LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

28 Jun 2023

   Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

   Қадрли жамоат!

   Сизларни меҳр - оқибат, эзгулик ва саховат айёми, ислом оламидаги улуғ байрам, муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

   Ушбу байрамнинг файзу баракоти қалбларимизни, хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Юртимизга тинчлик-хотиржамлик, юртдошларимизга тани-сиҳатлик, оилалар-га фаровонлик олиб келсин!

   Ҳар бир хонадонда кўтаринкилик билан нишонланадиган қутлуғ Қурбон ҳайитида ҳаммамиз аввало шундай кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Шу кунларда яхшилик, сабр - қаноат ва меҳр - эътибор сингари эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно мазмуни ҳамда халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини барчамиз янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

   Азиз тумандошлар!

Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу кунда янада меҳрибонроқ, шафқатлироқ бўлар, етим-есирлар бошини силар, қариялар, касалмандлар, муҳтожлардан хабар олар, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кирар эдилар.

Зеро, Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз ҳамдлар бўлсин!.

Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан диний арконларни мукаммал адо этиб келган эл ҳисобланади. Бу борада динимизнинг энг катта байрамларидан ҳисобланган диний ва миллий байрам сифатида халқимиз онгу шуурига сингиб кетган икки Ҳайит байрамларини жуда кенг миқёсда, ўзгача шодиёналик билан нишонланиши эса азал-азалдан ота-боболаримиздан қолган бой миллий ва диний меросимиз ҳисобланади.

Бу борада эса Расулуллоҳ (с.а.в). бизларга исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллоҳ таоло исломгача бўлган даврда нишонлайдиган байрамлар ўрнига афзалроқ бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамини ҳадя қилди” – деганлар.

Барча дунё мусулмонлари Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайитини катта шукуҳ ва хурсандчилик ила нишонлаш остонасида турибди. Яна шу кунларда 25 нафар учқудуқлик биродарларимиз ҳаж сафарида бўлиб, Яратгандан Ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдалар. 

Муҳтарам Президентимизнинг куни-кеча «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори халқимизнинг қадимий ва бетакрор байрамларидан бири бўлган муборак айёмни мазмун-моҳиятига мос тарзда нишонлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни белгилаб бердилар. 

Унга кўра, ушбу муборак кунларни мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда дам олиш кунлари эълон қилинганидан хабарингиз бор, албатта!. Ишонаманки, бундай қулай шароит байрамнинг файзу тароватини, қадр-қимматини янада оширади. Бинобарин, ушбу ҳордиқ кунлари – мўътабар ота-оналарни зиёрат қилиш, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, яқинлар билан дийдор кўришиш учун яхши имкониятдир.

Жаннатмакон юртимизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин, кейинги Қурбон ҳайити кунларига сиҳат-саломатликда етиб боришимизни ҳаммамизга Аллоҳнинг ўзи насиб этсин. Юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, Юртбошимизнинг эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларига юксак муваффақиятлар ёр бўлсин! Ватанимиз истиқболи порлоқ, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Парвардигордан сўраб қоламиз. Келаётган қутлуғ байрамнинг файзу баракоти қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин.

Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити ҳайити муборак бўлсин, қадрли тумандошлар!

Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин!

Эътиборингиз учун рахмат!

 

27 Jun 2023

Қадрли дўстлар!

Бугун юртимизда кенг нишонланаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

Мана шундай кунларда миллий матбуотимизнинг тамал тошини қўйган жадид боболаримизнинг: “Матбуот фикрлар тилмочи, миллат ва эл-юрт ривожи йўлида хизматчи, одамлар онгу шуурининг қуёши, ҳар кимнинг виждонига тутилган кўзгу бўлмоғи лозим” деган фикрлари ҳозирги кунимиз учун ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашимиз табиийдир.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг бу олижаноб орзу-интилишлари фақатгина мустақиллигимиз туфайли рўёбга чиқди.

Кейинги йилларда юртимизда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар натижасида оммавий ахборот воситаларини эркин фикр минбарига, халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячисига айлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин, ижтимоий муҳит яратилди.

Биз мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масаласини инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми деб биламиз.

Янгиланган Асосий қонунимизда ушбу йўналишдаги конституциявий қоидалар янада мустаҳкамлаб қўйилгани бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз бардавом эканини кўрсатади.

Ҳозирги кунда юртимизда 2140 та ёки 2016 йилга нисбатан 626 та кўп оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 65 фоизи нодавлат медиа воситалари экани соҳада таркибий ўзгаришлар изчил амалга оширилаётганидан далолат беради. Анъанавий нашрлар билан бирга интернет нашрлар ҳам жадал ривожланиб, уларнинг сони 745 тага етгани ва ўқувчилар оммасини тобора кўпроқ ўзига жалб этаётганини қайд этиш лозим.

Давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар таркибида ахборот хизматлари йўлга қўйилгани халқ билан мулоқотни кучайтиришга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, уларнинг очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Жумладан, яқинда биринчи марта ўтган йил якунларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилган ишларни баҳолаш бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилингани бу йўлдаги муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқаро ахборот маконига ҳам дадил кириб бормоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бир қатор хусусий телестудияларнинг кўрсатувлари жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатларига узатилмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ўз хабарларини 10 та хорижий тилда тарқатмоқда.

Кейинги вақтда юртимизда китобхонликни оммалаштиришдек эзгу ишга нашриёт-матбаа соҳаси ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Сўнгги йилларда республика нашриётлари томонидан 132 миллион нусха бадиий китоб ва бошқа адабиётлар чоп этилгани китобсевар халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг онгу тафаккурини юксалтиришда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу соҳа учун уч йил муддатга даромад солиғи бўйича имтиёзлар берилгани уларнинг иқтисодий ҳолатини барқарорлаштиришда катта мадад бўлмоқда.

Азиз дўстлар!

Бугунги шиддатли даврнинг ўзи барча соҳалар қатори ахборот йўналишида ҳам олдимизга ўта долзарб вазифаларни қўймоқда.

Ҳозирги вақтда ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган, барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётган воқеаларни ҳисобга оладиган бўлсак, глобал дунёда ахборотлашув жараёнларининг таҳдидли жиҳатлари ҳам борлиги ва улар тобора кучайиб бораётганидан кўз юмолмаймиз.

Дунёнинг айрим минтақа ва ҳудудларида оммавий ахборот воситалари муайян сиёсий кучлар қўлида информацион урушни авж олдиришга, жамоатчилик фикрини чалғитишга, оқни – қора, қорани – оқ деб кўрсатишга хизмат қилаётганини афсус билан қайд этишга тўғри келади.

Ахборот маконидаги устунлик кўп нарсани ҳал этадиган бугунги мураккаб вазиятда халқимиз сиз, азизларни демократик матбуотнинг асосий шарти ва талаби бўлган холислик, ҳаққонийлик, миллий манфаатларимизга содиқлик каби принципларга амал қилиб, ўз билим ва салоҳияти, ўткир қалами ва ҳароратли сўзи билан жамоатчиликка ижтимоий жараёнлар моҳиятини англаб етишга кўмаклашадиган, уларни бузғунчи ахборот хуружларидан ҳимоя қиладиган фидойи инсонлар деб билади.

Биз жамият ҳаётида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, бюрократия ва коррупция каби иллатларга қарши курашишда, аввало, сиз ҳурматли журналист ва блогерлар, айниқса, миллий медиа маконимизга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келаётган истеъдодли ёшларимизга таянамиз.

Шу боис кенг миқёсда фикрлайдиган, она тили билан бир қаторда хорижий тилларни, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, юксак малакали, ватанпарвар журналист кадрларни тайёрлаш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Бухоро давлат университети каби таълим муассасаларида журналистика йўналиши бўйича юзлаб мутахассислар тайёрланаётгани ҳам шундан далолат беради.

Ушбу олий таълим даргоҳларида талаба ёшларимиз босма оммавий ахборот воситалари ва ноширлик иши, аудиовизуал журналистика, интернет журналистикаси ва менежменти, медиа назарияси ва амалиёти, ҳарбий ва спорт журналистикаси, рақамли медиа, халқаро муносабатлар сингари йигирмадан зиёд таълим йўналишлари бўйича юқори малакали профессор-ўқитувчилардан маҳорат сирларини ўрганаётгани айниқса эътиборлидир.

Биз Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини яратиш вазифасини ўз олдимизга қўйган эканмиз, бу борадаги миллий анъаналаримиз билан бирга ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам ҳар томонлама ўрганишимиз, оммавий ахборот воситалари бўйича дунёдаги етакчи олийгоҳлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва медиа компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришимизни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.

Шу сабабли оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

Бу соҳада олдимизда турган вазифаларни аниқ белгилаб олиш ва амалга оширишда ҳозирги вақтда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси томонидан тайёрланаётган Миллий маъруза катта амалий аҳамият касб этади, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз ва жамиятимиз оммавий ахборот воситалари ходимларининг иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини рағбатлантириш, соҳанинг моддий-техник ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлайман.

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз ҳамда яқинлашиб келаётган улуғ айём – Қурбон ҳайити билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда янги ютуқлар, хонадонларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилайман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

27 Jun 2023

 

O’pka tuberkulyozi turli shakllarga ega bo’lishi mumkin:

Tuberkulyoz qo’zg’atuvchisi

Kasallik inson organizmi Mycobacterium bakteriyasi yoki Kox tayoqchasi bilan infektsiyalangandan so’ng rivojlanadi. Bu mikroorganizmlar past haroratlarda hayotiyligini saqlab qoladi, tashqi muhit ta’sirlariga va yuqori haroratga chidamli bo’ladi.

Kox tayoqchasi o’ta yuqumli infektsiya hisoblanmaydi, biroq kasallangan infektsiya tashuvchisi bakteriyalarni tashqi muhitga tarqatadi. Sog’lom odam bu bakteriyalar bilan kasallanishi ehtimoli juda past. Ko’p hollarda silga chalingan bemor kasallikning faol bo’lmagan shaklida kasalxonaga yotishi talab qilinmaydi va uning harakatlari, ijtimoiy faoliyati cheklanmaydi.

Sabablari va yuqish yo’llari

Sil kasalligi yuqishining asosiy yo’li — havo-tomchi yo’llari sanaladi. Kamroq hollarda kundalik aloqalar va transplatsental yuqish holatlari qayd etiladi. Bakteriya nafas olish yo’llari orqali organizmga kiradi. So’ng bronxlar shilliq qavati va alveolalarga o’tadi va qon orqali butun tanaga tarqaladi.

Inson tanasi uchun Kox tayoqchasi yot mikroorganizmdir. Odatda bunday bakteriyalar organizmga tushsa va rivojlana boshlasa, immun hujayralari ularga hujum qilib, ko’payishi va rivojlanishini oldini oladi. Biroq quyidagi ikki holatda kasallik rivojlanishi ehtimoli mavjud bo’ladi:

Immun tizimi zaiflashga, antitanalar ishlab chiqarilishi buzilgan, immunitet tanqisligi holati mavjud bo’lsa, tananing mudofaa qobiliyati boshqa kasalliklar tufayli zaiflashgan yoki boshqa ijtimoiy yoki yosh omili tufayli yetarli darajada shakllanmagan bo’lsa;

Kasallik qo’zg’atuvchisi bilan aloqa uzoq, uzluksiz bo’lsa, batsilla tashuvchida kasallikning ochiq shakli jarayoni kechayotgan bo’lsa va tegishli davolash choralari qo’llanilmasa.

Alomatlari

Odatda tuberkulyoz asta-sekin namoyon bo’la boshlaydi. Patogen bakteriyalar bemor organizmida juda uzoq vaqt davomida o’zini haiqda belgi bermaydi, ko’pincha o’pka to’qimalarida rivojlanadi va ko’payadi.

Sil kasalligi (tuberkulyoz) — sabablari, alomatlari, davolash va oldini olish

Sil kasalligi, tuberkulyoz (lot. tuberculum — do’mboqcha) — Mycobacterium tuberculosis complex guruhi mikobakteriyalari tomonidan chaqiriladigan dunyoda keng tarqalgan infektsion kasallik. Bakteriya odatda o’pkani shikastlaydi. Kasallik nafaqat salomatlik, balki ijtimoiy holatga ham bog’liq: sil qo’zg’atuvchisiga immuniteti pasaygan, to’yib ovqatlanmaydigan, gigiena standartlariga rioya qilmaydigan va kambag’al ijtimoiy sharoitlarda yashaydigan kishilar eng ta’sirchandir. Biroq, sil yoshi va jinsidan qat’iy nazar butun aholi qatlamiga xavf tug’diradi.

O’lim holatlarining yuqoriligi (yiliga taxminan 3 million kishi) va kasallikning keng tarqalganligiga nafaqat ijtimoiy omillar, balki sil kasalligining hech qanday alomatlarsiz (yashirin) davri uzoq davom etishi ham ta’sir ko’rsatadi. Bu davr uni davolash uchun eng qulay vaqt hisoblanadi. Infektsiya mavjudligini aniqlash uchun organizm Mantu sinov reaktsiyasiga baholanadi.

Epidemiologiya

M. tuberculosis bilan yer aholisining uchdan bir qismi infektsiyalangan va har soniyada yangi infektsiya holati sodir bo’ladi degan tushuncha bor. Butun dunyoda har yili tuberkulyoz bilan kasallanadigan insonlar ulushi o’zgarmaydi yoki kamaymaydi. Biroq aholi sonining oshishi tufayli yangi holatlarning mutlaq soni oshib bormoqda.

2007-yilda asosan rivojlanayotgan mamlakatlarda surunkali faol tuberkulyozning 13,7 million hollari qayd qilinishi, 9,3 million yangi kasallanish hollari va 1,8 million o’lim hollari hisoblangan. Bundan tashqari, rivojlangan mamlakatlarda insonlar tuberkulyoz bilan tobora ko’proq infektsiyalanmoqda, chunki ularning immun tizimi immunosupressiv preparatlar qabul qilish natijasida zaiflashib bormoqda, ayniqsa OIV-infektsiyalarda.

Sil kasalligi butun dunyo bo’ylab teng ravishda tarqalmagan. Ko’pchilik osiyo va afrika mamlakatlari aholisining taxminan 80%da tuberkulinli sinov ijobiy natija beradi. Solishtirish uchun AQSh aholisi orasida bu ko’rsatkich 5-10% ni tashkil etadi.

Jahon sog’liqni saqlash tashkiloti bergan ma’lumotlarga ko’ra, 2015-yilda dunyoda 10,4 millionga yaqin tuberkulyoz bilan kasallanish hollari qayd etilgan. Ulardan 5,9 millioni (56%) erkaklarga, 3,5 millioni (34%) ayollarga va 1,0 millioni (10%) bolalarga to’g’ri keldi. OIV bilan infektsiyalangan bemorlar 1,2 millionni (11%) tashkil etdi.

JSST kasallik haqida bergan ma’lumotlga ko’ra, 2015-yilda sil tufayli 1,4 million bemorning o’limi qayd etildi, ular ichida 0,4 millioni OIV bilan aloqador edi.

Tuberkulyoz bilan kasallanish noqulay sharoit (stressli holatlar), shuningdek inson organizmining individual xususiyatlari (masalan qon guruhi yoki yoshi) bilan bog’liq ekanligi qayd qilingan. Kasallanganlar orasida 18-26 yosh guruhi dominantlik qiladi.

Klinik shakllari

Ko’pincha tuberkulyoz nafas olish (asosan o’pka va bronxlar) va siydik-tanosil tizimini shikastlaydi. Tuberkuylozning suyak-bo’g’im shakllarida ko’pincha umurtqa va son suyaklarining shikastlanishi uchraydi. Shu sababli kasallikning ikki turi ajratiladi: o’pka va o’pkadan tashqari.


 

26 Jun 2023

   Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида Учқудуқ туманидаги Мустақилллик кўчасидаги чиқиндихоналардан бири ёнаётганлиги ҳақида танқидий пост тарқатилди.

01

      Ушбу ҳолат юзасидан туман фавқулотда вазиятлар бўлими вакиллари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида гуруҳ тузилиб, чиқиндихонада тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида чиқиндихонадаги олов ўчирилди. Чиқиндилардан тозаланди.

02

03

04

   Шу ўринда туман фавқулотда вазиятлар бўлими туман аҳолисини чала ёнган ўтин ва турли маиший чиқиндиларни ташлаш жараёнида эътиборли бўлиш, ҳамда чиқиндиларни ўзбошимчалик билан ёқишга уринмасликка чақириб қолади.

 УЧҚУДУҚ ТУМАН ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ

26 Jun 2023

   Yashayotgan dunyomizning eng katta  muammolaridan biri – bu jamiyat va tabiat o‘rtasidagi munosabatlar. Atrof-muhit kuchli ifloslanishga uchramoqda, uning asosiy sababi esa – inson.

   Odamlar soni har yili oshib boryapti, sanoat natijasi bo‘lgan chiqindi miqdori ham. Jurnalist Mirolim Isajonov polietilen paketdan chiqindilar uchun maxsus kiyim tiktirib, uning ichini chiqindilarga to'ldirgan holda Botanika bog'iga boribdi. U shu orqali o'zbekistonliklar e'tiborini chiqindi muammosiga qaratmoqchi bo'lgan. Muammo haqida gapirishning ajoyib, ta'sirchan usuli, shunday emasmi? "O‘zbekistonda ekologiyani asrash, tabiatga zarar keltirmaslik haqida amaldorlar ham, yoshi kattalar ham ko'pda quruq gap bilan cheklanadi. Men esa omma e'tiborini ekologik muammoga kreativroq yo'l bilan qaratishga harakat qildim. Suratdagi kiyimni tiktirib kiydim va odamlar orasiga kirib bordim. Bundan tashqari, tabiat biz insonlar chiqargan milliardlab tonna chiqindilarni ko‘tarib turibdi. Men ham odamlar kundalik hayotida eng ko‘p foydalanadigan mahsulotlardan chiqqan plastik chiqindilarni ko‘tarib, tanamda his qilib ko‘rish uchun shu loyihaga qo‘l urdim", – deydi ekofaol.

   Ha, biz, jamiyatimiz uchun bu kabi loyihalar hali yangi. Shuning uchun "chiqindi odam"ni ilk ko'rganlar orasida uni qo'llab-quvvatlashdan tashqari jinni deb o'ylaganlar ham topilibdi. Ammo Mirolim bundan xafa emas. U o'z maqsadi – odamlarni tabiatni asrashga o'rgatish yo'lidan qaytmoqchi emas. Kreativ loyihalarini davom ettirmoqchi. Do'stlar, keling, Mirolim Isajonov va u kabi yuzlab ekofaollar misolida biz ham tabiatni asrovchi, uning uchun jon kuydiruvchi bo'laylik. Bizdan ko'p narsa so'ralmaydi. Shunchaki, o'zimizdan keyin chiqindini ko'chada, o'tirgan joyimizda qoldirmaylik, mashinadan otmaylik. Boshqalar misolida shunday tarbiyasizlikni ko'rganda, buni ularga aytish, tartibga chaqirish ham ayb emas. Ekofaol bo'lish uchun shuning o'zi yetarli. Tabiat, atrof-muhit, jamiyat o'zimizniki. U faqat sanoqli jonkuyarlar yoki oyligi 1 millionga ham yetmaydigan farishta insonlar – "sariq nimchalilar"niki emas.

26 Jun 2023

    Азиз фуқаролар! Сизларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб огохликка чақирамиз. Байрам муносабати билан яшаш хонадонингиздан кетиш олдидан яшаш хонадонингиздаги электр қурилмаларни электр манбайидан узишни, газ ва сувларни ўчириб эшик деразаларни қулфлашни, автотранспорт воситаларини дарахтлар остида ва йўлнинг қатнов қисмида қолдирмаслигингизни ҳамда ёш болаларни назорат қишингизни сўраймиз.

Учқудуқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

24 Jun 2023

    Inson kun davomida qanday mehnat bilan shug‘ullanishiga qarab to‘g‘ri ovqatlanishi lozim. Ko‘p hollarda sifatsiz oziq-ovqat mahsulotlarini iste’mol qilish oqibatida insonlar o‘rtasida oshqozon-ichak faoliyatining o‘tkir buzilishi yoki ovqatdan zaharlanish holatlari ko‘p uchramoqda. Mutaxassislar iste’molga yaroqli yoki yaroqsiz bo‘lgan oziq-ovqat mahsulotlarni tavsiya qilib, o‘z xulosalarini berishgan. Ular maxsus laboratoriya tekshiruvlaridan o‘tkazilib, yaroqli hisoblangan taqdirda iste’molga ruxsat etiladi. Har qanday taomni yoki birorta oziq-ovqat mahsulotlarini tayyorlash uchun, albatta, shu faoliyat bilan shug‘ullanadigan korxona birinchi navbatda yaroqli mahsulotlardan foydalanishi kerak. Lekin undan tayyorlangan iste’molga yaroqli tayyor yegulik taomlarni noto‘g‘ri saqlash, tashish, qolaversa, tayyorlash jarayonida texnologik talablarga rioya qilmaslik mahsulotning sifatiga jiddiy zarar yetkazadi. Oziq-ovqat tayyorlash jarayonida ishtirok etuvchi xodimlar shaxsiy gigiena qoidalariga rioya etmasalar, yoki sog‘lomligi to‘g‘risida guvhnomaga ega bo‘lmagan hodimlar ovqat tayyorlash jarayonida ishtirok etsalar  yuqoridagidek oshqozon-ichak faoliyatining o‘tkir buzilishi yoki ovqatdan zaharlanish holatlari yuzaga keladi. Har bir xarid qiladigan mahsulotlarimizni faqatgina ruxsat etilgan savdo nuqtalaridan sotib olishimiz kerak. Iste’molchi sifatida ushbu mahsulotlarning xavfsizlik ko‘rsatkichlari bo‘yicha rasmiy hujjati borligiga e’tibor qaratishingiz lozim. Ya’ni siz iste’molchi sifatida sotuvchidan mahsulotni iste’molga yaroqliligi to‘g‘risidagi hujjat bilan tanishtirishni, keyin esa aynan mazkur mahsulot yorlig‘i bo‘yicha kim tomonidan ishlab chiqarilgani, iste’molga yaroqlilik muddatini tekshirishingiz shart. Ushbu mahsulotni ishlab chiqarilgan sanasi va iste’molga yaroqlilik muddatiga e’tibor berish bilan birgalikda mazkur mahsulotning tashqi ko‘rinishi bo‘yicha aynan unga xos belgilarning o‘zgargan yoki o‘zgarmaganligiga, aynigan-aynimaganligiga e’tibor qaratganingizdan so‘ng xarid qilish maqsadga muvofiq bo‘ladi.

 

Uchquduq tuman SEO va JSB xodimi M.Rasulova

24 Jun 2023

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган. 

    Гиёҳвандлик иллатининг инсон ҳаётига раҳна солувчи, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотил, у ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклаши ва гиёҳвандликка қарши курашда фақат нарколог ва Ички ишлар ходимигина эмас балки бутун жамият ҳамжиҳатликда кураш олиб бориши лозим. 

“Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психатроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш” соҳасида давлат тасарруфига кирувчи соғлиқни сақлаш тизимлари ва хусусий дорихоналар ходимлари томонидан таркибида наркотик воситалари ва психатроп моддалари бўлган дори-дармонларни сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ташишнинг белгиланган қоидаларини бузиш, фуқароларга сотиш каби ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида бефарқликка йўл қўймасдан аниқланган ҳолатлар юзасидан зудлик билан мутасадди ташкилотларга маълум қилиб бориш лозим.  

  Барчамизга маълумки, инсон гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик натижасида турли хавфли ва юқумли касалликларга чалиниб, оиласига ва жамиятга катта ташвиш ва муаммолар келтиради, қолаверса охир-оқибат мутлақо кераксиз шахсга айланади.

Ана шундай хавфли касалликлардан бири бу ОИВ инфекцияси ва ОИТСдир. Ҳамон ечими қидирилаётган ОИВ инфекцияси масаласи барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган.   

    Хулоса ўрнида шуни айтишим жойизки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, организмда унга қарши иммунитет ҳоcил қилиниши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шу уринда иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ 

ходими Н.Ж.Канатбаева

 

 

24 Jun 2023

   Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023—2024 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

   Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар тўланади.   

Бунда: 

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

  Бундай мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади. 

   Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

 

23 Jun 2023

       Учкудук туманидаги бугун Тиббиёт бирлашмасида  Ўзбекистон  Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда OʻzLiDeP Учкудук туман бӯлими аппарат рахбари К.Эшкораева томонидан сайловчиларга  номзоднинг бешта устувор мақсадни ўз ичига олган сайловолди дастурининг ҳар бир устувор йўналишлари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

   Шунингдек, туман Кенгаши депутати, тарғибот гуруҳи аъзоси Г.Алланова томонидан  дастурдаги: Биринчи мақсад-ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларга тухталиб ӯтилди.  Айниқса, бунда соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилаётганлиги. Яъни, номзоднинг сайловолди дастурида келгуси йилдан  бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилиши. Бу орқали, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатлари бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал бўлиши.

   Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилиши. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланиши назарда тутилганлигини айтиб ӯтди.   Тадбир сӯнгида тиббиёт ходимлари бир овоздан 9 июль куни бу‌ладиган сайловда OʻzLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев Миромонович номзодини кӯллаб- кувватлаши буйича фикрларини билдирди.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: