Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2021 йил 9–10 июнь кунлари умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Давлат тест маркази.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2 сменада ташкил этилиб, қуйидаги муддатларда ўтказилади:
- 9 июнь 1-смена — кимё;
- 9 июнь 2-смена — математика;
- 10 июнь 1-смена — биология;
- 10 июнь 2-смена — она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти).
Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт (ID-карта) билан келишлари сўралади.
Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.