LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

29 Mar 2021

 Маърифатпарвар Абдулла Авлоний ёшлар тарбиясини “ҳаёт-мамот масаласи”, деб таърифлаган. Зеро, тарбияси мўрт ёшлардан жамият, маҳалла ёки оила учун ҳеч қандай наф бўлмайди. Ёшларнинг жиноятга қўл уриши тарбияда йўл қўйилган хато ёки бефарқликнинг аччиқ инъикосидир.

 Бугун ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Шундай бўлса-да, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилаётганлиги ачинарлидир.

 Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, назоратсиз ва қаровсиз ҳолда бевақт юрган вояга етмаганларни аниқлаш мақсадида тунги рейд 3 та йўналишда ўтказилган. Вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларни кузатувисиз тунгги вақтда кафе ва барлар, компюьтер ўйинхоналари, биллиардхона, чилимхоналарда ёки турли кўнгилочар масканларда бўлишининг олдини олишга қаратилди.

 Тадбир давомида 14 нафар вояга етмаган шахслар ақниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳаллада ташкил этилган фильтр гуруҳга олиб борилиб, ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

  ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!

 Ота-оналарнинг болалар тарбиясига масъуллиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида алоҳида қайд этилган. Унга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

 Бироқ, бугунги кунда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ортиб бораётгани ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эътиборсизлигини кўрсатмоқда.

 Фарзандни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда, албатта, оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўчасига кирмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим.

Зайниддин САТТОРОВ,

туман ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁУХПТЭГ катта инспектори, катта лейтенант.

29 Mar 2021

  Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академиси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси билан хамкорликда

  Бу йил халқимизнинг асрий орзуси бўлган ва мамлакатимиз тақдирида туб бурилиш ясаган буюк ва оламшумул воқеа – Ўзбекистон давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Шонли сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сонли қарорида ғоятда адолатли таъкидланиганидек, Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққииёт йўлини босиб ўтди. Айни пайтда ушбу тарихий қарорда мамлакат мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини ҳисобга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб, юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тавсия қилинади.

  Маълумки, шон-шавкатли мамлакатимизда ҳар қандай қутлуғ кун ва ҳар қандай байрам нуронийларсиз ўтмайди! Хар бир тўйнинг тўрида нуронийларимиз файз бериб туради. Аслида нуронийларимиз - мамлакатнинг кўп миллионли фахрийлари ҳам тўйга қуруқ қўл билан келишмагани айни ҳақиқат! Бугун халкимиз эришган барча ғалабаларимиз замирида нуроний отахон-онахонларимизнинг салмоқли улуши бор, албатта. Истиқлолнинг шонли байроғини кўтаришдан тортиб, Мустақиллик ғояларини тарғиб қилиш ва миллий қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кўп миллатли мамлакатда миллатлараро дўстлик, биродарлик, бағрикенглик анъаналарини қарор топтиришда, шунингдек, ўттиз йиллик даврда мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилган тарихий ислоҳотлар ва айниқса, Буюк ўзгаришлар даври – 2017-2021 йилларда Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик одимларида мамлакат нуронийларининг ўрни беқиёсдир!

 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,   Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,   Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,   Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди "Офарин, Нуроний!” мавзусидаги адабий-бадиий, қисқа метражли кино ва телеэкран санъати ҳамда журналистик асарларнинг очиқ танловини эълон қилади.

 БОШ МУКОФОТ - Гран-при - қимматбаҳо махсус мукофот

  •  Нуронийлар образини яққол намоён эта олган адабий-бадиий (проза, поэзия жанрлари) асарлари учун:
  • I-мукофот - фотоаппарат
  • II-мукофот - ноутбук
  • III-мукофот - диктофон
  • Рағбатлантирувчи 5 та мукофот
  •  Нуронийлар ҳаётини ёркин акс эттирган журналистик асарлар учун:
  • I-мукофот - фотоаппарат
  • II-мукофот - ноутбук
  • III-мукофот - диктофон
  •  Рағбатлантирувчи 5 та мукофот
  •  
  • Нуронийлар ҳаётини махорат билан акс эттира олган телевидение, радио ва киноэкран маҳсулотлари (қисқа метражли киносюжет, телеэтюд, клип, теле- радиолавҳа, теле-радиоочерк ва ҳ-к. йўналишлардаги туркум материаллар) учун:
  • I-мукофот - фотоаппарат
  • II-мукофот - ноутбук
  • III-мукофот - диктофон
  •   Рағбатлантирувчи 3 та мукофот
  •  Нуронийлар турмуш тарзини ёрқин ва ҳаётий акс эттира олган ранг-бўёк, ҳайкалтарошлик асарлари учун:
  •  
  • I-мукофот - фотоаппарат
  • II-мукофот - ноутбук
  • III-мукофот - диктофон
  • Рағбатлантирувчи 3 та мукофот
  • Нуронийлар сиймосини маҳоратли акс эттира олган фотосанъати асарлари учун:
  • I-мукофот - фотоаппарат
  • II-мукофот - ноутбук
  • III-мукофот - диктофон
  • Ратбатлантирувчи 3 та мукофот

Муаллифлар ушбу маълумотларни тақдим этадилар:

  • иш фаолияти ҳакида қисқача маълумот (объективка);
  • уй манзили ва алоқа телефони;
  • паспорт нусхаси;
  • (6x9) ҳажмдан кам бўлмаган 2 та фотосурат.
  •  II. ТАНЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

 Танловга тақдим этилган асарлар Республикадаги тажрибали ижодкорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, халкаро ва миллий экспертлардан иборат танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

 Танловга тақдим этилган материаллар, биринчи навбатда, ижтимоий-бадиий савияси, профессионал маҳорат, мавзуга ижодий ёндашуви ва теран таъсирчанлиги, факт ва далилларга бойлиги, талқиннинг ўзига хос услуби каби мезонлар асосида баҳоланади.

 Танлов Низоми ва танлов шартлари ҳамда танлов натижалари Республика “Нуроний”, “Ишонч-Доверие”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва “Ҳуррият” газеталарида, ЎзА сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танловда ғолиб деб топилган сара асарлар алоҳида тўпланиб, китоб ҳолида нашр қилинади.

 Ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида тантанали нишонланади.

29 Mar 2021

   Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «2021/2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

 

        Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • биринчидан, давлат буюртмаси параметрлари доирасида ёшларни олий таълимга қамраб олишни кенгайтириш, давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021-ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
  • иккинчидан, жамиятда аёлларнинг ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун «ижтимоий лифт» тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;
  • учинчидан, ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш бўйича кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари «Quota.idm.uz» электрон портали орқали шакллантирилганлиги;
  • тўртинчидан, вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёж юқори бўлган йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашда давлат гранти нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳам берилиши;
  • бешинчидан, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш.

  Давлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича бўлади:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

  • кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
  • кечки таълим шаклига – 6 325 нафар.

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

     Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

  • молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни 2021 йил 1 сентябрга қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши белгиланга

28 Mar 2021

  "Ватанпарвар" ташкилоти энди кам таъминланганларни нафақат ҳайдовчиликка, балки яна 10 хил касбга бепул ўқитмоқчи. Бу ҳақда 26 март куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров ташкилотнинг навбатдан ташқари конференциясида маълум қилди.

  Унга кўра, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг янги даврида ташкилот ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ҳеч оғишмасдан ҳаракат қилиш баробарида янгидан-янги ташаббуслар ишлаб чиқади, шунингдек, давлат раҳбари ва ҳукумат томонидан қўйилаётган топшириқларни муддатида сифатли бажариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

  Жумладан, ташкилотнинг аҳоли, айниқса ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга ўқитиш ҳамда спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш борасидаги фаолияти тубдан такомиллаштирилади.

  Ҳ.Ботировнинг билдиришича, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан республикамиз миқёсида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш 3 босқичда амалга оширилади.

  1-босқичда шу йилнинг апрель ойидан бошлаб фуқароларни “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида” “В”, “ВС”, “С”, “D”, “E” тоифалари бўйича ўқитилиши йўлга қўйилади.

  2-босқичда август ойидан “Техник хизмат кўрсатиш курслари” ташкил этилиб, ёшлар 5 хил касбга – вулканизатор, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, чилангар, автоэлектрик мутахассисликлари бўйича ўқитилиши мўлжалланмоқда.

  3-босқичда декабрь ойидан бошлаб “Мураккаб техникаларни бошқариш курслари” йўлга қўйилиб, ушбу курсларда юк ортувчи транспорт, автогидро-подъёмник, юк машинаси крани, ғилдиракли трактор, битта ковшли экскаватор техникаларини бошқариш бўйича ўқитилиши кутилмоқда.

  Эътиборлиси, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар юқоридаги касбларга бепул ўқитилиши режалаштирган.

  “Ватанпарвар” ташкилоти ушбу вазифани амалга ошириш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қатор идоралар билан музокаралар олиб бормоқда.

  Конференция давомида Марказий кенгаш аъзолари томонидан қатор масалалар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига овоз берилди.

  Ташкилотнинг янги таҳрирдаги Уставига киритилган жиддий ўзгаришлардан бири унга “Ташкилотнинг Қуролли Кучлар билан ҳамкорлиги” деб номланган янги XII-бобнинг киритилиши бўлди. Мазкур бобда “Ташкилот мамлакатимиз ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, Ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари билан ўрнатилган тартибда ҳамкорлик қилиши ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиши” белгиланган.

  Умуман олганда Уставда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, фуқаролар, айниқса ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга ўқитиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ишларида кўмаклашишга доир бир қатор аниқ вазифалар белгилаб қўйилди.

27 Mar 2021

      Одоб қизларнинг ҳуснидан ҳам устун турадиган фазилатлардан бири. Қизларга одоб ўргатиш жараёни эса узоқ давом этадиган, нафақат ота-она, балки маҳалла фаолларининг ҳам эътиборини жалб қилиши лозим бўлган кенг қамровли жараёндир. Маҳалллардаги энг фаол одоб-ахлоқ тарғиботчиларини аниқлаш, уларни маънавий-моддий рағбатлантириш мақсадида жорий йилда юртимизда илк бор “Қизлар одоби” тарғиботчиси кўрик-танлови ўтказилмоқда.

01
       Бугун шу танловнинг Учқудуқ туман босқичи бўлиб ўтди.  Тумандаги маҳаллалардан энг фаол тарғиботчилар маҳаллада ёш қизларга нафақат касб-ҳунар ўргатиш, балки улар онгу шуурига ўзбекона одоб-ахлоқ, андиша-ю ибо фазилатларини сингдириш борасидаги амалга ошираётган ишлари, ёш қизлар орасида одобсизлик иллатларининг юзага келиш сабабларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари каби шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Кўрик танловда Эронова Гулнора Қаҳрамоновна Энг намунали "Қизлар одоби" тарғиботчиси, Искандарова Гулчеҳра Бобомуродовна Энг самимий "Қизлар одоби тарғиботчиси", Джўраева Гулбахор Ўриновна Энг ибратли "Қизлар одоби тарғиботчиси", Жўраева Замира Қодировна Энг хушмуомала" Қизлар одоби тарғиботчиси" номинациялари ҳамда касб-ҳунар мактаби раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

26 Mar 2021

  Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 2 мартдаги қонунига асосан 22 март - маҳалла тизими ходимлари куни сифатида белгиланган.

  Ушбу байрамни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида “Маҳалла - жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждон кўзгуси” ғояси остида жорий йилнинг 22-28 март кунлари республика миқёсида “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”бўлиб ўтмоқда.

  Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу ҳафталик жамиятимизда маҳалла институтининг ролини кучайтиришга, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларининг самарадорлигини янада оширишга қаратилгандир.

  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, ушбу ҳафталик доирасида белгиланган тадбирлардан бири Учқудуқ туманида ҳам ўтказилди.

  “Айтим” МФЙ да ташкиллаштирилган тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали малакали психологи Нигора Кулмуродова, 2017 йилда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган тумандошимиз Дилноза Камолова иштирок этди.

  Овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар масалалари  бўйича ўринбосарлари қатнашган тренингда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни “маҳаллабай” тарзда масъуллар ва фуқароларга етказиш, оғир ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хизматчилар ҳамда фуқароларнинг психологик (эмоционал интеллект (EQ) ва ижтимоий ҳолатларини чуқур ўрганишга доир машғулотлар олиб борилди.

Норбегим БЎРОНОВА,

туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси.

26 Mar 2021

Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/9397) мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан:

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:

раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
“Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади. 

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилади. 

Шунингдек, 2021–2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика ОТМларида мақсадли квоталар ажратилади. 

2021 йил май ойидан “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади. 

2021 йил 1 апрелдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилади.

26 Mar 2021

    Нодавлат ташкилотларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

     2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланади

Уй-жойлар нархини арзонлаштириш бўйича президент фармонига асосан 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланади.

Бундан ташқари, фармонда уй-жойлар нархини арзонлаштириш бўйича ўрнатиладиган янги тартибга кўра бошқа бир қатор чоралар ҳам белгиланган.

     Қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади

«Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига асосан:

а) заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади;

б) заргарлик буюмларини асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан тамғалаш усули заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил белгиланади;

в) аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилади;

г) қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади.

       «Зоотехник», «ветеринар-шифокор», «фельдшер-ветеринар», «уста-чавандоз», «от парваришловчи», «тақачи» мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

Президент қарорига биноан от спортини ривожлантиришда катта аҳамият касб этадиган «зоотехник», «ветеринар-шифокор», «фельдшер-ветеринар», «уста-чавандоз», «от парваришловчи», «тақачи» мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

      Бюджет жараёни очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортиш бошланади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги 660-сонли Қонунига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 175-7-модда билан тўлдирилиб, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиб, ушбу модда 2021 йил 1 апрелдан кучга кириши назарда тутилган.

       Кам таъминланган оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинланади

Ҳукумат қарорига асосан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2021 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.

Ушбу низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари;
  • ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш ҳамда уларни тўлаш тартиби;
  • ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш тартиби.

        Хорижий мамлакатлардан маҳсулот олиб кирган транспорт воситаларининг юкхоналари карантин назоратидан ўтказилади

Президент қарорига кўра, республика ҳудудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, юк автомашиналари) юкхоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва «детектор — хизмат ит»ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади.

       Раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади

«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига асосан ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

       Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ходимларининг иш ҳақи ОТМ ходимларига тенглаштирилади

Ҳукумат қарорига кўра, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари — олий таълим муассасасининг факультет деканига, методистларининг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

     ХТВ тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади

Президент фармони билан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари услубчи-маслаҳатчиларининг иш ҳақи миқдори — бош ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

       Олий ва биринчи навли буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирдагина республика ҳудудида сотишга рухсат этилади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарорига биноан биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

         Электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилади

Президент қарорига асосан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

Шунингдек, «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 8 фоиз этиб белгиланади.

Бундан ташқари, мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилади.

         Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларининг бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мазкур тажриба-синов 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади ҳамда унинг доирасида:

  • 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан, кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

         Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади

Президент фармони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади.

       Ер майдонларини плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизими йўлга қўйилади

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудуд ихтисослигидан келиб чиқиб, туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизими йўлга қўйилади.

      Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган почта алоқаси объектларида камида 13 турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади

Президент қарорига асосан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган почта алоқаси объектларида камида 13та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

Бунда, почта алоқаси хизмати ҳақи кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлари ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан маблағларнинг ўзига йўналтириладиган қисми ҳисобидан тўлаб берилади.

           Маҳаллий экспортчилар қилган айрим чет элдаги харажатларнинг 50 фоизи қоплаб берилади

Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

       Давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади

Давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

        Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш мақсадида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади

Президент қарорига биноан:

  • интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномалар нормаларидан келиб чиқиб, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади;
  • интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

        «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижда бакалавриат таълим дастурлари бўйича 2021 йилда 100 нафар ёшларнинг хорижга таълим олиш учун юборилиши бошланади

Президент фармони билан Республикада талаб юқори бўлган касблар бўйича иқтидорли мутахассисларни нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасаларда тайёрлаш мақсадида:

  • «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 бараварга оширилади;
  • «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижда бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизими жорий этилиб, 2021 йилда 100 нафар ёшлар хорижга таълим олиш учун юборилади;
  • «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни саралашни очиқ стипендия танлови асосида республиканинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар мунтазам равишда ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш дастурлари учун стипендия танловини нуфузли хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасадан ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифнома асосида ўтказиш тартиби йўлга қўйилади.

       Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида экспорт қилишга рухсат этилади

Президент қарорига асосан Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади, бунда экспорт контрактлари мониторинги Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ва Уюшма томонидан юритилади.

        Республика даражасидаги давлат ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш Президент Администрацияси билан келишилади

Барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси билан келишилади.

26 Mar 2021

      Халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган, биринчи 1000талик рўйхатга киритилган хорижий ОТМларнинг дипломлари тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2021 йил учун тасдиқланган рўйхатни эълон қилди.

 

      Инспекция маълумотига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан 2021 йил 24 мартдаги қўшма қарор асосида 2021 йил учун янги рўйхат тасдиқланган.

     Шунга асосан, халқаро тан олинган Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан эълон қилинган университетлар рейтингида биринчи 1000таликка кирган олий таълим муассасалари дипломлари Ўзбекистонда тўғридан тўғри тан олинади.

      Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

       Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620-сон қарорига мувофиқ, рейтингда биринчи 1000талик рўйхатдан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан тўғри тан олинади.

26 Mar 2021

         “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларнинг муаммолари ечимини топиш, уларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Й.Эрмаматовлар ҳамкорлигида Учқудуқ туманидаги олис Қулқудуқ овулига ташриф буюрилиб, овул ҳудудида жойлашган “Алтинтау” ОФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашув давомида аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий маслаҳат ва қонуний кўмак берилди. Шунингдек,  “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг хонадонларига ҳам борилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва ҳуқуқий тавсиялар берилди.

Учқудуқ туман иқтисодий суди архивариуси

Юсупова Гавҳар

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: