Миллат генофондини сақлашни ва жамиятни тараққий этишини истаган ҳар қандай давлат гиёҳвандликка қарши аёвсиз кураш олиб бориши шарт. Ана шу боисдан мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги ишлар бир зум ҳам сусайтирилмайди ва тўхтатилмайди. Ҳар йили икки босқичда “Қорадори” тезкор-профилактик тадбири ўтказилиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлиши мумкин бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишини олди олинмоқда.
Айни кунларда “Қорадори” тезкор-профилактик тадбири расман тугаган бўлсада, гиёҳвандлик ва гиёҳфурушликка қарши кураш узлуксиз давом этмоқда.
Учқудуқ тумани ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган тезкор профилактик чора-тадбирлар натижасида туманда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланиши билан шуғулланувчи шахслар фош этилди.
Куни-кеча ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб, иккита гугурт қутисига жойланган 7,023 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1 500 000 сўмга сотишга уринган, С.Р. ва Ч.В. исмли фуқаролар қўлга олинди.
Улар ўзаро жиноий тил бириктириб, “Дўстлик” маҳалласидаги истироҳат боғида шартли харидор сифатида жалб қилинган “А” исмли шахсга “марихуана” гиёҳвандлик воситасини “сотаётган” вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар С.Р. ва Ч.В ларга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 273 – моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳа, инсон ҳаёти, ёш авлод келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандлик-бангиликка қарши курашиш, жамият ҳаётидаги мавжуд ҳар қандай зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз, шарафли бурчимиздир.
Акмал ЭРШАШОВ,
Учқудуқ туман ИИБ бошлиғининг ҲПМ бўйича ўринбосари, капитан.