Hokimiyat matbuot xizmati
Карманалик Шоҳжахоннинг Учқудуққа келиб машинани ёқиб юборгани мўъжаз шаҳарда анча пайтгача шов-шув бўлди. Бу жиноят иши эса жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди биносида кўрилди.
Шоҳжахон Учқудуқ туман “Абай” маҳалласида яшовчи қиз билан унаштирилади. Бунга сабаб эса ота-оналарнинг олдиндан оилавий танишлиги бўлади. Тўйдан олдинги расм-русумлардан кейин никоҳ тўйи белгиланади.
Бироқ, тўйга яқин кунлар қолганида бўлажак келиннинг онаси Г. тўй бўлмаслигини айтиб куёв томон келтирган сарполарни уларга қайтариб жўнатади. Бундан ҳайрон бўлган Шоҳжахон бўлажак қайнонасидан бўлажак қайлиғи Туркия Республикасига жўнатиб кетганини эшитади.
Шоҳжахоннинг акаси билан бир кунда бўлиши керак бўлган тўйда фақат акаси куёвнавкар билан тўйхонага кириб келди. Шу кундан ўзининг орияти “топталган”, деб ҳисоблаган йигит нима бўлса ҳам қиз томондан ўч олишни мақсад қилади.
Ўзининг олдиндан пухта ўйлаган жиноий режасини тузади. Яшаш хонадонидан темирдан ишланган болға ва 5 литрли елим идишда бензин билан Учқудуқ шаҳрига ярим кечаси кириб келади. Ва, бўлмай қолган қайлиғининг онаси Г. бошқарувида бўлган “Орландо” русумли автомашинага бензин сепиб ўт қўяди.
Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган қўшнилар зудлик билан ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар беришади. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф қилингани оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан судланувчи Н. Шоҳжахон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилди ва 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Халқимизда қилмиш-қидирмиш, деган нақл бор. Бу ҳар қандай қилмишнинг, албатта, ажри борлигига ишора. Н. Шоҳжахон ҳам энди бу нақлнинг мағзини тушунган бўлса ажабмас.
Шоҳруҳ РАХИМОВ,
туман прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.
“Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори остида бўлиб ўтаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида Шимолий кон бошқармасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда ШКБ директори Неъматилло Ахатов корхона ёшлари билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини ҳамда келажакдаги режаларини тинглади.
Бугунги кунда 8 мингдан ошиқ ишчи-ходим фаолият юритаётган корхонада 30 ёшгача бўлган ёшлар 2248 нафарни ташкил этади. Уларнинг 371 нафари хотин-қизлар, 66 нафари раҳбар ходимлар, 144 нафари муҳандис техник ходимлардир.
Очиқ ва ошкора мулоқотлар майдонига айланган учрашувда корхонада ёш мутахассис сифатида иш бошлаётган йигит – қизлар учун барча имконият ва шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Ана шундай қулайликлардан фойдаланаётган корхона ёшлари жорий йилнинг ярим йиллигида 8 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқишган.
Ҳозирда ишлаб чиқаришга фаол тадбиқ этилаётган ушбу рационализаторлик таклифларидан 1 млрд. 310 млн. сўм иқтисодий самарадорлик кутилмоқда.
Нафақат Шимолий кон бошқармасида балки "НКМК" АЖда ҳам тан олинган ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилаётган рационализаторлик таклифлари муаллифлариНуриддин Камолов, Азамат Исамов, Азиз Солиев, Зухриддин Мустафоев, Ержан Жанахметов каби ёшларимизнинг қатори кенг.
Тадбир давомида раҳбарлари билан учрашган ёшларга ўзларининг таклиф ва муаммоларини ҳам айтишга имкон берилди. –“Орзу” истироҳат боғида ёшлар йўлигини ташкил этмоқчиман, - деди Муроджон.
Ҳам корхонадаги ишини давом эттириб, ҳам тадбиркорлик қилишни мақсад қилган ғайратли интилувчан бу ёш лойиҳа чизмалари ва умумий харажатлар ҳақида маълумот берди.
“Албатта биз сени, Учқудуқ учун қилинадиган ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз”, дея ёшларни руҳлантирди корхона раҳбари. Бундан дадиллашган ёшларнинг кўпчилиги "бўйинбоғсиз учрашув"га келган директорга ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини айтдилар.
ШКБ ахборот хизмати.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ!
Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади!
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Учқудуқ туманининг ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлари иштирокида “Лочин” стадионида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусини янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган мақсад бўлди.
Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб улуш қўшишга ундади.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида ёшларимизнинг қудратли куч бўлиб майдонга чиқаётгани таҳсинга сазовор, албатта. “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимиз ёшлари ўртасида кўплаб лойиҳалар, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, армрестлинг спортидан “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” мусобақаларида эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Утегенов, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Э.Турдиевлар эгалладилар. Беллашувларнинг қизлар ўртасидаги мусобақаларида биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан В.Очилова, иккинчи ўринга “Навоий” маҳалласидан С.Омонова, учинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан К.Зайниддиновалар сазовор бўлишди.
“Камондан ўқ отиш” спортидан ўтказилган “Миллий гвардия кубоги” мусобақаларида ўғил болалар ва эркаклар ўртасида биринга ўринни “Шалхар” овулидан Н.Таженов, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Баходиров, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Э.Мадаминовлар эгалик қилишди. Яна бир спорт тури шахмат беллашувлари “ДХХ кубоги” учун ўтказилди. Муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Абай” маҳалласидан С.Тошқонов, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Б.Исматуллаев, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан С.Бўстоновлар қўлга киритдилар. Қизлар баҳсида эса фахрли биринчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан М.Бобоқандова, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ш.Рашидова, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан П.Абдуҳамидовалар сазовор бўлдилар.
Спортнинг стол тенниси мусобақалари “Ҳоким кубоги” учун бўлиб ўтди. Унда эркаклар баҳсида биринчи ўринни “Ифтихор” маҳалласидан Р.Махрубаев, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Е.Махрубаев, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Ж.Манатов қўлга киритишди. Қизлар баҳсида эса биринчи ўрин “Навоий” маҳалласидан Л.Ғофуровага, иккинчи ўрин “Абай” маҳалласидан Г.Қорақуловага, учинчи ўрин “Ифтихор” маҳалласидан Д.Тоироваларга насиб этди.
Миллий спорт ўйинидан арқон тортиш мусобақаларининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида фахрли биринчи ўринни “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласи, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласи ёшлари эгалладилар. Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса биринчи ўринга “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласи, учинчи ўринга “Йўлчилар” овули ёшлари эгалик қилишди.
Шунингдек, тош кўтариш баҳсларида биринчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаев, иккинчи ўринга “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Исмоилов сазовор бўлган. Беллашувларнинг қизлар баҳсида фахрли биринчи ўрин “Йўлчилар” овулидан З.Шомуродовага, иккинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Д.Жўрабоевага, учинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Н.Нормуродоваларга насиб этди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур беллашувлар ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, жорий ўқув йилида 19 та умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 346 нафар, 9-синфини 345 нафар жами 691 нафар битирувчи тугатаётган бўлса уларнинг 17 нафари аъло даражали шаҳодатнома, 19 нафари эса олтин медал билан мактабни тамомлаётгани барча тенгдошларига ғурур багишлайди, албатта!
Фан, таълим ва спортда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ёшларга ҳамда 19 нафар битирувчиларга олтин медалларни ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни тантанали равишда топширди.
Айниқса, фестивал меҳмони Жаноб Расул томонидан ижро этилган куй-қўшиқларни учқудуқлик ёшлар кўтаринки кайфият билан кутиб олдилар.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
2023 йил 28 июнь – ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг 10-куни Ислом умматининг энг йирик байрами – Қурбон ҳайити кунидир.
“Қизилқум” жомеъ-масжиди жамоаси барча учқудуқлик мўмин-мусулмонларни ушбу байрам билан қутлайди.
Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Пайғамбаримиз (с.а.в). бу кунда янада меҳрибонроқ, шафқатлироқ бўлар, етим-есирлар бошини силар, қариялар, касалмандлар, муҳтожлардан хабар олар, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кирар эдилар.
Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.
Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан диний арконларни мукаммал адо этиб келган эл ҳисобланади. Бу борада динимизнинг энг катта байрамларидан ҳисобланган диний ва миллий байрам сифатида халқимиз онгу шуурига сингиб кетган икки Ҳайит байрамларини жуда кенг миқёсда, ўзгача шодиёналик билан нишонланиши эса азал-азалдан ота-боболаримиздан қолган бой миллий ва диний меросимиз ҳисобланади.
Бу борада эса Расулуллоҳ (с.а.в). бизларга исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллоҳ таоло исломгача бўлган даврда нишонлайдиган байрамлар ўрнига афзалроқ бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамини ҳадя қилди” – деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Барча дунё мусулмонлари Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайитини катта шукуҳ ва хурсандчилик ила нишонлаш остонасида турибди.Яна шу кунларда 25 нафар учқудуқликбиродарларимиз ҳаж сафарида бўлиб, Яратгандан Ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдалар.
Куни-кеча давлатимиз раҳбари томонидан "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, ушбу муборак кунларни мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда дам олиш кунлари эълон қилинганидан хабарингиз бор, албатта! . Ишонаманки, бундай қулай шароит байрамнинг файзу тароватини, қадр-қимматини янада оширади. Бинобарин, ушбу ҳордиқ кунлари – мўътабар ота-оналарни зиёрат қилиш, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, яқинлар билан дийдор кўришиш учун яхши имкониятдир.
Жаннатмакон юртимизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин, кейинги Қурбон ҳайити кунларига сиҳат-саломатликда етиб боришимизни ҳаммамизга Аллоҳнинг ўзи насиб этсин. Юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, Юртбошимизнинг эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларига юксак муваффақиятлар ёр бўлсин! Ватанимиз истиқболи порлоқ, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Парвардигордан сўраб қоламиз. Келаётган қутлуғ байрамнинг файзу баракоти қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин.
Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин!
Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити ҳайити муборак бўлсин, азизлар!
Абдижалол ТУРДИЕВ,
“Қизилқум” жомеъ-масжиди имом-хатиби.
Кунлар исиши билан фуқароларнинг совутиш тизимига бўлган эхтиёжи ошади, бу эса совутиш тизимларининг доимий ишлаши ва кўплаб совутиш тизимларининг бир вақтда ишлаши электр симларнинг уланган жойларда қизиш (қисқатуташув), ортиқча юкланиш оқибатида ва (ёки) совутиш тизимларининг қизиб кетиши натижасида ёнғинлар келиб чиқиши мумкин.
Шунингдек ёз мавсумида қурилиш, таъмирлаш ишлари давомида пайвандлаш, қиздириш, очиқ оловдан фойдаланиш давомида этиборсизлик сабаб ёнғинлар келиб чиқиши мумкин.
Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Учқудуқ тумани ФВБбошлиғи Ғайрат Уралов
Учқудуқ туманининг ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлари иштирокида “Лочин” стадионида “Янги Ўзбекистон ёшлар мамлакати!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.
Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида ёшларимизнинг қудратли куч бўлиб майдонга чиқаётгани таҳсинга сазовор, албатта. “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимиз ёшлари ўртасида кўплаб лойиҳалар, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, армрестлинг спортидан “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” мусобақаларида эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Утегенов, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Э.Турдиевлар эгалладилар. Беллашувларнинг қизлар ўртасидаги мусобақаларида биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан В.Очилова, иккинчи ўринга “Навоий” маҳалласидан С.Омонова, учинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан К.Зайниддиновалар сазовор бўлишди.
“Камондан ўқ отиш” спортидан ўтказилган “Миллий гвардия кубоги” мусобақаларида ўғил болалар ва эркаклар ўртасида биринга ўринни “Шалхар” овулидан Н.Таженов, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Баходиров, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Э.Мадаминовлар эгалик қилишди. Яна бир спорт тури шахмат беллашувлари “ДХХ кубоги” учун ўтказилди. Муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Абай” маҳалласидан С.Тошқонов, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Б.Исматуллаев, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан С.Бўстоновлар қўлга киритдилар. Қизлар баҳсида эса фахрли биринчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан М.Бобоқандова, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ш.Рашидова, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан П.Абдуҳамидовалар сазовор бўлдилар.
Спортнинг стол тенниси мусобақалари “Ҳоким кубоги” учун бўлиб ўтди. Унда эркаклар баҳсида биринчи ўринни “Ифтихор” маҳалласидан Р.Махрубаев, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Е.Махрубаев, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Ж.Манатов қўлга киритишди. Қизлар баҳсида эса биринчи ўрин “Навоий” маҳалласидан Л.Ғофуровага, иккинчи ўрин “Абай” маҳалласидан Г.Қорақуловага, учинчи ўрин “Ифтихор” маҳалласидан Д.Тоироваларга насиб этди.
Миллий спорт ўйинидан арқон тортиш мусобақаларининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида фахрли биринчи ўринни “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласи, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласи ёшлари эгалладилар. Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса биринчи ўринга “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласи, учинчи ўринга “Йўлчилар” овули ёшлари эгалик қилишди.
Шунингдек, тош кўтариш баҳсларида биринчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаев, иккинчи ўринга “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Исмоилов сазовор бўлган. Беллашувларнинг қизлар баҳсида фахрли биринчи ўрин “Йўлчилар” овулидан З.Шомуродовага, иккинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Д.Жўрабоевага, учинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Н.Нормуродоваларга насиб этди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур беллашувлар ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, жорий ўқув йилида 19 та умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 346 нафар, 9-синфини 345 нафар жами 691 нафар битирувчи тугатаётган бўлса уларнинг 17 нафари аъло даражали шаҳодатнома, 19 нафари эса олтин медал билан мактабни тамомлаётгани барча тенгдошларига ғурур багишлайди, албатта!
Туман ҳокими С.Хамроев фестивал иштирокчилари ва туманимиз ёшларига байрам табриги йўллади ҳамда спортда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ёшларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди. Бундан ташқари, олтин медал соҳиблари бўлган 19 нафар битирувчи ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва олтин медаллар ҳам берилди.
Айниқса, фестивал меҳмони Жаноб Расул томонидан ижро этилган куй-қўшиқларни учқудуқлик ёшлар кўтаринки кайфият билан кутиб олдилар.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
“Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ўтказиладиган ёшлар фестивали иштирокчиларига
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз ёшлар!
Бугунги тадбир иштирокчилари ва туманимизга ташриф буюрган қадрли меҳмонлар!
Аввало, Сиз азиз ёшларни бугунги ажойиб кун билан, 30-июнь Ёшлар кунига бағишланган, “Янги Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” байрами билан, чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Дарҳақиқат, ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи энг муҳим қатлам ҳисобланади. Бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, ташаббускор ғояларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис, юртимизда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиладиган ёшларга юрт равнақини таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси сифатида ишонч билдирилмоқда. Натижада юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар, мамлакатнинг эртанги тараққиётида ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда, - десак муболаға бўлмайди.
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус алоҳида ҳаракатга айланди.
Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурида ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда, ўзини-ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида ёшлар даврасида мотивацион тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги Сиз азизлар учун яратилаётган имкониятларнинг яна биридир.
Давлатимиз раҳбари таъкидланган-ларидек, “Ёшлар давлатимизнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинасидир”.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда бундан уч йил олдин Ёшлар ишлари Агентлиги ташкил этилиб ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари лавозими жорий этилди. Ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб яшил, сариқ ва қизил тоифаларга бўлиб олинди.
Туманда жорий йилнинг январь ойида ўтказилган хатлов натижасида 8739 нафар 14-30 ёшдаги ёшларимизнинг руйхати шакллантирилди, турли муаммоли масалалари бор ёшлар ажратиб олинди ва бу ёшларга 15 нафар раҳбар бириктирилди ҳамда ҳар бир маҳалла кесимида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва улар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қуйилди.
Туманда йил бошидан 53 нафар ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилган бўлса, 10 нафар ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари сотиб олиш учун субсидиялар ажратиб берилди. Шунингдек беш нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловлар тўлаб берилди. 22 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида ўқув курслари учун тўловлар тўлаб берилди. 5 нафар ёшларнинг сафарлик чақирув резерв бадаллари тўлаб берилган бўлса, 7 нафар ёшларга беш ташаббус олимпиадаси танловларининг кейинги босқичларига иштирок этиш харажатлари тўлаб берилди.
Шу жумладан 543 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Олиб борилган одилона сиёсат натижасида ёшлар ўртасида таълим йўналишида, маданият, тиббиёт, ишлаб чиқариш ҳамда спорт соҳасида сезиларли кўрсатгичларга эришилди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19 та умумий ўрта таълим мактабларидаги 691 нафар 9-синф битирувчиларидан 17 нафари аъло даражали шаҳодатнома билан битириб, 346 нафари 11-синф битираётган ўқувчи-ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.
Шулардан 19 нафар битирувчилар олтин медаллар билан якунлаётганлиги албатда қалбларимизга ғурур бағишлайди.
Азиз ёшлар, қадрли фарзандларим!
Мана шу қувончли кунда сизларни, кўпмиллатли туманимиз халқини ишонтириб айтмоқчиман: туманда ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни устувор вазифа сифатида бугун давр талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Сизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз мустаҳкам ўрнингизни топишингиз, бахтли бўлишингиз учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Сиз, жондан азиз ўғил-қизларимиздан фақат битта илтимосим, битта тилагим бор: ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингиз, туманимизнинг сизлардан кутаётган орзу-умидларини амалий ишлар билан рўёбга чиқариш йўлида ҳорманг, чарчаманг!
Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!
Мен сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини тилайман.
Сизларни яна бир бор 30-июнь Ёшлар кунига бағишланган, “Янги Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” байрами билан самимий табриклайман.
Озод ва обод Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин, юртимизни тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз фарзандларим!
Сенда ўтган ҳар бир мазмунли оним,
Меҳнатим нимамиш, фидо бу жоним.
Битмас тугамас бул, эй тилла коним,
Байраминг муборак, азиз маконим!
Ватан равнақига кўп қисса қўшган,
Кун сайин қадди ила ғурури ўсган.
Ходимлар ғайрати дарёдай тошган,
Байраминг муборак эй тилла коним!
Сенга фахр билан мен хизмат қилай,
Сенга зафар, омад ва равнақ тилай.
Сенга хизмат қилишни бурчим деб билай,
Байраминг муборак азиз масканим!
Бугун сенга атаб бир шеърни ёздим,
Шеър эмас шунчаки дил изҳорим бу.
Дунё бўйлаб номинг жаранглаб турсин,
Байраминг муборак олтин масканим!
Гулжамила ТУРГАНБАЕВА
Бугун улуғ кундир байрамдир бугун,
Ҳеч кимнинг кўнглида йўқдир бир тугун.
Қувончга тўламан боқиб бўйингга,
Ҳамманинг тилида ширин бир калом,
Байрамингмубораказиз заводим!.
Ишлайди барчанинг ниятлари пок,
Барчага азиздир шу азим завод.
Ҳаммадан ҳам меҳр ўзингда кўпроқ,
Олтин корхонамсан – ўзингсан суюк!
Байраминг муборак азиз заводим!.
Бахтим бут бағрингда толеим баланд,
Фаровонлик йўлидаги карвонга монанд,
Сен бирла бир жонмиз, сен бирла бир тан.
Бугун қизилқумда осмондир бошинг,
Байрамингмубораказиз заводим!.
Одил раҳбаринг бор, кўкси қўрғоним,
Ёшларни қўллаган қадди нарвоним.
Нондек азиз неъмат – олтин ундирган,
Ҳар ҳовуч тупроқдан – зарлар ундирган,
Байрамингмубораказиз заводим!.
Олтин корхонада ишлаш ўзи бахт,
Толедан иқболдан кўнгилда қувонч.
Бу менинг заводим, бу менинг фахрим,
Орзулаган - эришган ғурурим тахтим,
Байраминг муборак азиз заводим!.
Нодира РЎЗИЕВА,
3-гидрометаллургия заводи биооксидлаш цехи ходими.
Ватаним Учқудуқ мўъжаз шаҳарча,
Унда ҳаёт қайнайди ҳар кундуз - кеча.
Одамлари меҳнаткаш, саховатпеша,
Ҳаётидан масрур яшар ҳамиша.
Гидрометаллургия заводи асли,
Шаҳримиз асоси, олмос юраги.
Унда меҳнат қилар ҳар хил миллатлар,
Ҳар бир куни мазмунли шудир кераги.
Бир кун узоқ бўлсам ўтади қадринг,
Заводим – ғурурим, шоним ўзингсан.
Тун бағрида порлаган мисоли юлдуз,
Орзуси осмонни тутган заводим!
Қўллари юлдузга етган заводим!
Шерзод ЭРМАТОВ,
ЗМЛ ТТГ оксидлаш аппаратчиси.