Hokimiyat matbuot xizmati
Uchquduq tuman hokimligiga ishga qabul qilish uchun hujjat topshirgan nomzodlar haqida ma'lumot
Manfaatlar to'qnashuvi to'g'risidagi deklaratsiyani to'ldirgan xodimlar ro'yxati
Mehnat shartnomasi
Учқудуқ туман ҳокимлигининг коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари тўғрисида
✅ Сиз раҳбарлик қилаётган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан тақдим этиладиган 1-КБ “микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи”ни шунингдек, фермер хўжалиги томонидан 1-ФХ шакли “фермер хўжалиги фаолияти тўғриси”да 2023 йил учун йиллик статистика ҳисоботини ўз муддатида, яъни 27 февраль ҳамда чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар 27 март кунидан кечиктирмай тақдим этишингизни эслатиб ўтамиз.
✅ Мазкур ҳисобот шаклларини Статистика агентлигининг www.stat.uz Навоий вилояти статистика бошқармасининг www.navstat.uz расмий сайтларидан олишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
☎️ (79) 223-57-61
☎️ (79) 223-23-40
☎️ (79) 223-34-70
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилган: (https://lex.uz/docs/4849607)
▫️қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
▫️уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
▫️атлас ва адрас тўқиш;
▫️майда мунчоқ (бисер) тикиш;
▫️дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
▫️қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
▫️қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
▫️пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
▫️қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
▫️уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
▫️тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
▫️уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
▫️уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
▫️ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
▫️миллий тақинчоқлар ясаш;
▫️кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.