Hokimiyat matbuot xizmati
Бир пайтлар бошқа-бошқа ҳудудлардаги инсонларнинг ўзаро бир-бирини кўриб гаплашишини, ҳужжатларни бир жойдан иккинчи жойга қурилма орқали жўнатишни, такси ва овқатни телефон орқали буюртма қилишни тасаввур қила олмасдик. Лекин юқорида келтириб ўтилганлар ҳозирда ҳаётимизнинг бир қисмига айланди. Шундай экан, қуйида келтирилган ҳодисалар келажакда одатий ҳолга айланиши тўғрисида гапирсак, "қўйсангчи" дейишга шошилманг. Қани, кетдик.
1. Уяли телефонларни қўл-имплантлари билан алмаштириш
Доимий равишда телефонни қувватлаб юриш ташвиши жонингизга тегдими? Тез орада бу бош оғриқдан қутулиш йўли топилади. Уяли телефонлар яқин йилларда қўл-имплант қурилмаси шаклида ишлаб чиқарила бошлайди. Бармоқларга ўрнатиладиган имплантлар технологик саъй-ҳаракатларни камайтиришни ҳамда ҳар доим қувватланган ҳолда алоқада бўлишни таъминлайди. Албатта, бу технология жорий этилгунча бир неча йил вақт ўтиши турган гап. Лекин тобора тезлашиб бораётган технологик тараққиёт оралиқ масофани янада қисқартирмоқда.
2. Фаровонликка хизмат қилувчи сунъий интеллект
Технологиялар ривожланиб боргани сари сунъий интеллект ҳозирги роботлардан анча самаралироқ уй хўжаликларини бошқара оладиган даражага эришади. Бу эса уй-рўзғор ишларини автоматлаштиришга олиб келиб, инсонлар зиммасидаги масъулиятлар камайишига ҳисса қўшади. Тасаввур қилинг, уйга келганингизда ҳаммаёқ чиннидек топ-тоза, идиш-товоқлар ювилган, хона ҳарорати об-ҳавога мосланган, қозонда сиз яхши кўрадиган таом. Ҳаттоки сунъий интеллект коммунал тўловларни ҳам сизга қолдирмасдан ўзи тўлайди, кайфиятингизга қараб, кино ёки мусиқа тавсия қилади. Маззами?
3. Ҳайдовчисиз автомобиллар
6-7 соат машина ҳайдаган одамнинг ҳаёлига "қанийди машина ўзи юрса-ю, мен йўлни томоша қилиб кетсам деган фикр келиши тайин. Айниқса, сафарга 3-4 киши ҳамроҳлигида кетаётган ҳайдовчининг йўловчиларга нисбатан ҳасади янада ошади. Ҳозир ҳам мазкур йўналишда бир қанча ютуқларга эришилди. Аммо айтишларича, яқин орада ҳайдовчисиз автомобилларнинг атрофдаги муҳитни яхшироқ тушунишини ҳамда янада аниқроқ навигация қилишини таъминлаш учун сенсорлар ва алгоритмлар тобора яхшиланмоқда. Ҳозирги вақтда фойдаланишдаги ҳайдовчисиз автомобиллар муайян жойларда ва маълум шароитлардагина ишлайди. Яқин келажакда автомобиллар тўлиқ автоном бўлиб, ҳар қандай шароит ва ҳар қандай йўлда бемалол ҳаракатланадиган бўлади. Тасаввур қилинг, Термиз ёки Қаршидан Тошкентга келмоқчи бўлган киши йўлга чиқаётганда машинасига буйруқ беради ҳамда уйқуга кетади. Кўзини очганида, пойтахти азим қад ростлаб турган бўлади. Ажойиб-а?
4. Қайта тикланадиган глобал энергия
Қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳам мисли кўрилмаган натижаларга эришилиши тахмин қилинмоқда. Жумладан, дунё бўйлаб қуёш энергияси қуввати сезиларли даражада ошиши, денгиздаги шамол энергияси қуввати ҳам деярли уч баробарга ўсиши, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия каби мамлакатларда амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида гидроенергиянинг улуши ҳам бир неча бараварга ошиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, яшил энергия технологияларига киритилган инвестициялар кўпаяётгани янги иш ўринларини яратиши ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириши кўзда тутилмоқда. Бу ютуқлар нархларнинг пасайишига ҳамда йилдан-йилга ортиб бораётган энергияга нисбатан талабнинг қондирилишига олиб келади.
5. Қоғоздан тўла воз кечилиши
Бирор ишингизни битириш учун қоғоз йиғиб юрганлар, "қанийди шу қоғоз деган дахмаза бўлмаса" дейишса, ажаб эмас. Шунақа инсонларнинг нияти тез орада амалга ошиши кутилмоқда. Яқин келажакда ташкилотлар ва шахслар ўз маълумотларини тўла рақамлаштиришлари, рақамли хизматлардан фойдаланиш анча осон ва қулай бўлиши, рақамлаштириш жараёни янада мураккаб ва хавфсиз бўлиши кутилмоқда. Бу албатта, жуда ҳам яхши амалиёт. Қоғоздан фойдаланмаслик - атроф-муҳитга ҳам фойдали бўлади. Бир кунда ишлатиладиган қоғозлар учун нечта дарахт кесиш кераклигини тасаввур қила олмайсиз. Умуман олганда, қоғоздан рақамли маълумотларга ўтишдаги технологик ютуқлар самарадорлик, қулайлик ва барқарорлик олиб келади.
6. Виртуал реалликда инқилоб
Виртуал реаллик соҳаси яқин келажакда сезиларли даражада ривожланиши башорат қилинмоқда. ВР бозори 2026 йилга келиб 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ўйинлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм каби соҳаларда бу ўсиш яққол кўзга ташланади.Йирик технологик компаниялар янги ВР маҳсулотлари устида ишламоқда, бу эса соҳага бўлган қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.Фойдаланувчиларга кабеллар ва симларсиз янада қулай технологиялар тақдим этилса, ажаб эмас. ВР коммуникация, таълим ва руҳий саломатликни тубдан ўзгартириш имкониятига эга бўлади. Бу тенденциялар ВР келажаги порлоқ эканлигини кўрсатмоқда.
✅muallif va ijrochi o‘z huquqlari buzilgan taqdirda, huquqbuzardan ma’naviy ziyon qoplanishini talab qilishga;
✅huquq buzilishidan oldingi holatni tiklashini va huquqni buzadigan yoki uning buzilishi xavfini yuzaga keltiradigan harakatlarni to‘xtatishini;
✅huquq egasining huquqi buzilmagan taqdirda, u fuqarolik muomalasining odatdagi sharoitlarida olishi mumkin bo‘lgan, lekin ololmay qolgan daromadi miqdoridagi zararlarning o‘rnini qoplashini. Agar huquqbuzar mualliflik huquqi yoki turdosh huquqlarni buzish oqibatida daromadlar olgan bo‘lsa, huquq egalari boshqa zararlar bilan bir qatorda boy berilgan foydani bunday daromadlardan kam bo‘lmagan miqdorda qoplashini;
✅zararlar yetkazilishi faktidan qat’iy nazar, huquqbuzarlikning xususiyati va huquqbuzarning aybi darajasidan kelib chiqib ish muomalasi odatlarini hisobga olgan holda zarar qoplanishi o‘rniga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan ming baravarigacha miqdorda to‘lanishi lozim bo‘lgan tovonni to‘lashini;
✅Mulkiy huquqlarni jamoaviy asosda boshqaruvchi tashkilot mulkiy huquqlarini boshqarish shunday tashkilot tomonidan amalga oshirilayotgan shaxslarning buzilgan mualliflik huquqlari va turdosh huquqlarini himoya qilib qonunda belgilangan tartibda o‘z nomidan ariza bilan sudga murojaat etishga haqlidir.
18–19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари –8 даражагача пасаяди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совуқ даражага тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 феврал кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17–18 феврал кунларида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.
16–18 феврал кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17–22 метр/секундга етади, баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
18–19 феврал кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари –3...–8 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасаяди. Шимолда 17–19 феврал кунлари ҳарорат кечалари –13...–16 даража, кундуз кунлари –5...–8 даража бўлади.
Бундан олдинроқ Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинганди.
2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия тайинлашда фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.
Ёшга доир пенсияларни фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.
Ушбу йўналишда хизмат кўрсатишда қулайликларни яратиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ҳамда фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади. Бунда фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.
Олдинроқ Ўзбекистонда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгилангани хабар қилинганди.
Ҳукумат қарори билан аёлларга юк автомобилари ва автобусларни бошқариш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланди(12.02.2024 йилдаги 85-сонли ВМҚ).
Шу кунга қадар аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига эга бўлиш учун тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5t дан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак эди.
Эндиликда аёллар ҳам эркаклар каби «BC» ва «D» тоифаларига эга бўлиши ва исталган оғир юк автомобиллари ва автобусларни бошқаришлари мумкин.
Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.
1. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга
Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.
Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим.
2. Боланинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай меҳнат – мажбурий меҳнат деб баҳоланади
Конституциянинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланган.
Демак, ҳеч бир шахс боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиб, уни ишлатиши мумкин эмас. Яъни болани ўқиш вақтида турли ҳашарларга ёки бошқа ишларга жалб қилиш Конституция билан тақиқланган.
3. Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул?
Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилиш учун – мактаб, ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими органлари масъул.
Юқоридаги органлар болаларни дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориши ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриши керак.
Бу қандай бўлади?
Дарсга келмаётган бола билан индивидуал иш олиб борилади, ота-онаси мактабга чақиртирилади, зарурат бўлганида боланинг уйига борилади, хуллас, боланинг дарс қанташишини таъминлаш чораси кўрилади.
Бола дарсга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс сабабли келмаётган бўлса, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.
4. Боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун – ЖАВОБГАРЛИК бор
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган.
Унга кўра қуйидагилар жавобгарликка сабаб бўлади:
ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима;
юқоридаги ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;
болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима;
таълим олишга тўсқинлик қилиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса – БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчилар ва йўл патруль хизмати ходимлари ўртасида тез-тез мулоқот ва ҳуқуқий муносабат юзага келади. “ГАИ” тўхтатганда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор? Қандай ҳолатларда ҳайдовчи ҳужжатларини кўрсатишга мажбур эмас? ЙПХ ходими ҳайдовчини қанча вақт тўхтатиб туриши мумкин? Hudud24.uz шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб беради.
1. “ГАИ” тўхтатганда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор?
Ҳайдовчи, биринчи навбатда, мулойимлик билан ўзаро ҳурмат сақлаган ҳолда транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиши керак. Бундан кейин эса ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилса бўлади.
2. Қандай ҳолатларда ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларни кўрсатишга мажбур эмас?
ЙПХ ходими хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган бўлса ҳайдовчи унга ҳужжатларни тақдим этмасликка ҳақли.
3. Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан суҳбатни фото ёки видеотасвирга олса бўладими?
Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилишга ҳақли ҳисобланади. Албатта, фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда бу ишни қилиш мумкин эмас.
4. ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан кабинадан чиқишни талаб қилишга ҳақлими?
Қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:
- транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
- ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
- транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
- транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).
Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.
Юқорида санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда ҳайдовчи транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш ҳуқуқига эга ва бу қонунбузилиш ҳисобланмайди.
5. Ҳайдовчи қоидабузарлик қайд этилган мослама натижалари билан танишиши мумкинми?
Ҳайдовчи содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиши, ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиши ва ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш ҳуқуқларига эга. Бундай ҳолатда ЙПХ ходими унинг талабларини қаноатлантириши шарт.
6. ЙПХ ходими ҳайдовчини қанча вақт тўхтатиб туриши мумкин?
Қонунчиликда айнан қанча вақт тўхтатиб туриши мумкинлиги ҳақида нормалар йўқ, аммо қанча вақт тўхтатиб туришидан қатъи назар тўхтатиб туриш асосли бўлиши лозим. Ҳайдовчи эса асоссиз тўхтатиб турмасликни талаб қилишга ҳақли.
Шу билан бирга, ҳайдовчи ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиши мумкин.
7. ЙПХ ходими ҳуқуқбузарликни қайд этганда эътирозлар бўлса нима қилиш керак?
Ҳайдовчида эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси)га мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиши мумкин.
Шунингдек, ҳайдовчи ушбу вазиятда ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиши мумкин.
Шундан сўнг, ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиши мумкин бўлади.
У 68 000 квадрат километр майдони билан дунёдаги тўртинчи йирик ички сув ҳавзаси эди.
Орол денгизи Ўрта Осиёдаги энг катта кўл ҳисобланади. У 68 000 квадрат километр майдони билан дунёдаги тўртинчи йирик ички сув ҳавзаси эди. 1960-йилларда совет давридаги ирригация лойиҳалари туфайли уни тўйинтирувчи дарёлар ўзгартирилгач, у қисқара бошлади. Орол шимолда Қозоғистон ва жанубда Ўзбекистон ўртасидаги чегарани кесиб ўтади.
Унинг қолдиқлари Каспий денгизининг шарқида, Марказий Осиёнинг бир мунча ноқулай ҳудудида жойлашган. Орол денгизи ва унинг тугаши олимларни ташвишга солмоқда, чунки унинг майдони ва ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши ХХ асрнинг иккинчи ярмида - минтақа Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган даврда бошланган ва ҳозирги кунгача давом этяпти. Бу ўзгариш, биринчи навбатда, шимолда Сирдарё (қадимги Яксарт дарёси) ва жанубда Амударё (қадимги Окс дарёси) дарё сувларининг Орол денгизига қуйилиши (суғориш мақсадида) ва унинг асосий сув манбалари эди.
Дунё иқлим ўзгариши туфайли ҳарорат кўтарилишининг ҳалокатли оқибатларини бошидан кечирмоқда. 2024-йил январ ойида глобал ҳарорат нормадан анча юқори бўлди. Аммо бундай салбий таъсирлар пайдо бўлишидан ўн йилдан кўпроқ вақт олдин, дунё бутун бир денгизнинг ғойиб бўлганини кўрди. Орол денгизи Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қуруқликдаги кўл бўлиб, 2010-йилга келиб қуриб қолган.
Нима сабабдан шу ҳолга келиб қолди?
NASAнинг Ер обсерваторияси Орол денгизининг ғойиб бўлиши сабабларининг батафсил таҳлилини эълон қилди. 1960-йилларда Совет Иттифоқи Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг қурғоқчил текисликларида суғориш мақсадида йирик сувни буриш лойиҳасини амалга оширди. Минтақанинг иккита йирик дарёси - шимолда Сирдарё ва жанубда Амударё чўлни пахта ва бошқа экинлар учун фермер хўжаликларига айлантириш учун ишлатилган.
Дарёлар узоқ тоғларда қор ва ёғингарчилик билан ҳосил бўлган ва Қизилқум чўлини кесиб ўтиб, Орол денгизига қуйилган. Катта лойиҳа туфайли суғориш гуллаган бўлса-да, у сув ҳавзасини вайрон қилди.
Britannica энциклопедиясида айтилишича, Орол денгизи неоген даврининг охирларида (23-2,6 миллион йил аввал) икки дарё ўз йўналишини ўзгартириб, ички кўлдаги сув сатҳи юқори бўлган пайтда шаклланган.
Орол денгизи ўзининг энг юқори чўққисида шимолдан жанубга деярли 270 мил (435 км) ва шарқдан ғарбга 180 мил (290 км) га чўзилган. Аммо дарёлар суви қишлоқ хўжалиги ерларини яратиш учун йўналтирилгандан сўнг, сув оқими сезиларли даражада камайган ва бутун денгиз буғланиб кетган.
Кўлнинг бир қисмини сақлаб қолиш учун охирги чора сифатида Қозоғистон Орол денгизининг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасида тўғон қурди. Аммо ҳозирда сув ҳавзасини тўлиқ ҳолига қайтариш деярли мумкин эмас.
1989 йилга келиб Орол денгизи чекиниб, иккита алоҳида қисмни, жанубда “Катта денгиз” ва шимолда “Кичик денгиз”ни ташкил этди, уларнинг ҳар бирининг шўрлик даражаси 1950-йиллардаги денгизга нисбатан деярли уч баравар кўп эди.
1992 йилга келиб Орол денгизининг икки қисмининг умумий майдони тахминан 13 000 квадрат мил (33 800 квадрат километр) га қисқарди ва ўртача сирт сатҳи тахминан 15 метрга камайди. Орол денгизи атрофидаги давлатлар ҳукуматлари кўлнинг жанубий ва шарқий ҳудудларида сувни кам талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги амалиётларини рағбатлантириш сиёсатини ўрнатишга ҳаракат қилдилар ва шу тариқа Амударё ва Сирдарёнинг кўпроқ сувларини кўлга қуйиш учун озод қилдилар. Бу сиёсат билан сувдан фойдаланишни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо Орол денгизига етиб борувчи сув миқдорига сезиларли таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган даражада эмас. 1994 йилда ўша давлатлар - Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшилиши билан Орол денгизини қутқариш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи қўшма қўмита тузилди. Бироқ, бу рақобатчи давлатлар ўртасида бирон бир режани мувофиқлаштириш қийинлиги тараққиётга тўсқинлик қилди.
1990-йилларнинг охирида Орол денгизидаги Возрожденя ороли экологик муаммолар марказига айланди. Орол денгизи ўз номини қирғизча Арал-денгҳиз сўзидан, “Ороллар денгизи” сўзидан олган, чунки унинг сувлари бўйлаб 2,5 акр (1 гектар) ва ундан ортиқ майдондаги 1000 дан ортиқ ороллар жойлашган. Кейинчалик бу оролларнинг аксарияти денгиз ҳажмининг қисқариши билан материкга қўшилди. ХХI аср бошларига келиб, денгиз Возрожденя ороли материкнинг ярим оролига айланган даражага тушди. Оролга материкдан кириш имконияти ортиб бораётгани алоҳида ташвиш уйғотди, чунки Возрожденя Совуқ уруш даврида совет биологик қуроллари учун махфий синов майдончаси бўлган. 1980-йилларда оролда туляремия ва бубон вабоси каби касалликларга қарши ўтказилган тажрибалардан ташқари, юзлаб тонна жонли куйдирги бактериялари кўмилган. 1999 йилда у ердан ҳали ҳам ҳаёт бўлган куйдирги споралари топилган. 2002 йилда эса АҚШдан келган ишчилар гуруҳи бу жойларни тозалашган.
Глобал ва минтақавий муаммолар келиб чиқди
Орол денгизининг тез қисқариши минтақада кўплаб экологик муаммоларни келтириб чиқарди. 1980-йилларнинг охирига келиб, кўл 1960-йилгача бўлган сув ҳажмининг ярмидан кўпини йўқотди. Шу сабабли, кўлнинг тузи ва минерал таркиби кескин кўтарилиб, сув ичишга яроқсиз бўлиб, кўлда бир вақтлар кўп бўлган ўтлар, сазан, барбел, қизилкўз ва бошқа балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келди. Шундай қилиб, Орол денгизи бўйидаги балиқчилик саноати деярли тугатилди. Шимоли-шарқдаги Орол ва жанубдаги Мўйноқ порти энди кўл қирғоғидан узоқда эди. Кўлнинг собиқ қирғоғи бўйлаб ҳудудларда қисман аҳоли пункти пайдо бўлди. Орол денгизининг қисқариши ҳам маҳаллий иқлимни сезиларли даражада ёмонлаштирди, қиш ва ёзда ҳаво ҳарорати кескинроқ бўлди.
Ҳудуднинг жанубий қисмида яшовчи қорақалпоқлар энг кўп жабр кўрди. Очиқ денгиз туби бўйлаб эсадиган шамоллар чанг бўронларини келтириб чиқаради, бу минтақани туз, ўғит ва пестицидлар билан ифлосланган заҳарли чанг билан қоплайди. Натижада, минтақа аҳолиси да ғайриоддий даражада соғлиқ муаммоларига пайдо бўла бошлади - томоқ саратонидан анемия ва буйрак касалликларигача - ва минтақада чақалоқлар ўлими дунёда энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Инсоннинг бу эҳтиётсиз ҳаракатлари денгизнинг жуда тез қисқаришига олиб келди ва бу маҳаллий жамоаларга ҳам, экотизимга ҳам таъсир қилди. Шунингдек, бу узоқ давом этадиган оқибатларга олиб келди, жумладан, зонанинг ўлик ҳудудга айланиши, иқтисодий қийинчиликлар ва ядровий радиация туфайли пайдо бўлган соғлиқ муаммолари.
Орол денгизининг қисқариши собиқ денгиз тубининг кенг қисмларини очиб берди, улар таркибида туз, пестицидлар ва бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг юқори концентрацияси мавжуд. Шамоллар бу қуриган юзалар бўйлаб ҳаракатланар экан, улар аҳоли томонидан осонгина нафас оладиган заҳарли чанг зарраларини олиб юради. Бу ҳудудда астма, бронхит, ўпка саратони, сил, камқонлик каби нафас йўллари касалликларининг кескин кўпайишига олиб келди ва туғма нуқсонлар ҳам тобора кенг тарқалмоқда.
2002 йил январ ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон аҳолисининг 80-90 фоизида камқонлик аниқланган, Қозоғистонда эса 89 фоиз аҳоли овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммоларга, жинсий ривожланишнинг кечикишига, шунингдек, вазн ва бўйнинг қисқаришига дучор бўлган.
2017 йилдаги сўнгги маълумотларга кўра, собиқ денгиз туби атрофидаги ҳудудларда ўлим даражаси 1000 тадан 60-100 тани ташкил этган бўлса, пойтахт Тошкентда бу кўрсаткич 1000 тадан 48 тани ташкил этган.
Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш тизими маҳаллий аҳолининг соғлиғига оид кўплаб муаммолар туфайли таранглашган. Соғлиқни сақлаш муассасаларидаги шароитлар чекланганлиги, ресурсларнинг етарли эмаслиги ва ихтисослаштирилган тиббий хизматларнинг етишмаслиги вазиятни янада оғирлаштирди.
Шу кунгача нималар қилинди?
Орол денгизи инқирози туфайли юзага келган соғлиқни сақлаш муаммоларини турли соғлиқни сақлаш дастурлари, тоза сувдан фойдаланиш ва аҳолининг хабардорлигини ошириш орқали ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳам амалга оширилди. Бироқ, атроф-муҳитга етказилган зарарнинг кўлами ва унинг жамоаларга таъсири барқарор куч ва ресурсларни талаб қилади.
Қуйидаги ташкилотлар Орол денгизи яқинидаги жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишда ҳал қилувчи рол ўйнади:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) сувдан фойдаланиш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва муқобил турмуш тарзини яхшилашга эътибор қаратди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш ва саломатлик таъсирини баҳолаш учун маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорлик қилди.
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ИФАС) сув ресурсларини бошқариш, ерларни тиклаш, соғлиқни сақлаш ва таълимдан фойдаланиш бўйича иш олиб борди.
Оролбўйи жамғармаси, Ўзбекистон экофоруми, “Жаслиқ” экомаркази каби турли нодавлат нотижорат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маърифий лойиҳаларда иштирок этди.
Қолаверса, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Ғарб сармоялари ва мониторинги остида атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсирини камайтириш мақсадида советлар томонидан кўмилган чечак намуналари билан тўлдирилган улкан баржалар яна қазиб олинди ва йўқ қилинди.
Ижобий натижа бўлдими?
Муваффақиятга эришилди, жумладан, тоза сув, тиббий хизматлар ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётидан фойдаланиш яхшиланди. Имкониятларни ва хабардорликни ошириш ташаббуслари маҳаллий аҳолини соғлиқ учун хавф-хатарлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳақида тушунчалар берилди. Ҳукумат билан ҳамкорлик атроф-муҳитни бошқариш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларининг яхшиланишига олиб келди.
Ижобий натижалар, айниқса, сув сатҳи ва биологик хилма-хиллик яхшиланган Шимолий Орол денгизида яққол кўзга ташланмоқда. Қорақалпоғистонда суви қуриган ҳудудларига саксовул экиш, Қозоғистонда денгизни қайта тиклаш каби чегаранинг ҳар икки томонида ҳам ютуқлар бор. Шунингдек, Қозоғистон 22 турдаги балиқларни Орол денгизига қайтаришга муваффақ бўлди, улардан 14 таси савдода фойдаланиш мумкин.
Бироқ юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Орол денгизининг тикланиши минтақа ва унинг ҳамжамиятлари учун барқарор келажакни таъминлаш учун доимий ҳаракат, ҳамкорлик ва мослашувчан бошқарув стратегияларини талаб қилади.
Uchquduq tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limiga qarashli DMTT tarbiyalanuvchilariga fevral oyi uchun non mahsulotlari sotib olish uchun e’lon berilmoqda.
Uchquduq tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limiga qarashli DMTT tarbiyalanuvchilariga fevral oyi uchun Oziq-ovqat, non, go‘sht, sut maxsulotlari sotib olish uchun e’lon berilmoqda.
Un import 1-nav |
Manni yormasi |
Grechka |
Makaron oliy navli |
Gerkules(suli yormasi) |
Tariq yormasi (pishino) |
Shakar |
Meva qiyomi (Povidlo) |
Asal |
Yang’oq |
Saryog’ |
Усимлик ёги |
Qadoqlanga sigir suti 2% |
Kefir 0.5 |
Smetana |
Tvorog (sertifikatlangan) |
Sir |
Мол гушти |
Tovuq go’shti |
Boshsiz baliq |
Tuxum 1 kategoriya |
Lavlagi (Sveklo) |
Karam |
Kadi |
Chesnok |
Kukatlar |
Turp |
Tomat |
Olma |
Limon |
Tuzlangan bodring |
Konservalangan no’xat |
Mayiz |
Namatak |
Ko’k (choy) |
Kakao |
Yodlangan tuz |
Preslangan xamurtirish (100gr) (Drojja) |