LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

07 Apr 2021

       Ҳар биримиз қишнинг совуқ кунларидан сўнгги келадиган баҳор фаслини интиқлик билан кутамиз. Фасллар келинчаги баҳор қалбимизга илиқлик олиб  келиши билан бирга танамизда сезиларли нохуш холатларни ҳам юзага келтиради.

      Кўпчилик  одамлар тез чарчаш, иштаҳа йўқолиши. уйқучанлик, теридаги ўзгаришлар (тери рангини ўзгариши, дағаллашиши, қуриши)дан нолий бошлайди.

       Хўш нима гап ўзи?

Бу ерда иккита омил ўзаро таъсирга киришади: бир томондан, ультрабинафша нурларга бой баҳор офтоби моддалар алмашинувини кучайтиради, бу ўз навбатида организмнинг витаминларга эҳтиёжини оширади. Биз баҳорда мева ва сабзавотларни куздагига қараганда анча кам истеъмол қиламиз.Баҳорга келиб, маҳсулотлардаги витаминлар ҳам, куз фаслидагига қараганда анча кам бўлади.Шунинг учун баҳорда одам ўзида юкоридаги  холатларни бошидан кечиради.. Халқда бу ҳолатни  «илик узилди» деб айтилади.

        Шунга қарамай, баҳорда дорихоналарга боришга шошилмай турганингиз маъқул деб, қуйидагиларни  тавсия этамиз;

Бу фаслда организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини табиат берган неъматлардан оқилона фойдаланиш орқали тўлдиришга ҳаракат қилинг.

  • Сервитамин таомлар, дармондориларга бой озиқ-овқат махсулотларидан истеъмол килишни канда қилманг...
  • Мева қоқиларидан тайёрланган шарбатларни кўпроқ истеъмол қилинг.

       Шарбатлар ниҳоятда фойдали бўлиб, таркибида организм учун зарур бўлган минерал тузлар, пектин моддалар , клетчатка хамда витаминларга бой қимматли махсулот ҳисобланади. Шарбатлардан, ўрик, олма, олхўри, помидор, узум, сабзи шарбатлари таркибида темир, калий, Р,С  дармон дорилар  мавжуд бўлиб, ҳар кунлик овқат истеъмолингизга киритсангиз фойдадан холи  бўлмайди..

      Ҳозирги кунда қора смородина (қорақат) шарбати хам истеъмолга чиқарилган. 100 грамм қорақат шарбатида 90 мг гача дармон дори, витамин С мавжуд бўлади, бу катта ёшли одамнинг шу витаминга бўлган кунлик эҳтиёжини тўла қондиради.

      Шуни унутмангки, шарбат хамма учун ёқимли,  енгил хазм бўладиган, ўта фойдали ичимликдир. Уй шароитида тайёрланган шарбатларнинг эти қанчалик кўп бўлса, унда фойдали моддалар шунчалик кўп бўлади, шунинг учун болаларга  шарбатларни ўзингиз тайёрлаб берганингиз маъқул.

  •      Мева ва сабзавотларни хомлигича ейишни тавсия этамиз.

Сабзавотлардан ва кўкатлар, (карам, лавлаги, картошка, кўк салат, кўк нўхат, кўк пиёз, редиска) қўшиб тайёрланган салатлар иштахангизни очиш билан бирга танангизни фойдали озуқа билан таъминлайди.

     Баҳор мавсумида инсонга куч қувват бахш этувчи таомлар зарурлигини халқимиз яхши билишади. Шунга қарамай, яна бир уларни эсга солиб ўтмоқни жоиз деб билдик. Организмга қувват бағишловчи оқсиллар, ёғлар, карбон сувлар, минерал моддалар, дармондориларга бой, халқ севиб истеъмол қиладиган сумалак ва халимни ким суюб истеъмол қилмайди дейсиз. Бу таомлар йил давомида халқ орасида «синовдан» ўтиб хурмат эъзозга эга бўлган таомлигини хеч ким инкор этмайди.

      Шунинг учун, бу таомлардан иложи борича кўпроқ тановул этишингизни  тавсия этамиз.

  •     Исмалоқ, ялпиз, отқулоқ, жағ-жағ, кўк пиёз ва зироварлар қўшиб пиширилган таомлар баҳор мавсумида рохатланиб ейилишидан қатъий назар танангизни хам керакли моддаларга тўлдиради ҳам  тозалайди.

     Хитой ва химолай тоғларида яшовчи инсонларнинг узоқ умр кўриши боисини аниқланган олимларнинг шу инсонлар билан текшириш олиб бориши шуни кўрсатди-ки, улар озиқ овқатида донли, дуккакли махсулотларни  оддий ва соф /табиий/  холда кўп истеъмол қилишлари маълум бўлди. Шуниси эътиборга лойиқ-ки қишки мавсумдаёқ улар баҳорги мавсумга тайёргарлик кўришлари яъни., буғдой, арпа, сули, ловия, нўхат, соя махсулотлари донлари, уруғларини ўстириб (ниш) майсаларидан  турли хилдаги салатлар, суюқ овқатлар ҳолида истеъмол  қилганлар. Шу  маҳсулотлар орқали улар таналарини турли хил касалликлардан асраган ва авлодларига ҳам  овқатланиш  инсон саломатлигини сақлашда муҳим омил эканлигини  ёшлигидан онгига сингдириб борганлар.

    Шу аснода, буғдой ва арпа ўсимталари (майса)лари мия ва юрак ишини меёрлаштириши, тери ва сочни бақувват қилиб, қариш жараёнини секинлаштириши аниқланган.

  •      Нафақат бахор мавсумида, балки йил бўйи саломат , бардам баққуват бўлиб юришингиз учун сут-қатиқ, жигар, қора нон,  балиқ махсулотлари дуккакли махсулотларни (мош,ловия,нўхат ва хоказо) тез-тез истеъмол  қилишингизни тавсия этамиз. Бу махсулотлар таркибидаги. В гурух витаминлари хотирани яхшилаш билан бирга асаб тизимининг мўтадиллигини  таъминлайди. Таркибида С ва Е витаминлари бўлган лимон, апельсин, наъматак, кунгабоқар ёғи организмни турли инфекциялардан сақловчи  хамда мия фаолиятини  яхшиловчи   озиқалардир.
  • Ёнғоқ, ерёнғоқ, майиз, туршак ва олма қоқиларни ҳалқимиз азалдан севиб истеъмол қилишлари, бу моддаларнинг ниҳоятда  фойдали эканлигидан далолат беради.

   Бахорги мавсумда Ўзбекистон шароитида кўп етиштираладиган табиат неъмати ўрик ва ўрик туршагидан доимий равишда истеъмол қилиб туришингиз ўринли. Чунки ўрик таркибида 27 фойиз қанд, органик кислоталар, пектин, крахмал, ошловчи моддалар, темир, мис, кальций, магний микрэлементлари, калий тузлари, витамин С, каротин бор. Аби Али ибн Сино ўрик ва унинг туршагидан меъда-ичак фаолиятини яхшилашда фойдаланган бўлса, ҳалқ табобатида хафақон ва юрак ҳасталикларини даволашда ишлатилган.

Ўрикнинг исфарак, хурмойи навларидан туршак тайёрланади. Туршак юрак санчиғи, нафас йўллари ялиғланиши, кўк йўтал, иситмаси бор одамларга ғоят фойдали.Ўрик меваси ( туршак)дан қуйидаги таомларни тайёрлаб истеъмол қилсангиз,  танангизни  фойдали зарур моддалар билан таъминлайсиз;

 Туршак суви

 Туршакнинг 10-14 донасини идишга солиб, иссиқ сув билан ювиб ташланг кейин туршакни кўмиб турадиган қилиб сув қуйинг, устини ёпиб, совугунича қўйинг, туршак суви ташналикни қондиради, қонни кўпайтириб танангизни бақувват қилади.

Ўрик шарбати

 Мевани чайиб, ўрикларни данагидан ажратинг. (Шарбат учун сал қатиқроқ ўриклар танланганингиз маъқул.)  Сирли идишда мевалар қайнатилиб, бироз миқдорда шакар қўшишингиз мумкин. (2 кг ўрикка 3-4 л сув ҳамда 0,5стакан шакар етарли).

Овқатланиш илми талабидан ҳабардор бўлиш сизнинг  саломатлигингизни асровчи асосий омил эканлигини доимо эсда тутинг!.

Баҳор  мавсуми  ҳар  бирингизга  қувонч  олиб  келсин !

07 Apr 2021

  Аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш, янги спорт иншоотлари қуриш  мавжудларини таъмирлаш,  болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

  Ана шундай эзгу ишлар Учқудуқ туманида ҳам бўй кўрсатмоқда. “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини “Истиқлол” массивида бунёд этилган сунъий қопламали спорт майдони бунга  мисол бўла олади. 

  “Бургут спорт аренаси” ХК томонидан барпо этилган  спорт майдони  қурилишига жами 280 млн. сўм маблағ сарфланган. Мазкур спорт майдонида кийиниш ва ювиниш хоналари мавжуд. Объектнинг фойдаланишга топширилиши билан 2 та янги иш ўрни яратилди.

  - Ўзмиллийбанк АЖ Учқудуқ филиалининг 150 млн. сўм кредити  ва 130 млн. сўм миқдоридаги  ўз маблағим эвазига барпо этилган минифутбол майдони бизнес режамизнинг дастлабки босқичидан ўрин олган, -дейди “Бургут спорт аренаси” ХК  раҳбари, ёш тадбиркор Маъмуржон Сувонов. -Келгусида тренажёр зали ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этишни режалаштирганмиз.

  Сунъий қопламали мини футбол майдонининг очилиш маросимидан сўнг, “Туман ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.

  10 та футбол жамоалари иштирок этган мини футбол мусобақалари баҳсларга бой тарзда кечди.  Фахрли биринчи ўрин Учқудуқ саноат техникуми, иккинчи ўрин туман ХТБ ва учинчи ўрин Миллий гвардия жамоаларига насиб этди.

  Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар ҳамда ИИБ бошлиғи кубоги тантанали равишда топширилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

07 Apr 2021

      Дунё аҳолисини бугунги кунда глобал исиш, низолар ва дискриминация муаммолари энг кўп ташвишга солмоқда. Бу ҳақда ЮНЕСКО сўровномасининг тегишли натижаларига таяниб БМТнинг янгиликлар хизмати хабар берди.

 

     «Мазкур ‘2030 йилги дунё’ деб номланган сўровномада 15 минг киши иштирок этди. Аввало, ёшлар бунга қизиқиш билдирди — сўровнома ўтказилган вақтда иштирокчиларнинг 57 фоизи ҳали 35 ёшга ҳам кирмаган эди», — дейилади хабарда.

    Сўровномага кўра, сайёранинг 67 фоиз аҳолиси глобал исиш ҳамда флора ва фауна турларининг кескин йўқолиб бораётганидан хавотирда.

     Ер аҳолисининг фикрига кўра, иккинчи энг муҳим глобал муаммо — низолар ва зўравонлик, учинчиси — дискриминация ва тенгсизлик, тўртинчиси эса сув, озиқ-овқат ва бошпана танқислиги бўлди.

      Глобал муаммоларнинг ечими масаласида кўпчилик иштирокчилар уларнинг калити яхши таълим эканини таъкидлади. Дунё аҳолисининг аксарияти глобал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик лозимлигини айтди. Лекин фақат 25 фоиз иштирокчилар мамлакатларнинг бир-бири билан келиша олишига ишониши маълум бўлди.

      Аввалроқ БМТ бош котиб Антониу Гутерриш шошилинч чоралар кўрилмаса, дунё бўйлаб миллионлаб одам очарчилик ёқасига бориб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берилди. БМТнинг умумий маълумотларига кўра, 2020 йилда жами 88 миллион одам очарчиликдан азият чекди, бу 2019 йилги кўрсаткичдан 20 фоизга кўпроқ.

      Шунингдек, ЮНЕСКО бош директори Одре Азуленинг таъкидлашича, 2030 йилгача дунё 40 фоиз миқдорда сув танқислиги муаммосига дуч келади. Унинг сўзларига кўра, сув танқислиги билан боғлиқ вазият бошқа глобал муаммолар, шу жумладан, пандемия оқибатлари туфайли янада оғирлашади.

06 Apr 2021

        Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–март ҳолатига республика бўйича 9 213 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Маълум қилинишича, ўтган 3 ойда ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони:

  • Қорақалпоғистон 288 та;
  • Андижон 995 та;
  • Бухоро 500 та;
  • Жиззах 337 та;
  • Қашқадарё 711 та;
  • Навоий 289 та;
  • Наманган 682 та;
  • Самарқанд 912 та;
  • Сурхондарё 581 та;
  • Сирдарё 298 та;
  • Тошкент 946 та;
  • Фарғона 999 та;
  • Хоразм 344 та;
  • Тошкент шаҳри 1331 та.
06 Apr 2021

 

         Жорий йилнинг 1 - 2 апрель кунлари фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Навоий минтақавий филиали биносида даъвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Навоий минтақавий филиалининг жавобгарларга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

         Ушбу сайёр суд мажлисида 4 та фуқаролик иши юзасидан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгарлардан жами 292-418-646 сўм кредит қарздорилигини ундириш ҳақида қарор қабул қилинди.

         Бундан ташқари, жавобгарлар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида сўндирилганлиги сабабли даъвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Навоий минтақавий филиали бошқарувчиси томонидан иш юзасидан зарурати қолмаганлиги боис, 9 та даъво аризалар бўйича даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза тақдим қилинди.

          Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Қ.Шерматов томонидан сайёр суд мажлиси давомида жавобгарларга кредит шартномалари шартларини ўз вақтида бажариб бориш ва давлат томонидан берилган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланиш лозимлигини тушунтирди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди судья ёрдамчиси  Б.Қ.Давидов

06 Apr 2021

      Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилди.

 

       Учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

       Давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган мураккаб шароитларга қарамай Ўзбекистон-Эрон муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

        Вазир Муҳаммад Жавод Зариф, ўз навбатида, самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

        Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

       Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

       Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг томонларни қизиқтирган долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

        Эрон ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига кўмаклашиш, ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

05 Apr 2021

  “Йўлчилар” овулида  ““GARANT UCHQUDUQ” ” МЧЖ  томонидан Учқудуқ тумани тарихида илк маротаба гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиш лойиҳасига қўл урилди. Хитой технологияси асосида қуриб битказилган замонавий иссиқхона майдони ҳозирча 1 гектарни ташкил этади. Иссиқхона майдонини кейинчалик кенгайтириш кўзда тутилган.

  Лойиҳа Ўзмиллийбанк АЖ ташаббуси билан Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 400 минг АҚШ доллари Учқудуқ тумани филиалидан ажратилган. Шунингдек, тадбиркор Фарид Муратовнинг 100 минг АҚШ доллари миқдорида ўз маблағи ҳисобидан ташкил этилган лойиҳанинг умумий қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг.

    Ҳозирда  иссиқхонада гипропоника усулида помидор, бодринг, булғор қалампири ва турли гул ниҳоллари парвариш қилинмоқда.

 Дарвоқе, қишлоқ хўжалиги ривожланган Голландия, Исроил, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Германия мамлакатларида махсус иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш  ўтган асрнинг охирларидан бошлаб  йўлга қўйилган.

  Гидропоника грекча сўз бўлиб “гидро”- сув, “рonos”- ишчи, “сувли эритма”- маносини англатади. Бу қишлоқ хўжалик экинларини тупроқсиз махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

03 Apr 2021

Учқудуқ тумани “Абай” маҳалласида шу ҳафтада  иккита оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Олдинроқ, “Олтин калитча” ОНМТТ фойдаланишга берилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Бугун очилиш маросими ўтказилган  “Қувноқ асаларичалар” ОНМТТ  25 нафар “Абай” маҳалласи кичкинтойларининг қувончу-шодликларига сабаб бўлди.

Аввал боғча ўрнида эски тикувхона  биноси бўлиб, у неча йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан хароб ва ташландиқ аҳволга келиб қолганди. Хусусий тадбиркор Лайло Каримова ташаббуси билан  мазкур бино қайта реконструкция қилиниб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Қувноқ асаларичалар” ОНМТТ  да болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Бу ерда  машғулотлар хонаси, ётоқхона ва ошхона замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган.

Кундалик машғулотлардан ташқари  рус тили, инглиз тили,  корейс тили, расм чизиш, бадиий гимнастика,  рақс, болажон караоке, сухандонлик тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади. Боғчада “Болажонлар – бизнинг лидерлар” шиори остида таълим-тарбия ишлари йўлга қўйилган.

— Қизим Коркем шу боғчага қатнаяпти, — дейди ота-оналардан бири Д.Сундетова. — Муассаса уйимизга яқин ҳудудда жойлашган, замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали, ширинсўз. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар — овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари талабларимизга мос. Муассасада тез кунларда болалар учун  ўйин майдончалари қурилиши ҳақида маълум қилинди. Бу фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

03 Apr 2021

       Ҳукумат қарори билан «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бир ой муддатда акциядорлик жамияти сифатида таъсис этилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланди.

      Вазирлар Маҳкамасининг «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

       Ҳужжатга мувофиқ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК акциядорлик жамияти сифатида тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади.             Шунингдек, корхонанинг номланиши «Навоийуран» давлат корхонаси деб ўзгартирилади.

       Қарорда «Навоийуран» давлат корхонасининг асосий вазифалари қуйидагича белгиланмоқда: 

  • халқаро стандартларга мувофиқ энергия самарадорлиги ва экологик хавфсизлик чораларини таъминлаган ҳолда фойдаланишда бўлган табиий уран конларини ишлатиш, уран конларида мавжуд ноёб ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
  • уран ва нодир металлар ишлаб чиқариш, техноген чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, консервация қилиш ва белгиланган чегара доирасидан четга чиқмаслигини таъминлаш;
  • техноген чиқиндиларни қайта ишлашда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
  • ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш;
  • саноат, экологик ва радиацион хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда корхона фаолиятини таъминлайдиган хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш.

        Ҳужжатга асосан, икки ой муддатда «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси»нинг таъсис ҳужжатлари тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Бунда жамғармага:

  • ижтимоий-маданий, спорт-соғломлаштириш, уй-жой, маиший биноларни, ижтимоий-маданий, спорт-соғломлаштириш ва даволаш инфратузилмаси объектларини талаб даражасида техник, санитария ва ёнғинга қарши ҳолатда сақлаш ва ишлатиш;
  • касалликларнинг олдини олиш, соғломлаштириш, санаторий-курортда даволаш соҳасида ишларни ташкил қилиш;
  • акциядорлик жамияти, «Навоийуран» ДК, жамғарма ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-кўнгилочар, таълим аҳамиятига эга ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • акциядорлик жамияти, «Навоийуран» ДК жамғарма ходимларига яшаш учун ётоқхоналарда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • овқатланишнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда акциядорлик жамияти, «Навоийуран» ДК ва жамғарма бўлинмаларида овқатланишни тарк этиш вазифалари белгиланди.

       Ҳужжатга асосан, акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тузилади. Унинг ҳузурида корпоратив бошқарувнинг халқаро меъёрларига жавоб берадиган қўмиталар тузилади, жумладан, аудит, стратегия ва инвестициялар бўйича қўмиталар шакллантирилади. 

        Акциядорлик жамияти Навоий давлат кончилик институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилари таркибини моддий рағбатлантириш, ўқув, илмий тадқиқот ва маърифий фаолият билан боғлиқ харажатларини молиялаштиради.

      Аввалроқ «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинган ва корхонани ислоҳ қилиш чоралари белгиланганди.  

02 Apr 2021

      Тошкент шаҳрида 1 апрель, пайшанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси билан ҳамкорликда қуриладиган шамол электр станцияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

      Қайд этилишича, тадбирда Навоий вилоятидаги Зарафшон шамол электр станциясининг шартномаси имзоланган. Таъкидланишича, ушбу ШЭС Марказий Осиёдаги энг йирик станция бўлади. У фаолиятини бошлагандан сўнг 500 000 уйни электр энергияси билан таъминлайди. Лойиҳа якунига етгач, шамол станцияси 1,1 миллион тонна карбонат ангидрид юзага келишининг олдини олади. Шунингдек, лойиҳа жами 600 миллион АҚШ доллоридан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади.

      «Давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширишдаги халқаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади», — дейди энергетика вазири Алишер Султонов.

        Вазирнинг сўзларига кўра, Кармана туманида 2021 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Masdar» компанияси билан бирга фаолият олиб борилаётгани ўзаро ҳамкорликнинг юқори натижаси ҳисобланади.

        Таъкидланича, қуввати 500 МВт бўлган Зарафшон шамол электр станцияси 2024 йил охирида иш бошлайди. Бу Ўзбекистонга энергетика тузилишини диверсификация қилиш, энергетика хавфсизлигини яхшилаш, иқтисодий ва экологик мақсадларга эришишга ёрдам беради. Ўзбекистон 2030 йилгача электр энергиясининг 21 фоизини қуёш ва шамол манбаларидан олади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: