LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

25 Jan 2024

        Төрт түлік малдың қасиеті мен пайдасын біздің халқымыздан  жақсы білген әрі шаруашылықтың құндылықтарын  бағалаған. Ата – бабаларымыз төрт түлік малын ырысы мен берекесі, дәулеті мен байлығы деп тани отырып, мал өсіруді негізгі кәсібі ете білді. Қазіргі уақытта да мал шаруашылығы ауданымыз экономикасының негізгі салаларының бірі.

       Ауылшаруашылығы өніміне жаһандық сұраныстың ұдайы өсіп отыратыны сыр емес. Мал шаруашылығы жұмыстарын бүгінгі уақыт талабына сай өркендету және оны экономиканың табысты саласына айналдыру қашан да өзекті мәселе. Ауданымыздың Мыңбұлақ елді мекені жайылымдарында мал өсіруді кәсіп еткен фермер шаруашылықтар бұл саланың сан алуан қыры мен сырына қоса, пайдасы мен  шығыны көп екендігі де тілге тиек етеді. Өйткені шөлді аймақта жем-шөп, мал азығы  тасымалданады.

       Жылдың  төрт мезгілінде ауа-райының кез-келген жағдайында малға күтім жасап, несібесін теріп жүрген кейіпкерлеріміздің бірі Жасур Жораев.  Ол бүгінде «Темурбек-Файз» фермер қожалығының жетекшісі саналып, қарамағындағы 1200 бас уақ мал, 200 бас ірі мал мен 100 бас жылқыны өсіруде. Ата кәсіптің қадірін білген іскер фермер бүгінде базын сүтті малға толтырды.

       Бұхара облысы Шафиркан ауданы тумасы Жасур Жораев жастайынан мал өсірумен қатар әкесімен қасапшылықты да меңгереді. Қоғамға жақсылық жасаса даңдайсымайтын, ауыл шаруашылығы саласына сүбелі үлес қосуды ойлайтын кәсіпкердің бірі. Аймақтағы өзге фермер шаруашылығынан ерекшелігі логистикалық қызметті де тұрмысқа енгізіп, техникалары мен жүк көліктері арқылы жем-шөп жеткізіп, шетелден атап айтқанда Ресей мен Қазақстаннан асыл тұқымды сиыр, қой тұқымын әкеліп, бордақылап, шөлді аймақта шаруашылықты шалқыта түскен.

    «Темурбек-Файз» фермерлік шаруа қожалығы  мал басын көбейту мақсатында мемлекеттік бағдарламаларды тиімді пайдаланып келеді. Жеңілдетілген несиелерды алу нәтижесінде төрт түлік басы былтырдан едәуір өскен.  өз ісінің шебері  Жасур Жораевтың бірге істесетін әріптестеріне берері көп. Көпсалалы фермер шаруашылығы басшысы жаңалықтарға құштар. Мал басын арттырумен қатар тұқымды асылдандыруға да ерекше ден қойған. өзінің көп жылдық еңбек өтілінде  мал дәрігерлерімен етене араласады. Әр саулық пен ірі малдар, жылқыларда тұрақты түрде маусымдық аурулардан сақтай отырып, құнарлы азық береді.

       2009 жылы ашылған фермер шаруашылығы арқылы өз отбасы мүшелерін тұрақты жұмыспен қамтып және жергілікті тұрғындарды сапалы  сүт, ет өнімдерімен қамтамасыз етіп отырған Жасурдың атакәсіпке адалдығына қуандық. Еңбекқор азаматқа сәттілік тіледік. Әрине, мұның барлығы бір күнде немесе бір жылда іске аса қоймайтын шаруа.

      Қорыта айтқанда, ерінбеген адамға шөлді аймақта болсын  жасалар жұмыс, табылар табыс көзі де жетерлік. Біз осыны көп салалы кәсіпкер, шаруа тілін тапқан фермер Жасурдан байқадық. Әр түліктің қоңын байқап, жем-шөбін үзбей беріп, таң азанмен күн батқанға дейін оның төккен тері мен тынбай еткен еңбегінің нәтижесін көрер күн алыс емесіне сенім білдіріп, аудан орталығына кері қайттық.

 

Гулдана НАРИНБЕТОВА

25 Jan 2024


                Инсониятнинг улуғлигини қарангки, у ақлини танигани ҳамоно ҳамма нарсани ўз измига бўйсундиришга интилди. Масалан, вақтини тежаш, узоғини яқин, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш йўлида кўп ва хўп изланди. Айни мақсад дебочаси сифатида турли ҳайвонларни қўлга ўргатиб, улардан беминнат ишчи кучи ва жонли улов сифатида фойдалана бошлади. Бора-бора бу билан ҳам қаноатланмай, ғилдиракни ўйлаб топди. Ушбу ихтиро замонлар оша такомиллашиб, улкан самара берди. Вақт ўтгани сайин барча соҳаларнинг ривожланиши, одамлараро алоқаларнинг кенгайиши араваларни ўзиюрар темир дастёрларга алмаштиришни тақозо этди. Автомобиллар яратилиб, йўллар уларга мослаштирилди шу тариқа инсоният кашфиётлар ортидан кашфиётлар қилаверди.

                Суҳбатимиз бошланишини бежизга ғилдирак ва автомобил тарихидан бошламадик. Мана деярли беш аср бўлибдики автомобиллардан барча соҳаларда фойдаланиш ҳаёт тарзимизнинг бир қисмига айланиб қолди. Албатта, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда ҳам енгил автомобилларда одам ташишдан тортиб, катта ўлчамдаги самосвалларда тоғ жинсларни олиб чиқиш ишларида ҳам ушбу темир тулпорлардан кенг фойдаланилмоқда.

                Суҳбатдошимиз автомобиллар умрини узайтиришда, ишдан чиққан уловларнинг “умрига умр қўшиш”да бош-қош бўладиган Шимолий кон бошқармаси Автомобил транспорти бошқармаси бош муҳандиси вазифасини бажарувчи Бахтишод Маматов билан бўлади.

-Сиз билан учрашишдан олдин Автомобил транспорти бошқармаси майдонини бир муддат кўздан кечирдим. Бу ерда фойдаланиладиган бу улкан кон техникаларини таъмирловчи чилангарларнинг кун тартиби қандай?

-АТБда кон техникаларини таъмирловчи тўртта участка мавжуд. Булар, ишлаб чиқаришни тайёрлаш участкаси, техник хизмат кўрсатиш участкаси ва 1, 2-сонли жорий таъмирлаш участкалари. Бундан ташқари, “Даугизтау” транспорт цехида ҳам таъмирлаш участкалари ишлаб турибди. Участкаларда 340нафарга яқин пайвандчи, вулканизаторчи, токар ва навбатчи чиларганлар смена ҳамда вахта усулида ишлашади.

Корхонада ходимлар белгиланган талаблар ва кўрсатмалар асосида кийим алмаштириш хонасидан бошлаб, тиббиёт хонаси ва кўрсатмалар бериладиган хоналарда вазифаларини тақсимлаб, фаолиятларини бошлайдилар. Топшириқлар ҳар бир ходимнинг лавозим мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда турлича тақсимланади, яъни кимдир самосвалнинг узатмалар қутисини, ички ёнув двигателини таъмирласа яна кимдир бульдозернинг олд курагини пайвандлайди. Баҳайбат баллонлар учун алоҳида ходимлар хизмат кўрсатади. Четдан қараганда улкан уловларни турли томондан таъмирлаётган митти одамчалардек тасаввур уйғонади кишида.  Бир-бирига алоқаси бўлмаган ловозимдаги ходимлар аслида бир мақсад йўлида шу улкан техникани ишлаб чиқаришга қайтариш йўлида меҳнат қилади.

-Бу соҳани танлашингизга ким ёки нимасабабчи бўлган? Устозларингиз ва суюкли шогирдларингиз кимлар?

-2011 йилда Тошкент давлат транспорт университетини тамомлаганимдан сўнг, “Навоий кон-металлургия комбинатига ишга йўлланма берилди. Меҳнат фаолиятимни Шимолий кон бошқармаси  Автомобил транспорти бошқармасининг марказий таъмирлаш устахонасидажиҳозларни таъмирлаш бўйича навбатчи чилангар вазифасида бошладим. Устозларим Олим Эшқобилов ва Дониёр Бобоқуловлар берган сабоқ, кўникма, улардан ўрганган ишга бўлган масъулият сабаб кўп вақт ўтмай шу участкада уста ва участка бошлиғи, 6-сонли автоколонна бошлиғи ва  устахона бошлиғи вазифаларида фаолият юритдим. Меҳнат фаолиятим давомида бир-биридан тиришқоқ, ишда етакчилиқ қобилаятига эга бўлган шогирдларни тайёрладим. Бугун уларнинг кўпчилиги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ўзлари ҳам устозлик қилишмоқда.  Шогирдлар тайёрлашмоқда. Рахим Нарзиев, Умид Махмудов, Хасан Ғафуров, Дадахон Эшқувватов сингари шогирдларим шулар жумласидан.

-Раҳбарлигингиздаги участкаларнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

-1-сонли жорий таъмирлаш участкаси кон техникаларнинг ички ёнув двигатели, орқа кўприк редуктори, олд ва орқа кўприклар, кузовни пайвандлаш ишлари, БелАЗ-75581/83 маркали самосвалларнинг мотор-ғилдирак редукторини таъмирлаш билан шуғулланади.

Ишлаб чиқаришни тайёрлаш участкаси техникаларнинг гидравлика билан узвий боғлиқликда ишловчи агрегатларини таъмирлаш, токарлик ишлари, металлга ишлов бериш, мисгарлик ишларида асосан радиаторни таъмирлаш, йўл-қурилиш машиналарида пайвандлаш ишларини олиб боради.

Техник хизмат кўрсатиш участкаси ўз номи билан шу участкадаги  техникаларга 1-сонли техник хизмат кўрсатади. Автошиналарни таъмирлаш ишлари билан шуғулланади.

2-сонли жорий таъмирлаш участкаси конда фаолият юритиб ишдан чиққан техникаларни ўша ернинг ўзида КРАНТАС техникаси билан кон шароитида майда таъмирлаш ишларини амалга оширади. Мазкур замонавий техника ўзида кичик тамирлаш участкасини мужассам этган, десак  тўғри бўлади.

-Ишчилар учун яратилган бугунги шароит аввалгисидан фарқланадими?!

-Сўнги йилларда Автомобил транспорти бошқармасида кўплаб ўзгаришлар, янгиликлар, ишчи-ходимларнинг оғир саноатдаги меҳнатини енгиллаштириш ишлари амалга оширилди. Масалан, илгарилари янги самосвал ва механизлар темир йўл цехида йиғилган бўлса, ҳозирда транспорт харажатлари ва ишчи кучини тўғри тақсимлаган ҳолда шу ернинг   ўзида йиғилмоқда. Бунда, 16, 32 тонна юк кўтариш қобилиятига эга умумий қиймати 5 млрд. 389 млн. сўмлик “AIMIXKRAN ltd.” русумли энг сўнги замонавий кранлардан  фойдаланилмоқда. Самосвал ёки механизмларни техник кўрикдаги таъмирлаш ишларини тезкор ва сифатли олиб бориш учунмой тарқатиш станцияси ишга тушурилди. Бир вақтнинг ўзида 7 хил мой маҳсулоти етказиб берувчи қишда иссиқ ёзда салқин бинолар қурилди. Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилиб, мавжудлари қайта реконструкция қилинди.

Катта ўлчамли автошиналарни дискасидан ечиш ва қайта ўрнатишда қўл меҳнатидан фойдаланилган бўлса, ҳозирда бу ишларни НМЗ-200 дастгоҳи бажармоқда. У масофадан бошқарилган ҳолда 200 тонна босим билан дискаларни автошинадан ажратиб қайта йиғади.

Бундан бир неча йил олдин шиналар қўл меҳнатида ямалганида бу шиналар 2000 км.га ҳам бормай қайта ишдан чиқар эди. Бугунги кунда эса ТИП-ТОП ускунаси ёрдамида таъмирланган ғилдиракларнинг ўндан биригина камдан-кам ҳолларда ишдан чиқади. Бу каби амалга оширилаётган ижобий ишларни узоқ санаб ўтиш мумкин.

Бироқ, юқорида қайд этилган айнан қўл меҳнатини енгиллаштириш соҳанинг  автоматлаштирилишиишчи-ходимларда меҳнатга муносабатни ўзгартиради, иш унумдорлигини оширади, албатта!

-Истиқболдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтсангиз?

-Бугунги кунда Автомобил транспорти бошқармаси таъмирлаш майдонида иккита юк кўтариш крани ишлаб турибди. Улар асосан самосваллар учун хизмат қилиб келмоқда. Йўл-қурилиш механизмларини таъмирлаш майдонида ҳам чорпояли кран ўрнатиш кўзда тутилган. Бу билан биз механизмларни ортиқча туриб қолишининг олдини оламиз  шу билан бирга  ишчи кучини тўғри тақсимлашга эришамиз.

Токарлик ишларини олиб борувчи барча дастгоҳларни ўзида жамлаган катта цехни ишга тушириш режага киритилган. Турли вазифаларни бажараётган ва бошқа-бошқа участкалардан жойлашган токарлик дастгоҳларни бир жойда жамлаб, унда ишловчи токарларнинг ортиқча оворагарчиликларини бартараф этган ҳолда вақтни тўғри иқтисод қилган бўламиз.

-Бўлинманинг ёш, фаол ва фидойи ишчи-ходимларини санаб ўтсангиз.

-Корхона ривожига муносиб ҳисса қўшишга астойдил аҳд қилган жамоада шундай инсонлар борки, улар билан касбдошлари фахрланадилар. Уларнинг узоқ йиллик самарали меҳнати муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда. Жумладан, Шахобиддин Бомирзаев, Байбосин Наубетов, Дилшод Обидов, Илхом Рузиев, Рахим Нарзиев, Қобил Юлдашев, Ғиёс Шомуродов, Элёр Мухаммадиев, Одил Тухташев, Донёр Бобоқулов, Баходир Анваров, Хайрулло Эргашевлар шулар жумласидандир.

Бахтишод Маматов билан суҳбатлашар эканман, берган саволларимга тўлиб-тошиб қалбида фахр ва ғурур билан жавоб беришидан унга бўлган ҳурматим яна бир карра ошди. Зеро, касбини севган одамнинг қалбидан Ватанга муҳаббати бўлади, ватанини севган инсон эса ҳеч қачон ёмон одам бўлмайди.               

Суҳбатни Агабек Атаниязов ёзиб олди.

25 Jan 2024


       Учқудуқ туманига кираверишда сизни кутиб оладиган туялар карвони сафига чангалида илон ушлаган бургут, эчкиэмар, лайлак ва тоғ эчкиси каби жониворлар келиб қўшилди. Бу майдон учқудуқликларнинг шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг севимли жойи ва "селфи" маскани бўлишига ишонамиз.
      Бу каби «санъат асари»ни яратган ижодкор қалб, олтин қўллар кимлигини билишга қизиққанлар учун бир сирни очамиз. Ҳар доимгидай ғоя муаллифи туман ҳокими Соли Фармонович Хамроев, конструкцияларни Шимолий кон бошқармаси 3-сонли гидрометаллургия заводининг янгиликка ўч, гўзаллик яратишдан чарчамайдиган шижоатли мутахассислари яратишган. Майдонни чўл фауна ва флорасига муносиб тарзда тайёрлаш ишларини ҳамда темир констукцияларни жонивор ҳайкалларига айлантиришда туман ободонлаштириш бошқармаси жонкуяр ва фидойи ишчи-хизматларининг меҳнати таҳсинга лойиқ.
     Бугун ҳам замонавий ҳам тарихий Учқудуққа рамзий маънода карвонлар унинг ёнида чўл бургути, тоғ эчкиси йўл бошлаб келмоқда. Албатта қизилқум жавоҳири бўлган Учқудуқда ҳали кўплаб бунёдкорлик ишлари давом эттириладики, бундан фарзандларимиз фақат ғурур-ифтихор туядилар!
     Рамзий дарвозамизга ташриф буюринг ва бу унутилмас онларни тарихга муҳрланг, азиз тумандошлар!

Райҳон ҚОДИРОВА

25 Jan 2024

    Давлатимизнинг асосий қонуни — Конституциямизда, Оила кодексида, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларда фарзандларимиз, вояга етмаган болалар манфаатларининг тўлақонли ҳимояси кафолатланган.

    Бу борада алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган этим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болаларга васийлик ва ҳомийлик белгилаш масалалари муҳим ўрин тутади.

   Шуни инобатга олиб, Учқудуқ туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълим муассасалари масъуллари учун “Вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш масалалари" мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

   Жараёнда васийлик ва ҳомийликнинг асосий принсиплари, мажбуриятлар ва белгилаш тартиби бўйича тақдимот ўтказилди. Интерактив усулда ташкил этилган семинар якунида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича батафсил жавоб олишди.

24 Jan 2024

     Шимолий кон бошқармасида “Энг яхши инновацион таклифи-2023" танловининг ғолибларини тақдирлаш маросим бўлиб ўтди. Корхонада ўтган йилнинг ўзида ходимлар томонидан 80 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқилиб, улар тўлиқ ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида 42 млрд. сўм миқдоридаги иқтисодий самарадорликка эришилди.
Рационализаторлик таклифларига катта ҳисса қўшган мутахассисларга 661 миллион сўмдан ортиқ мукофот пули тўлаб берилди.
     Кончилик, олтин қазиб олиш технологияси, механика, энергетика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича ғолиб бўлганлар Шимолий кон бошқармаси директори Неъматилло Ахатов томонидан тақдирланди.
    Янгиликка интилувчи ёшларимиз ҳақида газетамизнинг кейинги сонларида батафсил ҳикоя қиламиз.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

24 Jan 2024

         Нафас йўлининг турли қитиқловчиларга кучли таъсирланиши бронхиал астма ташхисига сабаб бўлади. Бу сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, хансираш, қийин ажралувчи балғам ва баъзан нафас қисиш хуружи кабилар кузатилади.

        Албатта бунга сабаб бўлувчи бир қанча омиллар мавжуд. Масалан, наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар... Болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида. 

         Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин. Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлган. Узоқ йиллик тадқиқот давомида Австралияда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди.

        Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди. Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди.

        Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг.

23 Jan 2024

       Учқудуқ туманида “Меҳр” ойлиги профилактик тадбирлари доирасида туманда яшовчи якка–ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олинмоқда. Туман ИИБ хотин-қизлар бўйича инспектори Дилноза Камолованинг таъкидлашича бугунги кунда Учқудуқ туманида 46 нафар ўзгалар қаровига муҳтож қариялар истиқомат қилади. Ойлик давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда якка-ёлғизларнинг хонадонларида бўлиниб улар билан суҳбатлар ташкил этилмоқда, ҳамда муаммоларини жойида бартараф этиш чоралари кўриб чиқилмоқда.

22 Jan 2024

     So’ngi yillarda pedagog kadrlarning bilim darajasini oshirish, salohiyatli iqtidorli kadrlarni ta’lim sohasiga jalb etish, ularning ijtimoiy himoyasini yanada mustahkamlash yuzasidan bir qator normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilinmoqda.

     Biroq, qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosi hududlardagi ba’zi bir mas’ullarning mas’uliyatsizligi natijasida ijro etilmasdan qolishi fuqarolarning davlat idoralariga bo‘lgan ishоnchiga haminqadar bo‘lsada, salbiy ta’sir o‘tkazmoqda.

       Misol uchun: tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo’limiga qarashli umumta’lim maktabi o’quvchisi M.A 2009-yilda o’tkazilgan respublika fan olimpiadasida g’oliblikni qo‘lga kiritgan.

2020-yilda esa u tumandagi maktablardan biriga aynan o’sha fan o’qituvchisi sifatida  ishga kiradi.

    Tuman adliya bo’limi tomonidan 2023-yil 3-choragi davomida olib borilgan tahlillar naijasida bir qator pedagog xodimlarga, xususan M.Aga ham qonunchilikda belgilangan ustama to’lovlari ish beruvchi tomonidan to’lanmay kelinayotganligi aniqlangan.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 4-maydagi “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4306-son qarorining 5-bandi kichik g-bandiga ko‘ra, ta’lim muassasalarida o‘qituvchi bo‘lib faoliyat yuritayotgan asosiy olimpiadalar respublika bosqichi g‘oliblari lavozim maoshiga har oy 100 foizlik ustama haqi to‘lanishi belgilangan.

  Ammo, mas’ullar tomonidan qarorning 5 bandi kichik “g” bandi amaliyotga notog‘ri qo‘llanilib, fuqaro M.A qaror qabul qilingan kundan oldin asosiy olimpiadalar respublika bosqichi g‘oliblikni qo‘lga kiritganligi sababli uning lavozim maoshiga har oy 100 foizlik ustama haqi to‘lanmasdan kelingan.

O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 20-apreldagi “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”gi 682-son Qonunining 41-moddasida normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emasligi va ular amalga kiritilganidan keyin yuzaga kelgan ijtimoiy munosabatlarga nisbatan qo‘llanilishi belgilangan.

Ha xuddi shunday, faqat unutmasligimiz kerakki, qarorining tegishli bandida ustama to‘lovi to‘lanilishi lozim bo‘lgan shaxs sifatida ta’lim muassasalarida o‘qituvchi bo‘lib faoliyat yuritayotgan asosiy olimpiadalar respublika bosqichi g‘oliblari belgilangan.

Ya’ni, ushbu holatda ustama to‘lovlari g‘oliblarning qaror kuchga kirgan kundan oldin yoki keyin belgilangan shakldagi sertifikatlarga ega bo‘lganida emas, balki qaror kuchga kirgan kundan boshlab ustama to‘lovlari olish huquqining yuzaga kelishida qo‘llaniladi.

Qisqa qilib aytganda, asosiy olimpiadalar respublika bosqichi g‘oliblari qachon g‘oliblikni qo‘lga kiritganligi muhim emas, g‘olib bo‘lgan fani bo‘yicha o‘qituvchi bo‘lib ish boshlagan sanasi muhim.

Agarda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4306-son qarori kuchga kirgan sanadan oldin ishga kirgan bo‘lsa qaror kuchga kirgan sanadan, undan keyin ish boshlagan taqdirda ish boshlagan sanasidan ustama to‘lovlarini olishi mumkin.

Yuqoridagi holat adliya bo‘limi tomondan o‘rganilib, tegishli tadbirlar amalga oshirilgandan so’ng ushbu kamchiliklar bartaraf etildi, hamda fuqaroga yillar davomida ish beruvchining aybi bilan to‘lanmay kelingan to‘lovlar to‘lab berildi.

Uchquduq tuman adliya bo’limi

bosh maslahatchisi     T.Safoev                                   

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: