LOTIN-КИРИЛЛ

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

      Учқудуқ туманида Кўп квартирали уйларни самарали бошқариш тизимини ташкил этиш тўғрисида.

      Учқудуқ тумани ҳокими ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Учқудуқ тумани коммунал соҳада амалга оширилган ишлар, белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари атрофлича таҳлил қилинган.

       Тумандаги 305 та кўп қаватли уйларга хамда 119 та 1 қаватли уйларга коммунал хизматлар кўрсатиш ишлари 2020 йил март ойидан НКМК ШКБдан тегишли қарор асосида 6 та Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бошқарувига ўтказилган.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказилган таҳлил натижасига кўра, соҳада вазифаларни аниқ белгиланмаганлиги, ишлар уюшган ва тизимли механизм асосида ташкил қилинмаганлиги туфайли кўрсатилаётган хизматлар етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида “Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳам соҳадаги мавжуд камчиликларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Давлатимиз рахбари томонидан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, соҳада чет-эл тажрибасини жорий этиш, кўп квартирали уй-жойларни бошқариш бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тажрибасини вилоятларда, эксперемент тариқасида амалиётга жорий этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Учқудуқ тумани ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва соҳа мутасаддиларининг, коммунал соҳада амалга оширилган ишлари, белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари борасида берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Соҳа мутасаддиларининг (талабгорлар)нинг Учқудуқ туманида коммунал хизмат кўрсатишни 3 (уч)та бошқарув сервис компаниялар ташкил этиш орқали бошқарилиши борасидаги таклифларини (бизнес-режа ва лойиҳа)ларни шакллантириб халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига химоя қилишига рухсат берилсин.

Тумандаги “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилган ёшларни, Ёшлар дафтаридан чиқариш тўғрисида.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш юзасидан аниқ чоралар кўриш жорий йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.

Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган “Ёшлар дафтари” эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш учун асосий дастак бўлди.

Тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ва овул фуқаролар йиғинларида ўтказилган хатлов жараёнида 18-30 ёшдагиларнинг 5911 нафари билан тўлиқ суҳбатлар ўтказилиб, “Ёшлар дафтари”га 612 нафар ёшлар киритилди. Шундан 514 нафари ишсиш 98 нафари ижтимоий муаммоси мавжуд ёшлар ҳисобланади.

Энг аввало биз, ишсиз ёшларимизни доимий иш билан таъминламас эканмиз, кўзлаган натижаларимизга эриша олмаймиз.

Хусусан, жорий йил биринчи чорак давомида секторлардаги 467 нафар ёшларнинг турли соҳаларда бандлиги таъминланган бўлиб, улардан 91 нафарига турли йўналишларда иштимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Худди шунингдек, ушбу ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 1 чоракда жами 7 йўналиш 38 бандни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурлари тўлиқ ижроси таъминланди. 

2 чоракда ҳам 7 йўналишда 35 банддан иборат дастур тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойишига асосан ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш буйича ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам бериш тўғрисида

Тумандаги сектор раҳбарларнинг туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан олиб бораётган ишлари тўғрисидаДавлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш юзасидан аниқ чоралар кўриш жорий йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари томонидан Олий мажлисга йўллагган мурожаатномасида жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бугунги кунда қадар Республикамизда шу жумладан, туманда Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Учқудуқ туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимни жорий этишга қаратилган жорий йилнинг 1-чорагига мўлжалланган 38 та банддан иборат бўлган “Ёшлар дастури” қабул қилинган эди. 

Мазкур дастурнинг жорий йил апрел-май ойлари давомида 35 та бандини ижроси таъминланиши белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунга қадар дастурда белгилаб қўйилган барча чора-тадбирларнинг тўлиқ ижро этилишига эришилди.

Чунончи, қабул қилинган “Ёшлар дастури”га мувофиқ, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2 млрд. 39 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. 

Шу жумладан, республика бюджетидан ҳисобидан 250 млн. сўмлик; 

маҳаллий бюджет ҳисобидан 55 млн. сўмлик; 

тижорат банкларининг ажратиладиган кредитлари ҳисобидан 1 млрд. 734 млн. сўмлик; 

Туманда 2021 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сони 37579 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 21852 нафарини (58,6  фоиз) ёшлар (0-30 ёш) ташкил этади. 

Улардан:

18-30 ёшдагилар сони – 5911 нафар (3989 нафари қизлар);

Ёшлар дафатарига киритилган 18-30 ёшдаги ёшлар 612 нафар, (398 нафари қизлар); банд бўлмаган ёшлар сони 514 нафар, шундан: 98 нафари ижтимоий муаммоси бор ёшлардир.

Жорий йилнинг январ-май ойлари давомида 431 нафар ёшларнинг бандлигини таъминланди, 76 нафарини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1 млрд. 837 млн. 200 минг сўмлик кредит маблағи ажратилди, “1+1” лойиҳаси доирасида 87 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди, 46 нафар ёшларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 39 нафар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказилди, 16 нафар ёшларни “Ҳунармандлар” уюшмаси орқали касбга ўқитилиб, доимий банд қилинди, 12 нафар ёшларни қурилиш йўналишида, 6 нафар ёшлар қишлоқ ҳўжалиги йўналишида ва 93 нафар ёшларни бўш иш ўринлари орқали бандлиги таъминлашга эришилди. Бундан ташқари 53 нафар касб-ҳунарга қизиқиши бор ёшларнининг 15 нафари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган 50 нафар ёшлар тадбиркорлик кўникмаларини олиш учун нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунарга ўқитилиб сертификатлар топширилди ва бунинг натижасида банк томонидан 25 нафар уюшмаган ёшларга 220,7 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорликка жалб этилганлиги натижасида уларнинг бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сонли қарорига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан моддий аҳволи қийин ёшларга, ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, мамлакатимиздаги олий таълим муасса-саларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт тўловлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 118 602,3 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Ёшларга қулайликлар яратиш шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданият, спорт, ахборот технологияларига кенг жалб этиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида 15 та яъни, спорт соҳасида 13 та “Street workout”лар, 2 та “Street ball” майдончалари ҳамда IT соҳасида 1 та  ўқув марказлари ташкил этилди.Ўтган 2020 йил январ-май ойлари давомида ёшлар ўртасида 19 та жиноятлар содир этилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 5 та жиноят содир этилган холос. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ёшлар томонидан 14 та кам жиноят содир этилган.

O'qilgan: 957 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 08 Jun 2021

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: