LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

01 May 2021

      Бугунги тадбиркор ислоҳотчи! Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс.

     Учқудуқ тумани фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда вилоят ҳокими К.Турсунов уларга яқиндан кўмакдош эканлигини таъкидлади. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.

     -Тадбиркорлар учун доимо эшиклар очиқ, -дейди вилоят раҳбари К.Турсунов. –Ҳар қандай масалада ҳудуд раҳбарларидан тортиб, менгача бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар энди ечилмасдан, ҳал этилмасдан қолмайди. Биз уларга ёрдамчи эканлигимизни амалда кўрсатишимиз керак.

      Мазкур мулоқотда Обид Ҳамроев, Лайло Каримова, Шерзод Юсуповлар кредит, марказий коммунал тармоқларига уланиш сингари масалаларда
вилоят раҳбарига мурожаат қилди.

     Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага даҳлдор корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

30 Apr 2021

       Ўзбекистонда 1 майдан коронавирусга қарши вакцинациянинг иккинчи босқичи бошланади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

       Вакцинациянинг биринчи босқичида 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланди.

       Иккинчи босқичда эмланадиганлар:

  • журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари;
  • жамоат транспорти ходимлари (метрополитан, темир йўл, аэропорт ходимлари);
  • хорижда ўқийдиган талабалар,
  • меҳнат муҳожирлари.

      Бугунги кунгача Ўзбекистон бўйлаб жами 640 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланган. Вакцинация ихтиёрий равишда, бир вақтнинг ўзида уч хил дори воситасида амалга оширилмоқда — AstraZeneca (2 доза), ZF-UZ-VAC2001 (3 доза) ҳамда «Спутник V» (2 доза).

30 Apr 2021

Закотнинг моҳияти нима?

       Закот — Исломнинг беш фарзидан бири, молиявий ибодатдир. Унинг «ўсиш», «салоҳият» каби маънолари бор. Истилоҳда эса бой киши маълум бир моллардан зиммасига вожиб бўлган миқдорни камбағалга мулк қилиб беришидир. Закот беришда нисоб ва йил ўтиши эътиборга олинади.

Закотнинг фарзлигига Қуръони карим, ҳадислар ва умматнинг ижмоси далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Намозни қоим қилинг ва закотни беринг...» (Бақара сураси 43-оят). Қуръони каримда худди шу жумла буйруқ кўринишида такрор-такрор келган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ислом беш нарса устига қурилганини зикр қилиб уларни ичида закотни ҳам санадилар (Имом Бухорий ривоятлари).

У Зот атрофдаги мусулмонларнинг закот молларини йиғиш учун ходимлар жўнатар эдилар. Жумладан, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб: «Уларга маълум қилингки, Аллоҳ таоло уларнинг молида бойларидан олиниб камбағалларига қайтариладиган бир садақани вожиб қилган», деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Закотни бермайдиганларни Аллоҳ таоло қаттиқ азоб билан огоҳлантиради: «...Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!» (Тавба сураси 34-оят).

Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?

       Закот бериш фарз бўлиши нисоб ва йил ўтишига боғлиқ. Исломда нисоб-бойлик даражаси мол-мулкнинг 85 грамм тилла ёки унинг қийматига етиши билан ўлчанади. Бу бойликка аслий ҳожатлари: уй-жойи, уй асбоблари, кийим кечаклари, касб асбоблари ва улов (машинаси)нинг қиймати қўшилмайди. Демак, кимда қарзларидан ортиқча 85 г тилла ёки унинг қийматидаги кумуш, қоғоз пуллар ва тижорат моллари бўлса, унинг моли нисоб (бойлик миқдорига) етган бўлади. Бундай киши моли нисобга етгани учун энди закот ололмайди.

Қамарий тақвим бўйича роса бир йилдан кейин ҳам нисоб миқдоридаги мол-мулк эҳтиёждан ортиқча бўлиб, ишлатилмай турган бўлса, ана энди фақирларга мол-мулкининг 1/40 (қирқдан бир, яъни 2,5%)ини закот сифатида беради. Масалан, бир кишининг моли Муҳаррам ойида 85 грамм тилланинг қийматига етди. Келаси йил Муҳаррам ойида эса моли 100 грамм тилланинг қийматига етди. Шунда у мол-мулкининг 1/40 и, яъни, 2,5 грамм тилланинг қийматини закот қилиб беради. Йил ўртасида қийматнинг кўпайиб-камайгани эътиборга олинмайди.

Чорва молларидан қандай закот берилади?

      Кумуш, қоғоз пуллар ва тижорат молларининг закоти бир-бирига қўшиб ҳисобланади. Лекин чорва молларининг закоти буларга қўшилмасдан, алоҳида ҳисобланади.

Закот бериладиган чорва моллари йилнинг кўп қисмида (6 ойдан кўпроқ) даладан ўтлаб юрган бўлиши керак. Қўлда боқиладиган ҳайвонлардан закот берилмайди. Тижорат мақсадида олиб боқилаётган ҳар қандай ҳайвонларнинг қиймати тилла-кумуш, қоғоз пул ва тижорат моллари қийматига қўшиб ҳисобланади.

Закот бериладиган чорва ҳайвонлари: қўй-эчки, сигир, туя ва от. Бу чорваларнинг турлари ҳам бир-бирига қўшиб ҳисобланмайди. Алоҳида-алоҳида нисобга етиши шарт бўлади. Қўй қирқтага етса, битта қўй; сигир ўттизтага етса, битта бир ёшни тўлдирган бузоқ; туя бештага етса, битта қўй; урғочи ёки эркак-урғочи отлар аралаш бўлганда, отнинг ҳар биттасидан қийматининг 1/40 и закот қилиб берилади.

Бу ҳайвонларнинг сони ортиб борган сари закотга бериладиган сони ўзгариб боради. Уларни батафсил билиб олиш учун фиқҳ китобларга мурожаат қилиш керак. Бунда ҳайвоннинг ўзидан ҳам, қийматини ҳам бериш мумкин. Қайси ҳайвон бўлса ҳам, фақат болаларининг ўзи бўлса, ундан закот берилмайди, лекин катталари билан аралаш бўлса, кичикларини ҳам ҳисобга қўшилади.

Закот беришда ният қилиш шартми?

        Албатта, закотда ният шарт. Закот молини ажратаётганда ёки уни фақирга бераётганда закот беришни ният қилиш керак. Ҳеч қандай ниятсиз берилган закот садақа бўлиб, қайтадан закот бериш лозим бўлади. Фақирга бу закот деб айтиш шарт эмас.

Закот кимларга берилади?

       Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: «Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир» (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:

  1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
  2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
  3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
  4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
  5. Мукотаб қуллар;
  6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
  7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
  8. Йўлда қолганлар (моли бору, ўзи билан бирга эмас).

Юқорида санаб ўтилганлардан «диллари Исломга ошно қилинувчилар» ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли «мукотаб қуллар» бугунги кунда мавжуд эмас.

Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, кейин амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, кейин тоға-хола ва уларнинг фарзандлари, кейин бошқадан қариндошлар, кейин қўни-қўшни, маҳалла ва ҳамкасблардан бошлаш афзалдир.

Кимларга закот берилмайди:

       Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:

  1. Бой кишиларга;
  2. Бошқа дин вакилларига;
  3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
  4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва уларнинг ота-оналари, ўғил-қизлар ва уларнинг фарзандларига;
  5. Эр ёки хотинга;
  6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
30 Apr 2021

      Тўлқин Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

      Тўлқин Отамуродов 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда Sun Yat-Sen университетини (Хитой) тамомлаган.

     Мазкур лавозимга қадар у «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

30 Apr 2021

       Шавкат Мирзиёев бугун, 30 апрел куни Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент матбуот хизмати хабар берди.

       Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотда давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.

      Ўзбекистон президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

       Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниш муҳим экани таъкидланди.

      Тожикистонга бўлажак олий даражадаги ташрифга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Мамлакатлар бош вазирлари ўтган ҳафта Хўжанд шаҳрида ўтказган амалий учрашувнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

      Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

      Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.

Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

29 Apr 2021
 

         Давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

          Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.

 
29 Apr 2021

          Миллат генофондини сақлашни ва жамиятни тараққий этишини истаган ҳар қандай давлат гиёҳвандликка қарши аёвсиз кураш олиб бориши шарт.   Ана шу боисдан мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги ишлар бир зум ҳам сусайтирилмайди ва тўхтатилмайди. Ҳар йили икки босқичда “Қорадори” тезкор-профилактик тадбири ўтказилиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлиши мумкин бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишини олди олинмоқда.
Айни кунларда “Қорадори” тезкор-профилактик тадбири расман тугаган бўлсада, гиёҳвандлик ва гиёҳфурушликка қарши кураш узлуксиз давом этмоқда.
       Учқудуқ тумани ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган тезкор профилактик чора-тадбирлар натижасида туманда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланиши билан шуғулланувчи шахслар фош этилди.
Куни-кеча ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб, иккита гугурт қутисига жойланган 7,023 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1 500 000 сўмга сотишга уринган, С.Р. ва Ч.В. исмли фуқаролар қўлга олинди.
Улар ўзаро жиноий тил бириктириб, “Дўстлик” маҳалласидаги истироҳат боғида шартли харидор сифатида жалб қилинган “А” исмли шахсга “марихуана” гиёҳвандлик воситасини “сотаётган” вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар С.Р. ва Ч.В ларга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 273 – моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳа, инсон ҳаёти, ёш авлод келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандлик-бангиликка қарши курашиш, жамият ҳаётидаги мавжуд ҳар қандай зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз, шарафли бурчимиздир.

Акмал ЭРШАШОВ,
Учқудуқ туман ИИБ бошлиғининг ҲПМ бўйича ўринбосари, капитан.

29 Apr 2021

       «Темир дафтар» ва «аёллар дафтари»га киритилган фуқаро бу дафтарлардан ихтиёрий чиқиб кетишни сўрашаётганини айтиб мурожаат қилди. ДСҚ расмийси бу рўйхатлардан чиқиш учун кенгаш қарори кераклигини билдирди.

        «Мен кам таъминлаган оилалар рўйхатида турардим. «Темир дафтар» ва «аёллар дафтари»га киритишган эди. Кеча келиб, сиз ўз ихтиёрингиз билан мана шу дафтардан чиқиб кетишингиз керак, деб айтишди. Лекин менга бу дафтардан чиқиб кетиш учун амалий кўмак кўрсатилмади. Aйтинг-чи, шу хатти-ҳаракатлар қонунийми?»

         Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган ушбу мурожаатга 27 апрел кунги матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдужалил Қурбонов жавоб берди.

         Унинг сўзларига кўра, «темир дафтар» ва «аёллар дафтари»дан чиқиб кетишни талаб қилиш мумкин эмас. Дафтардан чиқариш фақат маҳаллий депутатлар кенгаши қарори билан амалга оширилади.

         «Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби белгиланган. Ундан ташқари, «ёшлар дафтари, «аёллар дафтари» ҳам ташкил этилган бўлиб, платформаси яратилди. 1 майдан ишга тушади. Бу дафтардан чиқариш фақат кенгашнинг қарори билан бўлади.

         Яъни сектор раҳбари, маҳалла ҳудудидаги номзодини таклиф қилиб, сессияга киритади. «Темир дафтар»га кирган фуқаро оилавий шароити яхшиланган, кўмак кўрсатилган бўлса, дафтардан чиқарилади. Унинг мавжуд шароитини бориб кўриб, аниқлаш керак бўлади.

            Шундай ҳолатлар борки, 20 сотих ери бўла туриб, фойдаланмайди, ўзи ва болалари соғлом. «Темир дафтар»га киритиш ҳам вақтинчалик. Имконияти мавжудлиги аниқланган фуқаро кенгаш қарори билан «темир дафтар»дан чиқарилади.

            Пандемия даврида темир дафтарга киритилган фуқароларга 2 мартадан ёрдам кўрсатилди. Бироқ ихтиёрий темир дафтардан чиқарилиши мумкин эмас. Унга киритилиш ва чиқариш тартиби бор», – деди ДСҚ вакили.

            Маълумот учун, эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги 7 та тоифасини камбағалликдан чиқариш «Темир дафтар»ни юритишдан асосий мақсад деб белгиланган:

  • кам таъминланган;
  • ногиронлиги бор;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
  • якка-ёлғиз кексалар;
  • доимий ишсиз фуқаролар;
  • карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
  • оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар.

           Ўтган йили Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Aҳрор Ғуломов «темир дафтар»ни юритиш бўйича вақтинча белгиланган тартиб асосида, фуқаронинг бу рўйхатда бўлиш муддатига аниқ чегара йўқлигини айтганди.

28 Apr 2021

         Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина хусусий сектор томонидан пулли қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

         Хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан ССВ матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, хусусий иммунопрофилактика муассасалар (вакцинация марказлари) томонидан коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига рухсат берилган. Шу билан бирга, ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинмоқда. Ушбу вакциналар билан аҳолининг хавф ости гуруҳига кирувчи қатламлари эмланмоқда.

        Қайд этилишича, хусусий иммунапрофилактик муассасалар ҳам ўзлари коронавирусга қарши вакцинани олиб келиб, эмлаш жараёнларини амалга оширишлари мумкин. Аммо ҳозирча бирор-бир бундай марказда амалиётлар ўтказилмаяпти.

       Таъкидланишича, кейинчалик мамлакатга олиб келинаётган вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётган пайтда хусусий сектор эҳтиёжи ҳам эътиборга олинса (бугунги кунда вакциналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қуввати эҳтиёжни тўлиқ қондира олмаяпти), уни мамлакатга етказиб бериш билан шуғулланадиган ташкилот, шу жумладан, «Дори-дармон» АК томонидан ҳам хусусий секторга йўналтирилиши мумкин. Аммо ҳозирча фақат давлат муассасаларида хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

28 Apr 2021

        АҚШда Теxas А&М университети олимлари COVID-19’ни бир сонияда ёки ундан ҳам тезроқ йўқ қилишга имкон берувчи усулни кашф этди. Бу ҳақда Phys.org нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.

 

        Университетнинг Электрон ва компьютер технологиялари кафедраси профессори Арум Хан ўз ходимлари билан биргаликда юқори ҳарорат ёрдамида ушбу натижага эришди. Нашрнинг таъкидлашича, коронавирусни зарарсизлантириш учун иссиқликдан фойдаланиш усули илгари ҳам намойиш қилинган, аммо аввалги тадқиқотларда вирус ҳарорат таъсирида бир дақиқадан 20 дақиқагача бўлган. «Бу усул инфекцияни йўқ қилишда амалий ечим бўлмаслиги мумкин, чунки узоқ вақт давомида иссиқликни қўллаш қийин ва қимматга тушади», — деб таъкидлайди Phys.org.

        «Хан ва унинг жамоаси ҳозирда иссиқлик билан ишлов бериш коронавирусни бир сониядан камроқ вақт ичида тўлиқ зарарсизлантиришини кўрсатди ва COVID-19’нинг, айниқса, ҳаво томчилари билан тарқалишини камайтириш мумкинлигини исботлади», — дея қайд этади нашр.

Тажриба давомида олимлар таркибида коронавирус бор эритмани зангламайдиган пўлатдан ясалган трубанинг қиздирилган қисмидан ўтказди. Маълум бўлишича, эритма қарийб ярим сония давомида деярли 72 даражагача қиздирилса, вирус титри 100 минг марта камаяди, бу эса уни зарарсизлантириш учун етарли.

       Тадқиқотчилар ушбу усулни иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимлари ёрдамида қўллаш мумкин деб ҳисобламоқда.

2020 йил Франция Прованс университети олимлари коронавирус қандай ҳароратда йўқ бўлишини аниқлаган эди. Тажриба давомида улар вирус ҳужайраларини бир соат давомида Цельсий бўйича 60 даража ҳароратда қиздирган ва иссиқлик таъсиридан кейин баъзи штаммлар кўпайиши мумкинлигини аниқлаган. Бироқ 92 даражагача ҳароратда 15 дақиқа қиздирилгандан сўнг, коронавирус бутунлай ўлган.

        Апрель ойида Австралиянинг Walter and Eliza Hall Institute of Medical Research институти олимлари ламалар турига кирувчи алпоканинг танаси табиий равишда одамларга хос коронавирусга қарши антитаналар ишлаб чиқаришга қодир эканини аниқлади. Улар ушбу кашфиёт инфекцияни даволашнинг янги усулини яратишга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: