Moliyaviy hisobotlar (17)
Moliyaviy hisobotlar
Т/Р | Ҳудудлар номи | Тушган маблағ | Жами кўрсатилган ёрдамлар миқдори (млн.сўм) |
Шундан | |||||||
Эҳтиёжманд оилалар | Темир дафтари | Аёллар дафтари | Ёшлар дафтари | ||||||||
оила сони | ажратилган маблағ (млн.сўм) | оила сони | ажратилган маблағ (млн.сўм) | аёл сони | ажратилган маблағ (млн.сўм) | ёшлар сони | ажратилган маблағ (млн.сўм) | ||||
Жами: | 156,0 | 36,7 | 28 | 36,7 | 0 | 0,0 | 0 | 0,0 | 0 | 0,0 | |
1 | Учқудуқ тумани | 156,0 | 36,7 | 28 | 36,7 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
More...
ОҚ ЙЎЛ, АЗИЗ БИТИРУВЧИ!
ТУМАН ҲОКИМИ ХАМРОЕВ СОЛИ ФАРМОНОВИЧНИНГ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, ҳурматли битирувчилар!
Азиз устозлар!
Қадрли устозлар!
Ҳурматли Президентимиз илк маротаба мактаблар битирувчиларига табрик йўлладилар. Сиз азиз битирувчи-ёшлар давлат раҳбаридан табрик олган биринчи қалдирғоч – бахтли битирувчиларсизлар!
Ҳурматли Президентимиз ўз табригида: “Аввало, барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Шунингдек, “Мамлакатда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж, 196 та техникумлар сиз азиз битирувчиларга мунтазир” .
Қадрли битирувчи, фарзандларим!
Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабларни тугатиб, етуклик онларига етиб келганингиз билан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
Сиз мўътабар ва муҳтарам ота–оналарининг умид юлдузи бўлган, бугун мустақил ҳаётга йўлланма олиб, келажакда юртимиз таянчи ва суянчи бўлишга шайланиб турган ўғил-қизларимизга чин юракдан оқ йўл тилар эканман, бугунги орзу интилишларингиз, ёшлик шижоатингиз, пок ва ёруғ ниятларингиз Сизни асло тарк этмасин, дейман!
Дарҳақиқат, мактаб – нурли остона! Илк сабоқни ўргатган, дилга оппоқ орзулар солиб, юксак манзиллар сари йўл кўрсатувчи қутлуғ даргоҳ. Бу ерда ўтган ҳар бир кун, ҳар бир дарс ўқувчилар қалбида ўчмас бўлиб муҳрланиши аниқ.
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Ушбу бетакрор лаҳзаларда фурсатдан фойдаланиб, айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11- синфларини 446 нафар ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқдалар. Шуниси қувончлики умумтаълим мактаблари битирувчиларининг 10 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни битиришга муваффақ бўлдилар.
Шунингдек, 3 - умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар, 7 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1 нафар ўқувчилари муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.
Муҳаммад Облоқулов - Халқаро Westminstr университети, Шохрух Усмонов – Москва университети, Сухроб Қодиров – Сингапур университетига имтиҳон топшириб, ушбу нуфузли олийгоҳларнинг студентлари сафларидан жой эгалладилар.
Яна бир хушхабарни етказмоқчиман 22-23 май кунлари Навоий вилоятида қорақалпоқ, рус тили, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи ўтказилди.
Унда 9-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Балауса ДУЙСЕБАЕВА рус тили ва адабиёти фани бўйича фан олимпиадасининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Иқтидорли ва билимли ўқувчиларнинг бу ютуғидан нафақат ота-онаси, балки уларга 11 йил мобайнида таълим ва тарбия берган ўқитувчи ва устозлари қолаверса, бутун туман аҳли бирдек қувонди, десак муболаға бўлмайди.
Азал- азалдан илм –маърифат ўчоғи бўлган, инсоният тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, башариятга қанчадан-қанча олиму алломаларни етказиб берган муқаддас заминнинг бугунги фарзандлари буюк авлодларига муносиб ворис бўлиб камолга етаётганидан нишонадир!
Ўн бешинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат, юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.
Бугун эса муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс даврига қадам қўйдик.
Бу дегани кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.
Албатта, бу йўлда биз сизларга ишонамиз, сизларга суянамиз, сизларга таянамиз! Жонажон Ватан – Ўзбекистон келажаги – сиз ёшларнинг қўлида!
Азиз ўқувчилар!
Жорий ўқув йили давомида мактаб битирувчиларнинг келгуси режалари тўғрисида олинган сўровномаларда уларнинг қарийб 100 фоизи олийгоҳда ўқишини давом эттириш истаги борлигини билдиришган.
Ўтган йилги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда битирувчиларни олийгоҳларга кириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида таълим муасасасаларини тугаллаётган фарзандларимизни олий таълимга тайёрлашга бу йил алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган ўқув йилида SATT (самарали автоматлаштирилган таълим тизими) платформаси фақатгина туман халқ таълими бўлимига ўрнатилган.
Бу эса олий таълимга кириш истаги бўлган ёшларимизни бевосита туманимизда тайёргарликдан ўтишига имкон яратдик. Синов тестлари олиш сифати яхшиланди.
Тест базасига 10 мингдан ортиқ тест саволлари жойлаштирилди. Жорий ўқув йилида 8 марта ўқувчилардан синов тестлари олинди ва ўқувчиларни олийгоҳларга тайёргарлик кўришлари учун етарли шароит яратиб берилди.
Қадрли ўғил - қизларим!
Мен туман раҳбари сифатида аминман- ки сизлар – УЛКАН ҲАЁТ САБОҒИ ни олдингиз!
Сизни олдинда мустақил ҳаёт, юксак орзу-умидлар, катта марралар, улкан довонлар чорлаб турибди.
Шунинг учун Сиздан умидимиз катта. Жуда катта кўпчилигингиз олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, Ўзингиз севган касбларда ишлаб, Халқимизга садоқатли фарзанд эканингизни албатта, исботлайсиз. Бу йўлда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим даргоҳлари Сизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр!
Ҳурматли ота-оналар!
Шу ўринда Сизлар ҳам фарзандларингиз келажагига беэътибор эмаслигингизни сидқидилдан эътироф этаман. Чунки эртанги кунимиз қандай бўлиши, халқимизнинг, давлатимизнинг тақдири ва толеи, обод ва фаровон ҳаётимиз учун замин яратиш масъулияти бугун ўсиб – униб келаётган ўғил-қизларимизнинг зиммасида эканини яхши биласиз!
Ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, аввало, ўзингизга, қолаверса эл-юртига муносиб, ҳурматли Юртбошимизга, бутун халқимизга қўшқанот бўладиган фарзанд бўлиб камолга етишида Сизнинг меҳрингиз, эътиборингиз, тарбиянгизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди! Ўйлайманки, бу масъулият юкини бир зум ҳам хаёлдан соқит қилмайсиз!
Бугун Сиз азизларни ҳам фарзандингиз камоли билан қутлайман!
Қадрли битирувчилар! Азиз фарзандларим!
Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман! Мен ишонаман, кўпгина битикларда қизилқум жавоҳири - дея тилга олинадиган Учқудуқ тумани, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутмайсиз!
Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш каби абадий қолишини ва эзгуликка ҳизмат қилишини бир нафас ҳам эсдан чиқарманг!
Шунда Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замаҳшарий, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳон тан олган юзлаб буюкларга ҳақиқий издош бўласиз!
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқлари билан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман!
Қўш қанотингиз толмасин, парвозингиз сарбаланд бўлсин!
Эътиборингиз учун рахмат!
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларнинг муаммолари ечимини топиш, уларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Й.Эрмаматовлар ҳамкорлигида Учқудуқ туманидаги олис Қулқудуқ овулига ташриф буюрилиб, овул ҳудудида жойлашган “Алтинтау” ОФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашув давомида аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий маслаҳат ва қонуний кўмак берилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг хонадонларига ҳам борилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Учқудуқ туман иқтисодий суди архивариуси
Юсупова Гавҳар