LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

28 Apr 2021

    AОКAда 27 апрель, сешанба куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг қанчаси иш билан таъминлангани ҳақида маълумот берилди

        Тадбиркорликни ривожлантиш агентлиги ходими Шерзод Отажоновга кўра, 2020 йил давомида ишлаш истагида бўлган уй бекаларининг рўйхати маҳаллабай тузилган. 471 615 нафар хотин-қизнинг рўйхати шакллантирилиб, ҳозирга қадар уларнинг 247 700 нафари доимий ишга жойлаштирилган.

      Шунингдек, oғир турмуш шароитида яшовчи 7133 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Уларни миллий ҳунармандчилик касбларига йўналтириш мақсадида 4 минг 873 нафар аёл маҳаллалардаги тажрибали уста-ҳунармандларга бириктирилган.

   Таъкидланишича, 2021 йилнинг ўтган даврида 5 минг 942 нафар хотин-қиз тикувчилик, сартарошлик, пазандачилик, психология, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик кўникмалари каби йўналишларда бепул ўқитилган. 5,5 минг нафар аёлнинг кичик бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар асосида 102 миллиард сўм маблағ ажратилиб, натижада хотин-қизлар учун 4364 та янги иш ўрни яратилган.

«Узоқ йиллардан буён ишсиз ёки бола парваришида бўлган, чет давлатдан қайтган, пандемия муносабати билан ишсиз қолган аёллардан 14 мингдан зиёди доимий ишга, 30 минг нафари оилавий тадбиркорлик фаолиятига жалб этилди. Авф этилган 38 нафар аёлга тадбиркорлик учун кўмаклашилди», — деди Шерзод Отажонов.

      Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар «Аёллар дафтари»га киритилган 432 минг нафар аёлдан 56 902 нафарининг бандлиги таъминланди (22 474 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож), 4 984 нафари касб-ҳунарга ўқитилди ва махсус сертификатга эга бўлди. 2486 нафар аёлга имтиёзли кредит ажратилди, 1155 нафарига томорқадан фойдаланиши учун имтиёзлар берилди.

27 Apr 2021

        Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони ва ундаги аёллар улушини маълум қилди.

        Қайд этилишича, ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 3 миллион 877 минг 200 нафарни ташкил этмоқда.

        Шундан 3 миллион 464 минг 800 нафари пенсия олувчилардир. Уларнинг  2 миллион 10 минг 400 нафари (58,0 фоиз)ни аёллар ташкил этади.

Нафақа олувчилар сони 412 минг 400 нафар бўлиб, уларнинг 192 минг 100 нафари (46,5 фоиз) аёллардир.

       Маълумот учун, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 262 470 сўмни, ёшга доир энг кам пенсия  513 350 сўмни, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа 513 350 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқораларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмни ташкил этади.

27 Apr 2021

       Ўзбекистонда энди Telegram гуруҳ ва каналларида тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz» Spot’га таяниб.

Қайд этилишича, тўлов учун ботлар 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай бўлган. Мессенжернинг янгиланган версиясида тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади.

       Иловада 8 та ўрнатилган тўлов тизими мавжуд, улардан иккитаси Ўзбекистондаги PayMe ва Click тизимлари.

Тўлов платформаси очиқ ва бепул — комиссия олинмайди ва тўлов маълумотлари сақланмайди. Ҳар бир савдогар Telegram билан қўшимча келишувларсиз Payments API майдончасидан фойдалана олади.

Синов режими Demo Store каналида ўтказилмоқда.

26 Apr 2021

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида бир қанча ишлар амалга оширилди.

       Жорий йилнинг ўтган  даврида қабулхонага 153 та мурожаатлар (шундан 161 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган.  Мурожаатларнинг 121 таси (79,3%) ижобий ҳал қилинди, 32 тасига (20,7%) тушунтириш берилган, 9 таси кўриб чиқиш жараёндаги мурожаатлар ҳисобланади. Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.

         Тумандаги Бош вазир қабулхонаси ва 4 та сектор ҳамкорлигида Тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар билан сайёр учрашувлар графиги тасдиқланган бўлиб, хар ҳафтасигатумандаги МФЙ ва ОФЙда 2 мартадан Тадбиркорлар ҳамда,“Темир дафтар”, “Аёллар дафтири”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар билан мунтазам равишда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда.

          Ҳозирда мурожаатларнинг 86%ни сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ташкил қилади, бу мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнидаражаси бўйича туман, вилоят вареспулика даражасидаги масалалар   ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,

Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

Қабулхона мудири  Ҳайдаров Иномжон  Нўмонқулович

26 Apr 2021

      2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар билан танишинг

      IELTS’дан 7 балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарорига биноан имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати ва компенсация учун талаб этиладиган юқори баллар белгилаб қўйилди. Унга кўра, ҳозирча IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади.

      Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

      Президент қарорига биноан:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади;
  • вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари иловага мувофиқ қисқартирилади.

    Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади

Президент қарорига асосан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади ҳамда Агентликнинг жами 110 нафар штат бирлиги ҳисобидан Молия вазирлиги таркибида бошқарув ходимлари чекланган сони 54 нафардан иборат Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилади.

      Шунингдек, 2021 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги маблағлар Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади:

  • фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
  • қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим;
  • лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ йиғимлар;
  • қимматли қоғозлар бозорида операцияларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олишга талабгорларни (жисмоний шахсларни) аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш учун ундириладиган йиғим;
  • қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;
  • белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан ундириладиган бошқа йиғимлар.

       Молия вазирлиги давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатларини эълон қилиб боради

2021 йил учун қабул қилинган давлат дастурида Молия вазирлиги томонидан:

  • давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
  • давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчиларига оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини жорий этиш белгиланган.

      «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилади

Президент фармонига асосан ҳомийлик маблағларини марказлаштирилган ҳолда тўплаш ва тарқатиш, уларнинг мақсадли ҳамда манзилли йўналтирилишини мониторинг қилиш, ушбу жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, хайрия этувчи ўз маблағининг ишлатилишини кузатиб бориш имконини берувчи «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали ишга туширилади.

        Барча ташкилотларда ижрони назорат қилиш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилади

Президент фармонига асосан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилади.

       Ички ишлар органлари тарбия колонияси тарбиячиларига қўшимча ойлик устама ҳақ тўланади

Президент қарори билан ички ишлар органлари тарбия колонияси ҳузуридаги 35-сон умумий ўрта таълим мактаби филиали ўқитувчилари ва тарбия колониясининг тарбиячиларига, шу жумладан шаҳодатланган таркибга мансуб тарбиячиларига ҳам амалдаги устама ҳақлар ва тўловлардан қатъи назар, алоҳида меҳнат шароитлари учун тегишлича базавий тариф ставкасининг ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида қўшимча ойлик устама ҳақ тўлаб берилади.

    «Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасаси ходимларига 50 фоиз миқдорида шахсий устамалар тўланади

Президент фармонига асосан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасасининг ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик жамғармасининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан шахсий устамалар тўланади.

      Кўп қаватли бино ва иншоотлар қурилишида электрон техник паспортлар шакллантирилади

Президент қарорига кўра, янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

       Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи веб-портал тест режимида ишга туширилади

Ҳукумат қарорида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

  • 2020 йил 1 декабрга қадар фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи автоматлаштирилган веб-порталнинг (кейинги ўринларда веб-портал) техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;
  • 2021 йил 1 майдан веб-портални тест режимида ишга тушириш вазифаси юкланган.

       Ўзбекистонга олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулотларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби жорий этилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом 2021 йил 1 майдан кучга киради.

26 Apr 2021

            Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши ўзбек—хитой вакцинасининг етишмаётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этди.

Ижтимоий тармоқларда ZF-UZ-VAC2001 ўзбек—хитой вакцинасининг иккинчи дозасини олиш учун борган фуқароларга вакцина йўқлиги айтилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, вакцинанинг иккинчи дозаси 1 майдан эрта олинмайди.

          «Ўзбек—хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-дозасини ҳамюртларимиз 1 апрелдан бошлаб олди. Демак, иккинчи доза 1 майдан эрта олинмайди. Ва учинчисини 1 июндан бошлаб олади. 2021 йилнинг апрель ойи охиригача ўзбек—хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Ўзбекистонга олиб келинади», — дейилади хабарда.

ZF-UZ-VAC2001 — уч компонентли вакцина бўлиб, ҳар бир дозани қилиш орасидаги муддат 28—30 кунни ташкил этади. Эмланаётган инсон вакцинация жараёнини биринчи қабул қилган вакцинада давом эттириши керак.

 

        Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технология марказининг лаборатория мудири Дилбар Долимованинг сўзларига кўра, маълум муддат вакциналар Хитойдан келтирилиши режалаштирилган. Лекин кейинчалик мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонаси томонидан тақдим этилиши кўзда тутилган.

25 Apr 2021

  Янги Ўзбекистонни  ёшлар билан бирга қуриш учун, энг аввало, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири. Шунинг учун жойларда “Ҳоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар”, “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” каби учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

  Ана шундай учрашувлардан бири куни кеча Учқудуқ тумани марказидаги  “КЕLАJАК” ёшлар марказида  бўлиб ўтди.

  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ташкил этилган учрашувда вилоят прокурори ўринбосари Дониёр Рахматуллаев, туман ҳокими Соли Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Яркин Шакаров,  сектор раҳбарлари,  вилоят ва туман корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан  100 нафари иштирок этди.

  Тадбир аввалида меҳмонлар ёшлар маркази фаолияти билан танишди.

  Учрашувда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида  қабул қилинган Президент қарори мазмун-моҳияти ёшларга кенг тушунтирилди. 

  Ушбу қарорга  кўра, мамлакатимизда 77 та Ёшлар саноат зоналари – 2021 йил 1 сентябргача, қолган барча Ёшлар саноат зоналари – 2022 йил 1 январгача тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

  Жумладан,  Учқудуқ туманида ҳам жорий йил сентябргача Ёшлар  саноат зонаси барпо этилади. Бу ерда 5 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан газ, сув, электр энергия, йўл сингари инфратузилма барпо этилади.

  Учрашув юзма-юз, очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг 70 фоизи жойида ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг  20 фоизи ўрганиш  учун вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли,  “йўл харитаси” тузилиб, аниқ ижро муддати белгиланди. Кўтарилган масала юзасидан мурожаатчиларнинг 10 фоизига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

  Жумладан, Симбат Исаева фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежидаги ўқишини давом эттиришга,  саноат техникуми 1-курс талабалари Лочинбек Жандуллаев, Достон Холбоев, Хуршид Ортиқов, Ғиёс Рўзиқуловларга ҳам ишлаб ҳам бирор бир фаолият тури билан шуғулланишлари учун амалий кўмак сўрадилар. Талабаларга кредит  олиш, қизиққан соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари юзасидан тушунтиришлар  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

  Шунингдек, Алтин  Албатирова, Тўймурод Ортиқов, Азиз Ниёзов,  Ойсулу Сатторовани иш масаласида қилган мурожаатлари  вақт талаб этиладиган бўлганидан   мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Ушбу  фуқаролар мурожаатлари мажлис баёнига киритилиб, ижроси назоратга олинди.

  Суннатилло Усмонов, Дилсўз Кенжаевани бандлик масаласидаги мурожаати жойида ҳал этилди.

  Бундан ташқари, тикувчилик цехи раҳбари Фарҳод Адизовни цех фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит сўраб қилган мурожаати ҳам ўз ечимини топди.

  Яна бир мурожаат эгаси Учқудуқ санот техникуми талабаси Сардор Омонов Хатирчи туманидаги  ёшлар дафтарида рўйхатда туради. “Берилаётган имтиёзлардан қай тариқа фойдаланишим мумкин” дея қилган мурожаатига Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарруҳ Бафоев томонидан батафсил тушунча берилди.  Сардор Омоновнинг  мурожаати  вилоят прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Хатирчи тумани ҳокимлиги, Хатирчи тумани прокуратурасига юбориладиган бўлди.

  Муаммолардан ташқари,  Учқудуқ ёшлари  шаҳар ободончилигига оид ўз таклифларини ҳам ўртага ташладилар.

 Бундан ташқари, февраль ойида вилоят прокурори ва Учқудуқ ёшлари  билан ўтказилган учрашувда ёш ижодкорларни ижод намуналарини босма ОАВ ларида чоп этиш, тўплам шаклида босмадан чиқариш таклифи илгари сурилганди.

  8-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Баршин Утеулиева сўзга чиқиб, ўтган галги учрашувдан сўнг,  “Жырларим, сырларим” номли илк шеърий рисоласи нашр эттирилгани ҳақида гапириб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Келгусидаги ўз режалари билан ўртоқлашиб, “Ана” номли шеърини ўқиб берди.

  Бир сўз билан айтганда, бу каби учрашувлар  ёшлар манфаатларига хизмат қилибгина қолмай,  уларнинг ўзаро фикр алмашиши, келажак режалари билан ўртоқлашиши, ҳуқуқий маслаҳатлар олишларига  қаратилгани билан ҳам аҳамиялидир.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

24 Apr 2021

         Марказий банк пластик карта эгаларини телефонга келган бир марталик SMS-код ва логин ва паролларни ҳеч кимга бермаслик зарурлиги тўғрисида огоҳлантирди.

         Маълум қилинишича, телефонга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтмаслик кераклиги таъкидланган. Улар олган маълумотлар (SMS-код, логин ва пароль ва ҳоказо) орқали банк картадаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки рухсатсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

24 Apr 2021

       Ўзбекистонда геология бўйича янги «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

        Маълум қилинишича, «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, геология-қидирув ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган, «Қизилқумгеология», «Самарқандгеология», «Сурхонгеология», «Ҳисоргеология», «Тошкентгеология», «Марказий лаборатория» ва «Геобуртехника»ларни бирлаштириб, «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти ташкил этилди.

       Ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш орқали республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлаш акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

       Қарор билан, Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш бўийча «йўл харитаси» тасдиқланган.

«Йўл харитаси»да қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва жорижий инвесторларга очиқ ва шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш;
  • «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш;
  • геология соҳасида олиб борилаётган 57 та илмий тадқиқот (тажриба-услубий, фундаментал, амалий ва инновацион) лойиҳаларини амалга ошириш.

       Қарорга кўра, давлат геология қўмитасининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

2022 йилдан бошлаб ер қаъридан фойдаланувчилар ҳар йили 1 февралга қадар геология қидирув ишлари ва фойдали қазилма захираларини кўпайтиришнинг 2020 йилда эришилган натижалари ҳамда 2021 йилга режалаштирилган ҳажми бўйича тегишли маълумотларни Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

       Шунингдек, қарорга кўра:

  • геологик жиҳатдан кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилади;
  • кам ўрганилган ер қаъри участкаларидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар «биринчи келган биринчи олади» принципи асосида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда берилади;
  • ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар «E-AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра берилади.
23 Apr 2021
 
 

       Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. 22 апрель куни қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтди.

      Қайд этиш жоиз, боксчи қизларимиз шу пайтгача жаҳон чемпионатининг финалига қадар етиб бормаган эди. Бугун олтин медаль учун рингга кўтарилган ҳамюртларимиз Нигина Ўктамова ҳамда Моҳинабону Абдуллаева ўзбек бокси тарихига ўз номларини ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

       Дастлаб -54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

       Шундан сўнг Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг) ҳам ўз жангини ўтказди. Афсуски, россиялик Азалия Аминевага қарши беллашувда юртдошимизга бироз омад етишмади.

Шундай қилиб, боксчи қизларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

Эртага йигитлар ўртасида ҳам 2 нафар вакилимиз финал жангини ўтказади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: