LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

05 Feb 2024

Айрим тоифа фуқаролар бу имкониятдан ҳар йили, бошқалар эса икки ва уч йилда бир фойдаланиши мумкин.

Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги санаторийларга бепул йўлланма бериладиган шахслар тоифалари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, бир йилда бир маротаба — навбат асосида:

урушда ногиронликни орттирган шахсларга тенглаштирилган фуқаролар;
  • Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
  • Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган, шунингдек, Чернобил АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;

Икки йилда бир маротаба — навбат асосида:

  • уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бор шахсни кузатиб борувчи фуқарога;

Уч йилда бир маротаба — навбат асосида:

  • ёшга доир пенсия олувчиларга.

Маълумот учун, республика бўйлаб Агентлик тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларни қабул қилишнинг бир вақтдаги қабул қуввати 1 722 нафар, йиллик қуввати 51 660 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда санаторийга йўлланма учун навбатда турган шахслар умумий сони 352 000 дан зиёд.

2024 йил январ ойи ҳолатида Ўзбекистонда 3,9 млн нафар пенсия олувчи бор.

04 Feb 2024

 

    Президентнинг “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси  фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024-2025 йилларда маҳаллаларда айрим давлат хизматларини агентлар кўрсатиши йўлга қўйилади.  

Хўш, агентлар томонидан қандай давлат хизматлари маҳалланинг ўзида кўрсатилади?

Қарорга кўра:

- пенсия миқдори ҳақида маълумотнома;

- иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;

- кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш;

- манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;

- фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;

- электр таъминоти лойиҳасини келишиш;

- газ тизимини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш;

- газ таъминоти лойиҳасини келишиш;

- ичимлик ва оқова сув ҳисоблагичини пломбалаш ва шартнома тузиш;

- ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш;

- иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш;

- мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома бериш;

- олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш.

02 Feb 2024

      Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида
(жами 7 объектда 23228,2 млн сўм)
     Ички хўжалик автомобиль йўлларини таъмирлаш соҳасида;
90,7 млн сўмга “Абай” МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчасидаги 0,130 км тамирталаб ички йўлларини жорий таьмирлаш;
794,0 млн сўмга “Ифтихор” МФЙ ҳудудидаги 0,910 км ички йўлни жорий таъмирлаш;
1780,0 млн сўм “Йўлчилар” ОФЙ даги “Юксалиш” кўчаси ва “Йўлчилар” ОФЙга бориш йўлларининг 2,9 км қисмини жорий таъмирлаш;
521,0 млн сўмга “Кокпатас” МФЙга борувчи йўл ўтказгични (кўприк) жорий таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди; (3,94 км ва 1 йўл ўтказгич жами 3185,7 млн сўм)
      Электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида;
498,4 млн сўмга “Шалхар” ОФЙ ҳудудидаги “Кунтай” овулига борадиган 6 км узунликдаги ҳаво электр линиялари ва
121 дона темир-бетон таянч устунларини алмаштирилди ҳамда
1 дона 160 квтли трансформатор янгисига алмаштирилди.
502,3 млн сўмга "Узунқудуқ" ОФЙ, "Бузаубай" овулига борадиган 4,9 км ҳаво электр линиялари ва 88 дона темир-бетон таянч устунлари алмаштирилди ҳамда 1 дона 160 квтли трансформатор янгидан ўрнатилди; (10 км линия, 209 дона опора ва 2 дона янги трансформатор қурилди, жами 1000,7 млн сўм)
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида:
19041,8 млн сўмга "Мингбулоқ" ОФЙ ер ости сув захирасидан Учқудуқ шаҳрига борувчи 72 км узунликдаги сув қувурининг йиллар давомида эскирган ва диаметри кичгина бўлган
    7,2 км қисми Ø530 мм ли янги қувурларга алмаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги
"2023-2025 йилларда Ўзбекистон Ресаубликасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-465-сонли Қарори бўйича:
(5 та объектда жами 83378,0 млн сўм)

1.Учқудуқ тумани "Йўлчилар" ОФЙдаги 5-умумий ўрта таълим мактабига 220 ўринли қўшимча бино 1950,0 млн сўм маблағлар ҳисобига қурилиб муддатида фойдаланишга топширилди.
2.Учқудуқ тумани "Йўлчилар" ОФЙдаги 92 та аҳоли хонадонлари 1 та мактаб ҳамда 1 та мактабгача таълим ташкилотини сел сувларидан муҳофаза қилиш мақсадида 2800 метр янги ўзан очиш ишлари 428, млн сўм маблағлар ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилди.
3. Туманда 4 та ёнғин-қутқарув автомобилига мулжалланган ёнғин-қутқарув қисмининг бино-иншоотларини қуриш (жами 8500,0 млн сўм) режалаштирилган бўлиб ҳозирда "Навоий шаҳарсозлик лойихалаш институти" МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган (Қурилиш-таъмирлаш ишлари 2024 йилга қолдирилган.)
4.Учқудуқ туманида иссиқлик қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини жами 65000,0 млн сўмга белгиланган, қурилиш-монтаж ишлари 2023-2024 йилларга мўлжалланган ва 2023 йилга 17000,0 млн сўм 2024 йилга 48000,0 млн сўм қисми режалаштирилган, ҳозирда ушбу объектда пудратчи ташкилот “YANGI ZAMON BINO” МЧЖ томонидан ер қазиш ишлари ва фундамент қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
5. Учкудук туманида чорвачилик хўжаликларида 20000,0 млн сўм маблағлар ҳисобига 20 дона тик қудуқлар қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 12 дона тиқ қудуқлар қазилган ва қуриш ишлари давом этмоқда.

Аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир қилувчи муаммоларни хал этишга қаратилган қўшимча дастур доирасида
(2 та объектда жами 9450,0 млн сўм маблағлар)
Автомобиль йўллари бўйича;
- 3750,0 млн сўмга Учқудуқ туман "Узунқудуқ" ОФЙдаги маҳаллий аҳамиятдаги 4Н392 автомобиль йўлининг 5 км.қисмни жорий таъмирлаш (асфальт) объекти.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича;
- 5700,0 млн сўмга Учқудуқ тумани Абай МФЙда электр энергия таъминоти тармоғини тортиш ва (РП) тарқатиш қурилмаси ва ячейка қуриш объекти.
Бугунги кунда Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда йил якунига қадар объектни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

02 Feb 2024

     Оила ва гендер институти 3 минг киши орасида сўровнома ўтказди. Унга кўра, Хоразм, Сирдарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда оилаларнинг бахтлилик индекси бўйича энг юқори натижа қайд этилди.
Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса қуйи ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, тадқиқотга 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган респондентлар жалб этилган, уларнинг аксарияти 25−40 ёш оралиғидаги жуфтликлардан иборат оилалардир. Уларнинг жавоблари 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан ташкил топган умумий индекс воситасида баҳоланди. Шунингдек, натижани ҳисоблашда расмий статистик маълумотлар таҳлили ҳам ҳисобга олинди. Ўтказилган тадқиқот натижалари индекс кўрсаткичининг минус 1 дан плюс 1 оралиғида ўлчанди. Ўзбекистон бўйича оилаларнинг умумий бахтлилик индекси плюс 0,56 коэффициентни ташкил этмоқда.

     Таҳлилларга кўра, ҳудудлар орасида Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида оилаларнинг бахтлилик индекси кўрсаткичи энг юқори бўлган. Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса мазкур рейтингнинг сўнгги ўринларидан жой олди. Уларда ўрта даражадаги ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, дейилади хабарда.

     Сўровнома қуйидаги даражаларни қамраб олган:

  • иқтисодий фаровонлик;
  • демографик барқарорлик;
  • соғлом ҳаёт кечириш давомийлиги;
  • таълим олиш имкониятлари;
  • иш билан таъминланганлик;
  • оилавий ҳаётдан қониқиш ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиш;
  • оилавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти;
  • оилаларнинг давлат органлари фаолияти ва хизматларидан қониқиши.

Таҳлиллар натижасида Ўзбекистон оилаларининг аксарияти ўзини бахтли ҳис қилиши, ҳаётга кўтаринки руҳ ва келажакка ишонч билан қараши, ҳаётий мақсадлари ҳамда режалари борлиги, муаммо ва қийинчиликларни халққа хос бўлган шукроналик ҳисси орқали енгиб ўтиши аниқланди, дейилади институт хабарида.

02 Feb 2024

      Бу воқеага шунчаки илмий сенсация сифатида қараш ярамайди. Бу худди телефон ёки компютер ихтиро қилинганидан кейинги давр каби кескин бурилиш қилиши мумкин.

 

      Ривоятларда айтилишича, ўрта асрларда икки сўфий олим бир-бирини баҳсга чорлабди. Ниҳоят улар учрашибди. Шогирдлару танишлар – баҳснинг жуда қизиқ ва қизғин бўлишини кутган ҳолда уларнинг теварагини ўраб олишибди. Бироқ орадан бир ош пишгудек вақт ўтган бўлса-да, икки шайхдан ҳам садо чиқмабди: улар ерга қараганча сукут сақлаб ўтираверишибди. Ниҳоят улар ердан кўз узиб, бир-бирларига қараб, “жуда ажойиб суҳбат бўлди, раҳмат сизга”, дея хайрлашиб, уйларига равона бўлишган экан. Улар етишган комил инсон бўлгани сабабли гапирмасдан, замонавий фанда телепатия деб аталган усулда – ўзаро фикрларини ўқиб, суҳбатлашишган экан.

       Албатта, улар бу хислатга махсус илмлар ва руҳий тарбия воситасида эришган бўлишлари мумкин. Бироқ бу услуб ҳаммага ҳам тўғри келмайди, ҳаммада бунга қобилият йўқ. Бироқ ҳозирги олимлар инсониятнинг телепатияга эришиш орзусини рўёбга чиқариб, кенг омма учун тақдим этишга уринмоқда: ўтган ҳафта АҚШдаги Neuralink компанияси инсон миясига чип ўрнатиш муваффақиятли кечганини хабар қилди.

      Олимларнинг ишонтиришича, миясига чип ўрнатилган одам ўзини яхши ҳис қилмоқда, бошидаги жароҳатлари тузала бошлаган.

      Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғида шу ҳақда расман маълум қилган.

Аслини олганда, Илон Маск асос солган Neuralink узоқ вақтдан бери одамлар устида клиник синовларни ўтказиш ҳуқуқини олишга уриниб келаётган эди. Тегишли рухсат олган компания бир беморнинг миясига компютер билан ўзаро алоқада бўлиш имконини берувчи чип имплантацияси ўрнатиш бўйича дастлабки жарроҳлик амалиётини амалга оширди.

      Ташкилот вакиллари 2024 йилда жами 11 нафар кўнгилли бемор миясида шундай операциялар ўтказилишини хабар қилган.

Албатта, тажриба қуёнчасидан фарқли ўлароқ, ақли расо одам ўз устида оқибати ҳали ноаниқ бундай жиддий тажрибалар ўтказилишига рози бўлиб, таваккал қилиши қийин.

Бироқ “чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади”, деганларидек, саломатлигига жиддий путур етган айрим беморлар бундай экспериментал тажрибаларга ўзлари розилик беришади. Масалан, ҳозирча давоси йўқ ОИТС ва саратон каби хасталикларга чалинган беморлар айнан шундай экспериментал даволаш усулларини ўзлари қидириб юришади. Одатий ва кенг татбиқ этилган чоралардан фарқли ўлароқ, бундай тажрибалар мутлақо текин ва ҳатто товон пули ҳам тўланади. Эртага барибир ўладиган одам учун бундай тажрибалар ҳеч бўлмаса 50 фоизли имконият бўлиб кўринади.

Neuralink компаниясининг мияга чип ўрнатиш борасидаги хавфли тажрибаларига эса ўз оёқ-қўлларини мустақил равишда ҳаракатлантира олмай қолган одамлар розилик беришган. Масалан, оёқ-қўлидан ажралган беморлар бионик протезлар ёки экзоскелетларни самарали бошқариши учун бу қурилма ҳамда мия ўртасида алоқа ўрнатилиши лозим. ДЦП ёки умуртқа илиги – орқа мияда узилишлар боис фалажланиб, тўшакка михланиб қолганлар ҳам бу услуб воситасида деярли соғлом одам каби ҳаракатлана олишлари мумкин.

Компания ходимлари тажрибалар натижасида инсон мияси ва турли протез қурилмалари ўртасидаги интерфейсни созлашга умид қилишмоқда.

Тажриба давомида инсон бош суягидаги тешикка кичик цилиндрсимон имплант ўрнатилди ва у мия нейронларига жудаям ингичка электродлар орқали уланди. Компания режасига кўра, бундай операцияларни ихтисослашган роботлар амалга оширади.

Илон Маскнинг маълум қилишича, дастлабки натижалар қувонарли, чунки имплант аллақачон бемор миясидаги нейронларининг фаоллигини қайд эта бошлаган.

Компания ўз имплантига Telepathy (телепатия, яъни фикр воситасида бошқариш ёки мулоқот қилиш) дея ном қўйди. Агар клиник синовлар муваффақиятли ўтса, уни оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу қурилмадан нафақат беморлар, балки соғлом одамлар ҳам ўз имкониятларини ошириш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Масалан, чип воситасида фақатгина фикр кучи билан смартфон, компютер ёки бошқа қурилмаларни бошқариш имконияти пайдо бўлади. Тасаввур қилинг, узоқдаги бир дўстингизга қўнғироқ қилиш фикри миянгизга келади. Шу заҳоти (агар у ҳам рухсат берса, албатта) унинг бошидаги чипга уланасиз ва у билан суҳбатлашасиз. Ёки сиз бора олмайдиган маконда юрган, айтайлик, Эверест чўққисига чиққан одамнинг кўзига уланасиз ва атрофдаги манзарани худди ўз кўзингиз билан кўргандек таассурот оласиз! Ёки уйингизда ўчирилмай қолган телевизорни фикр кучи билан ўчирасиз. Ёки миянгиздаги чип орқали интернетга уланиб, филмларни худди туш кўргандек ёки ўз кўзингиз билан кўргандек томоша қиласиз. Ёки кўзи ожиз одамлар бионик кўз – митти камерага уланиб, бу ёруғ оламни кўриш бахтига эришишлари мумкин. Ёки китоб ва билимларни бевосита иш жараёнида ўқиб, ўрганиб оласиз – билимлар ва ғоялар худди миянгизга қуйилиб кела бошлайди... Хуллас, мазкур технология иш берса, келажакда яратиладиган кенг имкониятларни тасаввур қилиш ҳам қийин. Бу кетишда давом этса, инсон, умуман тирик организмлар билан компютер схемалари – чипларининг бирга ишловчи симбиозлари яратилиши ҳам осонлашади.

Масалан, ҳозирданоқ Япониядаги олимлар каламуш мушакларига чиплар ва батарея ўрнатиб, ўзи юрадиган митти роботчани яратишди. Чунки кичик роботларда электромотор қўйиб ҳаракатлантириш жисмонан имконсиз, бу илмий тўсиқни фақат органик тўқималар ёрдамида бартараф этиш мумкин. 

Бироқ ҳозирча Neuralink компанияси ўтказаётган тажрибаларнинг яқин келажакдаги асосий мақсади, Маскнинг сўзларига кўра, миянинг асаб тизимида оғир бузилишлар мавжуд одамларга ёрдам беришдир.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги энг биринчи тажрибалар ақлий ва мия тузилиши жиҳатидан одамга кўпроқ яқин бўлган маймунларда ўтказилган эди. Миясига чип ўрнатилган маймунлар мия сигналлари ёрдамида компютер ўйинларидаги объектларни бошқара олиш қобилиятига эга бўлишган. Мисол учун, миясига чип ўрнатилган макака маймуни компютер дисплейида стол тенниси ўйнади.

Компания 2019 йилдаёқ бу имплантни одамларда синаб кўрмоқчи эди, бироқ рухсат олишнинг имкони бўлмади.

Тажриба ўтказилаётган бемор миясидаги ярим кортексига кирадиган электродлар 2 миллиметрдан камроқ чуқурликка жойлашади, аммо бу кўплаб бошқа илмий ечимлардан афзалроқ кўринмоқда. Беш ёки ўн нафар беморнинг биринчи гуруҳида имплантларни синаб кўриш одатда олти ой давом этади. Aгар ушбу босқичда ҳаммаси яхши кетса, компания синовларни кенгайтириши мумкин. Бироқ Neuralink илмий маслаҳатчилари компаниянинг мия имплантлари оммавий фойдаланишга рухсат берилгунига қадар йиллар ўтишини айтишди.

Аслини олганда, Neuralink мияга чип ўрнатиш лойиҳаси борасида 2020 йил августдаёқ ижобий илмий натижаларга эришган. Ўшанда, Илон Маскнинг айтишича, компания олимлари Гертруда лақабли чўчқанинг миясига чип ўрнатиб, уни компютерга симсиз (тўлқин) технологиялари ёрдамида улашган. Бу натижа ҳақида чиқарилган видеотақдимотда Илон Маск тажриба остидаги чўчқанинг миясида юз бераётган фаолликларни бемалол компьютер орқали кузатиб бориш мумкинлигини намойиш этганди.

Албатта, бу борадаги тажрибаларга қаршилар ҳам бор. Хусусан, дастлабки тажрибаларда миясига чип ўрнатилган 15 маймуннинг жарроҳлик операциясидан сўнг тузалмасдан ўлиб қолгани ёки аҳволи оғирлиги боис йўқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жумладан, 2017 йилдан 2020 йилгача Neuralink тажрибаларида иштирок этган ташкилот – Калифорния университетининг Приматларни ўрганиш миллий маркази (CNPRC) тажрибалар натижасида маймунларнинг аҳволи оғирлашганини ошкор қилди. Шунингдек, юқумли касалликлар бўйича мутасадди илмий-тадқиқот марказлари ҳам Neuralink компанияси ходимлари маймунлар миясини операция қилишда ишлатилган хирургик анжомларни тозалашга бефарқ бўлишгани, бундай шароитда маймунлар миясидаги турли патоген организмларнинг тарқалиб кетиш хавфи туғилиши ҳақида бонг урди.

Аввалига Илон Маск буни тан олмади. Бироқ ўтган йилнинг 10 сентябрида у X тармоғида маймунлар ўлганини тан олди. Лекин маймунларнинг ўлими чип ўрнатиш амалиёти билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Ўшандаёқ у Neuralink компанияси ишлаб чиқаётган инновацион чип одамларга турли қурилма ва гаджетларни симсиз, узоқ масофадан бошқариш, ҳатто инсонларнинг ўзаро мулоқот қилишига имкон яратишни ваъда берган ва маймунлардан сўнг одамлар устида тажрибалар бошланишини айтганди.

Мана, ниҳоят, одамлар миясига ҳам чип ўрнатиш муваффақиятли кечган кўринади. Бу воқеага шунчаки илмий сенсация сифатида қараш ярамайди. Инсоният тамаддуни, эҳтимол, худди телефон ёки компютер ихтиро қилинганидан кейинги давр каби кескин бурилиш олдида турибди. Одамзод янги имкониятлар ва ақлга сиғмайдиган ихтиролар даврига қадам қўймоқда. Бир пайтлар – атиги 30 йил олдин ёзув машинкаси, фотоаппарат, магнитофон, видеокамера, калкулятор, телефон, китоблар ва ҳоказоларни битта кичкина қутига – смартфонга жо қилиб, чўнтагимизда олиб юрамиз, дейилса, ишониш тугул, тасаввур қилиши ҳам қийин эди. Бироқ илм-фан тараққиёти йилдан-йилга тезлашиб кетмоқда. Бунинг устига инновацион чиплар ва айни пайтда ривожланиб бораётган сунъий ақл технологиялари бирлашса, инсоният ҳозирча тасаввур ҳам эта олмайдиган янги имкониятлар ва инновацион технологиялар замони остонасида тургани аён бўлади. Фақат унгача урушлару, экологик талафотлар воситасида Ер шарини ва ундаги ҳаётни йўқ қилиб юбормасак бўлгани...

02 Feb 2024

     Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga 12 oygacha turar joy ijarasi uchun har oyda BHMning 3 baravaridan oshmagan miqdorda subsidiya ajratiladi.

Albatta, bunda bir qator talablar mavjud. Jumladan:

▫️ er-xotinning har ikkisi o‘ttiz yoshdan oshmagan (o‘ttiz bir yoshga to‘lmagan) bo‘lishi;

▫️ mulk huquqi asosida turar joyi bo‘lmagan, ilgari maqsadli dasturlar doirasida imtiyozli ipoteka kreditlari orqali kvartira yoki yakka tartibdagi uy-joylar olmagan;

▫️ ipoteka kreditlari bo‘yicha subsidiyalar yoki uy-joylar taʼminoti bilan bog‘liq boshqa imtiyozlardan foydalanmagan;

▫️ har ikkisi yoki biri "Yoshlar daftari"ga kiritilgan bo‘lishi kerak.

Mazkur imtiyozdan foydalanish uchun yosh oila vakillari yoshlar ishlari bo‘limiga murojaat qiladi 

01 Feb 2024

        Uchquduq shahar ichimlik suvini saqlash rezervuarlarida suv sathi keskin pasayib ketganligini inobatga olib Vaqtinchalik sanoat zonalari hamda 11 mikrayon 1a_2a_3a_4a _9_10_11_12 uylariga ichimlik suvini yetkazib berish bugun soat 16:30 dan kechki soat 19:30 gacha vaqtinchalik to'xtatiladi. tuman aholisidan suv zahirasini to'ldirib olish tavsiya etiladi.

"Issiqlik manbai" DUK ma'muriyati.

01 Feb 2024

      “Tashabbusli budjet” jarayonining birinchi mavsumiga joriy yilning 1 fevralidan start berildi.

"Ochiq budjet" (openbudget.uz) portali orqali o‘z mahallangizni obod qilish yoki mavjud kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha takliflaringizni ilgari suring va ovoz to‘plab g‘olib bo‘ling!

Hurmatli Uchquduq tumani fuqorolari, Sizni qiynab kelayotgan, yechimi mablag‘ bilan bog‘liq muammolar mavjudmi?

Endi ushbu muommolarni hal etish uchun budjet mablag‘lari Sizning tashabbusingiz asosida yo‘naltiriladi.

Uchquduq tuman iqtisodiyot va moliya bo‘limi tomonidan olib borilayotgan “Tashabbusli budjet” jarayonining 1 mavsumiga joriy yilning 1 fevralidan start berildi.

1-bosqich: Portal orqali taklif kiritish muddatlari 1 fevralidan 20 fevralgacha.

2-bosqich: Takliflarni saralash muddatlari 21 fevraldan 11 martgacha.

3-bosqich: Taklifga ovoz berish muddatlari 12 martdan 31 martgacha .

Jarayonda ishtirok etgan holda o‘z taklifingizni bildirishingiz yoki Sizning ehtiyojlaringizni aks ettirgan boshqa takliflarga ovoz berishingiz mumkin.

Onlayn ishtirok etish bevosita Iqtisodiyot va Moliya vazirligining openbudget.uz  Ochiq budjet axborot portali orqali amalga oshiriladi.

Portal orqali Ro‘yxatdan o‘tish jarayonida Siz ism-sharifingiz, tug‘ilgan yilingiz, yashash hududingiz va shu kabi boshqa ma’lumotlarni kiritishingiz va eng asosiysi o‘zingiz doimiy ishlatadigan telefon raqamingizni ko‘rsatishingiz lozim bo‘ladi.

Siz quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha taklifingizni qoldirishingiz mumkin:

-Ichimlik suvi ta’minotini yaxshilash;

-Yoritish tizimini yaxshilash;

-Ichki yo‘llarni ta’mirlash, shag‘allashtirish yoki asfalt yotqizish;

-Ijtimoiy soha obyektlarini ta’mirlash, jixozlash yoki moddiy-texnik bazasini rivojlantirish;

Taklif qoldirish jarayoni juda ham sodda bo‘lib, Siz o‘z shaxsiy kabinetingiz orqali qo‘shish tugmasini bossangiz va ochilgan sahifaga o‘z taklifingiz haqida ma’lumotlarni kiritsangiz bas.

Shuni alohida ta’kidlash lozimki bildirilgan taklifda yagona ijtimoiy muammo aks ettirilishi hamda taklifning manzili aniq ko‘rsatilishi lozim.

Taklif qoldirish va ovoz berish yakuniga ko‘ra eng ko‘p ovoz to‘plagan takliflar g‘olib deb topiladi hamda taklifni amalga oshirish uchun mablag‘ ajratilishi yuzasidan qaror qabul qilinib, amaliy ishlar boshlanadi.

Tashabbus ko‘rsating va “Tashabbusli byudjet” jarayonida faol ishtirok eting!!!

Muammolarni hal etish endi o‘z qo‘lingizda.

 

Uchquduq tuman Iqtisodiyot va moliya bo‘limi.

01 Feb 2024

        Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

        Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди 

       Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

        Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

      Фуқаролар мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи ундирилмайди

Жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

     Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бу ҳақда Президент томонидан Қонун имзоланиб, (ЎРҚ–897-сон, 16.01.2024 й.) “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

       Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–899-сон, 19.01.2024 й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

         Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди:

       Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади.

         Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

         Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

        Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

       Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

      Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

01 Feb 2024

 

Қизилқум кўчаси 1-уйнинг 3-қаватида яшайдиган бир ҳамшаҳримиз бизга мурожаат қилиб, ўтган йилдан буён ёғингарчилик бўлса уйларига томдан чакки ўтишини, неча марта ширкатга мурожаат қилсалар ҳам бу ёнғингаргача ҳеч қандай натижа бўлмаган. Бу йил эса кунора ёмғир қорнинг ёғиши бу хонадон эгаларини яна ташвишлантирсада жойдаги масъулларни томга чиқаролмади.
Унинг мурожаати туман ҳокими Соли Фармоновичга етгач натижа ижобий бўлди. Бир хонадоннинг хотиржамлигини таъминлаб берганларга раҳмат айтамиз‼️
Унутманг УЧҚУДУҚ24 ҳали ҳам сизнинг муаммонгизни масъулларга етказишда кўприк вазифасида

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: