LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Apr 2021

        Рамазон ойи ўхшаши йўқ, фазилатда тенги йўқ муборак ой. У эзгулик сайли, тоат мавсуми, яхшиликлар мусобақасидир. Туманимизда ҳам муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси туман кенгаши депутати Муродова Шахноза ташаббуси билан хайр саховат учун саховат дўкончаси ташкил этилди. “Эҳтиёжинг бўлса ол, имконинг бўлса сол“ ташаббуси асосида ташкил этилган саховат дўкончасида савобталаб инсонлар томонидан озиқ-овқат, яшаш тарзи учун зарур маҳсулот ва буюмлар қўйиб келинмоқда.
       Бу муқаддас ойда Ҳамма бир-биридан ширин, бир-биридан эзгу орзу умидлар оғушида. кўплаб савоб орттириш ниятида бўлса, кимдир, бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида ўзини ҳар томонлама ислоҳ этиб, хатоларини тузатиш, ҳасад, гинаю кудурат, хусумат каби маънавий иллатлардан қалбини мусаффо этиб, ўзи учун покиза ҳаёт саҳифасини очишни қасд қилган бўлса, яна кимдир хайрли ишлар учун бошқа вақтлардагидан кўра кўпроқ ажру савоблар бериладиган бу қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олижаноб ишлар билан банд.

    Умид қиламизки муборак рамазон ойида бошланган бу ташаббус ҳали узоқ давом этади ва биз билан ёнма-ён яшаб келаётган кўплаб эҳтиёжмандларни хожатини чиқаришга хизмат қилади.

23 Apr 2021
 
 

      Тараққиётнинг кафолати бўлган илм-маърифат ва таълимга эътибор дунё миқёсида тан олинган. Эълон қилинадиган натижа илмий изланиш ва интилишлар ҳосиласи.

      2021 йил 21 апрель куни Буюк Британиянинг олий таълим соҳасидаги университетлар фаоллигини баҳолаб борувчи Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги ўзининг навбатдаги “THE Impact Ranking-2021” натижаларини эълон қилди.

       Ушбу рейтингнинг асосий мақсади Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда олий таълим муассасаларининг (ОТМ) таъсирини баҳолашдан иборатдир.

       Мазкур рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) дунё университетларининг умумий рейтингида 45.3 балл билан 801 ўринда қайд этилиб, жами 17 та БРМ йўналишидан қуйидаги 13 таси бўйича юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлди:

БРМ 1 – қашшоқликни йўқотиш (no poverty) бўйича 591 ОТМ орасида 401+ ўрин;

БРМ 2 – очликни тугатиш (zero hunger) бўйича 442 ОТМ орасида 201-300 ўрин;

БРМ 4 – сифатли таълим (quality education) бўйича 966 ОТМ орасида 401-600 ўрин;

БРМ 5 – гендер тенглиги (gender equality) бўйича 776 ОТМ орасида 601+ ўрин;

БРМ 6 – тоза сув ва санитария (clean water and sanitation) бўйича 520 ОТМ орасида 301-400 ўрин;

БРМ 7 – арзон ва тоза энергия (affordable and clean energy) бўйича 560 ОТМ орасида 401+ ўрин;

БРМ 8 – муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш (decent work and economic growth) бўйича 685 ОТМ орасида 601+ ўрин;

БРМ 9 – саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма (industry, innovation and infrastructure) бўйича 680 ОТМ орасида 401-600 ўрин;

БРМ 10 – тенгсизликни камайтириш (reduced inequalities) бўйича 669 ОТМ орасида 301-400 ўрин;

БРМ 12 – масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш (responsible consumption and production) бўйича 503 ОТМ орасида 401+ ўрин;

БРМ 13 – иқлим ўзгаришига қарши курашиш (climate action) бўйича 566 ОТМ орасида 301-400 ўрин;

БРМ 15 – қуруқликдаги экотизимларни асраш (life on land) бўйича 402 ОТМ орасида 301-400 ўрин;

БРМ 17 – барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик (partnership for the goals) бўйича 1154 ОТМ орасида 401-600 ўрин.

        Маълумот сифатида шуни эътироф этиш жоизки, Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2012 йилда БМТ томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, у ҳар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий, экологик кўрсаткичларни ўз ичига олади. Мазкур мақсадлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015-2030 йилларда амалга оширилиши кун тартибига киритилган.

        Эслатиб ўтамиз, THEнинг 2020 йилда эълон қилинган рейтинги бўйича ТИҚХММИ фақат 2 йўналишда: тоза сув ва санитария (6.clean water and sanitation) ҳамда қуруқликдаги экотизимларни асраш (15.life on land) йўналишида юқори ўринни эгаллаган эди.

        Маълумки, THE халқаро рейтинг агентлиги 2004 йилдан бошлаб дунё университетлари рейтинги билан шуғулланиб келмоқда. Унинг бу борадаги асосий ҳамкорлари “Thomson Reuters” – етакчи халқаро ахборот агентлиги ҳамда “Elsevier” – йирик илмий нашриёт компанияси ҳисобланади.

         Муваффақиятлар яна янги марралар сари илҳомлантиради. Ютуқлардан эсанкираш ёт бўлган жамоада ғайрат-шижоат, илм-маърифат ва таълимга эътибор доим юқори даражада бўлиши табиий. Ваҳоланки, юқори кўрсаткичлар сари дадил ва илдам қадам янги Ўзбекистон шукуҳи ва учинчи Ренессанснинг муҳим мезонидир.

 

 
23 Apr 2021
 

        ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 211-сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафелигида 2022-2023 йилларда кенг нишонланиши бўйича қарор қабул қилинди.

       Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимовни таъкидлашича мазкур юбилей санасини ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонлаш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган ва Бош қароргоҳга тақдим этилган номзодлик ҳужжати Эрон Ислом Республикаси, Тожикистон ва Туркия каби давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Шунингдек ушбу қарор жорий йил ноябрь ойида Парижда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош анжуманининг 41-сессиясида тасдиқланиши кутилмоқда.

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний ўрта аср қомусий билимлар донишманди, астрономия, математика, фалсафа, жўғрофия, этнография, антропология, геология, тарих, ботаника, фармакология фанларининг олими ва инсонпарвар шахс бўлган.

Беруний 973 йилнинг 4 сентябрида Хоразмнинг қадимий пойтахти Кат шаҳри (ҳозирги Қорақалпоғистондаги Беруний шаҳри) яқинида таваллуд топган. Олим математика ва астрономия каби фанларнинг ривожланишига, шу жумладан, сайёралар жойлашувини ҳисоблаб чиқишни осонлаштириш учун астрономик параметрларнинг назарий ҳосиласи ва жадвал функцияларни ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган.

Беруний 150 га яқин асарни яратиб, ўз давридаги аниқ, табиий ва ижтимоий фанларнинг деярли барча соҳаларига тааллуқли катта илмий мерос қолдирди. Беруний асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган ва шу кунгача ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган.

Номзодлик ҳужжатда Аризада таъкидланганидек, турли хил тақвим тизимларини, ҳукмдорлар тарихини, қаҳрамонларни, сиёсий воқеаларни, маданиятни, урф-одатларни ва ахлоқ мавзуларини ўзаро боғлиқлигини ўрганиб чиққан тарихчи сифатида машҳур бўлган Берунийнинг ишлари, шунингдек, турли маданиятларни яхшироқ тушуниш ва умумий интеллектуал ютуқларни баҳолашни шакллантиришга ёрдам беради.

          Вашингтондаги Жонс Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институтининг раиси Фредерик Старр олим фаолиятининг аҳамиятини юқори баҳолади - "Берунийнинг мероси ўз миқёси ва кўп жиҳатдан аниқ фанларнинг ривожланишини олдиндан кўра олгани билан ҳақиқий қизиқиш ва ҳайратга сабаб бўлади. Унинг асарлари табиатшунослик соҳасидаги кейинги кашфиётлар учун кучли туртки ва асос бўлиб хизмат қилди. Мисол учун, астрономия ва тригонометриянинг мустақил тадқиқот соҳалари сифатида яратилиши айнан Беруний билан бўлиқ. Ўз даврининг энг етук муҳандиси бўлган олим, ўзи яратган формулалар ёрдамида ер ва ойнинг диаметрини XVII асргача яшаган бошқа олимларга нисбатан аниқроқ ўлчашга имкон берувчи асбобларни ўзи ясаган. Баъзи тадқиқотчилар, Беруний, шунингдек, Шимолий ва Жанубий Американинг одамлар яшайдиган қитъалар мавжудлиги ҳақидаги фаразни илгари сурганини таъкидлайди.

        Аммо, шубҳасиз, бу олимнинг ўзи ўрганган илм-фаннинг барча соҳаларидаги инновациялари мураккаб математикани тил, дин ва маданиятнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақидаги мисли кўрилмаган тушунча билан бирлаштирди.

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда Беруний таваллудига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. Бундан ташқари, Беруний юбилей санаси Эрон, Тожикистон ва Туркия давлатларида ҳам кенг нишонланиши ҳамда ҳамкорликда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 
23 Apr 2021
 

        Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам аввало хизматлар ривожида сезилади.

       Коронавирус пандемияси бу соҳага салбий таъсир кўрсатди. Шу боис, тадбиркорларга 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилди. Бу енгилликлар ҳам тадбиркорлар, ҳам банклар учун катта имконият бўлди.

       Масалан, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 14 триллион сўм кредитлар ажратган. Кенг имтиёзлар берилгани натижасида сервис соҳаларида ўзини ўзи банд қилган 500 минг нафар фуқаро расмий рўйхатдан ўтган.

       Жойларда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича мурожаатлар, ташаббуслар кўп бўлмоқда. Улар асосида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари жорий йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта доимий иш ўрни яратиш бўйича режалар белгилаган.

    Йиғилишда Президент ҳар бир лойиҳа ижросини назоратга олиб, тадбиркорларга кўмаклашиш, шу билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методология яратиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун, Ўзбекистон миллий банки ҳузурида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади. Уларда аҳолига намунавий тайёр бизнес лойиҳалари тақдим этилади, касбга ўқитишдан бизнесни йўлга қўйишгача бўлган комплекс хизматлар кўрсатилади.

       Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни молиявий таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил хизматлар соҳаси учун банклар томонидан камида 18 триллион сўм кредитлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 миллион доллар ажратилади. Шундан 150 миллион доллари 1 июлгача жойларга етиб боради.Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳаллага бириктирилган масъуллар билан бирга “маҳалла – туман – банк” принципи асосида лойиҳалар рўйхатини шакллантиради. Бунда, ҳар бир маҳаллада камида 20 турдаги, туман ва шаҳарда камида 70 та турдаги хизматлар бўлиши назарда тутилади.

        Шунингдек, Миллий банк томонидан 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим хизматлари ҳамда йирик савдо комплекслари ташкил этиш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилинади.

Умуман айтганда, бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўм йўналтирилади.

– Топшириқ беришдан олдин шароит яратаяпмиз, пуллар ажратаяпмиз. Биргина хизматлар соҳасига 500 миллион доллар беряпмиз. Буни агар ҳалол-пок ишлатсак, неча минг ишчи жой пайдо бўлади. Ҳар бир вазир ватанпарвар бўлиб, “ўзининг аравасини ўзи тортиб”, берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўз йўналишида хизматлар ривожи учун ҳаракат қилиши зарурлиги қайд этилди

Вазирлар ўз соҳасида хусусий сектор фаолияти учун ҳуқуқий база яратиши, рухсат бериш талабларини соддалаштириб, тадбиркорликка йўл очиши зарур. Қаерда давлат корхонаси, қайси фаолият бўйича давлат-хусусий шериклик ёки хусусий сектор бўлиши аниқ қилиб белгиланиши керак, – деди Президент.

        Мисол учун, охирги 2 йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилган. Уларнинг эксплуатацияси бўйича бошқарув компаниялари ташкил этиш, мавзелар ичида турли хизматларни йўлга қўйиш мумкин.

Ёки, хавфсизлик талабларини қўйган ҳолда, аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар ҳудудларида, магистрал йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш тадбиркорларни даромад, аҳолини иш билан таъминлайди.

       Ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига алоқа ва интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга, дастурлашни 3 бараварга ошириш имконияти бор.

Худди шу каби, барча вазирлик ва идоралар тизимида фойдаланиш зарур бўлган йўналишлар кўрсатиб ўтилди.Сервисни аҳолига яқинлаштириш мақсадида маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази барпо этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 28 та шаҳар ҳамда аҳолиси 150 мингдан кўп бўлган туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилиши белгиланди. Уларда 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжуд.

Хизмат кўрсатишда энг муҳим масала – бу манзилни тўғри танлаш. Шу боис Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўчалар ҳамда марказларнинг жойини танлаб, лойиҳасини ишлаб чиқиш, лотларга бўлиб, танлов асосида савдога чиқариш топширилди. Хавфсизлик чораларини кўриб, ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг куну тун ишлашига рухсат берилиши ҳам мумкин.

      Кўп тармоқли шифохоналар ва унинг атрофида хусусий шериклик асосида тиббиёт кластерлари, олий ўқув юртлари ҳудудида хорижий тиллар, тайёрлов ва касбга ўргатиш курслари ташкил этиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Йиғилишда мутасаддилар жойлардаги салоҳиятни юзага чиқариш, ташаббускорларни қўллаб-қувватлаб, хизматлар ҳажмини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ахборот берди.

23 Apr 2021
       Президент Шавкат Мирзиёев раислигида  ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

      Йиғилишда вилоятларда жорий йил 1 октябрга қадар халқаро ва вилоятлараро магистрал йўллар ёқасида, намунавий лойиҳалар асосида камида 500 тадан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини лойиҳа асосида ташкил этиши ва 50 мингта янги иш ўринлари яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

      Бош вазир маслаҳатчиси О.Умаров, ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Ш.Содиқовга ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига, алоқа ва интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга (20 триллион сўм) ва дастурлашни эса 3 бараварга (2,5 триллион сўм) оширишни таъминлаш вазифаси қўйилди.

      Шунингдек, пахта ва ғалла кластерларида энг муҳим турдаги агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда аграр соҳада 17 та йўналишдаги хизматлардан қанчасини кластерлар ташкил этилиши белгиланиб, ушбу хизматлар кластерлар кесимида тасқимланади.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановга бир ой муддатда хизматларни “соядан чиқариш”, тадбиркорлар фаолиятини янада соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди.

     Ушбу масъуллар ҳар бир ташкил этилаётган хизмат кўрсатиш шохобчаларида яратилаётган доимий иш ўринларини мунтазам мониторинг қилиб, ҳисобини юритади.

     Шу билан бирга, вазирлик ва идоралар масъул соҳаларда кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг режасини тасдиқлаб, ижросини ойма-ойма назоратга олиш топшириғи берилди.

     Шунингдек, тижорат банкларига бир ой муддатда замонавий банк, молия, консалтинг хизматлари, жумладан, “банк эко тизими”, баҳолаш, аудит, суғуртанинг янги хизмат турларини жорий этиш бўйича дастурлар қабул қилиш вазифаси қўйилди.

 
 
22 Apr 2021

       Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мунтазам авиақатнов ташкилланган ҳар қандай давлатдан Россия Федерациясига кира олади. Бунинг учун асос талаб қилинмайди.

       Россия Федерацияси ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р сонли буйруғининг биринчи иловасига 2021 йил 14 апрелда киритилган ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу рўйхатда келтирилган ҳар қайси давлатдан асоссиз учиб кела олади.

      Рўйхатда Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлар бор. У ерлардан Россияга авиачипталар арзон. Шунинг учун энди ушбу давлатлардан бемалол Россияга арзон, қонуний йўл билан ва кириш учун бирор асос кўрсатмасдан учиб келиш мумкин. Яъни фақат Ўзбекистондан учиб келиш шарт эмас.

       Аввал Ўзбекистон фуқаролари Россияга Қирғизистон, Туркия каби учинчи мамлакатлардан келиш учун ўша мамлакатларда яшаш учун гувоҳнома (вид на жительство)лари бўлиши талаб қилинар эди. Энди эса ушбу талаб олиб ташланди.

Демак, жорий йил 14 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон ва Қирғизистон орқали Россия шаҳарларига парвоз қилиб, ҳеч қандай асос ва ҳужжатларсиз аэропорт орқали кира олади. Ҳужжат 6 кун муқаддам қабул қилинган бўлса-да, бугун, 20 апрель куни расман эълон қилинди.

22 Apr 2021

        NASA kosmik agentligi chorshanba kuni Perseverance zondi ilk bor Marsda kislorodining birinchi namunasini yarata olganini ma’lum qildi.

Olti g'ildirakli robot qurilma Qizil sayyoraagi karbonat angidridining namunasini mahsus asbob-uskuna oqrali ajratib olgan va uni kislorodga aylantirgan.

Tashkilot vakillarining so’zlariga ko'ra, ushbu ilk namuna kelajakda Marsda insonlarni joylashtirish rejasiga erishish uchun yanada ko'proq imkoniyatlarni ochishi mumkin.

Olimlarning ta’kidlashicha, 5 grammdagi qayta ishlangan  kislorod 10 daqiqa nafas olish uchun yetarlidir.

21 Apr 2021

           1- maydan boshlab ijarada turadigan talabalarga ijara haqining 50%i davlat byudjetidan to'lab beriladi. Bu haqda Moliya vazirligi ma'lumot berdi. 

Buning uchun talaba davlat OTMlarida o'qiyotgan bo'lishi kerak.

Bunda pulni to'lash quyidagicha bajariladi: 

- Toshkent shahrida ijarada turadiganlar uchun BHMning 1 baravarida ya'ni 245 ming so'm to'lanadi.

- Qolgan hududlarda yashayotgan talabalr uchun BHMning 0,5 baravari miqdorida ya'ni 122 500 so'm pul davlat tomonidan beriladi.

Shuningdek, talaba yashayotgan uyida ijara huquqi asosida (shartnoma bilan) yashayotgan bo‘lishi lozim. 

Hozircha jami 60 foiz talabaning 50 foiz ijara puli qoplanadi, deyilgan vazirlik bergan ma'lumotda.

21 Apr 2021

       Buning uchun talaba davlat OTMlarida o'qiyotgan bo'lishi kerak.

Bunda pulni to'lash quyidagicha bajariladi: 

- Toshkent shahrida ijarada turadiganlar uchun BHMning 1 baravarida ya'ni 245 ming so'm to'lanadi.

- Qolgan hududlarda yashayotgan talabalr uchun BHMning 0,5 baravari miqdorida ya'ni 122 500 so'm pul davlat tomonidan beriladi.

Shuningdek, talaba yashayotgan uyida ijara huquqi asosida (shartnoma bilan) yashayotgan bo‘lishi lozim. 

Hozircha jami 60 foiz talabaning 50 foiz ijara puli qoplanadi, deyilgan vazirlik bergan ma'lumotda.

16 Apr 2021

  Учқудуқ туманида ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун вақтинчалик реклама жойининг паспортини бериш тўғрисида.

  Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддалари  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 23 февралдаги 165/01-26-сонли хатига асосан халқ де-путатлари Учқудуқ туман Кенгаши,

  1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган хатлов натижалари маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ер участкаларида ташқи реклама воситаси ўрнатиш учун паспортлар беришнинг маъмурий регламенти тасдиқлангунга қадар ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун реклама жойининг вақтинчалик паспорт намунаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича бир марталик йиғим суммаси белгиланган тартибда ҳисоблансин ҳамда ушбу маблағлар бир йил давомида ҳар ой тенг тақсимланган ҳолда туман маҳаллий бюджетига ўтказилсин.
  3. Бюджет ташкилотлари балансида бўш турган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлари ҳамда доимий равишда бошқа ташқи реклама қуриш учун бериладиган ер участкалари ва давлат мулки бўлган бино ва иншооатларни белгиланган тартибда «E-IJRO AUKSION» электрон савдоларига чиқарилиши таъминлансин ва савдолар натижалари бўйича аниқланган савдо ғолибига реклама жойининг вақтинчалик паспорти берилсин ва ўрнатилган тартибда шартномалар имзолансин.
  4. Хатлов натижасида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) дан ҳақиқатда аниқланган қарздорликлар белгиланган тартибда ундирилиши таъминлансин.
  5. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Р.Қо-дирова) мазкур қарорни босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

    7.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  1. Мазкур қарор ижроси юзасидан назорат халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Ҳикматов) зиммасига юклансин.

С.Хамроев, Кенгаш раиси.

25/164 25.03.2021 йил.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: