Ўзбекистонда 1 майдан коронавирусга қарши вакцинациянинг иккинчи босқичи бошланади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Вакцинациянинг биринчи босқичида 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланди.
Иккинчи босқичда эмланадиганлар:
- журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари;
- жамоат транспорти ходимлари (метрополитан, темир йўл, аэропорт ходимлари);
- хорижда ўқийдиган талабалар,
- меҳнат муҳожирлари.
Бугунги кунгача Ўзбекистон бўйлаб жами 640 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланган. Вакцинация ихтиёрий равишда, бир вақтнинг ўзида уч хил дори воситасида амалга оширилмоқда — AstraZeneca (2 доза), ZF-UZ-VAC2001 (3 доза) ҳамда «Спутник V» (2 доза).