Бугунги тадбиркор ислоҳотчи! Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс.
Учқудуқ тумани фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда вилоят ҳокими К.Турсунов уларга яқиндан кўмакдош эканлигини таъкидлади. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.
-Тадбиркорлар учун доимо эшиклар очиқ, -дейди вилоят раҳбари К.Турсунов. –Ҳар қандай масалада ҳудуд раҳбарларидан тортиб, менгача бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар энди ечилмасдан, ҳал этилмасдан қолмайди. Биз уларга ёрдамчи эканлигимизни амалда кўрсатишимиз керак.
Мазкур мулоқотда Обид Ҳамроев, Лайло Каримова, Шерзод Юсуповлар кредит, марказий коммунал тармоқларига уланиш сингари масалаларда
вилоят раҳбарига мурожаат қилди.
Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага даҳлдор корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.