундай кутилмаган об-ҳаво шароитида овуллар аҳолиси ҳолидан хабар олишни мақсад қилган Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев бугун Қулқудуқ ва Мингбулоқ овулларида бўлди.

  Ҳар иккала овуллардаги  эҳтиёжманд “Аёллар дафтари”га киритилган хонадон соҳиблари билан учрашиб, муаммо ва масалаларини жойида ўрганди.

  Жумладан, Қулқудуқ овули турғини Салтанат Каримбаева 10 йилдан буён шаръий никоҳда яшайди. Шу сабабдан муаммолар занжирсимон бир-бирига уланиб кетган. Икки нафар боласи бор бу аёлнинг турмуш ўртоғи Нурлан Айтуғанов шу пайтгача биометрик паспорт олмаган, фарзандларига оталик белгиланган ва ҳоказо муаммолар...

  Яна бир Минглоқ овули фуқароси Айназа Бекмуратов оиладаги 7 жонни бир ўзи ишлаб боқади. Тўнғич қизи Мулдирнинг  шартнома пулини маҳалла – кўй, қариндош-уруғлар кўмагида тўлаб, Навоий Давлат педагогика институтида ўқитмоқда. Оила устуни ота кейинги ўқув йилини шартнома пулидан хавотирда. Ҳозирданоқ, қандай қилиб тўлайман, деган ўй  ота-онага тинчлик бермайди. Бу масалада туман раҳбарига муаммосини билдирган  А.Бекмуратов унга берилган жавобдан  хурсанд бўлиб кетди. Ахир шартнома пулини тўлаб беришни туман ҳокими ўз зиммасига олди-да. Бундан руҳланган Айназар Бекмуратов туман Ободонлаштириш бошқармасидаги ярим ставка ишини тўлиқ қилиб беришларини сўради. Бу масала ҳам яқин орада ўз ижобий ечимини топишига асослар етарли.

  Ҳа, Наврўз айёми кунларида инсонни қадрлаш, кексаларга ҳурмат, эҳтиёжмандларга мурувват ва эътибор кўрсатиш каби азалий ва боқий қадриятларимизни янгитдан кашф этамиз. Туман ҳокими С.Хамроев ташриф буюрган хонадонлар аҳолисини  Наврўз билан муборакбод этиб,  озиқ-овқат маҳсулотлари солинган пакетлар тақдим этди.

  Дарвоқе, юқорида қайд этилган ҳамда Марат Қуанишбаев,  Сандуғаш Қалабаева сингари фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал этишга бағишланган тезкор йиғилиш куннинг иккинчи ярмида ўтказилди. Унда иштирок этган туман ФХДЁ бўлими, Давлат хизматлари маркази туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман ИИБ паспорт бўлинмаси мутасаддиларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. 15 кун муддатда барча масала ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

17 Mar 2021

    Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Хуршид Турсунов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Беҳзод Шерматов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Акмал Қурбоновлар иштирокида “КЕLАJК" ёшлар марказида “Суд ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

  Унда иштирок этган ёшларга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ўртасида “Ёшлар масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида” имзоланрган  меморандумнинг мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар жараёнида ёшларни иштирокини янада жонлантириш, уларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида фикрлар ўртага ташланди.

  Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайлови ва бу жараёнга ёшларимиз ҳам фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

  Талабалар участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти ва овоз бериш тартиби ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

  Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига суд раислари томонидан жавоблар олишди.

Мейрбек БЕРДИБЕКОВ,

фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди девонхона мудири.     

17 Mar 2021

Президент мактабларига 2021-2022-ўқув йили учун жами 1 632 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган.

 

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати жорий йилги қабул квотаси сони, имтиҳон олинадиган тиллар, хорижий олимпиада ғолибларига имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган низом тегишли бандларига асосан, президент мактабларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан баҳолар табели асосида тегишли СТEАМ фанларини:

  • математика;
  • биология (табиатшунослик);
  • информатика ва ахборот технологиялари;
  • физика;
  • алгебра;
  • геометрия;
  • кимёдан аъло баҳога тугатган болалар танлов асосида қабул қилинади.

Маълумки, 2020-2021 ўқув йили учун Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган президент мактабларига ўқувчилар қабули қолдирилган эди. Шу сабабли, 2021-2022 ўқув йилида Тошкент шаҳри, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги президент мактабларига 5- (24 нафар), 6-синфларга (24 нафар) ўқувчилар қабул қилинади.

Шунингдек, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари илк марта ўқувчи қабул қилаётгани учун 5-синфдан 10-синфгача 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 3 тилда ўтказилади. Президент мактабларига кириш имтиҳонларида инглиз тилини ҳам танлаш имкони мавжуд. Талабгорлар хоҳишига кўра ўзбек, инглиз ёки қорақалпоқ тилида бўлиб ўтади.

Шунингдек, қабул жараёнида халқаро олимпиадалар ва танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар учун имтиёзлар кўзда тутилмаган.

17 Mar 2021

Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманидаги кўп қаватли уйларга ўрнатилган 285 та лифтни ягона электрон бошқарув тизимига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Навоий вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.

Бошқарма бошлиғи Нуриддин Жуманиёзов 16 март кунги матбуот анжуманида маълум қилишича, вилоят ҳудудида ўрнатилганига 25 йилдан кўп муддат бўлган 134 та лифт бор.

2024 йилга қадар ҳар йили 35 донадан лифт алмаштириб борилади. Жорий йилда 35 та лифтни алмаштириш учун 6 миллиард сўм ажратилган.

Ҳозирда бу бўйича лойиҳа ташкилоти аниқланиб, давлат экспертиза хулосасини олиш учун ҳужжатлар тақдим этилган.

Жуманиёзовга кўра, янги ўрнатилаётган лифтларга электр энергиясида узилиш бўлган вақтда тўхтаб қолмаслиги учун акумулятор қўйиш ҳам кўзда тутилмоқда. Электрон бошқарувга ўтгач, лифтларни соат 23:00 дан кейин ҳам ишлатиш чоралари кўрилади. Айни вақтда кўп қаватли уйлардаги лифтлар хавфсизлик нуқтайи назаридан соат 23:00 дан кейин тўхтатилмоқда.

17 Mar 2021

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутасадди вазирлик ва идораларга:

  • байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
  • байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
  • аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЦР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавфости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

17 Mar 2021

17 мартга ўтар кечаси Тошкентга Covid-19’га қарши AstraZeneca (CoviShield ) вакцинасидан биринчи партия - 660 минг доза вакцина олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган  COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январ ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди», — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йил охирига қадар мамлакатга умумий миқдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракда дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

«Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.  

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади. 

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши кураш самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини  ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

16 Mar 2021

   Учқудуқ туманида ҳам “Аёллар дафтари” шакллантирилган бўлиб, унга 188 нафар ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган хотин-қизлар киритилган. Ҳозирда улар билан  олиб борилаётган тизимли, манзилли ишларни таҳлил этадиган бўлсак, 138 нафар иш излаётган аёлларнинг 37 нафари доимий иш билан таъминланган, 2 нафар касб-ҳунар эгаллаш  истагида бўлган хотин-қизлар пазандалик, тикувчилик йўналишида ўқитилган.

   Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги қарорига асосан, 19 нафар боқувчисини йўқотган, 7 нафар иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга жами 25 млн. 480 минг сўм миқдорида моддий кўмак берилган.

   “Аёллар темир дафари”да рўйхатда бўлган 13 нафар тиббий кўмакка муҳтож аёлларнинг 10 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Яна 4 нафар психологик кўмакка муҳтож аёллар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилган.

   Бундан ташқари, “Аёллар дафтари”га киритилмаган  хотин-қизлар ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Ана шундай опа-сингилларимизнинг 23 нафари ўз ишини йўлга қўйиш истагини билдиришган. Уларнинг 10 нафарига имтиёзли кредитлар тақдим этилиб, якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бандлиги таъминланди.

   Эътиборлиси, “Соғдиёна” ННТ, “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими ҳамда вилоят “Тадбиркор аёл” маркази томонидан 400 нафар учқудуқлик аёл касб-ҳунарга ўқитилган. Улар асосан аёллар сартарошлиги, тикувчилик, пазандачилик йўналишларида ўз билим ва кўникмаларини оширган.

   Ҳа, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ишсиз хотин-қизларни турли касбларга ўқитиш ва шу орқали уларни “Темир дафтар”дан чиқариш олдимизга қўйилган энг муҳим вазифалардандир.

Улуғбек ТЎРАЕВ,

Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари,

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: