Учқудуқ туманига кираверишда сизни кутиб оладиган туялар карвони сафига чангалида илон ушлаган бургут, эчкиэмар, лайлак ва тоғ эчкиси каби жониворлар келиб қўшилди. Бу майдон учқудуқликларнинг шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг севимли жойи ва "селфи" маскани бўлишига ишонамиз.
Бу каби «санъат асари»ни яратган ижодкор қалб, олтин қўллар кимлигини билишга қизиққанлар учун бир сирни очамиз. Ҳар доимгидай ғоя муаллифи туман ҳокими Соли Фармонович Хамроев, конструкцияларни Шимолий кон бошқармаси 3-сонли гидрометаллургия заводининг янгиликка ўч, гўзаллик яратишдан чарчамайдиган шижоатли мутахассислари яратишган. Майдонни чўл фауна ва флорасига муносиб тарзда тайёрлаш ишларини ҳамда темир констукцияларни жонивор ҳайкалларига айлантиришда туман ободонлаштириш бошқармаси жонкуяр ва фидойи ишчи-хизматларининг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Бугун ҳам замонавий ҳам тарихий Учқудуққа рамзий маънода карвонлар унинг ёнида чўл бургути, тоғ эчкиси йўл бошлаб келмоқда. Албатта қизилқум жавоҳири бўлган Учқудуқда ҳали кўплаб бунёдкорлик ишлари давом эттириладики, бундан фарзандларимиз фақат ғурур-ифтихор туядилар!
Рамзий дарвозамизга ташриф буюринг ва бу унутилмас онларни тарихга муҳрланг, азиз тумандошлар!
Райҳон ҚОДИРОВА